Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/155
Sana26.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#706143
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   155
Bog'liq
4.Йўлдошев. Н.Қ. Захидов Г.Э. Менежмент

Назорат саволлари 
1.
Нима учун меҳнат ижтимоий ходиса хисобланади? 
2.
Меҳнатни бошқаришнинг тарихий шакллари қандай аталади? 
3.
Меҳнатни бошқаришнинг ҳунармандчилик, технократик, инновацион 
усулларининг хусусиятлари нималардан иборат? 
4.
Инновацион бошқариш қандай талабларга жавоб бериши керак? 


72 
5.
Меҳнатни 
бошқаришнинг 
ахборотлашган 
усули 
қандай 
шаклланмоқда? 


73 
IV-БОБ. МЕНЕЖМЕНТ ТЕХНОЛОГИЯСИ 
4 – бобда бошқарув жараѐни ва умумий вазифалари (режалаштириш, 
ташкил этиш, мотивация, назорат, мувофиқлаштириш), мотивациянинг 
мазмун ва жараѐн назариялари, бошқарувдаги ахборотлар ва 
коммуникациялар, коммуникацион тармоқлар, новербал ахборотлар, 
бошқарув қарорлари: тушунчаси, қабул қилиш босқичлари ва амалга 
оширилиши қўриб чиқилади. 
 
4.1. Бошқарув жараѐни ва вазифалари 
 
Бошқарувга жараѐн сифатида қараш лозим. 
Бошқарув жараѐни 
– бу 
ташкилот ресурсларини у томонидан ўз мақсадларига эришиш учун 
шакллантириш ва фойдаланиш бўйича узлуксиз, изчил бажариладиган, ўзаро 
боғланган ҳаракатлари мажмуасидир. Бу ҳаракатларни бошқарув вазифалари 
деб атайдилар. Шундай қилиб, бошқарув жараѐни барча вазифаларнинг 
умумий йиғиндиси ҳисобланади. 
Бошқарув вазифалари 
- бошқарув фаолиятининг нисбатан мустақил, 
ихтисослаштирилган ва ажратилган турларидир. Бундай ҳисобланишнинг 
бошқарув вазифаси аниқ акс эттирилган мазмунга, уни амалга оширишнинг 
ишлаб чиқилган механизмига ва доирасида унинг ташкилий ажралиши 
якунланадиган маълум тузилмага эга бўлиши керак. Мазмун остида аниқ 
вазифа доирасида амалга оширилиши керак бўлган ҳаракат тушунилади. 
Бошқарув жараѐнида амалга ошириладиган ҳаракатлар ва вазифаларнинг 
мазмуни ташкилотнинг тури (маъмурий, ижтимоий, таълим ва ҳ.к), унинг 
фаолияти кўлами ва соҳалари (ишлаб чиқариш, савдо, хизматлар кўрсатиш), 
бошқарув иерархиясидаги даражаси (бошқарувнинг юқори, ўртача ѐки қуйи 
даражаси), ташкилот ичидаги роли (ишлаб чиқариш, маркетинг, молия, 
ходимлар) ва бир қатор бошқа омилларга боғлиқ. 
Бошқарувнинг ташкилотдаги вазифалари турли-туманлигига қарамай 
фаолиятнинг бир хилдаги турлари мавжуд бўлади. 1916 йилда ушбу 


74 
концепцияни биринчи бўлиб ишлаб чиққан А. Файолнинг ѐзишича, бешта 
дастлабки вазифалар мавжуд бўлади: бошқарувни олдиндан айтиб бериш ва 
режалаштириш, ташкил этиш, бошқариш, мувофиқлаштириш ва назорат 
қилишни билдиради. Гап у ѐки бу ташкилот хусусиятлари(ўлчами, 
белгиланиши, мулкчилик шакллари ва ҳ.к) дан қатъий назар бошқарувнинг 
ҳар қандай жараѐни таркибий қисмлари бўлган вазифалар ҳақида кетмоқда, 
шунинг учун уларни умумий деб атайдилар. 
Замонавий тадқиқотчилар бошқарув вазифаларининг бошқа рўйхатини 
ишлаб чиққанлар: режалаштириш, ташкил этиш, бошқариш (ѐки буйруқлар 
бериш), мотивация, раҳбарлик, мувофиқлаштириш, назорат, коммуника- 
циялар, тадқиқот қилиш, баҳолаш, қарорлар қабул қилиш, ходимларни 
танлаш ва киллилик ва музокаралар олиб бориш ва битимлар тузиш. Амалда 
бошқарув бўйича ҳар бир ишда умумий бошқарув вазифалари бошқаришдан 
бир оз фарқ қиладилар. 
Шунга карамай, бошқарувнинг бешта умумий вазифаларини ажратишни 
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз: 
-
режалаштириш (мақсадлар ва уларга эришиш бўйича ҳаракатлар 
режасини танлаш); 
-
ташкил этиш (вазифаларни бўлинмалар ѐки ходимлар ўртасида 
тақсимлаш ва улар ўртасида ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш); 
-
мотивация (ижрочиларни режалаштирилган ҳаракатларни амалга 
ошириш ва қўйилган мақсадларга эришишга рағбатлантириш); 
-
мувофиқлаштириш (оқилона алоқаларни ўрнатиш йўли билан 
бошқарилаѐтган тизимнинг ҳар хил қисмлари ўртасида мослик ва 
мувофиқликни таъминлайди); 
-
назорат (ҳақиқий эришиш мумкин бўлган ѐки эришилган натижаларни 
режалаштирилганлар билан таққослаш). 
Бошқарувнинг бу умумий вазифалари коммуникация ва қарорлар қабул 
қилишнинг боғловчи жараѐнлари билан бирлаштирилганлар. Бу вазифалар 


75 
ўртасидаги ўзаро алоқа бошқарувнинг ҳар қандай жараѐни мазмунини 
кўрсатиб берувчи доиравий диаграмма билан тақдим этилиши мумкин (4.1-
расм).

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish