Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/155
Sana11.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#653801
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   155
Bog'liq
Менежмент

Тадбиркорлар уюшмаси
турли ўлчамлар ва мулкчилик шакл- ларидаги 
компанияларни бирлаштирувчи ихтиѐрий кооперацион битимлар асосида 
ташкил қилинади. Бу етарлича эгилувчан тузилма бўлиб, унга кирувчи 
ташкилотларга ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириш, янги ҳамкорларни жалб 
қилиш, ҳатто бир-бирлари билан рақобат қилиш имкониятини беради.
Айниқса 
маълум 
ҳудудларда 
кластерга(инглизчадан 
таржима 
қилинганда–бу гуруҳ, тўпланиш, жамланиш) бирлашган компанияларнинг 
тадбиркорлик уюшмалари катта фойда беради, улар бу компанияларга у ѐки 
бу рақобат афзаликларини беради (масалан, керакли ахборотлар, алоқа ва 
телекоммуникация воситалари, жиҳозланган ишлаб чиқариш майдончалари
ва ҳ.к.). Бунинг учун шаҳарлар ѐки бошқа маъмурий – ҳудудий бирликларда 
жойлашган йирик саноат ҳудудлари ва мамлакат ҳудудини қайта ташкил 
этилиши муносабати билан мавжуд бўш қувватлардан фойдаланиш мумкин. 
Худди шу ерда компаниялар кластерини ташкил этиш фойдалидир, уларда 


171 
энг бошидан фаолиятнинг маълум соҳаларидаги компаниялар ўртасидаги 
касбга эгалик, саноат инфратузилмали таъминот ва ахборотли ўзаро 
алоқаларнинг жиддий миқдори жамланган бўлиши мумкин. Компанияларни 
уюшмаларга бирлаштирувчи бундай соҳалар сифатида қуйидагилар бўлиши 
мумкин: уй учун товарлар ишлаб чиқариш, соғлиқни сақлаш, маиший 
маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ турли соҳалар ва ҳ.к. 
Виртуал корпорация – 
энг янги ташкилий шакллардан бири бўлиб 
вақтинчалик ташкил этиладиган, замонавий ахборот тизимлари томонидан 
ресурслардан ўзаро фойдаланиш, харажатларни камайтириш ва бозор 
имкониятларини кенгайтириш мақсадида бирлаштирилган мустақил 
компаниялар(етказиб берувчилар, буюртмачилар ва ҳаттоки собиқ рақиблар) 
тармоғидан иборат. Виртуал корпорациянинг технологик пойдеворини 
ахборот тармоқлари ташкил қиладилар, улар “электрон” алоқаларда 
бирлашиш ва эпчил шаклликни амалга оширишга ѐрдам беради. 
Ҳозирги вақтда концернлар, холдинглар ва молиявий гуруҳлар 
фирмалар бирлашувининг асосий шакллари бўладилар. 
Жаҳон амалиѐтида франчайзинг ҳам кенг тарқалган. Бу бир томондан 
йирик фирма ва бошқа томондан кичик фирмалар ѐки алоҳида 
ишбилармонлар ўртасидаги битимдир. Кўрсатиб ўтилган битимга мувофиқ 
ота компания (франчайзер) фирма (франчайзи)га битимга тайинланган 
шаклда, махсус кўрсатилган жойда иш олиб бориш ҳуқуқини беради. У 
келишилган ҳудуд доирасида ҳаракат қилувчи фирма ѐки тадбиркорни 
ўзининг товарлари, реклама хизматлари, бизнеснинг ишлатиб бўлинган 
технологиялари билан таъминлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Бунинг 
учун фирма компанияга маҳаллий шароитларни ҳисобга олиш билан 
менежмент ва маркетинг хизматларини кўрсатиш ҳамда ушбу компанияга ўз 
сармоясининг қандайдир қисмини инвестиция қилиб киритиш мажбуриятини 
олади. Франчайзинг, бўлажак мижозлар машҳур компаниянинг маҳсулот ѐки 
хизматларидан 
фойдаланаѐтганликларини 
ҳис 
қилишлари 
учун 


172 
компания(франчайзер) номидан фирма белгиси сифатида фойдаланади. 
Бундай битимнинг барча иштирокчиларини кенг жамоатчилик томонидан
тан олиниши, маҳсулот ва хизматларнинг стандартлаштирилиши, тижорат 
имкониятлари кенгайиши бундай ҳамкорликнинг афзалликларидан бўлади. 
Мамлакатимиз қонунчилигидаги тижорат концепцияси шартномаси 
франчайзинг шаклидаги битимига мос келади. 
Таъкидлаш жоизки, миллий счѐтлар тизими (МСТ) – system of national 
account – бозор иқтисодиѐтига эга 150 дан ортиқроқ мамлакатларда 
микроиқтисодий жараѐнларни баѐн қилиш ва таҳлил қилиш учун 
қўлланиладиган ўзаро боғланган қўрсаткичлар ва таснифлар тизимига 
мувофиқ институционал бирликлар-institutional units- хўжалик юритувчи 
субъектларга ажратилади, улар ўзларининг номидан активларга эга 
бўлишлари, мажбуриятларини қабул қилишлари, иқтисодий фаолият ва 
бошқа бирликлар билан операцияларни амалга оширишлари мумкин. 
Институционал бирликлар уй хўжаликлари шаклларидаги юридик ҳамда 
жисмоний шахслар ( ѐки уларнинг гуруҳлари) бўлиши мумкин.
Юридик шахслар бўлган институционал бирликларга қуйидагилар 
киради: 
-
корпорациялар; 
-
давлат бошқаруви идоралари; 
-
нотижорат муассасалар. 
Юридик шахсларнинг асосий турлари – бу мулкида, хўжаликни 
юритишда ѐки оператив бошқарувда ажратилган мулкка эга бўлган ташкилот 
бўлиб, у ўз номидан фуқаролик ҳуқуқини харид қилиши ва ўз фаолияти 
билан боғлиқ жавобгарликни ўзига олиши мумкин. Юридик шахс мустақил 
баланси ѐки сметасига эга, мустақил равишда қарорлар қабул қилиши, 
ўзининг моддий ва молиявий ресурсларни бошқариши, мажбуриятларни 
қабул қилиши, иқтисодий фаолият ва бошқа бирликлар билан операцияларни 


173 
амалга ошириш ва ўз мажбуриятлари бўйича тўлиқ жавобгарликка эга 
бўлиши мумкин. 
Фаолиятининг асосий мақсадига кўра, юридик шахслар хўжалик ва 
нохўжалик ташкилотларига бўлинадилар. 
Хўжалик ташкилотларига фаолиятининг асосий мақсади фойда олиш 
бўлган юридик шахслар, нохўжалик ташкилотларга бундай мақсадга эга 
бўлмаган шахслар кирадилар. Хўжалик ташкилотлари бўлган юридик 
шахслар хўжалик жамиятлари ва ўртоқликлари, ишлаб чиқариш 
кооперативлари, давлат ва бошқа корхоналар шаклида ташкил этишлари 
мумкин.
Хўжалик ташкилотлари бўлмаган юридик шахслар хўжалик фаолияти 
билан фақат ўзларининг низом вазифалари бажарилишини таъминлаш 
учунгина шуғулланишлари мумкин. Улар хўжалик ижтимоий ташкилотлари, 
нотижорат 
ташкилотлар, 
матлубот 
кооперативлари, 
хайрия 
ѐки 
қонунчиликда кўзга тутилган бошқа жамғармалар шаклида мавжуд 
бўладилар. 
Бундай юридик шахс бўлган институционал бирликларга аввало 
корпорациялар ва квазикорпорациялар кирадилар. Корпорацияларнинг 
асосий аломатлари қуйидагилардан иборат: 
-
қонунга мувофиқ бошқа институционал бирликлардан мустақил 
бўлган корхона ѐки ташкилотлар сифатида ташкил қилинадилар;
-
мустақил юридик шахс бўлади, у корхона ва ташкилотларнинг ягона 
давлат регистри (ЯДР) да рўйхатдан ўтказилади; 
-
фаолиятининг мақсади даромадлар олишдан иборат; 
-
акция эгаларининг жамоавий мулкида бўлади; 
-
хўжалик фаолият нитижасида олинган фойда (даромад) акциядорларга 
тегишли бўлади ва улар томонидан харид қилинган қоғозлар қийматига 
мутаносиб равишда тақсимланади; 


174 
-
тугатилиш ҳолида акциядорлар мулкнинг қарзлар тўлагандан кейин 
қолган улушини олиш ҳуқуқига эгалар; 
-
раҳбарлик Директорлар кенгаши томонидан амалга оширилади; 
-
акцияларни муомалага чиқариши мумкин; 
-
оралиқ эмас, балки якуний истеъмолчи сифатида бўлади; 
-
шартнома ва мажбуриятларни бажариш, шу жумладан солиқларни 
тўлаш учун қонун олдида жавобгарликка эга; 
-
корпорация томонидан халқ истеъмоли товарларини харид қилиниши 
натура шаклидаги иш ҳақи сифатида бўлади. 
Корпорациялар оиласи (акцияларга биргаликда эгалик қилиш) 
конгломерат корпорацияларни ташкил қилади. Улар битта эмас, балки 
кўпгина институционал бирликлардан иборат бўлади. 
Конгломерат-корпорациялар таркибида акциядорларнинг назорат 
пакетларига эгалик қилувчи ѐки бош сиѐсатга таъсир қилишнинг мутлақ 
ҳуқуқларига эга она корпорациялар ажралиб турадилар. 
Квазикорпорация – нокорпоратив корхона бўлиб, унинг бошқаруви 
корпорация нусхаси бўйича қурилади. У мустакил институционал бўлади. 
Квазикорпорациялар таркибига қуйидагилар киради: 
-
норезидент бўлган институтционал бирликларга тегишли бўлган 
нокорпоратив корхоналар(филиаллар, миллий иқтисодиѐтда фаолият 
юритувчи хорижий компанияларнинг вакилликлари); 
-
давлат бошқаруви идораларига бўйсунувчи, аммо даромадлар олиш 
мақсадида маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш билан банд бўлган 
нокорпоратив корхоналар; 
-
уй хўжалигининг нокорпоратив корхоналари. 
Квазикорпорациялар корпоратив корхоналарга тенглаштириладилар ва 
иқтисодиѐтнинг корпоратив сектори таркибида кўриб чиқадилар. 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish