Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/155
Sana11.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#653801
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   155
Bog'liq
Менежмент

 
2.4. Бошқарув усуллари 
 
Бошқарув усуллари – 
қўйилган мақсадларга эришиш учун 
бошқарувчи тизимча – бошқарув субъектини бошқарилувчи тизимча – 
бошқарув объекти (ходим, жамоа, бошқарувнинг ижтимоий – иқтисодий 
объекти)га таъсир кўрсатиш усулларидир. Бошқарув усуллари ва бошқарув 
жараѐни усулларига ажратиладилар. Бошқарув усуллари бошқарув объектига 
таъсир кўрсатишнинг якунланган жараѐнини таърифлайдилар. Бошқарув 
жараѐни усуллари билан фақат айрим ишлар бажарилади. 
Яна тўғридан-тўғри ва воситали таъсир кўрсатиш, расмий ва норасмий 
усуллари ҳам ажратилади. Бевосита таъсир кўрсатиш усулларидан 
фойдаланишда таъсирнинг бевосита натижасини олиш кўзда тутилади; 
воситали таъсир кўрсатиш усуллари билан юқори натижаларга эришиш учун 
шароитлар яратилади. Расмий ва норасмий таъсир кўрсатиш усуллари 
нисбати бошқарув услубининг ўзига хос аломатларини акс эттиради. 
Бошқарув усуллари тизимида умумий усуллар ажратилади. Уларга 
анъанавий равишда иқтисодий, маъмурий (баъзида уларни ташкилий деб 
атайдилар) ва ижтимоий-психологик усуллар киради. 
Бошқарувнинг иқтисодий усуллари 
бошқарув объектининг 
иқтисодий қонунлар талабларидан онгли равишда фойдаланишга асосланган 


53 
иқтисодий манфаатларига таъсир кўрсатиш усулларининг мажмуасидан 
иборатдир. Бу усулларни икки гуруҳга бўлиш мумкин: 
-
республика, вилоят, туман идоралари томонидан фойдаланиладиган 
усуллар; 
-
ташкилотлар (корхоналар) томонидан фойдаланиладиган усуллар. 
Биринчи гуруҳга мамлакат ва минтақанинг солиқ тизимлари ва кредит – 
молия механизмлари, яъни корхона ташқи муҳитнинг иқтисодий омиллари 
кирадилар.
Иккинчи гуруҳни қуйидагилар ташкил қилади: 
-
ходимларни моддий рағбатлантириш тизими; 
-
ишнинг сифати ва самарадорлиги учун жавобгарлик тизими; 
-
ташкилот фаолият юритишининг иқтисодий меъѐрлари (фонд билан 
қуролланганлик ва меҳнатнинг унумдорлиги, маҳсулот турлари бўйича 
рентабеллик меъѐрлари), улар маркетинг тадқиқотлари, маҳсулот сифатининг 
асосий кўрсаткичлари, ишлаб чиқаришнинг даражаси, шу жумладан бизнес-
режани таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқиладилар. 
Ҳар бир киши ишининг сифати ва самарадорлигини оширишига 
қаратилган шахс ва жамият муносабатларини уйғунлаштириш учун 
мотивация ва мувофиқлаштириш қуролларидан фойдаланиш йўли билан 
амалга ошириладиган ходимларни рағбатлантириш бошқарувнинг муҳим 
иқтисодий усули бўлади. Иқтисодий рағбатлантиришнинг замонавий 
шаклларига қуйидагилар киради: 
-
иш ҳақи тизими меҳнатнинг миқдори ва сифатига мувофиқ 
шакллантириш; 
-
қўшимча мукофотлар кўринишидаги бонуслар, мукофотлар, асосий иш 
ҳақига қўшимчалар; 
-
ходимни ташкилот фойдасини тақсимлашда иштирок этиши; 
-
ходимга нафақа жамғармасини шакллантириш кўринишида имтиѐз ва 
енгилликлар бериш, ходимнинг хавфсизлигини таъминлаш, унга транспорт 


54 
хизматлари, турар -жой ижараси ва болалар муассасалари, ўқиш, малакасини 
оширишга ҳақ тўлашда имтиѐзлар бериш, ходим ва унинг оила аъзоларини 
даъволаш ва дам олишларини ташкил этиш, ходимга ташкилот томонидан 
ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотни харид қилишда имтиѐз бериш; 
-
ходимга имтиѐзли кредитлар бериш; 
-
ходим ҳаѐтини имтиѐзли суғурталаш ва бошқалар. 
Рағбатлантиришнинг санаб ўтилган шакллари билан бир қаторда 
жазолар ва танбеҳлар, имтиѐзларни пасайтириш ѐки тўлиқ олиб ташлаш 
тизимини қўллаш мумкин. 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish