Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


бизнеснинг стратегик бирлиги - (БСБ)



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/155
Sana11.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#653801
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   155
Bog'liq
Менежмент

бизнеснинг стратегик бирлиги - (БСБ) 
деб аталувчи ажратилади. 
Бу бозорнинг бир ѐки бир неча сегментлардаги стратегияни ишлаб чиқиш ва 
баъзида эса амалга ошириш учун жавоб берувчи фирма ичидаги ташкилий 
бирликлардир. Ушбу иш компания маҳсулотлари портфелини таҳлил қилиш, 
кейин 
бозорни 
сегментларга 
ажратиш, 
товарларни 
позицияларга 
жойлаштиришдан бошланади. БСБ баъзан ишлаб чиқариш бирликларидан 
фарқланади, улар ҳам бир ва ҳам ўхшаш эҳтиѐжларини қоноатлантирувчи 
бир неча маҳсулотларни қамраб олишлари мумкин. Компаниялар кўпинча 
хўжалик 
бўлинмалари 
кўринишидаги 
БСБни 
ташкилий 
расмийлаштиришлари мумкин. 
Кейин қуйидаги масалаларни ҳал қилишга қаратиладиган стратегия 
бажарилиши керак: 
-
нисбий мазмун ташкилот амалга оширадиган стратегияга мос келиши 
учун маъмурий вазифалар орасидаги устуворликни белгилаш; 
-
корхона фаолиятини стратегияни бажаришга қаратиш учун танланган 
стратегия ва ташкилот ичидаги жараѐнлар орасидаги мосликни белгилаш; 
-
етакчилик услуби ва ташкилотни бошқаришга ѐндашувни танлаш ва 
уни амалга оширилаѐтган стратегия билан мосликка келтириш. 
Бу вазифалар стратегик деб аталувчи ўзгаришлар воситасида ҳал 
қилинади. 
Ўзгаришнинг зарурлиги ва даражасини белгилаб берувчи асосий 
омиллар ҳолатига (соҳа, ташкилот, маҳсулот, бозорнинг ҳолатига) кўра 
ўзгаришларнинг тўртта турини ажратиш мумкин: 
-
ташилотни қайта қуриш – ташкилотнинг миссияси ва маданиятига 
таъсир кўрсатувчи асосли ўзгаришларни кўзда тутади. Ташкилот ўзининг 
соҳаси ва шунга кўра маҳсулоти ва бозордаги ўрни ўзгартирилганда вужуга 
келади. Бунда янги ташкилий маданият яратилади, технолигик соҳа ва ишчи 
кучлари бозорида катта ўзгаришлар содир бўлади; 


194 
-
ташкилотнинг кескин ўзгартирилиши – агар ташкилот соҳасини 
ўзгартирмасаю, амма унда кескин ўзгаришлар (маданиятларни бирлашиши, 
янги маҳсулотлар ва бозорларни ўзлаштириш) содир бўлса, у стратегияни 
бажариш босқичида ўтказилади ва ташкилот ичидаги ўзгаришларни талаб 
қилади; 
-
ўртача ўзгариш ташкилот янги маҳсулот билан бозорга чиққан ва унга 
харидорларни жалб қилган вақтида амалга оширилади. Бунда ўзгаришлар 
ишлаб чиқариш жараѐни ва маркетингга тегишли бўлади; 
-
одатдаги ўзгаришлар – ташкилот маҳсулотига қизиқишни қўллаб-
қувватлаш мақсадида маркетинг соҳасида ўзгаришлар ўтказиш билан боғлиқ. 
Ташкилотни ўзгармасдан фаолият юритиши у биттагина статегияни 
ўзгартирмасдан амалга оширалаѐтган вақтда содир бўлади. 
Стратегик ўзгаришлар ташкилотнинг барча томонларига таъсир 
кўрсатишлари сабабли, тузилма характерга эга бўлишлари керак. Аммо 
ташкилотнинг иккита кертик жойи борки, улар бўндай ўзгартиришларни 
ўтказишга асос буладилар, булар ташкилий тузилма ва ташкилий 
маданиятдир. 
Стратегия ташкилий тузилмани танлашда муҳим таъсир кўрсатади. 
Унинг таҳлили қуйидагиларни аниқлашга қаратилган: 
-
мавжуд ташкилий тузилма танланган стратегияни танлашга қандай 
даражада кўмаклашади ѐки халақит беради; 
-
агар зарур бўлса, ташкилий тузилмада қандай ўзгаришларни ўтказиш 
лозим; 
-
стратегияни амалга ошириш жараѐнидаги маълум вазифаларни ҳал 
қилиш бошқарувнинг қандай даражасига юкланиши керак. 
Ташкилот аъзолари ҳаракатини йўналтирувчи кўзга кўринмас 
дастакларни ўрнатувчи ташкилий маданият моҳияти бўйича ташкилотнинг 
юраги ҳисобланади. Бундай ташкилот ташқи таъсирларга жавоб бериши 
лозимлиги, мумкинлиги, ташкилотда ўзини қандай тутиш кераклиги, 


195 
ташкилотни фаолият юритишининг маъноси нимадан иборатлигига нисбатан 
барқарор меъѐрлар, тасаввурлар, тамойиллар ва ишончлардан вужудга 
келади. Стратегияни амалга ошитиш босқичида унинг ташкилий 
маданиятини ўзгартириш, уни танланган стратегияга мослаштиришга асосий 
ҳаракатларни йўналтириш керак. Бу анчагина қийинчиликлардан иборат. 
Шунинг учун стратегияни белгилаш босқичидаѐқ уни бажаришда ташкилий 
маданиятнинг ўзгариши билан қандай қийинчиликлар вужудга келишини 
кўпроқ ҳисобга олиш ва ташкилий маданиятни ўзгартириш бўйича атайин 
бажариб бўлмайдиган ҳаракатларни бажаришни талаб қилмайдиган 
стратегияни танлашга ҳаракат қилиш зарур. 
Шу билан бирга стратегияни бажариш босқичида яна ташкилот 
ресурслари ва унинг инсоний салоҳиятини шакллантириш ва жалб қилиш 
талаб қилинади. 
Бу жараѐн ташкилотнинг ресурсли салоҳиятидан фойдаланиш 
механизми амалга оширилаѐтган стратегия билан мослаштиришдан 
бошланади. Бу фаолиятнинг асоси ташкилот ресурсларини стратегиянинг 
алоҳида ташкил қилувчилари бўйича тақсимлаш ва аввало уларни вақт 
бўйича тўғри тақсимлашдан иборатдир. Раҳбарият ташкилот молиявий 
ресурсларини бундай тақсимланишини ташкил этиши керак, бунда ҳамма 
вақт ҳам керакли пайтда зарур пул маблағлари бўлсин. Бунинг учун пул 
маблағларидан фойдаланишнинг стратегик мулжалларини белгилаш керак
улар қандай мақсадларда харажатларни амалга ошириш мумкинлиги ва 
қаерга пулларни киритиш керак эмаслигини қайд этадилар. 
Бажариш босқичида маълум вазифаларни ҳал қилиш ва вазифаларни 
бажариш учун ташкилот алоҳида қисмларининг пул маблағларига 
эҳтиѐжларини таҳлил қилиши ва пул маблағларини тақсимланишидаги 
устуворликлар белгилаши керак. 


196 
Ресурсларни тақсимлаш учун фойдаланиладиган асосий қурол 
бюджетни тузиш ва ундан фойдаланиш бўлади, у нафақат пул маблағларига, 
балки захиралар, капитал маблағлар, сотишлар ва ҳ.к ҳам тегишлидир.
Ресурсларни жалб қилиш жараѐни ресурсларни самарали тақсимлаш 
билан бир қаторда сармояларни келиб тушиш манбаларини баҳолаш ва 
уларни сақлаб қолишни ҳам кўзда тутади. 
Стратегик бошқарувда асосий роль ташкилотнинг раҳбариятига, аввало 
унинг юқори даражасига тегишли бўлади, у нафақат унинг стратегиясини 
белгилаши, балки ташкилот ресурсларини сафарбар қилган ҳолда керакли 
ўзгаришларни ўтказиши керак. 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish