Мустақилликка эришиш арафасида ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар. Мавзу режаси



Download 67,87 Kb.
bet1/7
Sana22.02.2022
Hajmi67,87 Kb.
#111005
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-МАВЗУ Ў.Э.Я.Т.


МУСТАҚИЛЛИККА ЭРИШИШ АРАФАСИДА ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЖАРАЁНЛАР.
Мавзу режаси:

1. Тинчлик ва барқарорликка рахна солиниши, уни сақлаш йўлидаги фидоийлик.


2. Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий муаммолар, уларни бартараф этиш ҳамда халқ турмуш даражасини кўтариш чораларининг кўрилиши.
3. Ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш ва бозор муносабатларига ўтиш масалаларининг ҳал этилиши.
4. Мустақиллик сари дадил қадамлар.
5. Ўзбекистон Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг Ўзбекистонда мустақиллик остонасидаги давр тарихини ёритиб беришдаги муҳим хизмати.


1. ТИНЧЛИК ВА БАРҚАРОРЛИККА РАХНА СОЛИНИШИ,
УНИ САҚЛАШ ЙЎЛИДАГИ ФИДОЙИЛИК

Маълумки, ХХ асрнинг 80-йиллари охирларига келиб собиқ иттифоқда иқтисодий, ижтимоий-сиёсий инқироз жараёнлари кучайиб, бетар­тиблик авж олиб кетди. Ўз навбатида неча йиллар давомида ҳал этилмаган, халқнинг сабр косасини тўлдирган муаммолар охир-оқибатда ижтимоий ларзаларга, миллий низоларга сабаб бўлди. Бундай салбий ҳолатлар, афсуски, Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. 1989 йилнинг май ойи охирлари, июннинг бошлари бутун Фарғона вилояти жанжал-тўполонлар алангаси ичида қолди. Дастлаб 23 май куни бошланган фожиа икки кундан кейин Тошлоқ туманига, ундан сўнг Марғилон ва Қўқон шаҳарларига тарқалди.


Қадимдан ўзининг бағрикенглик, меҳмондўстлик, меҳр-шафқатлилик фазилатлари билан шуҳрат қозонган халқ ҳеч қачон бировга нисбатан адоватда бўлмаган, қўл кўтармаган. Бироқ, собиқ иттифоқдаги бузғунчи кучлар таъсирида ана шундай фавқулодда кутилмаган фожиа содир этилди ва бегуноҳ инсонлар қурбон бўлди, мингга яқин киши жароҳатланди, саккиз юздан ортиқ уйга ўт қўйилди, давлат ва жамоат идораларининг биноларига зиён етказилди. Оммавий чиқиш ва тўполонларда ўттиз мингга яқин одам иштирок этиб, етказилган зиён бир неча миллион рубльдан ортиб кетди.
Кейинчалик аниқ тарихий далиллар асосида маълум бўлдики, ана шу тартиб­сизликларга, халқ ва юрт манфаатларига мутлақо зид ҳаракатларга миллий ки­йимларни кийиб олган, аслида бошқа миллатларга мансуб, махсус тайёргарлик билан кўчага чиқарилган кишилар ташкилотчилик қилишган, улар тинч аҳолини қўзғаб, жанжал чиқаришга даъват этган. Улар месхети турклари ва бошқа миллат вакилларига қарши иғво ва бўҳтон гапларни тарқатиб, оломонни ғалаёнга келтиришга уринган ва баъзи ҳолатларда бундай ёвуз ниятларини амалга ­оширишга эришганлар ҳам.
Собиқ иттифоқнинг марказий матбуоти жаҳондаги кўпгина оммавий ахборот вакиллари бор ҳақиқатни айтиб, жаҳон аҳлини огоҳ этиш, бундай тўполонларнинг олдини олиш ўрнига, бамисоли оловга ёғ сепгандек, Фарғона воқеаларини бир ёқлама ёритишга ҳаракат қилар эди. Асосий айбдорлар бир четда қолиб, улар жабр кўрган, қанча-қанча қурбонлар берган жабрдийда халқ шаънига маломат ёғдиришга уринарди. Худди “пахта иши”да бўлгани каби, бу сафар ҳам халқ йўқ жойдан айбдор бўлиб қолаётган эди.
Ҳукмрон партия ва совет ҳукумати раҳбарлари бўлаётган бу жараёнлардан манфаатдордек, фожиа илдизларини сўраб-суриштиришни ўйламас эди. Улар ана шундай бетайин позицияси билан Ўзбекистонда беқарор вазиятни вужудга келтириш, охир-оқибатда бутун Ўрта Осиёда фуқаролар урушини, қонли фожиаларни авж олдиришни кўзлаб юрган, қизил империяни қандай қилиб бўлса-да сақлаб қолишга интилаётган Марказдаги ёвуз кучларга йўл очиб бераётган эди.
Фарғона фожиалари замирида шовинизмга алоқадор сабаблар ҳам бор эди. Бу воқеалар, айтиш мумкинки, 1986 йили Қозоғистон пойтахти Олмаотада амалга оширилган “Метел” операциясининг давоми эди. Албатта, цсенарийлар шакли, ташкилий услуби жиҳатидан улар ҳар хил бўлиши мумкин. Бироқ, мақсад битта: мавжуд сиёсий тузумни турли алғов-далғовлар, тўс-тўполонлар, миллий республикалардаги ижтимоий-сиёсий вазиятни чигаллаштириш орқали сақлаб қолишга ҳаракат эди. Айниқса, “рашидовчилик”, “ўзбеклар иши”, “пахта иши” каби сиёсий кампаниялар билан гангитилган республиканинг ўша пайт­даги раҳбарлари илтимосларига кўра, Россиядан юзлаб чаласавод раҳбарлар “десанти” Ўзбекистонга ташланди. “Десантчи”лар сиёсати фош бўла бош­лагач, халқни миллатчиликда айблаш керак бўлиб қолди. Ярим йиллик тайёргарликдан сўнг, 45 йил давомида собиқ иттифоқ ҳукуматидан Месхетияга қайтаришни талаб қилавериб чарчаган, май ойида нима қилиб бўлса ҳам кетишни режалаштирган туркларнинг фаоллашувидан, худди шу ойда ишсизлик жонларига тегиб, намойишларга ҳозирланаётган Фарғона ёшларининг соддалигидан фойдаланилди. Натижада месхети турклари Россиянинг кимсасиз бўлиб ётган қишлоқларига кўчирилди. Бошқача қилиб айтганда, улар янги шароитда янгича сургунга гирифтор этилди.
Фарғонанинг маҳаллий аҳолиси эса ижтимоий-сиёсий талаблари учун Қўқонда ўққа тутилди. Бу икки ҳаракатда ҳам “русларга қарши кайфият бор”, деган сунъий даъволар ўйлаб топилди.
Дунёдаги халқлар ва миллатларнинг озодлик йўлидаги курашлар тарихи шундан далолат берадики, жамият ҳаётидаги туб бурилишлар даврида ижтимоий-сиёсий вазиятнинг ўзи буюк йўлбошчиларни майдонга чиқаради. Ҳиндистон тарихида Махатма Ганди, Америка Қўшма Штатлари тарихида Жорж Вашингтон, Франция тарихида Шарл де-Голл, Туркия тарихида Мус­тафо Камол Отатурк ана шундай тарихий миссияни ўз зиммасига олиб, она халқининг миллий озодлик курашига бошчилик қилгани тарихдан маълум.
Ўзбекистон тарихида ҳам ана шундай улуғ йўлбошчилар тарихий вазият тақозоси билан майдонга чиқиб, халқни ёвуз босқинчилар зулмидан озод этган, унинг шаъни ва ғурури, инсоний ҳуқуқларини қайта тиклаган. Бу ҳақда гапирганда, Соҳибқирон Амир Темур ўн тўртинчи асрда Туркис­тон заминини мўғуллар зулмидан озод этиб, ана шундай буюк миссияни адо этганини ҳамиша ғурур-ифтихор билан эсга олиш мумкин. ХХ асрнинг 90-йилларига келиб эса Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ана шундай ўта оғир ва масъулиятли вазифани ўз зиммасига ола билди. Буни “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобидаги ҳар бир нутқ ва маъруза, тарихий ҳужжат тасдиқлайди.
Китобдаги биринчи ҳужжат – 1989 йил 24 июнда, республика раҳбари сифатида иш бошлаганининг иккинчи куни Ўзбекистон Министрлар Советида бўлиб ўтган Фарғона водийси вилоятларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш масалаларига бағишланган кенгашда сўзлаган нутқидаёқ Ислом Каримовдаги ҳақиқий йўлбошчиларга хос фазилатлар ёрқин намоён бўлди. Аввало, янги раҳбар бошқалар каби ёниб турган ўткир масалаларга, республикадаги ўта танг аҳволга бепарво қаролмади. Чунки унинг қалби, юраги халқ дарди билан, Ўзбекистон дарди билан ёнарди. Унинг республиканинг янги раҳбари сифатида айтган қуйидаги сўзлари шунчаки сўз эмас, балки қатъий талаб бўлиб янгради. У фақат ва фақат республика манфаатини, мавжуд аҳволни ижобий томонга ўзгартиришни раҳбар фаолиятидаги бош мезон деб билди ва бошқалардан ҳам шуни талаб қилди: “Ишга бўлган, ўзимизга топширилган вазифага нисбатан муносабатни, дунёқарашимизни ва умуман, масъулиятимизни ўзгартира олсаккина ишларимиз йўлга тушиб кетади. Акс ҳолда, вазиятни издан чиқаришга интиладиган кучлар ё мени четга суриб қўяди ёки жуда кўп раҳбарларни ўзгартиришга тўғри келади”1.
Ислом Каримов улкан жасорат билан, ҳақиқий ҳолатга реал кўз билан қараб, шиддатли кураш майдонига мардона бел боғлаб чиқди. У Фарғона воқеаларига кенг назар билан қаради, яъни бу воқеалар, уларнинг негизидаги сабаблар фақат битта вилоятга хос эмас, бундай фожиалар Ўзбекистоннинг хоҳ­лаган жойида юз бериши мумкин, деб ҳисоблади. Чунки уларни юзага чиқар­ган сабаблар, муаммолар Ўзбекистоннинг бошқа жойларида ҳам кескин бўлиб турганини аниқ далиллар билан исботлаб берди.
Шу мақсадда, кечагина республика раҳбари этиб сайланган Ислом Каримов ишга киришган куннинг эртасигаёқ, яъни 24 июнь куни Ўзбекистон ССР Ми­нистрлар Советида катта мажлис ўтказилди ва унда нутқ сўзлайди. Ўзининг кескин танқидий ва амалий руҳи билан ажралиб турадиган мазкур нутқда республика раҳбари Ўзбекистонда вужудга келган ўта мураккаб ижтимоий-иқтисодий вазият ва унинг сабабларини чуқур таҳлил қилиб, аччиқ ва ҳаққоний бир хулосага келади.
1989 йилнинг 25 июнида И. Каримов жанжал-тўполонлар алангаси ичида қолиб кетган Фарғонага йўл олади. Ловуллаб ёнаётган уйлар, таҳлика ва саросимага тушган шаҳар ва қишлоқлар, қаҳр-ғазабга тўлган кишиларнинг ичига бир ўзи ҳеч қандай қўриқчиларсиз кириб бориб, улар билан чин дилдан, ҳеч нарсани яширмасдан очиқ гаплашди. Бу инсонларнинг шу вақтга қадар ҳеч ким эшитмаган оҳ-у нолаларини тинглаб, ўзининг юракдан чиққан самимий ва ҳаққоний сўзлари билан, бамисоли уларнинг қалбидаги жароҳатларига малҳам қўйгандек бўлди, кўнгилларда сўнган умид учқунларини уйғотди. Тартиб-интизомни тиклаш, қон тўкилишининг олдини олиш бўйича бутун масъулиятни ўз зиммасига олиб, аниқ чора-тадбирлар кўрди. Воқеа сабабларини қидирди. Масала моҳиятини очиқ-ойдин кўрсатиб, жумладан, “ана шу фожианинг айбдорларини ҳимоя қилишга уринишлар ҳам асоссиздир. Ким бўлишидан, қайси миллатга мансублигидан қатъи назар, ваҳшийлик ва одам ўлдиришда, ўт қўйиш ва тўс-тўполон чиқаришда айбдор бўлган шахслар жазога тортилиши зарур ва жазога тортиладилар, токи ўзбек халқининг пок номига доғ туширилишига йўл қўйилмасин”2, деди у.
Республика раҳбарининг бундай қатъияти асоссиз таъна ва бўҳтонлардан эзилган, турли таҳдидлар оқибатида таҳликага тушган халқнинг руҳини кўтарди. Ислом Каримов қонли воқеалар ҳақидаги ҳаққоний фикрлари билан халқ шаънига отилган маломат тошлари бутунлай бўҳтон эканлигини исботлади. Айни пайтда ваҳшийлик қилган, одам ўлдирган, тартибсизликларни келтириб чиқарган, уйларга ўт қўйган, транспорт воситаларини ёқиб юборган кимсалар ўзбек миллатига мансуб эмаслигини, уларнинг ҳаммаси атайлаб ташкил этилганини марказдаги минбарлардан туриб жасурлик билан айта олди.
Агар ўша йиллар тарихига эътибор бериладиган бўлса, Фарғона воқеалари ҳақида шов-шув кўтарганлар, шундай қонли фожиа ҳисобидан обрў топиш, ўзининг ғаразли манфаатларига эришишга, халқни бадном қилишга уринган кимсалар кўп бўлган. Ислом Каримов бу борада ку­йиб-ёниб, асл ҳақиқатни катта дард ва жасорат билан баён қилиб, фожиа оқибатларини бартараф этишнинг амалий ечимларини ишлаб чиқди ва изчил амалга оширди. Жумладан, Юртбоши Тошкентда ва Москвада бўлиб ўтган катта анжуманларда, шунингдек, матбуотдаги чиқишларида бу масалада қатъий позицияда туриб, қуйидаги фик­рларни алоҳида таъкидлайди: “Ўзбек халқининг виждони пок. Фарғона воқеалари ўзбек халқининг иродаси билан содир бўлмади. Бу воқеаларга тутуруқсиз ва ғаразли мақсадларни кўзлаб, ким қандай бўёқ бермасин, тарих, албатта, ўзининг адолатли ҳукмини чиқаради. Байналмилалчилик, меҳмондўстлик, яхшилик, қалб саховати ҳамиша ўзбек халқига хос фазилат бўлиб келди. Халқимиз ҳеч қачон бошқа халқларга нисбатан душманлик кайфиятида бўлмаган. Бу қадимий ва ҳозирги тарихимиздан олинган кўпгина мисоллар билан исбот қилинган”3. Бундай ҳаққоний ва ҳароратли сўзлар эл-юртнинг дардига дармон бўлиб, унинг туҳмат ва маломатлардан эгилган руҳини кўтарди.
Юртбоши ўша даврдаёқ Фарғона воқеаларининг туб сабабларини қуйи­даги масалалар билан боғлиқлигини асослаб берди ва бу сабаблар унинг асарида ҳам аниқ ифодаланган. Булар:
1. Фарғона водийсида яшаётган аҳолининг оғир ижтимоий-иқтисодий аҳволи.
2. Одамларнинг таъминоти, даромади, ижтимоий-иқтисодий аҳволи ҳаддан ташқари пастлиги туфайли бундай ҳолат Ўзбекистоннинг бошқа жойларида ҳам содир бўлиши мумкинлиги.
3. Ишсизлик, иш ўринларининг камлиги, яъни ортиқча ишчи кучининг кўпайиб бориши.
4. Ёшлар ва уларни ишга жойлаштириш масаласи жиддий ўйлаб кўрилмагани каби сабаблар.
Мустақиллик арафасида талончилик, босқинчилик, гаровга олиш, тамагирлик, ўғирлик, товламачилик, одам ўлдириш билан боғлиқ жиноятлар Наманганда ҳам авж олади. 1990 йилнинг ўн ойида вилоятда 3189 та жиноят юз берган бўлса, 1991 йилнинг май ойига (беш ой ичида) келиб бу кўрсаткич 3213 тани ташкил этади. Ўзига тўқ оилаларнинг болаларини ўғирлаб кетиб, эвазига катта пул сўраш ҳолатлари кучаяди.
Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришгандан кейин ҳам тинчлик ва барқарорликка рахна солувчилар топилди. 1991 йилнинг 9 декабрида Наманган шаҳрида бир гуруҳ қўпорувчи кучлар вилоят ижроия қўмитаси биносини эгаллаб олиб, Ўзбекистонни ислом давлатига айлантиришни даъво қилиб, республика раҳбари билан учрашувни талаб қилишади. Ислом Каримов президентликка номзод сифатида эртаси куни тонгда Наманганга етиб келади ва онги ақидапарастлик ғоялари билан заҳарланган, жазавага тушиб, қора кучга айланган жоҳил оломон орасига соқчи ва ҳамроҳларсиз, бир ўзи ҳеч иккиланмасдан, шижоат ва шиддат билан кириб боради. Бу ўта кескин, драматик ҳолат видео тасмасида тасодифан муҳрланиб қолган. Ана шу жасоратга тўла, ҳар қандай одамни ҳам ҳаяжонга соладиган тарихий лаҳзалар “Мустақиллик арафасида ёки шўроларнинг сўнгги талвасаси” фильмида акс эттирилган. Шиддат билан кириб келган республика раҳбарини кўришгач, ақидапарастлар бироз довдираб қолишади. Юртбоши вазминлик билан сўз бошлайди ва уларнинг барча даъволарини аниқ фактлар билан рад этади.
Бу ҳаракат аъзолари 1991 йилнинг декабрида Наманганда вилоят ижроия қўмитаси биносини эгаллаб олиб, ҳукумат вакилларига қуйидаги талабларни илгари суради:
Дунёвий тузумдан воз кечиш ва Ўзбекистонни исломий давлат деб эълон қилиш.
Дунёвий қонунларни бекор қилиш ва мамлакатда шариат арконларини жорий этиш.
Дунёвий мактабларни ёпиш ва ўғил болалар ҳамда қиз болалар алоҳида ўқитиладиган мактаблар очиш.
Исломий кийинишга ўтиш, аёлларнинг ҳижобда юришларини жорий этиш.
Намангандаги собиқ сиёсий таълим муассасалари биноларини ислом радикаллари ихтиёрига бериш ва ҳоказолар.
Улар жами 15 та талаб асосида ҳокимиятни мияси диний радикализм билан заҳарланган кучларнинг қўлига беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган эди. Ҳокимиятнинг уларга берилиши, уларнинг назарида жиҳод қилиниши лозим бўлган барча инсонларнинг – ўзга диндагиларни, ўзгача фикрловчиларни, дунёвий тараққиёт тарафдорларининг, қисқаси, кўнгилларига ёқмаганларнинг истисносиз тарзда қириб ташланишига олиб келган бўлур эди.
Шуни айтиш керакки, Ислом Каримовнинг қатъияти ва жасорати бинони боши­га кўтариб бақир-чақир қилиб ётган минглаб энг ашаддий экстремистларни ҳам саросимага солиб қўяди. Мамлакат раҳбари ҳаяжонга берилмасдан, улар талаб қилаётган йўл қонунга мутлақо зид экани ва ҳеч қачон яхшиликка олиб келмаслигини уқтиради, ўзининг салобати ва иродаси билан гувиллаб ётган оломоннинг шаштини сўндиришга, беҳуда қон тўкилишининг олдини олишга муваффақ бўлади.
Террористик усулларни кенг қўллаган, мамлакат ҳаётини издан чиқариш ва шу орқали давлатни кучсизлантириш йўлини танлаган радикаллар 1992 йил баҳорида ўзларининг ёвуз башарасини яна бир бор намойиш қилиб, расмий ҳокимиятнинг бир неча вакилларини гаровга олишади. Кейинчалик Тожикистон ва Афғонистон ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган бу кучлар мазкур мамлакатлардаги ҳарбий лагерларда тайёргарликдан ўтиб, Ўзбекистон ҳудудида ҳам бир қатор террористик жиноятларни содир этди.
Юқорида зикр этилганидек, дунёдаги бебаҳо бойлик бўлган тинчлик ва осо­йишталикни сақлаш, уни кўз қорачиғидек асраш масаласи И. Каримовнинг фаолиятида доимо энг муҳим, энг устувор йўналиш бўлиб келди. Буни ҳар хил бузғунчи кучлар, диний ва дунёвий ниқобдаги радикал оқимлар бош кўтарган ўша нотинч даврда, унинг чуқур изтироб билан ўртаниб, 1992 йил 4 январь куни Олий Кенгашнинг 9-сессияси минбаридан туриб халққа қилган мурожаатидаги ушбу сўзлар яққол тасдиқлайди:
Азиз дўстлар! Нима керак бўлса, айтинг, ҳаммасини қилиб берамиз. Лекин, азиз оналар, опа-сингиллар, отахонлар, дўстлар, укажонлар, мен Президент бўлсам ҳам сиздан тиз чўкиб сўрайман, илтимос қиламан: шу масалада ёрдам қилинг!

Download 67,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish