Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


Ташкилий ўзгаришларни амалга ошириш моделлари мавжуддир



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/155
Sana11.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#653801
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   155
Bog'liq
Менежмент

Ташкилий ўзгаришларни амалга ошириш моделлари мавжуддир. 
Ўзгаришларнинг уч босқичли модели
. Ишлаб чиқувчи – америкали 
тадқиқотчи К. Левин. У ўзгаришларга мавжуд ҳолатни қўллаб-қувватловчи 
кучларнинг модификацияси сифатида қараган. Шунинг учун ўзгаришлар 
жараѐнини ишга тушириш учун ўзгаришлар “учун” ва “қарши” кучлар 
мувозанатини биринчисининг фойдасига ўзгартириш, ўзгаришларни 
мустаҳкамлаш учун эса кучлар нисбатини янги ҳолатга келтириш керак. 
Унинг биринчи босқичи “муздан тушириш”. У ўз ичига ўзгаришларга 
эҳтиѐж яратиш ва қаршиликни камайтиришни олади. Ўзгаришларни амалга 
ошириш учун қуйидагилар зарур: эски, қотиб қолганни қўллаб-қувватлашни 
тўхтатмасдан, вужудга келган ҳолатга нисбатан олдинги қотиб колган 
тасаввурни тарқатиб юбориш, шунинг билан бир вақтда янги тенденциялар
ва хулқни қўллаб-қувватлашни кучайтириш. 
Иккинчи босқич “ўзгариш”. Ўз ичига гуруҳли ва шахсий хулқ 
вазифалар, технология ва ташкилий тузилмани ўзгаришини олади. 


202 
Ташкилотнинг ташкилий маданияти ўзгариши кишиларда ушбу ташкилотга 
нисбатан янги тасаввур ва муносабатларни шакллантиришни тақозо қилади. 
Ходимларни ташкилотдаги янги вазиятга қараб буришга қодир янги маросим 
ва анъаналарни киритиш мумкин. 
Учинчи босқич “музлатиш”. Ўз ичига натижаларни олиш ва уларни 
баҳолаш ҳамда керакли ўзгартиришларни ўтказишни ўз ичига олади. Гап 
шундаки, ходимлар томонидан янги тасаввурлар ва ишга муносабатлар 
ўзлаштирилгандан кейин ташкилотда дастлабки ҳолатга қайтишнинг олдини 
олувчи қуролларни ишга тушириш керак. Хусусан, кишиларнинг янги 
хулқларини қўллаб-қувватлаш, меҳнатни рағбатлантиришнинг янги 
тизимини татбиқ этиш ва ҳ к.ни ушбу модель ташкилотдаги ўзгаришлар 
ўтказиш жараѐнини умумий тушунишни таъминлайди. 
Режалаштирилаѐтган ўзгаришлар модели
. Ишлаб чиқувчилар - Р. 
Липпит, Ж. Уотсон ва Б. Уэстли. Ушбу модель менежерлар ва ташкилотлар 
учун ташқаридан маслаҳатчиларни яқиндан ҳамкорлик қилишни кўзда 
тутади. Бунда улар ташкилот ҳақидаги барча мавжуд ахборотларни эркин 
алмаштиришлари керак. 
Ушбу 
модель 
режалаштиралаѐтган 
ўзгаришларнинг 
асосий 
босқичларини белгилаб беради, улар бир – биридан кейин келишлари керак. 
Биринчи босқич – муаммони қидириш. Бунда маслаҳатчилар 
муаммонинг мавжудлигини кўрсатадилар ва раҳбариятга ўзгаришларга 
заруриатни намойиш қиладилар. Раҳбарият маслаҳатчиларни тегишли 
бўлинма раҳбарлари билан учраштиради, ўзгаришларнинг зарурлиги ва 
маслаҳатчиларнинг ѐрдамига ишонч ҳосил қилади. 
Иккинчи босқич – жараѐнга кириш. Бунда мижозлар ва экспертчилар 
ўртасидаги ҳамкорлик ривожланади. Кейингиларнинг объективлиги 
текширилади. 
Учинчи босқич – ташхис қўйиш. Тўплаган маълумотлар асосида 
муаммога ташхис қўйилади, “тор жойлар” аниқланади.


203 
Тўртинчи босқич – режалаштириш ўзгаришларнинг мақсадлари, керакли 
ҳаракатлар ҳамда ҳаракатларга тайѐргарлик белгиланади. 
Бешинчи босқич - ҳаракатларни амалга ошириш. Ниятларни амалий 
фаолиятга айлантириш, янги характери татбиқ этиш. 
Олтинчи босқич – барқарорлашиш ва натижаларни баҳолаш. Эришилган 
натижаларни баҳолаш ва кейинги ҳаракатларни белгилаш. Ўзгаришларни 
бутун ташкилотга ѐйиш ва барқарорлаштириш механизмини яратиш. 
Еттинчи босқич – лойиҳани ѐпиш. “Экспертлар – ташкилот” 
муносабатларини якунлаш, экспертларнинг мижозларга бўлган кучли 
таъсирини йўқотиш. Ўзгартириш билимини экспертлардан мижозларга 
топшириш. 
Ташкилий ўзгаришларни ўтказиш усуллари. Уларни ўтказишда шуни 
ҳисобга олиш керакки, ташкилотда, тизим сифатида, унинг элементлари –
ташкилий маданият, кишилар вазифалар, технологиялар ва ҳ.к. нинг ўзаро 
алоқаси мавжуд. Бунда усуллар қуйидаги гуруҳларга ажратилади. 
Кишилар ва маданиятга қаратилган усуллар. Улар ўзгаришлар 
жараѐнларига ходимларнинг кўпчилигини фаол жалб қилиниши ва иштирок 
этишларини кўзда тутади. 
Вазифа ва технологияларга қаратилган усуллар. Улар бевосита одамлар 
ишида ўзгаришларни ўтказишга эътибор қаратадилар. Бунда асосий эътибор 
технологик жараѐнлар ва аниқ ишларни бажаришда фойдаланиладиган 
жихозларга қаратилади. 
Тузилмага қаратилган усуллар. Лавозимлар ва жой ўзгартиришларни 
ҳамда ҳодимлар ва бўлинмалар ўртасидаги алоқаларни ўзгартиришни тақозо 
этади. 
Ўзгариш дастурлари бутун ташкилотни қамраб олиши керак, бу эскига 
қайтишга йўл қўймайди. 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish