Н. А. Эгамбердиева археология (ўқув қўлланма)


Мавзуни мустаҳкамловчи саволлар



Download 14,41 Mb.
bet15/74
Sana22.02.2022
Hajmi14,41 Mb.
#98194
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   74
Bog'liq
ЭГАМБЕРДИЕВА

Мавзуни мустаҳкамловчи саволлар:

  1. Ўрта палеолит даврининг ўзига хос хусусиятларини аниқланг?

  2. Тош қуролларининг ишланиш услуби қандай бўлган?

  3. Нуклеус нима?

  4. Тешиктош ёдгорлиги топилмаларини кимлар ўрганган?

  5. Обрахматдан топилган одам ва Тешиктошдан топилган одам яшаган муҳитни солиштиринг?

  6. Тош устахоналари қаерлардан топилган?

  7. Ибтидоий одамлар қандай ғорларни ўзлаштирганлар?

Ёдда тутинг!

  • Ўрта палеолит мил.авв. 100–40 минг йилликларни ўз ичига олади.

  • Ўзбекистон худудди ўрта палеолит мил.авв. 200–100 минг йилликлар ҳисобланади.

  • Жаҳон археологиясида ўрта палеолит мустье ва леваллуа–мустье босқичларига бўлинади.

  • Ўзбекистон худудида ўрта палеолит -мустье, леваллуа, леваллуа–мустье, соан босқичларига бўлинади.

  • Нуклеус тош ўзагидир.

  • Нуклеус ёрма техника асосида ишланган.

  • Ўрта палеолитда сунъий олов ихтиро қилинган.

  • Ўрта Осиёдан 300дан ортиқ ўрта палеолит маконлари топилган.

  • 1938 йили Тешиктош ғоридан неандерталь одам қолдиқлари топилган.

  • 2003 йилда Обирахматдан неандерталь ва хомо сапинес одамидаги хусусиятлар омухталашган одам қолдиқлари топилган.

  • Зарафшон воҳасидан Омонқўтон, Зирабулоқ, Гўрдара, Такалисой маконлари топилган.

3&. Сўнгги палеолит даври ва унинг ёдгорликлари

Илмий адабиётларда сўнгги ёки юқори палеолит даври мил.авв. 40—12 минг йилликлар билан белгиланиб келинган. Кейинги йилларда жаҳон археологиясининг ютуқларига кўра, бу даврнинг йил санаси эндиликда мил.авв. 100-12 минг йилликлар билан белгиланмоқда.


Сўнгги палеолит даврида ибтидоий одамлар қон-қариндошлик алоқалари асосида бирлашган жамоа бўлиб яшай бошлаганлар, яъни ибтидоий уруғчилик жамоаси даври бошланган. Уруғни бошқарув аёллар қўлида бўлган, чунки улар уй юмуши билан банд бўлганликлари сабабли оилани бошқариш зиммасида бўлган, эркаклар эса, доимо овда бўлганлар. Бундай давр тарихда матриархат, яъни оналар ҳукмронлиги даври деб аталади.
Сўнгги палеолит даврида ҳозирги замон одами қиёфасига ўхшаш—кроманьон одами яшаган. Кроманьон одами суяк қолдиқлари дастлаб Франциянинг Кроманьон маконидан топилгани учун шундай ном олган. Олимлар бу давр одамини homo sapiens—ақл-идрокли одам деб ҳам атайдилар.
Сўнгги палеолит даври ёдгорликлари Ўзбекистон ҳудудида ўрта палеолитга нисбатан кам топилган. Бунга асосий сабаб, музликлар эрий бошлагач, одамлар водий ва дарё бўйларида чайла, ертўла ва ярим ертўлаларда яшай бошлаганлар. Чайла ва ярим ертўлалар вақт ўтиши билан шамол, ёмғир, инсонлар томонидан ерларнинг ўзлаштирилиши натижасида йўқ бўлиб кетган. Ертўлаларни топиш эса, қийин. Шу сабабли сўнгги палеолит даври маконларининг кўпчилиги тасодифий равишда топилган.
Сўнгги палеолит даври одамлари хўжалигининг асосини овчилик ташкил этган. Асосан буғу, ёввойи от, сиртлон, арҳар, қулон, туя каби йирик ҳайвонлар овланган. Дарахт мевалари, дон ва илдиз мевали ўсимликларни ҳам овқат сифатида ишлатганлар. Балиқчиликнинг ҳам дастлабки куртаклари пайдо бўлган.
Тош қуроллари ишлаш услуби ўзгарган. Ёрма техника усули илк босқичда кенг қўлланилган бўлса, кейинги босқичларда ретушлаш усули ихтиро қилинган. Бу қуроллар турини кўпайтирибгина қолмай, уларнинг майда, яъни ихчамлаштиришга олиб келган. Ретушлаш деганда чақмоқтош қуролни суякдан ясалган ингичка ва узун таёқ билан бир неча минг марта уриб юпқа тош парақалар учириб, керакли шаклга келтириш тушунилади. Бу усул жуда мураккаб бўлиб, салгина эҳтиётсизлик қилинса, қурол синиб кетган. Ретушланган нуклеуслар тўғри пичоқсимон шаклга кирган ва юпқалашган. Тош пичоқлар пайдо бўлган. Бу даврда энг муҳим меҳнат қуроллари тош кесгич ва тош қирғич бўлган. Тош кесгич қаттиқ материалларни ишлашда фойдаланилган. Тош қирғич узунчоқ парракча бўлиб, бир учи ёйсимон тиғ бўлган, мустье давридаги қирғичдан анча фарқ қилган, ундан юмшоқ материалларни ишлашда фойдаланганлар. Асосий ов қуроли чақмоқтошдан ясалган найза бўлган.
А ждодларимиз ёғоч ва ҳайвон суякларидан ҳам кўплаб қуроллар ясаганлар. Суякдан гарпунлар, найзалар, найза отқичлар, шунингдек терини тикиш учун игналар ва бигизлар ясашган. Суякдан қуроллар ясаш юқори палеолит даврининг сўнги босқичларида кўпайган. Бу босқич жаҳон археологиясида Мадлен
Гарпунлар. Мадлен даври.
босқичи деб (20 минг—13 минг йил олдин) ажратилади.
Сўнгги палеолит даврида қариндош уруғчилик муносабатларининг тартибга солиниши натижасида кишиларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишида ўзгаришлар юз берди. Инсонларнинг ташқи кўринишида ўзгариш юз бериши билан бирга уларнинг табиий –географик шароитга мослашиши натижасида ирқлар вужудга келди -­ европоид, монголоид, негроид. Европоид ирқи фанда кроманьон одами номини олган. Ўзбекистоннинг ҳам Самарқанд маконидан кроманьон одамнинг қолдиқлари топилган.
Сўнгги палеолит даврида юз берган муҳим ўзгаришлардан яна бири, бу санъатнинг кашф этилишидир. Санъатнинг вужудга келиши ўша давр одамларининг диний қарашлари билан боғлиқ бўлса-да, улар қолдирган она ҳайкалчалари ва қоя тош суратлари ўша давр ижтимоий ҳаёти ҳақида бизга кўп маълумотлар беради. Ўрта Осиёнинг кўпчилик жойидан қоятош суратлари топилган.
Сўнгги палеолит даврига оид ёдгорликлар кам топилганига қарамасдан, улардаги маданий қатламларнинг яхши сақланиши юқори палеолит даври тараққиётининг ўзига хос томонларини очишга имкон берди. Ҳозирги кунда Ўрта Осиёда юқори палеолит даврига оид 30 ортиқ ёдгорлик топиб ўрганилган бўлса, шулардан 10 таси Ўзбекистондан топилган. Улардан Зарафшон воҳасида топилган Самарқанд, Сиёбча, Хўжамазгил маконлари яхши ўрганилган. Кўлбулоқ Бўзсув, Такалисой, Туябўғиз маконларидан ҳам юқори палеолит даври излари топилган.

Download 14,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish