1–вариант
“Археология” сўзи дастлаб қаерда ишлатилган?
А) Мисрда
Б) Францияда
В) Грецияда
Г) Италияда
2. Ўзбекистон археологиясида даврлаштириш масалаларига кимлар янгилик киритди?
А) С.П.Толстов, А.Асқаров
Б) В.М.Массон, С.П.Толстов
В) А.П. Окладников, К.А.Крахмаль
Г) Ў.Исломов, К.А.Крахмаль
3. Археологик даврлаштириш нимага асосланади?
А) Мулк шаклига
Б) Хўжалик шаклига
В) Меҳнат қуроллари турига
Г) Тўғри жавоб йўқ
4. Қўшилиш макони қайси даврга оид?
А) илк палеолит
Б) сўнгги мезолит
В) илк мезолит
Г) ўрта мезолит
5. Конуссимон нуклеус қайси ёдгорликка хос?
А) Қўшилиш
Б) Обишир
В) Мачай
Г) Туткаул
6. Ўзбекистон худудида қайси макондан Олдувай даврига оид тош қуроллари топилган?
А) Селунгир
Б) Тешиктош
В) Чашма
Г) Кўлбулоқ
7. Илк меҳнат қуроллари қайси тошдан ясалган?
А)Чақмоқтош
Б) Сланец
В)Қайроқтош
Г) Қумтош
8. Қўл чўқмори қандай техник услубда ишланган?
А) Кертма
Б)Ёрма
В)Ретуш
Г) Табиий тайёр тош ҳисобланган
9. Илк палеолит даври ёдгорликларини топинг?
А) Кўлбулоқ, Туябўғиз, Бўзсув
Б) Кўлбулоқ, Селунгир, Чашма, Сўх,
В) Кўлбулоқ, Обирахмат, Омонқўтон
Г) Калтаминор, Сазағон, Дарвозақир
10. Ашель даврида ҳавонинг иссиқ ва қуруқ бўлганлигини нималар исботлаган?
А) Ўсимлик қолдиқлари
Б) Хўжалик буюмлари топилмалари
В) Геологик текшириш натижалари
Г) Йирик туёқли ва кемирувчи ҳайвон суякларининг топилиши
11. Ўзбекистонда ўрта палеолит даври неча босқичга бўлинади?
А) 3та
Б) 2 та
В) 4 та
Г) 5та
12. Ёрма техника усули асосида олинган тошнинг ўзак қисми нима деб аталади?
А) Нуклеус
Б) Парма
В) Қирғич
Г) Парақа
13.Сунъий оловдан ибтидоий одамлар қачондан фойдалана бошлашган?
А) Илк палеолит даврида
Б) Ўрта палеолит даврида
В) Сўнгги палеолит даврида
Г) Мезолит даврида
14.Ўзбекистонда неандерталь типдаги одам суяги қачон ва қаердан топилган?
А) 1938 йилда Тешиктош ёдгорлигидан
Б) 1940 йилда Омонқўтон ёдгорлигидан
В) 1970 йилда Обишир ёдгорлигидан
Г) 1980 йилда Селунгир ёдгорлигидан
15. Ўрта палеолит даври ёдгорликларини топинг?
А) Кўлбулоқ, Туябўғиз, Бўзсув
Б) Кўлбулоқ, Селунгир, Чашма, Сўх,
В) Кўлбулоқ, Обирахмат, Омонқўтон
Г) Калтаминор, Сазағон, Дарвозақир
16. 49 та маданий қатламга эга бўлган ёдгорликни аниқланг.
А) Кўлбулоқ
Б) Селунгир
В) Омонқўтон
Г) Дарвозақир
17. Қайси даврда тош қуролларга даста ўрнатилган?
А) Мезолит илк босқичида
Б) Неолитнинг илк босқичида
В) Неолитнинг сўнгги босқичида
Г) Мезолитнинг сўнгги босқичида
18.Микролит қуроллар қайси даврда кенг тарқалган?
А) Мезолит илк босқичида
Б) Неолитнинг илк босқичида
В) Неолитнинг сўнгги босқичида
Г) Мезолитнинг сўнгги босқичида
19. Пармалашда нима парма вазифасини бажарган?
А) Суяк
Б) Қайроқтош
В) Ёғоч
Г) Чақмоқтош
20. Дарёлисой ёдгорлиги қайси маданиятга оид?
А) Жойтун
Б) Калтаминор
В) Хисор
Г) Саразм
2–вариант
1. Обишир маданияти қайси худудда шаклланган?
А) Тошкент
Б) Фарғона
В) Сурхондарё
Г) Хоразм
2. Марказий Фарғонадан нечта мезолит даври
маконлари топилган?
А) 10
Б) 50
В) 100
Г) 150
3. Мезолит даври қабрлари қайси ёдгорликдан топилган ?
А) Обишир
Б) Қўшилиш
В) Мачай
Г) Айиртом
4.Дастлабки қўл чўқмори қачон пайдо бўлган?
А) Бундан 1 млн йил олдин
Б) Бундан 3 млн йил олдин
В) Бундан 2 млн йил олдин
Г) Мил.авв. 100 минг йилликда
5.Учтут макони қаерда жойлашган?
А) Навоий вилоятида
Б) Тошкент вилоятида
В) Самарқанд вилоятида
Г) Бухоро вилоятида
6.Ёрма техника қачон ихтиро қилинган?
А) Мезолит
Б) Ўрта палеолит
В) Илк палеолит
Г) Сўнгги палеолит
7.Сунъий олов қачон кашф этилган?
А) Мезолит
Б) Илк палеолит
В) Ўрта палеолит
Г) Сўнгги палеолит
8.Сўнгги палеолитга хос хусусиятни топинг?
А) Сунъий олов, ирқ шаклланди
Б) Нуклеус, ёрма техника
В) Уруғчилик тузуми, кертма техника
Г) Уруғчилик, санъат, ирқ
9.Ўрта палеолит тош қуролларини аниқланг?
А) Қўл чўқмори, нуклеус
Б) сихча, қирғич, нуклеус
В) найза, қирғич, нуклеус
Г) ўқ-ёй, пичоқ, нуклеус
10. Микролит қуроллар нима учун ишлатилган?
А) найза учун
Б) ўқ учи учун
В) тиғ учун
Г) кирғичда
11.Мезолит даврида ов аҳамиятининг ошишига нима сабаб бўлди?
А) Табиий шароит
Б) Инсонлар эҳтиёжи
В) Ўқ ёй
Г) Ҳайвонларнинг купайиши
12.Мезолит даврида одамлар қандай ҳаёт кечирганлар?
А) Ўтроқ
Б) Ярим ўтроқ
В) Кўчманчи
Г) Ярим кўчманчи
13. Ўқ ёйнинг кашф этилиши қандай аҳамиятга эга бўлди?
А) Хўжалик ривожланди
Б) Овчилик ривожланди
В) Ҳайвонларни тутиш осонлашди
Г) Тўғри жавоб йўқ
14.Жаҳон археологиясида мезолит даври неча босқичга бўлинади?
А) 1
Б) 2
В) 3
Г) 4
15 Ўзбекистон археологиясида мезолит даври неча босқичга бўлинади ?
А) 1
Б) 2
В) 3
Г) 4
16.Азил маконларининг асосий хусусиятларини аниқланг?
А) Нуклеуслар такомиллашди
Б) Пичоқлар пайдо бўлди
В) Микролитлар вужудга келди
Г) Макролитлар вужудга келди
17. Тарденауз маконларининг асосий хусусиятларини аниқланг?
А) Микролит қуроллар пайдо бўлган
Б) Майда микролитлар кўпайган
В) Қирғичлар такомиллашган
Г) Пичоқлар такомиллашган
18.Тоғли ҳудудларда нуклеуслар қандай тошдан ишланган?
А) Қайроқтош
Б) Чақмоқтош
В) Обсидиан
Г) Халцедон
19. Тош бигиз қачон пайдо бўлган?
А) Илк мезолит
Б) Ўрта мезолит
В) Сўнгги мезолит
Г) Сўнгги палеолит
20. Зараутсой қаерда жойлашган?
А) Қашқадарё
Б) Сурхондарё
В) Фарғона
Г) Самарқанд