Кредитнинг тўлиқ қиймати миқдори: _____(_________________) фоиз
сўз билан
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида компьютер харидлари учун истеъмол кредити ажратиш тўғрисидаги шартнома
______-сонли ________________ 202_ йил “___” ___________ “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки (бундан буён шартнома матнида “Банк” деб юритилади) номидан 20___ йил “___” _______________да берилган _________-сонли Ишончнома асосида фаолият юритувчи _______________________________________________________ филиали бошлиғи ____________________ бир томондан, «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва ____-сонли сертификатга эга бўлган ёки IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётганлиги ҳақида ____-сонли иштирокчи сертификатини олган ёки сўнгги 6 ойда ушбу ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган __________________________нинг қонуний вакили ҳисобланувчи ва кейинги ўринларда “Қарздор” деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси ___________________________________ (___________________________________ томонидан _______ йил “___” ____________да берилган, серияси: ____ ва рақами: _____________)иккинчи томондан (биргаликда эса “Томонлар” деб аталувчилар ёки алоҳида “Томон” деб аталувчи) ушбу кредит шартномасини (кейинги ўринларда - “шартнома” деб аталади) қуйидагилар тўғрисида туздилар:
I. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР 1.1. Мазкур шартномада қуйида келтирилган атамалар қуйидаги мазмунда фойдаланилади:
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида истеъмол кредити - «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёки IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётганлиги ҳақида иштирокчи сертификатини олган ёки сўнгги 6 ойда ушбу ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган, ўттиз бир ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили) га компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харидларини амалга ошириш учун банк томонидан ажратилувчи истеъмол кредити (кейинги ўринларда – “истеъмол кредити”).
Банк – “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга компьютер харидлари учун истеъмол кредитлари ажратувчи «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки.