Мустақилликка эришиш арафасида ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар. Мавзу режаси


ЎЗБЕКИСТОН биринчи ПРЕЗИДЕНТИ И.А.КАРИМОВНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДА МУСТАҚИЛЛИК ОСТОНАСИДАГИ ДАВР ТАРИХИНИ ЁРИТИБ БЕРИШДАГИ МУҲИМ ХИЗМАТИ



Download 67,87 Kb.
bet7/7
Sana22.02.2022
Hajmi67,87 Kb.
#111005
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-МАВЗУ Ў.Э.Я.Т.

5. ЎЗБЕКИСТОН биринчи ПРЕЗИДЕНТИ И.А.КАРИМОВНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДА МУСТАҚИЛЛИК ОСТОНАСИДАГИ ДАВР ТАРИХИНИ ЁРИТИБ БЕРИШДАГИ МУҲИМ ХИЗМАТИ


Советлар истибдодининг сўнгги йилларида Ўзбекистондаги аянчли аҳвол, ундаги тарихий жараёнлар шу пайтгача аниқ, илмий-тарихий йўсинда ёритилмаган эди. Бу эса мустақиллик остонасидаги ҳолатни, юрт ва халқ чеккан зулмлар асоратларини, уларга чек қўйиб, мардлик ва жасорат кўрсатиб, халқ дарди билан ҳамдард бўлган давлат раҳбарининг тиним билмас фаолиятини, унинг мардона ҳаракатлари-ю қабул қилган қарорларини тўлиқ билиш имконини бермас эди.
2011 йилда чоп этилиб кенг китобхонлар оммасига ҳавола этилган Ўзбекистон Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эри­шиш остонасида” номли асари айнан юқоридаги жараёнлар ва ҳаракатларни тўлиқ ўрганиш ва улардан хулоса чиқариш, сабоқ олишга кенг имкон берди.
Ислом Каримовнинг мазкур китоби Ўзбекистон мустақиллиги бўш жойдан ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолган нарса, қандайдир тақдир эҳсони эмас, балки реал тарихий заминда, реал тарихий шарт-шароитда халқ ва унга етакчи бўлиб майдонга чиққан жасур юрт раҳбарининг тинимсиз курашлари асосида амалга оширилган, эл-юртнинг туб манфаатларидан ўсиб чиққан, не-не аждодларнинг асрий орзу-интилишларини ифода этадиган конкрет тарихий жараён, амалий воқелик эканини ҳаётий мисоллар, аниқ далиллар билан кўрсатиб беради. Бир сўз билан айтганда, китобга киритилган ҳар бир чиқиш юртни миллий истиқлолга олиб келган машаққатли ва шарафли курашлар тарихининг ёрқин саҳифаси сифатида алоҳида аҳамият касб этади. Бугун орадан вақт ўтиб, ўша давр воқеаларига бевосита гувоҳ бўлган одамларнинг сони тобора камайиб бораётгани, суронли воқеаларни акс эттирган фотосуратлар, видеотасвирлар, ёзма манбалар деярли сақланиб қолмагани бу китобда баён қилинган бой фактик ва аналитик материалларнинг қадр-қиммати ниҳоятда беқиёс эканидан далолат беради. Шунингдек, китобдаги ҳар бир ҳужжатнинг сўнгида унинг асл манбаси кўрсатилгани унинг илмий ва тарихий қимматини янада оширади.
Китобда юртдаги ғоят қалтис ва носоғлом вазият, озгина учқун чиқса, бутун республика ловуллаб ёниб кетадиган, тўғри йўлни топиш ўта мураккаб ва хатарли бўлган бир шароитда инқироздан чиқиш, Ўзбекистоннинг тақдири ва келажагини ҳал этадиган энг муҳим масалалар бўйича улкан до­нишмандлик ва жасорат билан баён этилган концептуал ёндашувлар, амалий фикр-мулоҳазалар, хулоса ва таклифларга алоҳида эътибор қаратилганки, улар нафақат келажак авлодга яқин тарихни холис ўргатиш, айни пайтда уларни ҳаёт синовларига чидамли, мустаҳкам иродали, ўз юрти ва халқи манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида ҳар қандай синовларга тайёр бўлган юксак ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялашда беқиёс аҳамият касб этади.
Яна бир муҳим жиҳати шундаки, назарий ва амалий жиҳатдан катта тай­ёргарликни, улкан сиёсий тафаккур ва донишмандликни, бой ҳаётий билим ва тажрибаларни талаб қиладиган бундай мураккаб мавзунинг айнан истиқлол меъмори, мустақил давлат асосчиси, ўша пайтда юз берган ижтимоий жара­ёнларнинг асосий марказида турган, уларнинг барчасини ўз қалби ва юрагидан ўтказган инсон – Юртбоши томонидан ноёб тарихий ҳужжатлар ва теран таҳлил асосида ёритиб берилиши мамлакат жамоатчилигининг ушбу китобга бўлган қизиқиш ва эътиборини янада оширди.
Республикада 80-йилларнинг охири 90-йилларнинг бошида вужудга келган ҳақиқий аҳвол аниқ тасаввур қилинадиган бўлса, “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китоби истиқлол тарихининг ҳозирга қадар атрофлича ёритилмаган саҳифаларини ҳар томонлама чуқур исботланган, рад этиб бўлмайдиган аниқ тарихий ҳужжатлар асосида тўлдириши билан айниқса эътиборлидир. Чунки, ҳозирги вақтда турли уйдирмаларни усталик билан ишлатиб, бу бўшлиқни ғаразли мақсадда тўлдиришга, шу масалада кимларнингдир режа ва буюртмаларини бажаришга, халқ бошидан кечирган тарихий воқеаларни бузиб талқин этишга қаратилган уринишларга бу китоб ҳеч қандай имкон қолдирмайди.
Бу тўпламнинг энг муҳим жиҳати ва аҳамияти аввало ана шунда – яқин тарихдаги суронли ва тўфонли воқеа-ҳодисаларни фақат ҳақиқат ва яна бир бор ҳақиқатга асосланиб, ўз онг-у шууридан, қалбидан кечирган муаллифнинг теран нигоҳ, улкан донишмандлик, ўз халқи ва юртига чексиз муҳаббат ва садоқат ҳисси билан ёритиб берганида яққол кўзга ташланади.
Шуни унутмаслик керакки, бугун собиқ иттифоқнинг айрим ҳудудларида СССР деган империяни қандайдир янги шаклда тиклашни хаёл қилиб юрган, яқин ўтмишда содир бўлган тарихий жараёнларни бутунлай ўзгартириб, керак бўлса, сохталаштириб, одамларни, айниқса, у замонларни кўрмаган-билмаган ёшларни алдаб, тўғри йўлдан чалғитишга уринаётган кучлар, афсуски, ҳали ҳам йўқ эмас. Энг ёмони, улар ўз қабиҳ ниятлари йўлида ҳеч нарсадан қайтмайди.
Шу маънода, Ислом Каримовнинг халқнинг сиёсий тафаккур хазинасига бебаҳо ҳисса бўлиб қўшиладиган “Ўзбекистон мустақилликка эри­шиш остонасида” китоби барчани ҳозирги ўта нотинч ва таҳликали замонда доимо ҳушёр, огоҳ ва сергак бўлиб яшашга даъват этади. Шу асосда Ватаннинг янги тарихини чуқур англаб, ундан зарур сабоқ ва хулосалар чиқариб, юртнинг қадимий шуҳрати, бугунги қудрати ва салоҳияти, жаҳон майдонидаги обрў-эътиборига ҳар томонлама муносиб бўлиб яшашга ўргатади.
Албатта, фурсат ўтгани, унда ёритиб берилган ҳаққоний тарих, илгари сурилган ғоя ва қарашлар, муаллиф томонидан ўз вақтида улкан жасорат ва донишмандлик билан келажак ўн йилларини олдиндан кўриб қабул қилинган қарорларнинг аҳамияти янада теран тушуниб етилгани сари бу китобнинг янги-янги мазмунлари кашф этилади. Чунки бу китоб фақат бугунги кунга эмас, келажакка қаратилган ибрат китобидир. Бу асардан мустақиллик неъматидан баҳраманд бўлган, озод ва эркин ҳаёт қадрини биладиган ҳар бир авлод ўзи учун керакли сабоқ ва хулосаларни чиқариб олади. Бир сўз билан айтганда, бу китоб ўзининг мана шу Ўзбекистон заминининг фарзанди деб биладиган биронта инсонни бепарво қолдирмайди.


1 Каримов И.А. “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида”. – Т.: “Ўзбекистон”, 2011. – 33-б.



2 Ўша манба. – 53-б.



3 Ўша манба. – 52-53-бетлар.



4 Ўша манба. – 20-21-бетлар.



5 “Харизматик” сўзи “мисли кўрилмаган хусусиятларга эга бўлиш” деган маънони билдиради.



6 Ўша манба. – 169-170-бетлар.



7 Ўша манба. – 47–49-бетлар.



8 Ўша манба. – 353-354-бетлар.



9 Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 1995 йилнинг 21 декабрида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Қонуни асосида “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг янги таҳрири тасдиқланди.



10 Қонуннинг матни бўйича қаранг: Она тили – Давлат тили: (Ўқув қўллан­ма –
мажмуа) Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонунига оид ҳужжатлар //Тузувчилар: Н.Жумахўжа, Р.Жомонов. – Т.: “Адолат”, 2004. – 80-бет. –
(Давлат ва миллат рамзлари).



11 Ўша манба. – 6-7-бетлар.



12 1990 йилнинг 14 мартида СССР халқ депутатларининг навбатдан ташқари учинчи съездида СССР Президенти лавоpимини таъсис этиш тўғрисидаги Қонун қабул қилинди. Бу лавозимга Михаил Сергеевич Горбачёв сайланди.



13 Каримов И.А. “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида”. – Т.: “Ўзбекистон”, 2011. – 147-б.



14 Ўша манба. –149-б.



15 “Президент” сўзи лотинча праесиденс (праесидентис) сўзидан олинган бўлиб, “ол­динда ўтирувчи” маъносини билдиради.



16 Мустақиллик: изоҳли илмий-оммабоп луғат // Муаллифлар: М.Абдуллаев, М.Абдуллаева, Ф.Абдуллаева, Г.Абдураззоқова ва б.; Р.Рўзиев ва Қ. Хоназаров умумий таҳририда. Тўлдирилган учинчи нашри // – Т.: “Шарқ”, 2006. – 75-б.



17 Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. – 127- б.



18 Азизхўжаев А. Чин ўзбек иши. – Т.: “Ўзбекистон”, 2011. – 155-
156-бетлар.



19 Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. – 370-371-бетлар.



Download 67,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish