Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


Ташкилотларни стратегик бошқариш



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/155
Sana11.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#653801
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   155
Bog'liq
Менежмент

5.6. Ташкилотларни стратегик бошқариш 
 
Стратегик бошқарув – стратегияни, яъни ташкилот ривожланишининг 
асосий йўналишини сифатли ишлаб чиқиш ва унинг ресурсларини 
шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш, истиқболдаги рақобат 
афзалликларини таъминлаш ва мақсадларга эришиш учун ташқи муҳит 
ўзгаришларига мутаносиб жавоб бериш асосида амалга ошириш бўйича 
фаолиятдир. 
Шунингдек, О.Н. Жучкевич томонидан берилган ғоятда муваффақиятли 
таърифни ҳам келтириш мумкин: стратегик ресурсларни мувофиқлаштириш
ва тақсимлаш, ҳисобга олиш ва узоқ муддатли истиқболда рақобат 
афзалликларига эришиш мақсадида ташқи муҳит омиллари ўзгаришига 
мутаносиб жавоб бериш асосида корхона (фирма) ривожланишининг 
сифатли белгиланган йўналишидан иборатдир. 
Стратегик бошқарувни динамик тизим, бешта ўзаро боғланган бошқарув 
жараѐнлари мажмуаси сифатида кўриб чиқиш мумкин. Бу жараѐнлар 
мантиқан бир-бирларидан келиб чиқадилар (ѐки кейин келадилар), бунда 
барқарор тескари алоқа ва ҳар бир жараѐнни қолганларига ва уларнинг 
мажмуасига таъсири мавжуд бўлади. Стратегик бошқарув тузилмаси
5.15.-расмда тасвирланган. 


189 
Стратегик бошқарувнинг дастлабки жараѐни ташкилот муҳитини таҳлил 
қилишдир. У қуйидагиларни ўрганишини кўзда тутади: 
-
макроатрофни (иқтисодиѐт ва сиѐсатнинг ҳолати, ҳуқуқий кенглик, 
табиий муҳит ва ресурслар, жамиятни илмий-техник, ижтимоий-маданий 
ривожланганлиги даражаси ва ҳ к.); 
-
бевосита ишга доир муҳитни (харидорлар, рақиблар, етказиб 
берувчилар ва ҳ.к.); 
-
ички муҳитни (ходимлар, бошқарувни ташкил этиши, ишлаб чиқариш, 
молия, маркетинг, ташкилий маданият ва ҳ.к.). 
5.15 расм. Стратегик бошқарув тузилмаси 
 
Шундан кейин ташкилотнинг миссияси (вазифалари) белгиланади, 
унинг остида ташкилот мавжуд бўлиши маъноси ва унинг бошқа 
ташкилотлардан фарқини, яъни у нима учун ташкил қилинганлигини очиб 
берувчи шакллантирилган тасдиқни тушуниш керак. 
Аниқ бир ташкилотнинг миссияси одамлар ўзларининг фаолияти билан 
боғлиқ бўлган турли гуруҳларнинг мақсадлари ва манфаатларини акс 
Муҳитнинг таҳлили 
Миссиялар (вазифалар) ва 
мақсадларни белгилаш 
Стратегияни танлаш 
Стратегияни бажариш 
Бажарилишини баҳолаш ва назорат 
қилиш 


190 
эттиради. Ташкилотга унинг миссиясини белгилашда манфаатларини ҳисобга 
олиш керак бўлган қуйидаги асосий субъектлар таъсир кўрсатадилар: 
ташкилотнинг мулк эгалари, унинг ходимлари, ишлаб чиқарилаѐтган 
(сотилаѐтган) маҳсулотнинг харидорлари, ташкилотнинг ишдаги ҳамкорлари, 
маҳаллий ҳамжамият ҳамда биринчи навбатда, давлат идоралари шахсидаги 
жамоа. Бунда ташкилот миссиясига энг кучли таъсирни мулк эгалари,
ходимлар ва харидорлар (истеъмолчилар) кўрсатади. 
Ф. Котлернинг фикрига кўра, ташкилот миссиясини белгилашда 
қуйидаги бешта омилларни ҳисобга олиш керак: 
-
ташкилот тарихи, унинг жараѐнида ташкилотнинг фалсафаси ишлаб 
чиқилган, фаолиятнинг қиѐфаси ва услуби, бозордаги ўрни ва ҳ.к. 
шакллантирилган; 
-
мулк эгалари ва бошқарув ходимлари хулқининг услуби ва 
ҳаракатлари усули; 
-
ташқи муҳит ҳолати; 
-
ташкилот ўз мақсадларига эришиши учун фойдаланадиган ресурслар; 
-
ташкилотга хос ажралиб турувчи хусусиятлар. 
Бундан ташқари ташкилотнинг мақсадий мўлжаллари, фаолият соҳаси, 
фалсафаси(қадриятлари ва ишончлари) фаолиятни амалга ошириш 
имкониятлари ва усуллари каби таърифларини ҳам ҳисобга олиш зарур. 
Шундай қилиб, миссия ташқи муҳит субъектларига ташкилот нимадан 
иборат эканлиги ҳақида умумий тасаввур яратишга имкон яратади. Бундан 
ташқари, у ташкилотни фаолроқ бошқариш учун корпоратив руҳ ва 
шароитларни яратишга имкон беради. Ташкилот фаолиятининг умумий 
йўналишлари унга кўра белгиланади. 
Бундан кейин ташкилотнинг 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish