Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


Ишга доир этика ва этикет



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/155
Sana26.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#706143
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   155
Bog'liq
4.Йўлдошев. Н.Қ. Захидов Г.Э. Менежмент

 
6.4. Ишга доир этика ва этикет 
Ишбилармонлиг этикаси – яхшилик ва ѐмонлик, маънавийлик ва 
ахлоқийлик, инсонни жамиятдаги маълум ўрни, ҳаѐти ва фаолиятининг 
маъноси ҳақидаги тушунчаларга мос келувчи инсон хулқининг таълими ва 
амалиѐтидир. Ишбилармонлик этикаси ўз ичига менежер, ҳар қандай 
ишбилармон киши қўйилган мақсадларга эришиш учун суянадиган 
идеалларни олади.
 
Ишбилармонлик этикаси фаолиятининг у ѐки бу соҳасида таваккалли, 
новаторли, ҳалол, омилкор ва қонуний бизнесни олиб боришга асосланади. 
Тадбиркорлик фаолиятининг хили ва унинг алоҳида турларидан қатъи назар, 


246 
ишбилармонлик этикаси, яъни миллий этник анъаналари ва ундан келиб 
чиқувчи қоидаларни ҳисобга олиши керак. 
Ишбилармонлик этикаси менежернинг характери, унинг қалби, 
ақлининг хусусиятлари, мотивация, маълумоти ва билимлари даражаси, 
унинг жамоада, жамиятдаги инсонларга нисбатан хулқи билан чамбарчарс 
боғлангандир. Обрў фахр, ҳалоллик, иззатталаблик ва олийжаноблик ҳамда 
мулойимлик менежер ишбилармонлик этикасининг “арсеналига” киради, уни 
ижобий таърифлайди. 
Этик меъѐрлар, ҳуқуқий меъѐрлардан фарқлироқ, расмий равишда ҳеч 
қаерда ѐзилмаган ва узоқ вақт давомида “оталардан” “болаларга”, 
катталардан кичикларга, бир авлоддан бошқасига оғзаки равишда узатиб 
келинган. Улар асрлар давомида турли халқларнинг кўпгина авлодларининг 
биргаликдаги фаолияти, жамоавий турмушлари жараѐнида вужудга 
келганлар ва маданиятнинг асосий ютукларидан бири бўлганлар. 
Қонунчиликни ҳимоя қилишда қонуннинг у ѐки бу моддасини бузганлик 
учун жазоловчи махсус давлат идоралари турган ҳуқуқий тартибга солишдан 
фарқли равишда этик меъѐрларга риоя қилинганлик ѐки риоя қилмаганлик 
устидан назорат қилиш фақат жамоавий фикр ва инсоннинг виждони билан 
амалга оширилади. Худди шунинг учун ахлоқли бўлиш ѐки бўлмаслик 
деярли тўлиқлигича инсоннинг шахсий ижобий ѐки салбий иродасига 
боғлиқдир. Албатта, ҳар қандай эркин танлов омилларининг кўплиги билан 
асосланади, шунга қарамай инсонни зўрлаб виждонли қилиш мумкин эмас. 
Инсоний муносабатлар мавжуд бўлган ҳамма ерда ахлоқ ҳам мавжуд бўлади, 
чунки жамиятда яшаб, ундан тўлиқлигича озод бўлиш мумкин эмас. Соғлом 
фикрловчи инсон, ўзининг шахси ва қадр-қимматини ҳурмат қилган ҳолда, у 
мулоқотда бўлган ҳар бир инсон ҳам, ўзининг шахси ва қадр-қимматини тан 
олинишини мўлжаллайди. 
Шу билан бирга этик меъѐрларнинг бузилиши эртами ѐки кечми 
ижтимоий ѐки шахсий кулфатлар, бахтсизликлар, ҳалокатларга олиб келади, 


247 
ахлоқ ўзи учун қасос олади, негаки унинг асосий белгиланиши инсониятни 
унинг ягоналигида сақлаш, инсонларга ўзларининг ҳамжамиятларини сақлаб 
қолишларига ѐрдам бериш, бир - бирларини йўқ қилишга йўл қўймаслик, 
уларнинг биргаликдаги фаолиятининг муваффақиятига кўмаклашишдир. 
Шу сабабларга кўра, иқтидорли тадбиркорлар, йирик фирма ва 
компанияларнинг раҳбарлари ўз жамоалари ишини ташкил этишда этик 
меъѐрларга катта аҳамият берадилар. 
Инсонларнинг ишга доир муносабатлари ўзаро ҳурмат, ўзаро ѐрдам ва 
ҳар қандай ходимнинг шахсига эътибор қаратиш асосида қурилган жойда 
ҳамма вақт ҳам ишончлилик даражаси ва муваффақиятнинг гарови фақат 
маъмурий бошқарув ва назоратга суянувчи ташкилотларга қараганда 
юқоридир. 
Тадбиркорларнинг ишга доир фаоллиги жараѐнидаги бир томондан улар 
ўртасидаги ва бошқа томондан тадбиркор, давлат ва жамият ўртасидаги 
ўзаро муносабатларни ижобий белгилаб берувчи асосий этик сифат 
ҳалолликдан иборатдир. Ҳалолликни талаб қилиниши инсонларнинг 
уларнинг ижтимоий амалиѐти жараѐнида биргаликда фаолият юритишлари 
зарурлиги, улар фаолиятини ўзаро мувофиқлашуви, уларнинг кундалик 
ҳаѐтлари эҳтиѐжлари билан асосланади. Ҳалоллик ўз ишига тўғрилик, ўз 
фикрида қаттиқ туриш, ўзига олган мажбуриятларга содиқлик, қилинаѐтган 
ишнинг тўғрилигига субъектив ишонч, тадбиркор ўзининг тижорат 
фаолиятида амал қиладиган мотивация га нисбатан бошқалар ва ўзининг 
олдида софдиллик, бошқа инсонларнинг уларга қонунан тегишли бўлган 
ҳуқуқларини тан олиш ва риоя қилиш каби ижобий ахлоқий белгиларни 
олади. Тадбиркорларнинг гуруҳли бирдамлиги асосида, ҳозирги вақтда ўзаро 
ѐрдам талаби баъзан зиддиятли намоѐн бўлса ҳам, улар ўртасида ўзаро ѐрдам 
вужудга келади ва ривожланади. Бир томондан тадбиркорлар ўртасидаги 
муносабатларда рақиблик тамойили амалда бўлса, бошқа томондан улар 
айрим ҳолларда бир-бирларига ўзаро ѐрдам ва қўллаб-қувватлашларни 


248 
кўрсатишлари мумкин (етказиб берилган товарларга ҳақ тўлаш 
муддатларини кўчириш, имтиѐзли шартларда кредитлар бериш қисми 
бўйича). 
Бизнесда муваффақиятга эришиш учун менежерларга ишбилармонлик 
этикасининг асосини эгаллаш муҳимдир. Бошқарув амалиѐти этик 
меъѐрларни, яъни касбий этиканинг постулатлари(исботсиз қабул 
қилинадиган қоидалар)ни ишлаб чиққан, улар тадбиркор, менежернинг этик 
кодекси деб аталувчининг асосида ѐтадилар. Яъни маданий тадбиркор, 
менежер: 
-
ўз меҳнатини нафақат ўзи учун, балки бошқалар, жамият, давлат учун 
фойдали бўлишига ишониши; 
-
атрофида ўраб турган инсонлар ишлашни хоҳлашлари ва билишлари, 
ўзларини тадбиркор билан бирга кўрсатишга интилишларидан келиб 
чиқиши; 
-
бизнесга ишониши, уни ўзига жалб қилувчи ижод сифатида баҳолаши, 
бизнесга санъатга каби қараши; 
-
рақобатнинг зарурлигини тан олиши, аммо ҳамкорликни зарурлигини 
ҳам тушуниши; 
-
ўзини шахс сифатида, ҳар қандай шахсни эса ўзи каби ҳурмат 
қилиши; 
-
ҳар қандай мулкни, давлат ҳокимияти, ижтимоий ҳаракатлар, 
ижтимоий тартиб ва қонунларни ҳурмат қилиши; 
-
ўзига ва бошқаларга ҳам ишониши, касбий маҳорат ва омилкорликни 
ҳурмат қилиши; 
-
таълим, фан ва техника, информатика, маданиятни қадрлаши, 
экологияни ҳурмат қилиши; 
-
янгиликларга интилиши; 
-
инсонпар вар бўлиши керак. 


249 
Шу муносабат билан 1912 йилда Россия савдогарлари гильдияси 
томонидан шакллантирилган ишбилармон кишининг тамойиллари ғоятда 
ибратлидир: 
-
ҳокимиятни ҳурмат қил; 
-
ҳалол ва тўғри бўл; 
-
ҳусусий мулкчилик ҳуқуқини ҳурмат қил; 
-
инсонни сев ва ҳурмат қил; 
-
сўзинга содиқ бўл; 
-
маблағларинг бўйича яша; 
-
мақсадга интилувчи бўл. 
Менежер учун яна маълум ижтимоий муҳитда вужудга келган хулқ-атвор 
қоидалари - 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish