Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/155
Sana11.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#653801
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   155
Bog'liq
Менежмент

 
5.8. Бошқарув самарадорлиги 


204 
Ташкилотни бошқаришни амалга ошириш ва такомиллаштириш ушбу 
фаолиятнинг натижавийлигини белгилашда ўзига хос ўлчовлардан 
фойдаланиш зарурлигини келтириб чиқаради. Шу муносабат билан 
“бошқарув 
самарадорлиги” 
тушунчасидан 
фойдаланиш 
мақсадга 
мувофиқдир. 
Бошқарув самарадорлиги 
– бошқарув фаолиятининг натижалари ва 
бунда амалга оширилган харажатлар (моддий, молиявий, меҳнат ва бошқа 
ресурсларни фойдаланиш)нинг ўзаро муносабати ва ўзаро ҳамкорлигини акс 
этувчи мураккаб категориядир. Бошқарув жараѐнининг вазифавий роли – уни 
ривожланишининг даражаси ва динамикасини, бошқарув жараѐнининг 
сифатли ва миқдорли томонларини акс эттиришдир. 
Менежментнинг самарадорлиги – кўп қиррали категориядир. У 
ижтимоий – иқтисодий ва бошқа ҳодисаларнинг ўзига хос хусусиятларини 
акс эттиради. 
Бошқарув самарадорлиги бир қатор омилларнинг таъсири остида 
шаклланади, уларни қуйидаги аломатлар бўйича таснифлаш мумкин. 
Мазмуни бўйича ташкилий, ижтимоий – иқтисодий, психологик, техник, 
физиологик омилларга ажратиладилар. 
Таъсир кўрсатиш шакли бўйича бевосита ва воситали омиллар билан 
фарқланадилар. Биринчиси бошқарув самарадорлигига бевосита, иккинчиси 
воситали таъсир кўрсатади. 
Таъсирнинг давомийлиги бўйича узоқ вақт давом этмайдиган ва узоқ 
вақт давом этадиган омилларга ажратилади. Бунда баъзи омиллар менежмент 
самарадорлиги билан бевосита, бошқалари – тескари боғланиш билан 
боғлангандир. 
Таъсир кўрсатишнинг характери бўйича интенсив ва экстенсив 
омилларга ажратилади. Биринчилар ички ресурслар, яъни бошқарув 
ходимлари меҳнатини ташкил этишни такомиллаштириш ва унинг 
шароитларини яхшилаш, бошқарув ходимлари малакасини оширишни 


205 
сафарбар 
қилиш 
ҳисобига 
менежмент 
самарадорлиги 
ошишини 
таъминлайдилар. Иккинчилари эса қўшимча ресурсларни жалб қилиш, 
бошқарув ходимлари сонини оширишни кўзда тутадилар. 
Санаб ўтилган омилларнинг ҳар бири бошқарув тизимига алоҳида ҳамда 
бошқалар билан биргаликда таъсир кўрсатиши мумкин. Биргаликдаги 
ижобий таъсир кўрсатишда улар менежмент самарадорлигини анча ўсишини 
таъминлайдилар (синергетик самара ҳисобига), салбийда эса уни 
пасайтирадилар. Менежментнинг роли кўрсатиб ўтилган омилларга режали 
таъсир кўрсатишдан иборат. Самарадорликнинг ўсиши ташкилотнинг барча 
даражаларидаги доимий бошқарув фаолиятининг объекти бўлиши лозим. 
Ташкилотнинг бошқарув тизимини самарали фаолият юритиш унинг ҳар 
бир элементи(ташкилий тузилма, ходимлар, бошқарув усуллари ва 
жараѐнлари, ҳужжатлар айланиши ва ҳ.к.) унинг олдига қўйилган ўзига хос 
талабларга жавоб беришини кўзда тутади. Бундай ташқари, у умуман 
бошқарув тизими, унинг мақсадлари ва вазифаларига ҳамда тизимнинг у 
бевосита боғлиқликда бўлган элементларига мос келади. 
Бундан ташқари ҳозирги шароитда ташкилотларни, айниқса тижорат 
ташкилотларини бошқариш самарадорлигига уларнинг ташқи муҳити ҳолати 
муҳим таъсир кўрсатади. 
Бошқарувнинг иқтисодий самарадорлиги бошқарув муносабатларининг 
иқтисодий моҳиятини акс эттиради. Бу моҳияти жиҳатидан олинган 
иқтисодий натижалар ва бошқарув фаолиятининг ўзгарувчан миқдорлар 
(кўрсаткичлар)да акс эттирилган харажатлари (фойдаланилган ресурслар) 
нисбатидир. 
Умумий кўринишда иқтисодий самарадорлик (Эу)ни қуйидаги формула 
билан акс эттириш мумкин: 
Ру 
Эу = 
Зу 


206 
бу ерда: 
Ру – бошқарув тизимини фаолият юритиши натижаси (натижа берувчи 
ташкил этувчи); 
Зу – бошқарувга харажат ѐки ресурслардан фойдаланишнинг ҳажми 
(харажатли ѐки ресурсли ташкил этувчи). 
Ушбу ѐндашувдан фойдаланиш аввало бошқарув самарадорлигининг 
натижа берувчи ташкил қилувчисини, яъни бу фаолиятнинг натижалари, 
унинг маҳсулотини белгилашни тақозо қилади. Аммо уни соф ҳолда 
ажратиш, яъни тўғридан – тўғри ўлчовини амалга ошириш мумкин эмас. 
Фақат доимий равишда бир турли ва меъѐрланадиган меҳнат операциялари 
билан банд бўлган техник ходимлар ва айрим мутахассислар фаолияти 
маҳсулотини худди шундай ўлчаш мумкин. Тўғри чизиқли ва вазифавий 
раҳбарлар, кўпгина мутахассислар ҳамда умуман бошқарув тизими фаолияти 
натижалари ҳақида эса сарфланган меҳнат миқдори ѐки қайта ишланган 
ахборотлар ҳажми бўйича фикр юритиши мумкин эмас. Гап шундаки, улар 
ўзига хос ашѐвий натижалар шаклида бўлмайдилар. Бошқарув бўйича 
меҳнатнинг шахсан якуний маҳсулоти деб бошқарув қарорлари мажмуаси, 
аммо ахборотли қарорлар эмас, яъни ижрочилар томонидан амалга 
оширилган қарорларни ҳисоблаш мумкин. Бунда бошқарув идоралари 
қарорлари илмий асосланган ва иқтисодий эҳтиѐжларни қаноатлантиришга 
йўналтирилган деб фараз қилинади. Боз устига, бошқарув бўйича фаолият 
натижалари кўпинча бошқарув бўйича меҳнат сарфланган вақтдан 
ажратилгандирлар. Пировардида улар фақат бошқарув тизимини фаолият 
юритиши натижаларидан ажратилмаганлар. 
Шундай қилиб, бошқарув фаолиятининг натижалари фақат воситали 
равишда ташкилот, бўлинма фаолияти натижаларида намоѐн бўладилар. 
Бунда фаолиятнинг якуний кўрсаткичлари ѐки ташкилот фаолияти иқтисодий 
самарадорлиги кўрсаткичлари: ялпи даромад, фойда, рентабеллик даражаси, 
ишлаб чиқариш ҳажми, товар айланиши ва бошқалар кўриб чиқилиши 


207 
мумкин. Бунда фойдани ташкилот фаолиятининг якуний натижасини акс 
эттирувчи сифатида илгари сурилиши, қолган натижаларни автоматик 
равишда иккинчи ўринга суради. Кўрсатиб ўтилган натижаларни оширишга 
йўналтирилган бошқарув фаолияти бошқарув тизимининг иқтисодий 
самарадорлигини яхшилашга ѐрдам беради. 
Ташкилот бошқарувининг иккинчи, харажатли ташкил қилувчиси 
бошқарув жараѐнида фойдаланиладиган бошқарув тизимини ушлаб 
турилиши ва фаолият юритишини таъминловчи тегишли меҳнат, моддий ва 
молиявий харажатлар ѐки ресурслардан иборатдир. Бу харажатлар ишлаб 
чиқариш(тижорат) билан бевосита боғланмаганлар ва бошқарув харажатлари 
сифатида 
бўладилар. 
Бошқарувга 
йиғма 
харажатлар 
ишлаб 
чиқариш(тижорат) харажатларининг бир қисми бўладилар. Бошқарувга 
харажатлар объектив равишда у ѐки бу аниқ субъект томонидан амалга 
ошириладиган бошқарув вазифаларининг мазмуни, ҳажми, кўлами, бошқарув 
меҳнатини илмий ташкил қилинганлиги даражаси, бошқарув жараѐнларини 
амалга ошириш технологияси, хўжалик раҳбарларининг маҳорати ва 
бошқалар билан белгиланадилар.
Бошқарув харажатлари тузилмасида бошқарув аппаратига хизмат 
кўрсатувчи менежерлар ва бошқа ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича 
харажатлар; бошқарув техникасига харажатлар; бошқарув тизимини фаолият 
юритишга жорий харажатлар муҳим моддалар бўладилар (5.8.1.-расм). 
Бу муаммоларни ҳал қилиш тегишли услубий тузатишларни тақозо 
қилади. Масалан, бошқарув соҳасидаги харажатларни ҳисобга олишни 
ўзгартириш, бошқарув фаолияти билан боғлиқ барча харажатларни уларга 
киритиш мақсадга мувофиқдир. Умуман аниқ объектларни бошқариш ва 
алоқа вазифаларини амалга оширишга барча харажатларни ишончли ҳисобга 
олиш ва ҳисоблаб чиқаришни йўлга қўйиш даркор. 
Харажатларнинг бошқарувга мувофиқ даражасини белгилаш муҳим 
аҳамият касб этади. Маълумки, вужудга келган вазиятни бошқарувга 


208 
харажатларни камайтиришни мутлақ тамойилга кўтариш, уни бошқарув 
жараѐнини адекват баҳолашнинг универсал воситаси сифатида илгари суриш 
ажратиб туради. Худди шу вақтда кўпинча бундай иқтисодиѐт сохта 
ҳисобланади, чунки уни бошқарув тизимидаги камчиликлар туфайли 
йўқотишлар кўринтирмай қўяди. Ташкилот фаолиятида юқори якуний 
натижаларга эришиш муҳимроқдир. Шунингдек учун гап умуман бошқарув 
тизими ѐки унинг алоҳида бўлинмасининг “фойдали“ самараси бирлиги ѐки 
маълум вазифа ва карорларни амалга оширишга бошқарув харажатларининг 
солиштирма қисқартирилиши муҳим аҳамиятга эга. Шундай қилиб, 
бошқарувга харажатларнинг илмий асосланган даражасини излаб топиш 
зарурлигига эътибор қаратиш лозим. 
Бошқарув харажатлари 
Иш ҳақига 
харажатлар 
Раҳбарлар-
нинг иш 
ҳақи 
Бошқарувни 
такомиллаштиришга 
харажатлар 
Бошқарув 
техникасига 
харажатлар 
Қўшимча 
харажатлар 
Илмий-техник ва 
тажриба 
конструкторлик 
ишлари 
Ҳисоблаш 
техникаси 
Бинолар ва 
иншоотлар
нинг 
ижараси ва 
сақлаб 
турилиши 
Хизмат 
сафарлари
ии 
Ҳужжатларни 
тузиш, 
кўпайтириш ва 
сақлаш учун 
маблағлар 
Бошқарув 
жараѐнини 
такомиллаш; кирим 
бўйича тадбирлар 
Мутахасис-
лар техник 
ва хизмат 
кўрсатувчи 
ходимлари-
нинг иш 
ҳақи 
Моддий 
рағбатлан-
тириш 
жамғарма-
сидан 
тўловлар 
Бошқарув 
ходимларни 
тайѐрлаш ва 
малакасини ошириш 
Почта-
телеграф 
харажат-
лари ва 
девонхона 
заруриат-
лари 
Маълумотларни 
узатиш ва 
тасвирлаш 
воситалари 
Хизмат 
иншоотларининг 
мебели ва ускуналари 
Вакиллик 
харажатлар
и 


209 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish