17-масала. Қуйидаги жадвалда мамлакат бўйича аёллар ва туғилган болалар сони келтирилган:
Аҳолини ёши бўйича гуруҳлари, ёш
|
Репродуктив ёшидаги аёллар сони, минг киши
|
Репродуктив ёшидаги аёллардан тирик туғилган болалар сони, минг киши
|
2011-й.
|
2012-й.
|
2013-й.
|
2011-й.
|
2012-й.
|
2013-й.
|
15-19
20-24
25-29
30-34
35-39
40-44
45-49
|
1233,0
1333,5
1091,5
971,0
853,2
747,3
787,6
|
1235,0
1393,2
1115,4
986,8
873,7
786,5
806,4
|
1252,0
1449,2
1153,9
996,4
899,7
786,9
810,9
|
10,9
228,9
186,2
85,4
29,7
3,9
0,4
|
11,7
244,9
207,2
94,2
32,9
4,7
0,5
|
12,4
262,0
213,3
103,3
35,8
5,6
0,4
|
Аниқланг:
1) репродуктив ёшидаги аёллар сонини;
2) ёши бўйича туғилиш коэффициентини;
3) республика бўйича махсус туғилиш коэффициентини;
4) қисқача хулоса қилинг.
18-масала. Қуйидаги жадвалда мамлакат бўйича миграция кўрсаткичлари келтирилган:
|
2006-й.
|
2007-й.
|
2008-й.
|
2009-й.
|
Жами кўчиб келганлар
шундан:
а) республика ичида
б) чет давлатдан
Жами кўчиб кетганлар
шундан:
а) республика ичида
б) чет давлатларга
|
144778
137599
7179
246386
141395
104991
|
144038
137620
6418
209227
141904
67323
|
151172
144234
6938
214310
148103
66207
|
149732
144248
5484
195836
144606
51236
|
Аниқланг:
1) йиллар бўйича кўчиб келган аҳоли коэффициентини (ички ва ташқи);
2) йиллар бўйича кўчиб кетган аҳоли коэффициентини (ички ва ташқи);
3) ҳар йил учун миграция коэффициентини (ички ва ташқи);
4) миграция кўрсаткичларини динамик ўзгаришини (мутлоқ ва нисбий кўрсаткичларини).
19-масала. Мамлакатда аҳолининг ўртача сони жорий йил бошида 28001,1 минг кишини ташкил этиб, мазкур йилда туғилиш коэффициенти 22,7 промилле, вафот этганлар сони эса 138,8 минг кишига, шундан 1 ёшга етмасдан вафот этган гўдаклар коэффициенти 11,0 промилле, миграция сальдоси -43,4 минг кишини ташкил этган.
Аниқланг:
туғилган аҳолининг сонини;
аҳолининг туғилиш, вафот этиш, табиий харакати, ҳаётийлик ва миграция коэффициентларини;
1 ёшгача вафот этган гўдакларнинг сонини;
аҳолининг умумий харакати коэффициентини.
Мехнат бозори статистикаси мавзусидан мустақил ечиш учун масалалар
20-масала. Республика бўйича иқтисодиётда банд бўлган ва иқтисодий фаол аҳоли сони тўғрисида қуйидаги маълумотлар келтирилган (минг киши):
Кўрсаткичлар
|
2011-йил
|
2012-йил
|
2013-йил
|
2014-йил
|
1. Иқтисодий фаол аҳоли
|
10224,0
|
10492,5
|
11299,2
|
11603,1
|
2. Иқтисодиётда иш билан банд бўлганлар
|
10196,3
|
10467,0
|
10735,4
|
11035,4
|
Иқтисодий фаол аҳоли, иш билан бандлар ва ишсизлар сони бўйича мутлақ ўзгаришини, ўзгариш суръатини ва қўшимча ўзгариш суръатини аниқланг (базис ва занжирсимон усулларда). Натижалар асосида қисқача хулоса қилинг.
21-масала. Республикада иқтисодий фаол аҳоли сони тўғрисида қуйидаги маълумотлар мавжуд (минг киши).
Кўрсаткичлар
|
2011-й.
|
2012-й.
|
2013-й.
|
2014-й.
|
Иқтисодий фаол аҳоли
|
11299,2
|
11603,1
|
11929,5
|
12286,6
|
шу жумладан:
эркаклар
|
5966,6
|
6240,9
|
6906,0
|
6638,1
|
аёллар
|
5332,6
|
5362,2
|
5523,5
|
5648,5
|
Иқтисодиётда иш билан бандлар
|
10735,4
|
11035,4
|
11328,1
|
11628,4
|
шу жумладан:
эркаклар
|
5718,3
|
5978,3
|
6127,8
|
6333,3
|
аёллар
|
5017,1
|
5057,1
|
5200,3
|
5296,1
|
Ишсизлар
|
563,8
|
567,7
|
601,4
|
658,2
|
шу жумладан:
эркаклар
|
248,3
|
262,6
|
278,2
|
304,8
|
аёллар
|
315,5
|
305,1
|
323,2
|
353,4
|
Аниқланг:
1) барча кўрсаткичлар бўйича ўзгариш суратларини;
2) иқтисодий фаол аҳоли, иқтисодиётда иш билан бандлар, ишсизлар таркибини ва таркибий ўзгаришларни;
3) ишсиз аҳоли коэффициентларини.
22-масала. Шаҳарда иш билан банд аҳоли сони 2014-йил 1-январда 352 минг киши; 1-апрелда 354 минг киши; 1-июнда 368 минг киши; 1-октябрда 358 минг киши ва 1-январ 2015-йилда 360 минг киши. Ишсизлар сони мос равишда 39 минг киши, 40 минг киши, 32 минг киши; 35,4 минг киши ва 40 минг киши.
Аниқланг:
1) иқтисодий фаол аҳоли, иш билан банд аҳоли ва ишсизларни 2014-йилдаги ўртача сонини;
2) шу даврда иш билан бандлик ва ишсизлар коэффициентини.
23-масала. Жорий йилда вилоятда аҳолисининг ўртача сони 2997,1 минг кишини, меҳнат ресурслари 1668,7 минг кишини, иқтисодий фаол аҳоли 1352,6 минг кишини ва иш билан банд аҳоли 1280,1 минг кишини ташкил этган.
Аҳолининг иқтисодий фаоллик, иш билан бандлик ва ишсизлик коэффициентларини аниқланг.
24-масала. Туманда 2014-йили аҳолининг ўртача сони 2013,0 минг кишини, ишсизлар сони 35,4 минг кишини, жами аҳоли сонида иқтисодий фаол аҳоли 31,8%ни ташкил этган.
Аниқланг:
1) иқтисодий фаол аҳолини сонини;
2) иқтисодий фаол аҳоли, иш билан банд аҳоли ва ишсизлар коэффициентини.
25-масала. Вилоят аҳолиси 5200 минг киши бўлиб, шундан 52,8% аёллардир. Меҳнатга қобилиятли ёшдаги эркаклар салмоғи, уларнинг умумий сонида 62,1%, аёллар салмоғи эса 52,5% ташкил этган. Меҳнатга қобилиятли ёшдаги шахсларнинг 1% ишламаётган I ва II-гуруҳ ногиронларидир. Бундан ташқари 93,6 мингта нафақахўр ва 10 минг нафар 14-15 ёшдаги ўсмирлар ҳақ тўланадиган ишга эгадир. Вилоят ҳудудида 15 мингта бошқа давлатларнинг фуқаролари ишлаган ва бошқа давлатга 7 минг киши ишлашга кетган. Иқтисодий фаол аҳоли 2397,5 минг кишини ташкил этиб, шундан 9% ишсизлардир. Меҳнатга қобилиятли ёшдаги иқтисодий нофаол аҳоли 650 минг кишига тенг бўлган.
Аниқланг:
меҳнат ресурсларининг сонини;
меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли салмоғини;
меҳнатга қобилиятли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли сонини;
иш билан банд аҳоли сонини;
жами аҳолининг ва меҳнат қобилияти ёшдаги аҳолининг меҳнатга лаёқатлилик коэффициентларини;
иқтисодий фаоллик, иш билан бандлик ва ишсизлик коэффициентларини;
меҳнатга лаёқатли аҳолининг иқтисодий фаоллик даражасини.
Меҳнат ресурслари балансини тузинг ва уни таҳлил қилинг.
26-масала. 1. Шаҳарда яшаётган аҳолининг ёш таркиби қуйидагича бўлган:
а) 16 ёшгача бўлган ўсмирлар - 85 минг киши;
б) 16-59 ёшдаги эркаклар - 73 минг киши;
в) 16-54 ёшдаги аёллар - 83 минг киши;
г) меҳнатга қобилиятли ёшдан ўтганлар - 38 минг киши.
2. Меҳнатга қобилиятли ёшда бўлиб, ишламаётган нафақахўрлар ҳамда I ва II-гуруҳ ногиронлари жами меҳнатга қобилиятли ёшдаги шахсларнинг бир фоизини ташкил этган.
3. Шаҳарда 150 мингта аҳоли ишловчилар ҳисобланиб, улардан 146 минг киши меҳнатга қобилиятли ёшдагилардир.
Аниқланг:
1) меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли салмоғини;
2) меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳолининг умумий демографик юклама коэффициентини ҳамда “нафақахўрлар юкламаси” ва потенциал алмаштириш коэффициентларини;
3) жами аҳоли ва меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳолининг меҳнатга лаёқатлилик коэффициентларини;
4) жами аҳоли, меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли ва меҳнатга қобилиятли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш билан бандлик коэффициентларини.
27-масала. Республикада аҳоли таркиби бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд (йил бошига, киши)
Йиллар
|
Доимий аҳоли сони,минг киши
|
Шу жумладан асосий ёш гуруҳлари бўйича
|
0-15 ёшда аёллар ва эркаклар
|
16-54 ёшда
аёллар,
16-59 ёшда
эркаклар
|
55 ва ундан катта ёшдаги аёллар, 60 ва ундан катта ёшдаги эркаклар
|
2008
2009
2010
2011
|
27072,1
27533,4
28001,4
29123,4
|
9025,5
8993,4
8014,2
8236,9
|
16481,4
6953,6
18363,2
19148,4
|
1565,3
1586,4
1624,0
1738,1
|
Меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳолига тўғри келадиган демографик юклама (меҳнатга қобилиятсиз ёшдагиларнинг 1000та меҳнатга қобилиятли ёшдагиларга нисбати) коэффициентларини аниқланг:
а) меҳнатга қобилиятли ёшдан кичиклар бўйича;
б) меҳнатга қобилиятли ёшдан катталар бўйича;
в) жами меҳнатга қобилиятсиз ёшдагилар бўйича.
28-масала. Вилоят бўйича 2015-йилнинг 1-январида 12 ёшга тўлган болалар сони 14200 бўлса, қуйида берилган яшаш коэффициентлари бўйича 2018- йилда меҳнат қилиш ёшига тўладиганлар сонини ҳисобланг.
Ёш
|
Кейинги ёшгача яшашнинг эҳтимоллик коэффициентлари
|
12
13
14
15
|
0,99 884
0,99863
0,99851
0,99843
| 29-масала. Тумандаги меҳнат ресурсларининг сони 2015-йилнинг 1-январида 1242,5 минг киши, 1-февраль 1270,7 минг киши, 1-май 1302,3 минг киши, 1-июль. 1300,5 минг киши, 1-декабрь 1238,1 минг киши, 1-январь 2015 - йилда 1299,9 минг киши бўлган. Туман меҳнат ресурсларининг ўртача йиллик сонини аниқланг.
30-масала. Туман бўйича меҳнат ресурсларининг сони ва тақсимланиши ҳақида қуйидаги маълумотлар мавжуд (минг киши):
Меҳнат ресурслари
|
Йил бошида
|
Йил охирида
|
1.Меҳнат қобилиятли ёшдаги аҳоли
2.Ишлаётган пенсия ёшидагилар ва
16 ёшгача бўлган ўсмирлар
3.Иқтисодиётда иш билан банд бўлганлар
шу жумладан:
а) саноатда
б) қишлоқ хўжалигида
в) ўрмон хўжалигида
г) қурилишда
д) савдо, транспорт, алоқа ва бошқа тармоқларда
е) соғлиқни сақлаш соҳасида
ё) таълим ва маданият соҳасида
ж) илм-фан соҳасида
4. Ўқиётган 16 ёшдан катталар
5.Уй хўжалигида банд бўлганлар
|
3054
294
3331
1450
530
163
202
146
201
280
107
252
5
|
3067
301
3346
1456
533
163
203
148
202
282
109
250
6
|
Ҳисобланг:
1) меҳнат ресурслари ва иқтисодиётда банд бўлганлар сонининг йил давомидаги ўзгаришини;
2) иқтисодиётда банд бўлганлар ва меҳнат ресурсларининг ўртача йиллик сонини ва структурасини.
31-масала. Ҳудудда меҳнат ресурсларининг сони қуйидагича бўлган (минг киши). 1.01. 2014-й.-560,4; 1.04.2014-й.-576,5; 1.07. 2014-й.-592,0; 1.10. 2014-й.-604,8; 1.01. 2015-й.-624,7.
Ҳудуд меҳнат ресурсларининг ўртача йиллик сонини ҳисобланг
32-масала. Туман аҳолисининг ёши бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилган:
Аҳоли тури
|
Аҳоли сони, (минг киши)
|
1.01.2014-й.
|
1.01.2015-й.
|
-Меҳнатга қобилиятли ёшгача бўлган аҳоли (0-15 ёш)
-Меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли (эркаклар 16-59 ёш, аёллар 16-54ёш)
-Меҳнатга қобилиятли ёшдан ўтган аҳоли
|
50,6
79,2
32,9
|
56,4
92,3
38,8
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |