Мустақил иши мавзу: Мирзачўл минтақаси



Download 350,5 Kb.
bet8/14
Sana13.06.2022
Hajmi350,5 Kb.
#666263
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
9-10 ИҚТС-19 Мирзачўл минтақаси (4) (2)

Вилоят ахолией ва меҳнат ресурелари. Юқорида таъкидланганидек, миитақанинг демографик кўлами унча катта эмас. Бирок, бу ерда аҳоли зичлиги анча юқори, яъни анъанавий чўл ҳудудларига хос эмас. Бу кўрсаткич ўртача 178 кишига тенг, у Боёвут туманида 229 кишидан ортиқ; ўртачадан юқори даража Сирдарё туманида қам кузатилади (25-жадвал).
Вилоят ахолисининг ўсиши республиканинг баъзи турдош ҳудудларига қараганда бирмунча сустроқ. У 2008-2014-йилларда ўртача 8,8 минг кишидангина кўпайиб борган. Бу ўртача йиллик кўпайиш 1,20 фоиз демакдир. Ваҳоланки, мамлакатимиз аҳолиси сўнтти йилларда 1,60 фоиз атрофида ортиб бормоқда. Узоқроқ тарихий демографик давр олинса хам ўсиш суръатлари жуда катта эмас. Чунончи, 1989-2014-йиллар мобайнида Сирдарё вилояти аҳолиси 134,2 фоизга ошган, холос (1989-йилда
Минтақа аҳолисининг бундай ўсиши унинг табиий ва механик ҳаракатига боғлиқ бўлган. Аҳоли табиий ва механик ҳаракати 42-жадвалда келтирилган. Унта кўра, вилоятда туғилиш коэффициентининг тобора камаиишини кўриш мумкин. Жумладан, у 2008-йилда 24,3 промиллега тент бўлган, 2013-йилда эса 21,9 ни ташкил килган (2000 йилда туғилиш 22,1, ўлим 5,5 промилле бўлган). Бу, албатта, Кдшкадарё, Сурхондарё, Хоразм каби вилоятлар кўрсаткичидан пастрокдир.
Туғилишнинг умумий коэффициенти Мирзаобод гуманидаги 24,1 промилледан Сирдарё туманидаги 20,3 гача фарқ қилади. 2008 йилда ҳам бундай ҳудудий тафовутлар унча катта бўлмаган: Ховос туманида 26,0, Околтин да 21,3 %о. Қизиги шундаки, шаҳар жойларда, масалан, Гулистон ва Янгиерда бу кўрсаткич кишлоқ жойларга қараганда юқорироқ. Ўлим кўрсаткичи анча паст; 2013-йилда у вилоят бўйича 4,8 промилле бўлган ҳолда, туманлар доирасида 3,5 дан (Сардоба) 5,5 промиллегача (Сирдарё туманида) ўзгаради. Энг юқори кўрсаткич эса Гулистон шаҳрида кайд этил ад и.
Аҳолининг табиий кўпайиши туғилиш даражасидаги худудий хусусиятларга эга. Бир йилда у 17,1 промилле, фоизда олинса - 1,71 %. Ваҳоланки, вилоят аҳолисининг реал кўпайиш суръати 1,0 фоиздан ортикроқ, холос. Демак, бундай демографик вазият аҳолининг ташқи миграцияси туфайли вужудга келган. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, Сирдарё вилояти аҳолиси асосан миграция таъсирида шаклланган республикамиздаги ягона минтака ҳисобланади. Утган аернинг дастлабки йилларида бу ерга рус фуқаролари (батраклари) кўчиб келган. Ўша пайтда
русча номли аҳоли манзилгоҳлари вужудга келган (Крестьянское, Славянский, Дмитровское ва ҳ.к.).
XX асрнияг 50-йиллари охирларида Мирзачўл даштини комплекс ўзлаштириш дастури амалга оширилиши бошланган. Сал кейинроқ шу мақсадда алоҳида вилоят ҳам ташкил этилган ва унта пойтахт сифатида деярли "бўш" жойда Янгиер (исми жисмига монанд) шаҳри барпо этилган. Унинг курилиши архитектор А.Зотов лойиҳаси бўйича 1956 йилда бошланган. Бироқ, у кўзланган мақсадига эриша олмади, бунта оддий географик омил, яъни Ховос ёки Урсатьевск шамоллари сабаб бўлди. Натижада, Сирдарё" вилояти маъмурий маркази сифатида Гулистон (аввалги Мирзачўл) шаҳри танланди.
Мирзачўлни ўзлаштириш учун республиканинг бошқа вилоятларидан, асосан аҳолиси зич жойлашган худудлардан аҳоли (дастлаб мажбурий, сўнг ихтиёрий равишда) кўчиб келтирилган. Бу ерга кўпроқ Андижон, Фарғона вилоятларидан деҳқонлар (аввал ўзлари, келиб-кетиш тарзида ("вахта" кўринишида), кейинги йилларда оилалари билан бутунлай) кўчиб келишган. Чўлни ўзлаштириш жараенининг кейинги босқичларида Самарканд вилоятидан ҳам миграция бўлган. Улар кўпроқ чўлнинг ҳозирги қўшни Жиззах вилояти туманларига жойлашган (Пахтакор, Арнасой туманлари ва ҳ.к).
Энг сўнгги йилларда хам Сирдарё вилояти аҳолиси анча "серқатнов", яъни миграцией ҳаракатчан: 2008-2013-йилларда вилоятга, ҳар 1000 кишига ҳисоблаганда, 8,5-10,2 киши келган, 10-13 киши ундан кетган, миграция қоддиғи энг сўнгги 2013-йилда ижобий бўлган. Келиш интенсивлиги, айниқса, Гулистон шаҳрида юқори (12-16 %о); Ширин шахрида ҳам бу кўрсаткич анча катта, унинг паст даражаси эса Сардоба ва Ховос туманларида қайд этилади. Янгиер ва Ширин шаҳарларида миграция жараёни анча интенсив хусусиятга эга бўлиб, уларнинг ахолией ўзининг кўнимсизлиги билан бошка жойлардан фарқ қилади. Шунингдек, Сирдарё, Ховос туманларида ҳам аҳолининг кўчиб келишига нисбатан кўчиб кетиши кўпроқ. Натижада, уларда миграция қолдиғининг юкори кўрсаткичлари кўзга ташланади. 2013-йил якунлари бўйича энг катта мусбат миграцион қолдиқ Гулистон туманига тегишли (26-жадвал).
Вилоятда 2009-йилгача 5 та шаҳар (уларнинг 3 таси вилоятга бўйсунувчи мақомига эга) ва шунча шаҳарча мавжуд бўлган. Уларда жами аҳолининг 31,1 фоизи истиқомат қилган. Урбанизация жараенининг бундай демографик кўрсаткичи республика ўртача даражасидан 35,8 % анча паст. 2009-йилга келиб эса, вазият мамлакатимизда юз берган "қишлоқ" ёки "маъмурий урбанизация" туфайли шаҳарчалар сони 25 тага етган, урбанизация даражаси эса 43,2 фоизга етган.
26-жадвал Сирдарё вилояти ахолисининг табиий на механик харакатн
(1000 кишига нисбатан)

т/р

Ҳудудлар

Ахолн табиий харакатн Ахолн мнграиияси

тугилиш

ўлим

кўпайнш

лар

кетган

ТоГиТн"




Вилоят бўйича

21,9 24,3

41 5,0

Ш
19,3

т
8,5

21 12,9

01
-4,4

1

Гулистон ш.

22.0 19,9

51
5,7


Download 350,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish