Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


Бошқарувнинг маъмурий усуллари



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/155
Sana11.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#653801
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   155
Bog'liq
Менежмент

Бошқарувнинг маъмурий усуллари 
қуйидагиларни ўз ичига олади: 
-
мамлакат ва минтақанинг қонунчилик ҳужжатлари тизими; 
-
ташкилотнинг меъѐрий ва услубий (қўллаш учун мажбурий) 
ҳужжатлари тизими; 
-
оператив бошқарув тизими(ҳукмронлик тизими). 
Мамлакат ва маълум минтақанинг қонунчилик ҳужжатлари тизимига 
республика ва минтақавий идоралар томонидан тегишли ҳудудларда 
мажбурий қўллаш учун тасдиқланган қонунлар, фармонлар, қарорлар, 
стандартлар, қоидалар ва бошқа ҳужжатлар киради. Уларнинг тартиби, 
тузилиш ва мазмуни белгилашда бошқарувнинг илмий, назарий ва амалий 
жиҳатлари ҳисобга олиниши керак. 
Корхона меъѐрий ва услубий ҳужжатлари тизими стандартлар, 
услубиѐтлар, қоидалар, йўриқномалар ва худди шундай узоқ вақт 
фойдаланадиган ҳужжатлар ҳамда корхона раҳбарияти томонидан 
тасдиқланган буйруқлар, фармойишлар ва кўрсатмаларни ўз ичига олади. 
Ушбу ҳужжатлар аниқ ташкилот менежменти барча тизимчаларининг 
таркиби, мазмуни ва ўзаро алоқаларини тартибга солиши керак. 
Оператив бошқарув тизим ҳам муҳим аҳамиятга эга. Раҳбариятнинг ўз 
ҳокимиятини амалга оширишнинг тўртта усули мавжуд, улар ундан тўлиқ 
фойдаланишдан то ундан тўлиқ воз кечишгача бўлган диапазонда бўлади. 


55 
Гап фармойишлар, оммалаштириш, бошқарувда иштирок этиш ва колатлар 
ва жавобгарликларни топшириш ҳақида бормоқда. 
Бошқарувнинг ижтимоий-психологик усуллари бошқарувга жамоадаги 
ижтимоий-психологик жараѐнлар, ходимлар саломатлиги ва жамоадаги яхши 
ахлоқий-психологик муҳитни сақлаб қолиш, қонунлар ва меъѐрий ҳужжатлар 
талабларига риоя қилиш сифатида қўйилган мақсадларга эришиш учун 
қаратилган.
Қуйидагилар ижтимоий-психологик жараѐнларни бошқариш объектлари 
ҳисобланади: 
-
ходимларнинг шахсий таърифлари ҳамда уларнинг руҳий ва руҳий-
физиологик хусусиятлари; 
-
меҳнатни ва иш жойларини ташкил этиш усуллари; 
-
ходимларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайѐрлаш ва қайта тайѐрлаш 
тизими; 
-
ахборот таъминоти ва ундан фойдаланиш; 
-
ходимларни рағбатлантириш тизими; 
-
жамоадаги ахлоқий-психологик муҳит; 
-
ходимларнинг ижтимоий-маиший шароитлари. 
Ижтимоий-психологик 
жараѐнларни 
бошқариш 
ўз 
ичига 
қуйидагиларни олади: 
-
ижтимоий-психологик жараѐнларнинг меъѐрларини ишлаб чиқиш; 
-
бу меъѐрларнинг бажарилишини таҳлил қилиш, ҳисобга олиш ва 
назорат қилиш; 
-
ижтимоий-психологик 
жараѐнларни 
меъѐрлаштириш 
ва 
соғломлаштириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш, 
-
бу тартибларни ташкил этиш ва уларнинг бажарилишини назорат 
қилиш, 
-
ижтимоий-психологик жараѐнларни тартибга солиш. 


56 
Жамоада қулай ахлоқий-психологик муҳитни таъминланиши ижтимоий-
психологик усулларнинг муҳим вазифаси ҳисобланади. Қуйидагилар унинг 
муҳим аломатларидир; 
-
раҳбарларнинг қўл остидагиларга босими йўқлиги; 
-
жамоа аъзоларининг ўз вазифалари ва ишлари ҳолати ҳақида етарлича 
хабардорлиги; 
-
жамоа аъзолари ва жамоатчиликнинг ўзаро талабчанлиги; 
-
жамоанинг ҳар бир аъзоси томонидан ташкилот (бўлинма)даги ишлар 
ҳолати учун жавобгарликни ўзига олиши; 
-
жамоага тегишли эканликдан қаноатланиш; 
-
дўстона ва ишга доир танқид; 
-
масалаларни муҳокама қилишда фикрларнинг эркин билдирилиши; 
-
жамоада узоққа чўзилиб кетган, вазифавий низоларнинг йўқлиги; 
-
ўзаро ѐрдамнинг юқори даражаси ва бошқалар. 
Жамоада қулай ахлоқий-психологик муҳитни таъминлаш учун 
раҳбарларнинг махсус билими ва кўникмалари талаб қилинади. Махсус 
тадбирлар сифатида қуйидагилардан фойдаланиш керак: ходимларни илмий 
асосланган ҳолда танлаш, менежерларни ўқитиш ва даврий равишда 
аттестациядан ўтказиш, меҳнат жамоаларини ходимларни психологик бирга 
бўла олишларини ҳисобга олиш билан шакллантириш, жамоа аъзоларида 
ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик кўникмаларини ишлаб чиқишга ѐрдам берувчи 
ижтимоий-психологик усуллар, раҳбарликнинг тегишли услуби.
Жамоани шакллантириш ва шахслараро муносабатларни тадқиқот 
қилишда социоматрицалар ва социограммаларни тузиш тавсия этилади. У 
гуруҳ аъзоларининг бир-бирларига муносабатлари ва жамоанинг жипслиги 
даражасини белгилаш, етакчини аниқлаш ҳамда ходимларнинг социоматрик
мавқеи ва енгилтаклигини аниқлашга имкон беради. 
Таъкидлаш жоизки, амалиѐтда бошқарув усуллари тизими доимо 
ўзгариб туради. Масалан, маъмурий-буйруқбозлик тизимидан бозор тизимига 


57 
ўтишда бошқарувнинг иқтисодий усуллари ривожланган. Бундан ташқари, 
ижтимоий ҳаѐт ва иқтисодиѐтнинг демократлашиши натижасида инсоний 
омилларнинг роли ўсганлиги боис, ижтимоий-психологик омилларга кўпроқ 
эътибор қаратила бошланган. 
Бироқ, амалиѐтда фойдаланиладиган бошқарув усуллари, қоидага кўра, 
мажмуавий бўладилар, яъни улар бир вақтда иқтисодий манфаат, маънавий 
ва моддий рағбатлантириш, ижтимоий-психологик омилларни ҳисобга 
оладилар. Бунда айрим усуллар аниқ вазиятларда бир-бирларини тўлдирган-
дай бўлиб, ҳар хил омилларнинг бошқарув объектига таъсирини мажмуавий 
белгилашга имкон беради. Бундай шароитларда турли даражадаги 
менежерлар бошқарувнинг мажмуавий усулларини эгаллаган бўлишлари, 
танловни тўғри бажаришлари ва худди ушбу аниқ шароитларда 
самаралироқ бўлган усулларни қўллашлари керак. 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish