Ҳисобланг:
Ҳар бир йил бўйича ишчиларнинг ўртача соатлик, кунлик ва йиллик унумдорлигини ва уларнинг динамикасини.
36-масала. Бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар бўйича қуйидаги маълумотлар берилган:
Корхоналар
|
1-чорак
|
2-чорак
|
Ишлаб чиқарилган буюмлар, дона
|
Сарфланган
иш вақти,
киши-соат
|
Ишлаб чиқарилган буюмлар, дона
|
Сарфланган
иш вақти, киши-соат
|
1
2
|
25000
50000
|
5000
5000
|
42000
55000
|
7000
5000
|
Ҳисобланг.
ҳар бир чоракда алоҳида корхоналар ва иккала корхона бўйича меҳнат унумдорлигининг даражаларини; 2) ҳар бир корхона бўйича меҳнат унумдорлигининг алоҳида индексларини; 3) меҳнат унумдорлигининг умумий(ўзгарувчан ва ўзгармас таркибли ҳамда таркибий силжиш) индексларини.
37-масала. Цехлар бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд:
Цех
|
Жами ишланган вақт,
киши-соат
|
2014- йилда 2013- йилга нисбатан меҳнат унумдорлигининг ўсиши, %
|
2013-й.
|
2014-й.
|
1
2
|
2360
1100
|
2380
1090
|
+5,5
+2,8
|
Ҳисобланг:
1) корхона бўйича меҳнат унумдорлигининг умумий индексини;
2) меҳнат унумдорлигининг ўсиши ҳисобига тежалган иш вақтини.
38-масала. Вилоят бўйича қуйидаги маълумотлар берилган:
№
|
Кўрсаткичлар
|
Даврлар
|
Қўшимча ўзгаришлар
|
базис
|
жорий
|
мутлақ
|
нисбий%
|
1
|
Қўшилган қиймат (солиштирма баҳоларда), млн. сўм
|
3150
|
4200
|
|
|
2
|
Асосий капиталнинг ўртача йиллик қиймати (солиштирма баҳоларда), млн.сўм
|
2625
|
2800
|
|
|
3
|
Ходимларнинг ўртача йиллик сони, киши
|
525
|
500
|
|
|
4
|
Асосий капитал қайтими
|
|
|
|
|
5
|
Меҳнатни асосий капитал билан қуролланиши,млн.сўм/киши
|
|
|
|
|
6
|
Меҳнат унумдорлиги, млн.сўм/киши
|
|
|
|
|
Аниқланг:
1) бўш катакларни ҳисоблаб тўлдиринг;
2) қўшилган қиймат ҳажмининг ўзгаришига таъсир этган омиллар ҳиссасини (мутлақ ва нисбий кўрсаткичлар);
3) меҳнатнинг асосий капитал билан қуролланиши, асосий капитал қайтими ва меҳнат унумдорлиги кўрсаткичларининг ўзаро боғлиқлигини.
39-масала. Саноат корхоналари бўйича қуйидагилар берилган:
Корхоналар
|
Меҳнат хақи фонди, млн. сўм
|
Маҳсулот ҳажми бўйича режа бажарилиши, %
|
Ходимлар
|
Ишчилар
|
Режа
|
Ҳақиқатда
|
Режа
|
Ҳақиқатда
|
1
2
3
|
9370
24420
18500
|
9320
24400
18500
|
780
906
620
|
770
928
620
|
105,2
98,4
103,4
|
Жами ишчи-ходимлар меҳнат хақи фонди бўйича тежалган (ортиқча сарфланган) ҳажмни ҳисобланг.
Изоҳ: қайта ҳисоблаш коэффициенти 0,7га тенг.
40-масала. Ишлаб чиқариш бирлашмалари бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд:
Бирлашмалар
|
Базис йил
|
Жорий йил
|
Ишчиларнинг меҳнат хақи фонди,
млн. сўм
|
Ишчиларнинг рўйхатдаги ўртача сони, киши
|
Ишчиларнинг меҳнат хақи фонди, млн. сўм
|
Ишчиларнинг рўйхатдаги ўртача сони, киши
|
1
2
3
|
13320,0
3839,9
7390,8
|
7400
1847
3480
|
14060,0
3747,44
7703,4
|
7400
1862
3470
|
Ҳисобланг:
1) ўртача меҳнат хақининг ўзгарувчан, доимий таркибли ва тузилмавий силжишлари индексларини;
2) индекслар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни. Хулоса қилинг.
41-масала. Завод бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилган:
Цех-лар
|
Базис давр
|
Жорий давр
|
ишчиларнинг рўйхатдаги ўртача сони, киши
|
ишчиларнинг меҳнат хақи фонди,
млн. сўм
|
ишчиларнинг рўйхатдаги ўртача сони, киши
|
ишчиларнинг меҳнат хақи фонди, млн. сўм
|
1
2
3
|
26
87
40
|
59,8
269,7
116,0
|
15
85
47
|
36,0
272,0
141,0
|
Ишчилар меҳнат хақи фондининг умумий ўзгаришини аниқланг (мутлақ ва нисбий миқдорларда):
а) ўртача меҳнат хақи даражасининг ўзгариши ҳисобига;
б) ишчиларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг ўзгариши ҳисобига.
Миллий бойлик статистикаси мавзусидан мустақил ишлаш учун масалалар
42-масала. Мамлакатнинг номолиявий активлари ҳақидаги маълумотларга асосланиб миллий бойлик таркибини ва динамикасини таҳлил қилинг(млрд.сўм).
Кўрсаткичлар
|
2011
|
2012
|
2013
|
2014
|
2015
|
Жами
|
2382,9
|
2885,6
|
3585,5
|
3948,9
|
4329,2
|
Асосий капитал (тугалланмаган қурилишни ҳисобга олган ҳолда)
|
2216,2
|
2673,9
|
3354,7
|
3644,1
|
3957,4
|
Моддий айланма маблағлар
|
166,7
|
21,7
|
230,8
|
304,2
|
371,8
|
43-масала. Фирмадаги асосий капиталнинг йил бошидаги тўлиқ бошланғич қиймати 116 млн.сўм, йил давомида олинган янги асосий капитал қиймати 7,2 млн.сўм ва чиқариб юборилган асосий капиталнинг тўла бошланғич қиймати 4 млн.сўм, қолдиқ қиймати 0,8 млн.сўмни ташкил қилади. Асосий капиталнинг йил бошига эскириш даражаси 18%, йиллик амортизация нормаси 13%.
Аниқланг:
1) асосий капиталнинг янгиланиш коэффициентини;
2) асосий капиталнинг чиқиб кетиш коэффициентини;
3) асосий капиталнинг яроқлилик коэффициентини (йил бошига ва охирига).
44-масала. Фирмани асосий капиталдан бирининг (қайта баҳолаш вақтида) тўлиқ баланс қиймати 126 млн. сўмга, унинг қолдиқ қиймати 118 млн. сўмга тўғри келган. Тасдиқланган қонунга биноан ушбу асосий капитални қайта баҳолаш индекси 1,15 га тенг деб қабул қилинган.
Аниқланг:
1) қайта баҳолаш вақтидаги эскириш қийматини;
2) қайта баҳолаш натижасида тўлиқ тиклаш қийматини;
3) қайта баҳолаш натижасида асосий капиталнинг қолдиқ қийматини.
45-масала. Учқун МЧЖ корхонаси бўйича асосий капитал баланси келтирилган (минг.сўм):
Асосий капиталнинг турлари
|
"Учқун" МЧЖ
|
Йил бошига қолдиқ қиймат
|
Келиб тушган
|
Чиқарилган
|
Йил охири-даги қол-диқ
|
Жами
|
Ш.ж. янги
|
Жами
|
Аморти-зация
|
Чиқарил-ганнинг қолдиқ қиймати
|
Бинолар
|
7583
|
|
|
3749
|
3700
|
49
|
|
Иншоатлар
|
112
|
|
|
76
|
76
|
|
|
Узатиш мосламалари
|
124
|
|
|
117
|
117
|
|
|
Машина ва жиҳозлар
|
69414
|
27065
|
2706
|
65691
|
65524
|
167
|
|
Транспорт воситалари
|
539
|
|
|
431
|
431
|
|
|
Бошқа асосий капитал
|
272
|
|
|
264
|
264
|
|
|
Жами
|
|
|
|
|
70161
|
|
|
Бўш катакларни тўлдиринг, асосий капитал ҳаракати ва ҳолати кўрсаткичларини аниқланг.
46-масала. Қурилиш ташкилотлари бўйича қуйидаги маълумотлар берилган (млн.сўм):
Қурилиш ташкилот-лари
|
Қурилиш-монтаж ишлари ҳажми
|
Асосий капиталнинг ўртача йиллик қиймати
йиллик қиймати
|
Базис давр
|
Жорий давр
|
Базис давр
|
Жорий давр
|
1
|
2577
|
4300
|
3900
|
3980
|
2
|
2800
|
5000
|
1900
|
3500
|
3
|
3200
|
4500
|
3300
|
4000
|
4
|
5800
|
6900
|
2800
|
4800
|
5
|
6300
|
8500
|
3200
|
4000
|
Аниқланг:
1) капиталдан фойдаланиш кўрсаткичларини;
2) ишлар ҳажмининг, асосий капитал ва капитал қайтимининг алоҳида индексларини;
3) қурилиш ташкилоти бўйича капитал қайтими сиғимининг ўзгарувчан ва ўзгармас таркибли ҳамда тузилмавий силжишлар индексларини.
Маҳсулот ҳажмини ўзгаришини омилли таҳлил қилинг.
47-масала. Корхона асосий капиталининг ҳолати ва ҳаракати бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилган: ( млн.сўмда):
1. Йил бошига асосий капиталнинг тўла бошланғич қиймати 747
2. Йил бошига эскириш даражаси, % 20
3. Йил давомида кирим қилинган асосий капиталнинг қиймати 120
4. Ҳисобдан чиқарилган асосий капиталнинг тўла бошланғич қиймати 50
5. Ҳисобдан чиқарилган асосий капиталнинг қолдиқ қиймати 10
6. Йил давомида фондларни амортизацияси 60
7. Асосий капитални ўртача йиллик қиймати 800
8. Ишлаб чиқарилган маҳсулот қиймати 1400
Аниқланг:
1) йил охирига асосий капиталнинг тўлиқ қийматини;
2) йил охирига асосий капиталнинг қолдиқ қийматини;
3) йил охирига асосий капиталнинг эскириш коэффициентини;
4) асосий капиталнинг йил охирига яроқлилик коэффициентини;
5) асосий капиталдан фойдаланиш кўрсаткичини.
Do'stlaringiz bilan baham: |