Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


Менежментнинг илмий мактаблари



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/155
Sana11.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#653801
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   155
Bog'liq
Менежмент

1.2. Менежментнинг илмий мактаблари 
Бошқарув фикри ғоятда номунтазам ҳолда ривожланган. Бир неча 
ѐндашувлар мавжуд бўлиб, улар баъзида бир-бирларига мос келганлар, 


12 
баъзида эса анча фарқланганлар. Одамлар ва техника бошқарув объектлари 
бўлганлар, шунинг учун бошқарувдаги муваффақиятлар кўпроқ бошқа 
соҳалардаги муваффақиятларга боғлиқ бўлганлар. Жамият, техника 
ривожлангани сари бошқарув бўйича мутахассислар ташкилот фаолиятига 
таъсир кўрсатувчи омиллар ҳақида била бошлаганлар.
Бундан ташқари, дунѐ илмий-техника тараққиѐт билан асосланган тез 
ўзгаришларнинг майдонига айланган ва кўп мамлакатларнинг ҳукуматлари 
бизнесга нисбатан ўз муносабатларини борган сари қатъийроқ белгилай 
бошлаганлар. Бу омиллар бошқарув соҳасидаги тадқиқотчилар ташкилот 
фаолиятига таъсир кўрсатувчи ташқи кучлар мавжудлигини ҳис қила 
бошлашларига таъсир кўрсатганлар. Бунинг муносабати билан янги 
ѐндашувлар ишлаб чиқилган. Бошқарув фанини ривожланишига катта ҳисса 
қўшган тўртта асосий ѐндашувларни ажратиш мумкин. 
Аввало, 
бошқарувда ҳар бир мактабларни ажратиш нуқтаи назардан 
ѐндашув.
У ўз навбатида бошқарувни ҳар бир нуқтаи назардан келиб 
чиқувчи қуйидаги бешта мактабни ўз ичига олади: илмий бошқарув, 
маъмурий бошқарув, инсоний муносабатлар, хулқ ҳақидаги фан ҳамда 
бошқарув фани ѐки миқдорий усул. 
Илмий бошқарув мактаби (1885-1920).
Бутун дунѐда “Мактабни илмий 
ташкил этиш” номи билан кенг машҳур бўлган бу мактабнинг вужудга 
келиши ва ривожланиши ХХ аср бошларига тўғри келади. Бу мактабнинг 
бошида америкалик муҳандис-тадқиқотчи Ф. Тейлор (1850-1915) турган, у 
ўзининг кундалик ишида унумдорлик ва самарадорликни ошириш мақсадида 
ишлаб чиқариш ва меҳнатни фаоллаштириш муаммоларини ҳал қилган. 
Унинг таълими менежмент замонавий концепциясининг асосий назарий 
мактаби бўлган. Бу мактабнинг кўзга кўринган вакиллари: Л. Гилберт, Ф. 
Гилберт, Г. Эмерсон, А. Гастев (Россия)лардир. 
Ф. Тейлор бутун дунѐга ўз номини машҳур қилган қуйидаги китобларни 
ѐзган: “Келишув тизими” (1895), “Цех менежменти” (1903) ва “Илмий 


13 
менежмент тамойиллари” (1911). Ф. Тейлор ўз асарларида капитал ва меҳнат 
манфаатларини бирга қўшиш, “капиталистик корхоналарда ҳамкорлик 
фалсафаси”ни амалга оширишга ҳаракат қилган. У томонидан ишлаб 
чиқилган меҳнатни жадаллашувини таъминловчи усул турли мамлакат 
бошқарувчиларида катта қизиқиш уйғотган. 
Ф.Тейлор илмий бошқарувни муҳандислар тури бўйича саноат меҳнати
соҳасига айлантиришга жонбозлик қилган. Унинг тизими меҳнатни 
ижрочилар меҳнати ва фармойиш берувчилар меҳнатига тақсимлаш 
тамойилини изчил ўтказишдан иборат бўлган. Ишлаб чиқариш тизимида 
йўлга қўйилган механизм каби ишловчи ҳар хил ходим ўз вазифалари учун 
жавобгар бўлиши лозим. Бунда ходимлар турларини ишлар турларига мос 
келишига эришишга ҳаракат қилиш керак. 
Ф.Тейлор илмий менежментга ташкилотни ишлаб чиқариш ва иқтисодий 
мақсадларига эришиш учун барча ходимлар манфаатини уларнинг 
фаровонлиги ўсиши хўжайинлар ва маъмурият билан яқиндан ҳамкорликни 
йўлга қўйилиши туфайли яқинлашувининг ҳақиқий воситаси сифатида 
қараган. У агар илмий менежмент тизими тўлиқ ҳажмда қабул қилинса, бу 
нарса томонлар ўртасидаги барча баҳс ва зиддиятларни ҳал қилади, деб 
ўйлаган. 
Шундай қилиб, ушбу мактаблар учун қуйидаги аломатлар хосдир: 
-
маъмурият ҳал қилиши керак бўлган вазифаларни белгилаш; 
-
субъетивизм ва авторитар усулларни илмий қоидаларга алмаштириш
-
бошқарувни саноат меҳнати соҳасига айлантириш; 
-
меҳнатни тақсимлаш ва ихтисослаштириш, ходимларни тор 
вазифаларни бажаришга йўналтириш; 
-
фаолиятни қатъиян тартибга солиш; 
-
вазифаларни бажариш учун энг яхши ва энг тўғри бажарадиган 
ходимларни мақсадга қаратилган холда танлаб олиш, уларни ўқитиш; 


14 
-
хўжалик вазифаларини ҳал қилишнинг энг яхши усулларини белгилаш 
учун илмий таҳлилдан фойдаланиш; 
-
ишларни режалаштириш; 
-
ходимларни рағбатлантириш. 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish