Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


Меҳнатни инновацион бошқариш хусусиятлари



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/155
Sana26.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#706143
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   155
Bog'liq
4.Йўлдошев. Н.Қ. Захидов Г.Э. Менежмент

3.3. Меҳнатни инновацион бошқариш хусусиятлари 
 
Ҳозирги замон иқтисодиѐтида техника биринчи ўринга чиққан. Ва 
шунга қарамай унинг тизими ҳали ҳам ишлаб чиқаришни оқилона- 


62 
лаштиришнинг асосида ѐтади. Ундан бугун ҳам такрорланувчи 
операцияларга эга корхоналарда кенг фойдаланилади. 
АҚШ ва бошқа маилакатлардаги Ф. Тэйлорнинг издошлари бу тизимни 
такомиллаштирганлар ва ривожлантиганлар, баъзи бир жойларига 
тузатишлар киритганлар. Улар алоҳида ишлаб чиқариш операцияларни 
ўрганишдан бутун ишлаб чиқариш жараѐни ва уни тартибга солиш 
усулларини ўрганишга ўтганлар. Ф.Тэйлорнинг энг яқин ѐрдамчиси Г.Гант 
ўзига хос жадвални ишлаб чиқади, унда ҳар бир ишчи ҳар қандай вақт учун 
ўзининг иш ҳақи натижаларини кўриши мумкин эди. Жадвалда яна ишлаб 
чиқариш дастурларининг бўлимлари ва вазифанинг бажарилишини бориши 
ўртасидаги вақтинча алоқалар акс эттирилган. Кўпчиликнинг фикрига кўра, 
бу жадвал ўша вақтда меҳнатни бошқаришда инқилобни келтириб чиқарган. 
У корхона доирасидаги ишлаб чиқариш жараѐнини оператив режалаштириш 
ҳамда кейинчалик ишлаб чиқилган тармоқли жадвалларнинг асосига ѐтган. 
Ф.Тэйлорнинг замондоши Ф.Гилбрет хронометражнинг кашфиѐтчиси 
ҳисобланади. Америка компанияларидан бирининг бошқарувчиси Р.Вульф 
меҳнат унумдорлигини оширишнинг бир қатор янги моддий рағбатларини 
киритган ва ишчиларни бошқарувнинг баъзи бир масалаларини ҳал қилишга 
жалб этган. Социолог М. Фоллет корхонадаги низолар муаммоси билан 
раҳбарлик услуби билан шуғулланган. Гарвард университети профессори
Г.Мюнстерберг меҳнат унумдорлигини психологик омилларга боғлиқлигини 
таъкидлаган. У биринчи тест ва муҳандислик психологиясининг биринчи 
тизимли очерки муаллифи ҳисобланган касб танлашга илмий ѐндашишни 
бошлаб берган. Муҳандислар ва ишлаб чиқаришнинг бошқа мутахассислари 
билан бир қаторда психологлар ҳалокат ва жароҳатларни олдини олиш 
муаммоси ҳамда атрофдаги жисмоний шароитлар – ѐритиш, иситиш, 
шамоллатиш ва ҳ.к.ларнинг меҳнат унумдорлигига таъсирини тадқиқот 
қилиш билан шуғулланган. Уларнинг ғоялари замонавий фанда ривожлана 


63 
бошлаган, уни Европада эргономика, АҚШда эса – ижтимоий инженерия деб 
атайдилар. 
Ушбу олимлар асарларида шаклланган “меҳнатни илмий ташкил этиш” 
тамойиллари кўп йиллар давомида меҳнатни технократик бошқаришнинг 
асосчиси бўлганлар. Биринчи навбатда бу раҳбарликни якка ходимга 
қаратиш; меҳнатни ташкил этиш ва рағбатлантиришга меъѐрий ѐндашишни 
киритиш; меҳнат жараѐнини режалаштириш ва назорат қилишни ташкил 
этиш; ходимларни танлаб олиш ва тайѐрлашни ўтказиш; бошқарув 
фаолиятига меҳнат тақсимотини киритиш ва ихтисослаштирилган ходимлар 
бўлинмаларини ажратиш ҳақидаги қоидалардир. Технократик бошқарув
Г. Форд заводларида юқори даражада ривожланган. Узлуксиз-конвейерли 
ишлаб чиқаришни пухта ташкил этиш, раҳбарликни марказлаштириш ва 
меҳнатга илмий ѐндашиш туфайли Г. Форд ва бошқа компаниялардаги унинг 
издошлари ишлаб чиқариш харажатларини анча пасайиши ва ишлаб 
чиқаришни ошишига эришганлар. Фордизм ўша вақтда меҳнатни 
технократик бошқаришнинг ўзининг намоѐн бўлиши бўйича энг обрўли 
техник-иқтисодий ва ижтимоий жиҳатлари билан жипслашиб кетган. 
30-40 йиларда тадбиркорларнинг эътиборини Э. Мэйо, Ф. Ротлисбергер 
каби саноат психологлари ва социологларининг тавсиялари ўзига жалб этган. 
Улар ѐрдамида корпорациялар хизматлари, ходимларни унумдорликни 
оширишга фаоллаштириш, корхоналардаги ижтимоий муҳитни яхшилаш ва 
меҳнаткашлар ва маъмурият ўртасидаги низоларни юмшатишга ҳаракат 
қилганлар. Ўша даврда ижтимоий-психологик усуллар меҳнатни технократик 
бошқаришнинг асосларини ўзгартирмаганлар, фақат унинг шакли турлича 
бўлган. 
Ушбу даврда ғарбий мамлакатларда ѐлланма меҳнатдан фойдаланиш 
соҳасига давлатнинг таъсири кучайган. Асосий йўналишлардан бири – 
саноатда бандликнинг умумий тамойиллари ва меҳнат муносабатларини 
ўрнатишдир. Давлат меҳнат соҳасидаги корхоналар фаолиятини қонуний 


64 
чегаралашлар ѐрдамида тартибга солган. Масалан, АҚШда 30-йилларда 
ижтимоий таъминотнинг меъѐрлари, иш ҳақининг энг кам даражаси, иш 
вақтидан ташқари ишлаш соатларига ҳақ тўлаш, ишлаб чиқаришнинг бир 
қатор соҳаларидаги техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси шартларини 
белгиловчи қонунлар қабул қилинган.
Технокрактик тамойиллар асосини ташкил этувчи, иқтисодий 
ривожланишнинг саноат туридаги талабларига жавоб берувчи меҳнатга 
раҳбарлик қилишнинг яхлит тизими саноати ривожланган мамлакатларда 50-
йилларнинг бошларида йирик компаниялар даражасида вужудга келган.
50-60 йилларда илмий-техник омилларнинг роли ортади ва ишлаб 
чиқаришнинг техник модернизациялашиши содир бўлади. Аммо бу даврда 
меҳнатни бошқаришни қайта қуришга етарлича эътибор қаратилмаган. 
Менежментнинг ходимлар сиѐсати соҳасидаги асосий ҳаракати 
меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлашни тартибга солувчи кўп сонли 
фирма ичидаги стандартлар ва меъѐрий материаллар, корпорациялардаги 
меҳнат муносабатларини юридик таъминлаш атрофида жамланган. Худди шу 
вақтда эса ИТТ жадаллашиши шароитида ишчи кучига технократик 
раҳбарлик қилишни ишлаб чиқариш эҳтиѐжларига мос келмаслиги намоѐн 
бўлган. У ходимларни бегоналашишини кучайиши, меҳнатдан қониқиш 
ҳосил қилишини сезиларли даражада пасайиши, ходимларнинг юқори 
қўнимсизлигида ўз аксини топган. Салбий тенденцияларни биринчи навбатда
ИТТни жадаллашишини стратегик мўлжаллаган корпорациялар ҳис 
қилганлар. Улар томонидан кўрилган қарши чоралар – ишлаб чиқаришда 
меҳнатни ташкил этиш ва рағбатлантириш соҳасидаги алоҳида ходимга 
мўлжалланган “меҳнатни бойитиш”, “меҳнат вазифаларини кенгайтириш”, 
“ишларни алмаштириш” усулларини татбиқ этиш билан боғлиқ
тажрибалардир.
Масалан, “меҳнатни бойитиш” дастури бўйича ишчиларга қарорлар 
қабул қилиш, жорий фаолият масалалари бўйича қўшимча ваколатлар 


65 
берилади; назоратнинг қатъий чоралари бартараф этилади ва ишчиларни ўз 
фаолиятини ўзи назорат қилиши кучайтирилади, бажарилаѐтган иш учун 
жавобгарлик ортади; ишга қизиқишни оширувчи турли-туман ва 
мураккаброқ вазифалар киритилади; ҳар бир ходим учун ўз раҳбарияти билан 
яхши “тескари алоқа” таъминланади; зарурий ташкилий ўзгаришлар 
қўлланилади.
Аммо меҳнатни бошқаришда каттароқ ўзгаришлар талаб қилинган. 
Корпорациялар, аслида, меҳнатни бошқаришнинг принципиал асосларини 
қайта кўриб чиқиш заруратига дуч келганлар. Биринчи навбатда, бу ходимга, 
мукофотлаш тизими ҳамда уни корпорацияни бошқаришдаги иштирокига 
тегишли бўлган. 
Э. Мэйонинг таниқли издоши Д. Макгрегор “Корхонанинг инсонийлик 
томони” (1960) китобида ишлаб чиқаришдаги авторитар тартиб эскириб 
бўлганлигини исботлаган. Унинг ҳисобича, иккита назария, инсон, ходимга
икки хил қараш мавжуд: “Х назарияси”, унга кўра инсон ўз табиати бўйича 
ялқовдир, уни қистовга олиш, жазо ва маҳрум қилишлар билан қўрқитиш 
керак ва “Y назарияси” – кишиларга ўзига жалб қилувчи иш ѐқади, улар 
мустақилликни, қарорлар қабул қилишда иштирок этишни истайдилар, 
ташаббусни намойиш қилиш, кашфиѐт қилишдан хурсанд бўладилар, уларга 
ҳурмат, хайрихоҳлик, маъқуллаш шакллари зарур. Бундан шу нарса келиб 
чиқадики, майда-чуйда васийликдан воз кечмоқ, ижодий интилишлар ва 
мустақилликни намоѐн қилиш учун шароитлар яратиш, ишлаб чиқаришга 
“кишилик муносабатлар”ини татбиқ этиш зарур. Д. Макгрегорни 
тасдиқлашича, “Х назарияси” эскирган, менежерлар “Y назарияси”ни 
ўзларига қурол қилиб олишлари керак - “инсоний муносабатлар” ўзини 
оқлайди. 
Илғор корпорацияларда менежмент, бу тавсияларни ҳисобга олган ва 
меҳнатни қатъий автократик бошқаришнинг салбий оқибатларини ҳис этган
ҳолда, иш тартибини қайта қурмоқда ва ижрочи ўзининг меҳнат фаолияти 


66 
вақтли чегараларини белгилашдаги катта мустақиллигини кўзда тутувчи 
“қисқа иш ҳафтаси”, “илгари сурилган иш жадвали” ва бошқа шакллари каби 
янгиликларни 
татбиқ 
этмоқда; 
менежерлар 
даражаланган 
тариф 
жадвалларидан узоқлашмоқдалар ва мукофотлашни ишнинг ва умуман 
компания 
фаолиятининг 
якуний 
натижаларига 
боғлиқлигини 
кучайтирмоқдалар, “фойдада иштирок этиш” шаклларини татбиқ этмоқдалар.
70-80 йиллардаги иқтисодий ҳаяжонлар ва ундан кейин келган ишлаб 
чиқаришнинг янги технологик усулига ўтиш меҳнатни бошқаруви 
эволюцияси жараѐнига кучли таъсир кўрсатган. Бу шароитларда ишлаб 
чиқаришнинг ривожланиши мантиқи кун тартибига меҳнатни бошқаришни 
иннавацион тамойилларда чуқурроқ қайта қуриш ҳақидаги масалани қўйган. 
Фирмалар технологик ва ташкилий эгилувчанликни кескин кучайтирмай 
етакчи ўринларни эгаллай олмайдилар. Аммо бандликнинг анъанавий 
тузилмаси, меҳнатни технократик ташкил этиш ва рағбатлантириш 
доирасида бундай мослашган ишлаб чиқаришни бўлиши мумкин эмас. 
Менежментнинг олдига эпчил, ҳаракатчан, қарорлар қабул қилишга қодир, 
фирманинг умумий мақсадларига эришишга жалб қилинган юқори малакали 
ишчи кучга биринчи навбатда масала қўйилади. 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish