Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


 Меҳнатни бошқариш турлари



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/155
Sana11.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#653801
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   155
Bog'liq
Менежмент

3.2. Меҳнатни бошқариш турлари
Ҳунармандчилик тури меҳнатни бошқаришнинг оддий шаклидан иборат 
бўлган. Цехли тузилма доирасини бузган ҳолда, манифактура олдинлари 
мустақил бўлган касбларни комбинациялаштирган, бевосита ишлаб чиқариш 
жараѐнига меҳнат тақсимотини киритган. Шу билан бир томондан 
ишчиларнинг ўзларини иерархик чегаралаш, бошқа томондан эса - олдин 
мустақил бўлган ишчини ягона жамоага ва интизомга бўйсундириш 
заруриати пайдо бўлган. Ўша шароитларда меҳнатни бошқаришнинг 


60 
вазифалари вужудга келган меҳнатни ташкил этиш, иш ҳақи тизими ва иш 
тартибини қўллаб-қувватлаш, ижрочилар устидан кузатиш ва назоратни 
амалга оширишдан иборат бўлган. 
3.2.1- жадвал
Иқтисодий ўсишнинг босқичларидаги меҳнатни бошқаришнинг турлари 
Иқтисодий 
ўсишнинг тури 
Меҳнатни бошқариш 
Моддий асос 
Тизимни 
ташкил 
қилувчи омил 
Меҳнатни 
бош- 
қаришнинг тури
Саноатлашганга 
қадар 
Манифактура ишлаб 
чиқариш 
Хусусий
ишчиларнинг 
кооперацияси 
Ҳунармандчилик 
Саноатлашган 
Йирик 
машинали 
ишлаб чиқариш 
“Тирик 
қўшимча” 
ларга эга машина- 
лар тизими 
Технократик 
Илмий-техник 
Янгилик 
кири- 
тишларга 
асослан 
ган эгилувчан ишлаб 
чиқариш
Илмий ишлаб чи- 
қариш даврасида- ги 
ўзаро ҳамкор- лик
Инновацион 
Машинали ишлаб чиқаришга ўтиш билан меҳнатни умумлаштириш 
шаклларида сифатий ўзгаришлар содир бўлган. Меҳнатни технократик 
бошқариш шаклланган. У меҳнатни кўпроқ тақсимлаш ва ходимларни 
ихтисослаштириш, ижрочилик меҳнатини ташкилийдан бошқарув меҳнатини 
ажратиш билан айириш, иқтисодий мажбур қилишнинг қатъий шаклларини 
мўлжаллаш тамойилларига асосланади. Эволюциянинг боришида бу тур 
техник тараққиѐт, меҳнат муносабатлари тизимидаги илгари силжишлар, 
давлат сиѐсати, олимлар ва ишлаб чиқариш ташкилотчиларининг 
изланишлари таъсири остида катта ўзгаришларга дучор бўлган. 
Даставвал ходимлар хизматларни фақат ишга ѐллаш масалалари билан, 
20-йиллардан бошлаб эса меҳнатни ташкил этиш ва ҳисобга олиш, 
ходимларни рағбатлантириш ва уларнинг малакасини ошириш масалалари 
билан шуғулланганлар.
Етакчи фирмаларнинг корхоналарида меҳнатдан оқилона фойдаланиш, 
иш усуллари ва йўлларини уларнинг мувофиқ бирлашувини белгилаш билан 


61 
таҳлил қилиш, иш вақти, меҳнат сарфланишини назорат қилиш, иш ҳақи 
тизимини қўллаш бўйича тадбирлар борган сари кенгроқ амалга оширилган. 
Бу янгиликлар тадбиркорларга меҳнатни кўпроқ жадаллаштиришга имкон 
берган. Ф. Тэйлор, Г. Эмерсон, Ф. Гилберт ва бошқаларнинг асарлари бу 
фаолиятнинг назарий асоси бўлган.
Ф. Тэйлор шундай усулларни ишлаб чиққанки, уларга кўра ишнинг ҳар 
бир тури, ҳар бир операция учун хронометраж ва ишчининг ҳаракатларини 
синчиклаб ўрганиш ѐрдамида берилган ишни бажаришнинг ягона, энг 
оқилона усули билан белгиланган. Барча хатолар, бефойда ҳаракатлар 
бартараф этилган, энг мукаммаллари танлаб олинган. Машҳур француз 
физиги Ле Шательенинг сўзларига кўра, бу саноатда меҳнатни ташкил 
этишга нисбатан қўлланилган математикадан иборат бўлган. Юқори унумдор 
меҳнатга нисбатан иқтисодий мажбур қилишдан фойдаланилган: 
- ишбай иш ҳақининг алоҳида тизими (меъѐрни бажарган ва ошириб 
бажарганлар учун оширилган тариф ставкалари ва баҳолашлар; 
бажармаганлар учун – ставкаларни 20-30 % га пасайтирилиши, жарималар); 
- вазифаларнинг бажарилиши ва ошириб бажарилишига кўпроқ 
даражада ѐрдам берувчи шароитларни яратиш: батафсил йўл-йўриқ 
кўрсатиш, меҳнатни майда-чуйда тафсилотларигача режалаштириш, махсус 
қуроллар билан таъминлаш, ҳисоб ва назорат. 
Ф.Тэйлор тизимидан фойдаланган корхоналарда ўртача меҳнат 
унумдорлиги уч йил ичида икки марта ўсган. Биринчи ўттиз йил ичида бу 
тизим етарлича кенг тарқалган, деярли барча юқори ривожланган 
мамлакатларнинг компаниялари ундан фойдаланганлар. Ф.Тэйлор ўз 
тизимини ишлаб чиқаришнинг муваффақияти биринчи навбатда ходимнинг 
ўзига, унинг жисмоний кучига боғлиқ шароитларда ишлаб чиққан. 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish