Мусахон Исаков Дилобар Рўзиева


Концентрациялаштириш, унинг моҳияти ва аҳамияти



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/87
Sana23.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#169013
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   87
Bog'liq
2520-Текст статьи-7050-1-10-20200711

 
5.2.Концентрациялаштириш, унинг моҳияти ва аҳамияти 
 
Ишлаб чиқаришниг Концентрациялаштириш — бу маҳсулот тайёрлаш, 
иш бажариш ёки хизмат кўрсатишни энг йирик корхоналарда тўплаш 
жараёнидир. Унинг бир неча турлари мавжуд. Улар агрегат, технологик, 
ташкилий хўжалик ва корхоналарни йириклаштириш шаклларида 
ифодаланади. 
Агрегат шаклида ишлаб чиқаришни концентрациялаштириш 
дастгоҳларнинг қувватини оширишдир, яъни агрегатларнинг унумдорлигини 
юқори даражага ҳамда маълум хилдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг 
умумий қувватида юқори унумдор агрегатлар салмоғини кўпайтиришдир. Бу 
жараён саноатнинг этакчи, айниқса, электроенергетика, металлургия, химия, 
ёқилғи ва қурилиш материаллари тармоқларида сезиларли. 
Концентрациялаштиришга технологик жиҳатдан ўхшаш ишлаб 
чиқаришларнинг қувватини ошириш орқали эришиш мумкин. Масалан, 
металлургияда - чўян, пўлат эритиш, прокат ишлаб чиқариш, 
тўқимачиликда - йигириш, тўқиш, бўяш, машинасозликда - қуюв, механик 
ишлов бериш, йиғув жараёнларининг мужассамлашиши. 
Корхоналарни ва уларнинг таркибидаги цех ва участкаларни 
йириклаштириш ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг йиллик ҳажмини 
кўпайтиради, маҳсулот сифатини яхшилайди, меҳнат унумдорлигини 
оширади. Бунга йирик корхоналарни қуриш, ишлаб турган корхоналарни 
қайта куроллантириш, кенгайтириш, бирлашмаларни тузиш йўли билан 
эришилади.
Иқтисодий районларнинг индустриал ривожланиш даражаси, уларнинг 
таркибидаги йирик, ўрта ҳамда кичик саноат корхоналарнинг салмоғи бўйича 


197 
ифодаланади. 
Саноатни 
концентрациялаш 
масалаларини 
маълум 
маҳсулотларга эҳтиёж, уларни ишлаб чиқариш имкониятларини ҳамда 
эришиладиган иқтисодий натижаларни эътиборга олган ҳолда ҳал этиш тавсия 
этилади. 
Корхоналар ишлаб чиқаришнинг ҳажмига биноан йирик, ўрта ва кичик 
турларга бўлинади. Улар бир биридан ишлаб чиқариладиган маҳсулот (иш 
бажариш, хизмат кўрсатиш)нинг ҳажми, асосий фондларнинг қиймати, 
ходимларнинг сони билан фарқланади. Йирик, ўрта ва кичик корхоналарни 
қуриш зарурияти Ўзбекистон Республикасинннг моддий-техника базасини 
яратишда вақт омилининг аҳамияти ниҳоятда юқорилиги билан аниқланади. 
Ҳар бир саноат корхонаси ўз афзалликлари ва камчиликлари бўйича бир 
биридан фарқланади
Йирик корхоналарнинг афзалликларига қуйидагилар киради: 

юқори унумли техника ва инновацион технологияларни қўллаш ва 
улардан фойдаланиш имкониятларининг кўплиги; 

ишлаб чиқариш фондларидан оқилона ва самарали фойдаланиш; 

ҳодимлар меҳнат унумдорлигининг юқорилиги; 

саноатга ишлаб чиқариш самарадорлигини оширадиган энг янги фан-
техника ютуқларини, ўзлаштиришга таъсир кўрсатадиган қувватли 
конструкторлик, технологик ва илмий-тадқиқот лабороториялари, 
бюроларини ташкил этиш имкониятлар; 

маҳсулот бирлигига тўғри келадиган асосий ва ёрдамчи хизмат кўрсатиш 
ҳаражатларининг пастлиги ва ҳ.к. 
Бозор иқтисодиёти шароитида кичик бизнеснинг ўрни ва роли жуда
катта аҳамиятга эга. Шу сабабли мустақиллик йилларида кичик бизнеснинг 
ривожланишига алоҳида эътибор берилди. Натижада унинг ялпи ички 
маҳсулотдаги улуши 55,8 фоизга тенг бўлди. Лекин саноат соҳасидаги унинг 
улуши ҳали ҳам жуда паст бўлиб, 2018 йилда у атиги 25 фоизга тенг бўлди.
Йирик, ўртача ва кичик корхоналар оқилона ривожлантирилгандагина 
ижтимоий ишлаб чиқаришнинг юқори самарадорлигига эришиш мумкин. Бу 


198 
вазифани ҳал этиш ишлаб чиқаришни концентрциялаштиришга бевосита 
боғлиқдир. Бунинг учун корхоналарнинг оптимал йириклигини аниқлаш керак 
бўлади. 
Оптимал йирикликдаги корхоналар деб, техника тараққиётининг ҳозирги 
даврида 
маҳсулот 
ишлаб чиқарилиши 
ва 
уни 
истеьмолчиларга 
етказилишининг минимал даражадаги ижтимоий меҳнат харажатлари эвазига 
таъминлайдиган корхоналарга айтилади. 
Оптимал йирикликдаги корхоналар ўзаро боғланган йирик, ўртача ва 
кичик ишлаб чиқаришларни ўз ичига олиб, агар уларнинг ҳар бири оқилона 
ихтисослашган бўлса, йирик корхоналарнинг барча афзалликларини ўзида 
сақлаб қолади. Демак, келажакда Ўзбекистонда маданийлашган, тўлақонли, 
бозор иқтисодини яратиш, иқтисодиётнинг барча соҳаларида хусусий мулк 
миқёсларини кенгайтириш жараёни йирик ва ўрта корхоналарни оқилона 
уйгунлаштиришни тақозо этади. 

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish