Мустақил ишларни расмийлаштириш қоидалари



Download 16,1 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi16,1 Kb.
#55306
TuriСеминар
Bog'liq
6-мавзу мустақил таълим 130520214458


Мавзунинг 6-семинарига тайёргарлик кўриш учун юқорида тақдим қилинган материал асосида реферат тайёрлаш керак. Рефератнинг ҳажми 10 бетдан ошмаслиги тавсия қилинади. Реферат қуйида мавзулардан бирини танлаш асосида тайёрланади. Реферат қоидага биноан расмийлаштирилиши зарур.
Мавзулар:

Туркистонда мустабид совет ҳокимиятининг ўрнатилиши

Совет ҳокимиятининг Ўзбекистонда амалга оширган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий сиёсати.

Ўзбекистонда совет давлатининг амалга оширган ижтимоий, иқтисодий сиёсати ва унинг оқибатлари (1946-1991 йй.)

Ўзбекистонда совет давлатининг амалга оширган маданий сиёсати ва унинг оқибатлари (1946-1991 йй.)

Мустақил ишларни расмийлаштириш қоидалари
Рефератнинг тузилиши:
1. Титул варағи 2. Мундарижа 3.Кириш 4. Асосий қисм 5. Хулоса 6. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. Биринчи бет титул варағи ҳисобланади ва у қатъий қоида асосида расмийлаштирилиши керак.
Титул варағидан кейин мундарижа жойлаштирилади. Мундарижада ишнинг ҳамма боблари, бетлари кўрсатилади. Мундарижадаги боблар матндаги бобларга айнан мос келиши керак. Уларни қисқартириш, бошқа шаклда бериш ёки бузиш мумкин эмас.
Рефератнинг кириши унинг муҳим қисми ҳисобланади.Одатда бунда танланган муаммонинг долзарблиги, мақсади ва вазифалари, қисқача мазмуни, мавзунинг объекти кўрсатилади. Шу мавзуга оид манбалар тавсифи, мавжуд адабиётларнинг қисқа обзори берилади.
Мавзунинг долзарблиги унинг шу даврдаги муҳимлиги ва ижтимоий аҳамиятини назарда тутади. Мавзу бўйича мавжуд манбалар, адабиётларнинг обзори муаллифнинг уларни тизимга келтириш малакаси, танқидий ёндашуви, муҳимларини ажрата билиши, асосийсини белгилай олишидан далолат беради.
Асосий қисм. Рефератнинг асосий қисмининг тузилиши боблар ва параграфлардан иборат бўлади. Уларнинг сони ва номи муаллиф томонидан белгиланади. Асосий қисмнинг боблари мазмуни ишнинг мазусига аниқ мос келиши ва уни тўлиқ очиб бериши керак.
Бобларнинг маълумотлари талабанинг материални ихчам, мантиқан, далилар асосида баён қилиши, умумлаштириши, таҳлил қилиши ва мантиқий хулосалар чиқаришини кўрсатиши керак. Рефератнинг асосий қисми турли манбалардан олинган материал билан бирга талабанинг келтирган фактларига асосланган ўз фикрлари ва шакллантирилган хулосаларини ҳам қамраб олиши зарур. Рефератнинг асосий қисмида фойдаланилган адабиётлар муаллифларининг нуқтаи назарлари, фикрлари, маълумотларига ихтибос бериш муҳимдир.
Манбаларга бериладиган ихтибослар икки хил бўлади. Биринчиси, ихтибос ҳар бир бетнинг охирида берилади. Бунда муаллифнинг фамилияси, исми шарифи, ишнинг тўлиқ номи, нашр қилинган йили, ихтибос қаердан олинганлиги кўрсатилади. Иккинчиси, матнда фойдаланган адабиётнинг ихтибоси қуйидагича берилади. Масалан, фойдаланилган манбанинг номери (5) ва бети( 25) адабиётлар рўйхатида берилади.[5;25]. Шунингдек, у матндаги сўзларни такрорламаслиги, балки қилинган иш тўғрисида муаллифнинг фикрларини акс эттириш керак.
Хулоса қисми умумлаштирилган фикрларни мантиқий изчилликда баён қилишдан иборатдир. Хулоса 2 бетдан ортиқ бўлмаслиги керак. Хулосада талабанинг ўзи мустақил равишда қандай фикрларни билдирганлиги кўриниши керак, яъни ижодий ёндашиши аниқ изоҳланиши мақсадга мувофиқдир.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ишнинг бир қисми ҳисобланади. Бу муаллифнинг мустақил ижодий ишини акс эттиради ва рефератнинг фундаментал даражасини белгилайди. Рефератни тайёрлаш жараёнида фойдаланилган ҳамма манбаларни адабиётлар рўйхатига киритиш зарур.
Ҳозирги даврда адабиётларни алфавит тарзда бериш усули кенг тарқалган.(Бунда муаллифларнинг фамилиялари тартиб билан жойлаштирилади) .
Интернет манбалари учун ишнинг номи, манбаси ва сайт кўрсатилиши керак. Ахборот ресурс тизими- //http:// www.google.uz. Фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан кейин, таблицалар, графиклар, диаграммалар ҳам киритилиши мумкин. Реферат матнларининг ҳамма бетларида ихтибослар бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Рефератни расмийлаштириш талаблари:
Рефератни компьютерда бажариш талаб қилинади.(гарнитура Times New Roman, шрифт 14), интервал 1,5, ҳошиялар: юқори ва пастдан – 2; ўнгдан-3; чапдан-1,5. Ихтибослар 12 шрифда берилади. Титул варағида номер қўйилмайди, аммо бетларнинг умумий сонига киритилади.
Реферат бетларининг умумий сони 15 бетдан ошмаслиги керак. Бунда иловалар инобатга олинмайди. Реферат бетларининг ошиб кетиши ишнинг камчилиги ҳисобланади. Бундан муаллиф материалларни тўғри танлай қайта ишлай олмаган, деган хулоса чиқиши мумкин. Иловада ёрдамчи ва қўшимча материаллар жойлаштирилади.
Download 16,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish