Н. А. Эгамбердиева археология (ўқув қўлланма)



Download 14,41 Mb.
bet18/74
Sana22.02.2022
Hajmi14,41 Mb.
#98194
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   74
Bog'liq
ЭГАМБЕРДИЕВА

Археологик даврлаштириш
(“блиц-сўров” услуби )



Гуруҳ
баҳоси

Гуруҳ
хатоси

Тўғри
жавоб

Якка
хато

Якка
баҳо

Даврлар номи
















Мезолит
















Илк темир даври
















Бронза
















Ўрта асрлар
















Неолит
















Энеолит
















Антик
















Ашель
















Архаик
















Олдувай

6-5 тўғри жавоб "қониқарли"
8-7 тўғри жавоб "яхши"
9-10 тўғри жавоб "аъло"


Ёдда тутинг! Сўнгги палеолит даврида



  • кроманон одам яшаган.

  • уруғчилик ва матриархат тузуми бошланган.

  • диний тасаввурлар, ирқлар вужудга келган.

  • қоя тош суратлари, ҳайкалтарошлик пайдо бўлган.

  • Меҳнат қуролларини ишлашда ретушлаш қўлланилган.

  • Пичоқлар пайдо бўлган.

  • Суякдан гарпун, игна, бигиз ишлаганлар

  • Ўрта Осиёда 30дан ортиқ жойдан маконлар топилган.

4& Мезолит даври ва унинг босқичлари.

Ер юзида музликларнинг чекиниши натижасида иқлим ўзгаради. Бу эса, ўз навбатида ибтидоий одамларнинг турмуш тарзида ўзгаришларга олиб келади. Олимлар бу даврнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиб, уни ўрта тош даври, яъни мезолит даври деб белгилаганлар.


Мезолит” сўзи юнонча “мезос”—ўрта, “литос”—тош сўзларидан келиб чиққан бўлиб, милоддан аввалги 12 минг йилликлардан 7 минг йилликларгача давом этган.
Мезолит даврида иқлимнинг ўзгариши билан ҳайвонот дунёси ҳам ўзгаради. Палеолит давридаги йирик ҳайвонлар йўқолиб, улар ўрнига тез чопар ва майда ҳайвонлар: арҳар, муфлон, тоғ эчкиси, буғу, жайрон, қулон, қуён, арслон, йўлбарс, барс, қоплон ва бошқа ҳайвонлар пайдо бўлди. Уларни илгаридагидек овлаш ибтидоий одам учун мураккаблик туғдирди. Натижада ўқ-ёй ихтиро қилинди. Бу мезолит даврининг энг катта ютуғи эди. Ўқ ёйнинг кашф этилиши хўжаликда овнинг аҳамиятини оширди. Энди ибтидоий овчилар узоқдан туриб ўз ўлжасини нишонга олиш имкониятига эга бўлдилар ва озиқ-овқатга бўлган талабни қондира олдилар.

Ўсимликлар дунёсида ҳам иссиқталаб ўсимликлар салмоғи ошди. Дарёларнинг серсув бўлиши балиқчиликнинг вужудга келишига ва дастлабки қайиқларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Бу эса ибтидоий одамнинг турмуш тарзини ўзгартирди.
Мезолит даври чайласи
Ибтидоий овчилар ҳайвонлар (асосан буғулар) изидан юриб, янги—янги ерларни ўзлаштириб бордилар. Шу сабабли, мезолит даври одамлари кенг худудларга тарқалганлар. Мезолит даврида Ўрта Осиёнинг деярли барча ҳудудлари яшаш учун қулай бўлган. Амударё билан Сирдарё оралиқларида мезолит даврига оид ёдгорликлар кўп учрайди.
Бу давр жамоасида диний тасаввурлар маълум бир шаклга кирди. Бу ҳақда мезолит даври мозорлари, қоятош расмлари дарак беради. Ўрта Осиёдаги мезолит даври ёдгорликларидан 3тасида– Қайла, Туткаул, Мачай маконларида мозорлар топилган. Улар мезолит даврининг сўнги босқичига тааллуқли. Қайла ғорида 2 мозор ўрганилган. Скелетлар чалқанчасига ётқизилиб, оёқлари бироз букилган, устига охра сепилган. Ёнларида денгиз чиғаноқларидан ясалган тақинчоқлар топилган. Бош суяги устига ҳам майда тош мунчоқлар тизиб чиқилган. Бошқа мозорларда ҳам шу ҳолат кузатилган. Буларни барчаси нариги дунёга ишонишни билдиради.
Жаҳон археологиясида мезолит даври 2 босқичга: Азил ва Тарденуазга бўлинади. (3-жадвал) Улар Франциядан топилган маконлар номлари билан аталган. Азил даври тош қуролларининг асосий хусусиятларидан бири –микролит қуролларнинг ясалишидир (юнонча микрос—кичик). Улар асосан ўқ учи вазифасини бажарган. Уларнинг кўпчилиги тол баргига ўхшаш бўлган.

3-жадвал.

Тарденауз маконларида микролит қуроллар жуда кўп учрайди. Улар жуда майда бўлиб, баъзилари 1 см га етар етмас бўлган, 2 см лилари эса кам учрайди. Микролитлар турли хил геометрик шаклда бўлган (учбурчак, трапеция, ромб). Уларнинг ишлатилиши ҳақида 2 хил фикр мавжуд:


1) таёқ учидаги ёриққа тиқилган ва камон ўқи ясалган.
2) суяк ёки ёғоч қуроллларга тақаб ўткир тиғ ҳосил қилинган.
Ўрта Осиё мезолити индустриясини ўрганиш орқали олимлар улардаги ривожланиш жиҳатларини аниқладилар. Шу асосда уларни илк, ўрта ва сўнгги босқичга бўлдилар.
Илк мезолит босқичи ёдгорликларида микролит техникаси эндигина пайдо бўлган. Бундай ёдгорликларда геометрик шаклдаги (сегмент, трапеция, учбурчаксимон) тош буюмлар кам учрайди. Микропарақалар кам. Бу давр ёдгорликларида сўнгги палеолитга доир қирғиччалар, ўзаклар, парақалар кўп тарқалган.

Ўрта мезолит босқичида геометрик шаклдаги микролит қуролларнинг йирик ва қалинроқ турли типлари пайдо бўлади. Қирғиччаларнинг ҳар хил шаклдагилари вужудга келади. Бундай қуроллар кўпинча тош синиқларининг қирра томонларига ва парақаларнинг учқир томонларига тиғ чиқариш усули билан ясалган, уларнинг


Мезолит даври тошқуроллари.
ҳажмлари анча кичиклаштирилиб, такомиллаштирилган. Ўзаклардан пичоқсимон учирма ажратиб олиш техникаси вужудга келади. Ўрта мезолит даври ёдгорликларининг яна бир хусусияти қайроқтошлардан ясалган қурол ва қирғичларнинг борлигидир.
Сўнгги мезолит даврида меҳнат қуролларининг кўпчилик турлари майдалашган. Қаламсимон митти ўзаклар сони кўпайган. Тош бигиз пайдо бўлган. Иккала учли томонлари йўнилган шаклдаги парақалар ва микропарақалар сони кўпаяди. Бу давр ёдгорликларида қуролларни ясаш техникаси мураккаблаша боради.
Бу босқичларга оид ёдгорликлар қуйидаги гуруҳларга ажратилган:


  1. Download 14,41 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish