Н. А. Эгамбердиева археология (ўқув қўлланма)



Download 14,41 Mb.
bet30/74
Sana22.02.2022
Hajmi14,41 Mb.
#98194
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   74
Bog'liq
ЭГАМБЕРДИЕВА

Ёдда тутинг!
Неолит даврининг асосий хусусиятлари

  • Милоддан аввалги VI минг йилликдан IV минг йилликкача давом қилади.

  • Деҳқончилик ва чорвачилик вужудга келган.

  • Кулолчилик, тўқувчилик, заргарлик пайдо бўлган.

  • Тош қуролларини силлиқлаш, пармалаш услублари вужудга келган.

  • Одамлар ўтроқ ҳаёт тарзига ўтганлар.

  • Ишлаб чиқарувчи хўжаликка ўтилган.

  • Болталар ихтиро қилинган

  • Макролит қуроллар кенг тарқалган

  • Жуфт оила вужудга келган

2§.Энеолит даври ёдгорликлари
Неолитдан кейинги давр энеолит деб аталади. Лотинча “acneus”-мис ва юнонча “литос”-тош сўзларидан олинган бўлиб, мис—тош даври маънони англатади. Энеолит милоддан аввалги IV—III минг йилликларни ўз ичига олади. Кўпгина ҳудудларда неолит даври жамоалари билан бир вақтда ҳукмрон бўлган.
Миснинг кашф этилиши ва ундан меҳнат қуроллари ясашнинг ихтиро қилиниши ҳақида фанда 2 хил фикр мавжуд. Баъзи олимлар мис дастлаб бир жойда кашф қилиниб, кейинчалик шу ердан бошқа жойларга тарқалган деган фикрни илгари сурадилар. Улар ўз фикрларни жануби-ғарбий Эрондаги Чатал-Уюк ва Чейюню тепаликларидан мил.авв. VIII-VII минг йилликларга оид мисдан ишланган тақинчоқларнинг топилиши билан исботлайдилар. Баъзи олимлар эса, мис ва унга ишлов бериш услублари ҳар бир худуд аҳолисининг ўзлари кашф этганлар деб кўрсатадилар.

Илк энеолит дарвида мис тақинчоқларининг тарқалиш схемаси
Олимлар томонидан мисга ишлов беришнинг 4 босқичи аниқланган:
1-босқичда мисга совуқ ҳолда ишлов берилган. Мис қизил рангда бўлганлиги сабабли, дастлаб ундан турли тақинчоқлар ясаганлар.
2-босқичда мисга олов орқали ишлов бериб, ундан турли меҳнат қуролларининг ясаганлар. Миснинг оловда эриш хусусияти тасоддифан топилган.
3-босқичда рудадан мисни ажратиб олиш усули кашф этилган.
4-босқичда мис билан қалайнинг аралашмасидан қаттиқ металл, яъни бронза кашф этилган.
Мис Шарқий Эрон худудида мил.авв. VII минг йилликларда, Икки дарё оралиғи ва Ҳиндистонда мил.авв. VI минг йилликларда, Миср ва Болкон ярим оролида мил.авв. V минг йилликларда, Шарқий Европа ва қадимги Америка худудларида мил.авв. IV минг йилликларда, Жанубий Америкада мил.авв. I минг йилликларда кашф этилган.
Миснинг эриш хусусияти ундан анча кеч ихтиро қилинган. Бу Яқин Шарқда, Жанубий Туркманистон худудларида мил. авв. IV минг йилликларда, Европа, Хитой , Ўзбекистон худудларида мил.авв. III- II минг йилликларда содир бўлган.
Б.А.Куфтин ва В .М. Массоннинг жанубий Туркманистонда олиб борган археологик тадқиқотлари асосида энеолит даврининг ривожланиш босқичларини аниқладилар ва энеолит даври ривожланиши илк, ўрта, сўнгги босқичларга бўлдилар. Улар тадқиқоди натижасига кўра, Номозгоҳ-1—илк энеолит даврига, Намозгоҳ-2— ўрта энеолит даврига , Намозгоҳ-3—сўнгги энеолит даврига хосдир. Энеолит даврида суғорма деҳқончилик ва хонаки чорвачилик ибтидоий хўжаликнинг асосини ташкил этган.



Номозгоҳ I маданияти буюмлари.
1-3-сопол идишлар ва уларнинг нақшлари, 4- -аёл ҳайкалчаси, 5-тақинчоқ, 6-7-металл тўғноғичлар, 8-металл игна, 9-металл мунчоқ, 10-деворий расм.



Номозгоҳ II маданияти буюмлари: 1-5-сопол идишлар ва уларнинг


нақшлари, 6-7-аёл ҳайкалчалари, 8-пона, 9-пичоқ, 10—металл безак.

Номозгоҳ III маданияти буюмлари: 1-4-сопол идишлар ва уларнинг
нақшлари, 5-6-аёл ҳайкалчалари, 7-8-ҳайвон ҳайкалчалари,
9-мис қилич, 10—металл ўқ учи, 11-металл игна, 12-13-
тақинчоқ, 14-муҳр.



Намозгоҳ IV-V маданияти буюмлари:


1-9- сопол буюмлар, 10-11- аёл ҳайкаллари, 12-13- ҳайвон фигуралари, 14-15-аравачалар, 16-18-метал муҳрлар, 19-метал ўқ, 20-метал боғлоғич, 21-23-метал пичоқлар, 24- манзилгоҳ плани.
Энеолит даври иқлим шароити ҳозирги даврдан анча фарқ қилган. Ёғингарчилик кўп бўлган. Тоғ олди сойлари, дарёлар серсув бўлиб, улар чўл зоналарининг ичкарисигача кириб борганлар. Энеолит жамоалари шу сув этакларида ўзларига манзилгоҳлар қуриб, янги ерларни ўзлаштирганлар.
Энеолитнинг илк босқичида аҳоли бир-бирига зич қилиб қурилган бир хонали уйлардан иборат қишлоқларда истиқомат қилганлар. Уйлар тор, квадрат шаклида хом ғиштдан қурилган бўлиб, хона деворлари сомонли лой билан сувалган. Ўрта босқичида эса қишлоқларнинг марказий қисми мудофаа девори билан ўралиб, кўп хонали уйлар ҳам учрайди. Уларнинг орасида доира шаклидаги хоналар ҳам бўлиб, тадқиқотчилар фикрича бу ибодатхона бўлиб, улар бу ерда оловга сиғинишган. Энеолитнинг сўнгги босқичида қишлоқлар ҳудуди кенгаяди ва кўп хонали уйларнинг сони ошади. Уларда даҳлизлар ва ҳовлилар вужудга келади. Ҳовлиларни бирлаштирувчи тор кўчалар расмийлашган ва уларнинг ҳаммаси қишлоқнинг марказидаги майдонга чиққан. Ҳар бир уйда хўжалик комплекси—омборхоналари бўлган.
Сўнгги босқичда қишлоқлар йириклашиб, шаҳарлар қиёфасига ўта бошлаган. Шу жиҳатини инобатга олиб, археологлар уни шаҳарларгача (протогород) бўлган давр маданияти белгилари деб ҳисоблайдилар.
Энеолит даврида меҳнат қуроллари асосан тошдан, ҳайвон суякларидан ва қисман мисдан ясалган. Мис меҳнат қуроллари мавжуд бўлганлиги энг қадимги меҳнат қуролларини химиявий анализ қилиш асосида исботланди. Дастлабки мис қуроллар соф мисдан ясалган. Одамлар дастлаб мисни тошнинг бир тури деб, совуқ ҳолда ишлов берганлар. Милоддан аввалги IV минг йилликлардагина унинг оловда эриш хусусияти кашф этилган. Мис қуроллари меҳнат унумдорлигини оширган, лекин мис табиатда кам учраганлиги ва таннархи қиммат бўлганлиги сабабли, у тош қуролларни сиқиб чиқара олмаган. Шунингдек, унинг бошқа металларга нисбатан юмшоқлиги ва эгилучанлик хусусияти, улардан ҳамма худудларда бир хил фойдаланишга имкон бермаган.
Энеолит давридаги меҳнат қуроллари асосан деҳқончилик хўжалиги билан боғлиқ эди. Бу қуроллар чақмоқтошдан ишланган қистирма ўроқ, пичоқ, ўроқ ранда, қирғич, бигиз, ёрғучоқ, кетмонча ва бошқалар бўлган. Мисдан бигиз, игна, тўғнағич, болта, пичоқ, найза, куракчалар ва турли тақинчоқлар ясаганлар.
Энеолит даврининг илк ва ўрта босқичида сопол лойига майдалаб эзилган сомон қўшиб идиш ясалган. Бу сопол буюмлар қалин ва мўрт бўлиб, таги ясси бўлган. Сопол идишлар сарғиш, оч сариқ, оч қизил ва қизил ангоб билан бўялиб, қора минерал ранг билан содда геометрик нақш берилган.
Сўнгги босқичида эса сопол идишлар ясашда катта ўзгаришлар юз беради. Биринчидан, сопол буюмлар сифати яхшиланади, яъни лойга гипс аралаштирилади. Натижада сопол буюмлар жарангли ва мустаҳкам бўлди. Иккинчидан баъзи сопол идишларда 3 тадан оёқ пайдо бўлди. Учинчидан сопол буюмлар нақши мураккаблашиб, жимжимадор бўлди ва ҳайвон, паррандаларнинг расмини солиш одат тусига кирди. Сопол идишлар тури кўпайган.
Ўзбекистон ҳудудида Амударё этакларидаги энеолит даври ёдгорликларини С.П. Толстов, қуйи Зарафшон ҳудудларини Я.Ғ. Ғуломов, А. Асқаров, Ў. Исломовлар тадқиқ қилишган.
Ўрта Осиёнинг шимолий ва марказий ҳудудларидаги қабилалар металл билан мил. авв. III минг йилликлар охири ва II минг йилликларнинг бошларида биринчи бор танишишган. Бу ҳудудлардаги энеолит даври маконлари қалин маданий қатламга эга бўлмаган, улар қисқа муддатли маконлар типидаги қишлоқлар бўлган. Шундай маконлар Зарафшоннинг қуйи оқимида Каптар кўли ва Катта Тузкон-35 мавзелари атрофининг 4 та жойидан энеолит даври маконлари топилган. Бу ёдгорликлар 1960 йилларнинг бошларида А.Асқаров ва Ў.Исломовлар томонидан ўрганилган. Бу жойлардан милоддан аввалги III– II минг йилликнинг чегарасида истеъқомат қилган энеолит даври уруғ жамоаларининг кулбалари қолдиқлари топилган. Моддий буюмлар – ёрғучоқлар, ўроқ, пичоқ қадамалари, мис меҳнат қуролларининг синиқлари тақир ва қум устида сочилиб ётган.

Download 14,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish