Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси Стипендиатларининг хорижда



Download 39,83 Kb.
bet2/12
Sana04.03.2022
Hajmi39,83 Kb.
#482477
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
TTShartnoma

тўртинчи томондан, биргаликда Томонлар деб юритилувчилар – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ–6168-сон Фармони билан тасдиқланган “Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси таълим дастурлари бўйича номзодларни очиқ саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (кейинги ўринларда Низом)нинг 28-30-бандлари асосида мазкур шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:

1-боб. Асосий тушунчалар

1.1. Диплом – Стипендиатга бакалавриат, магистратура ёки докторантура (аспирантура)ни муваффақиятли битирганлиги ва бакалавр, магистр даражаси ёки PhD (фан доктори) илмий даражасини олганлиги тўғрисида хорижий ҳамкор ташкилот томонидан унинг стандартларига мувофиқ бериладиган ҳужжат.


1.2. Иш берувчи – таълим дастурларига тавсия этилаётган Стипендиат иш фаолиятини юритаётган ёки келажакда фаолият юритиши белгиланган Ўзбекистон Республикасидаги вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ёки давлат улуши мавжуд бўлган ташкилотлар.
1.3. Кафиллар – ушбу шартнома шартларидан келиб чиқадиган Стипендиатнинг молиявий ва бошқа мажбуриятларини келгусида Жамғарма олдида унинг талаби билан солидар тартибда жавобгарликни ўз зиммасига олувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органи ёки бошқа давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахс - асосий молиявий кафил ҳамда жисмоний шахслар - қўшимча молиявий кафиллар (Стипендиатнинг ота-онаси ва/ёки яқин қариндошлари, улар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кафил бўла олмаган тақдирда бошқа қариндошлари).
1.4. Стипендиат – таълим дастурлари асосида Жамғарма стипендияларини қўлга киритган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (бошқарув кадрлари, давлат хизматчилари, мутахассис, педагог, илмий ходим, талабалар ва бошқалар).
1.5. Таълим олиш – Стипендиат томонидан хорижий таълим, илмий ёки бошқа ташкилотларда чуқурлаштирилган билим, малака ва кўникмалар, мақсадли касбий таълим, тадқиқот ёки илмий-амалий дастурларни бакалавриатда 3-4 йилгача, магистратурада
1-2 йилгача, докторантурада 3-4 йилгача бўлган муддат давомида ўзлаштирилиши.
1.6. Таълим дастури – хорижий таълим, илмий ёки бошқа ташкилотларда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш.
Хориждаги турли тайёрлов курсларида таълим олиш, жумладан бакалавриатдан аввалги бир йилгача бўлган тайёрлов ўқув курслари (Foundation Year) таълим дастурларига кирмайди.
1.7. Тўлиқ бандлик режимида узлуксиз ишлаб бериш мажбурияти – Стипендиатларга вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ёки давлат улуши мавжуд бўлган ташкилотларда эгаллаган мутахассислиги бўйича:
бакалавриатда ўқиш дастуридан кейин — 5 (беш) йилдан кам бўлмаган муддатда;
магистратура ва докторантурада ўқиш дастуридан кейин — 3 (уч) йилдан кам бўлмаган муддатда тўлиқ иш ставкасида ва узлуксиз равишда ишлаб бериш мажбурияти.
1.8. Хорижий ҳамкор ташкилот – Жамғарма ва/ёки Иш берувчи билан ҳамкорлик алоқаларига эга бўлган, талабга мувофиқ хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олишни ташкил этувчи хорижий таълим, илмий ёки бошқа ташкилот.


Download 39,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish