Мусахон Исаков Дилобар Рўзиева


 Кооперативлаштириш. Унинг шакллари ва кўрсаткичлари



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/87
Sana23.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#169013
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   87
Bog'liq
2520-Текст статьи-7050-1-10-20200711

 
5.6. Кооперативлаштириш. Унинг шакллари ва кўрсаткичлари 
 
 
Саноатда корхоналар ихтисослашувининг ривожи ишлаб чиқаришни 
кооперативлаштириш асосида амалга ошади. Кооперативлаштириш- бу 
маълум маҳсулот ишлаб чиқариш, иш ва хизмат бажаришни биргаликда олиб 
бориш бўйича тармоқлар ва улар корхоналарининг давомли ишлаб чиқариш 
алоқалари шаклларидан бири. 
Кооперативлаштиришда маҳсулот eтказиб бериш тартиби ишлаб 
чиқариш жараёнида буюртмачининг маълум ишлаб чиқариш-техникавий 
топшириқни 
бажаришини 
ҳисобга 
олишини 
талаб 
этади. 
Кооперативлаштириш хом ашё, ёқилғи ва стандартлаштирилган 
яримфабрикатлар ҳамда буюртмаларни eтказиб бериш босқичларини 
қамраган ҳолда моддий-техника таъминотидан фарқланади. 
Кооперативлаштириш мураккаб маҳсулотларни ишлаб чиқаришни 
ўзлаштиришни 
тезлаштириш, 
ишлаб 
чиқариш 
қувватларидан 
фойдаланишни яхшилаш билан боғлиқ бўлган муҳим вазифаларни ҳал 
этишга имконият яратиб беради. 
Саноатнинг 
ривожланиш 
даврларида 
ишлаб 
чиқаришни 
кооперативлаштиришнинг бир қанча самарали шакллари вужудга келди. 
Улар жумласига қуйидагилар киради: 


221 

буюмли (агрегатли) кооперативлаштириш; 

технологик кооперативлаштириш; 

тармоқлараро кооперативлаштириш; 

иқтисодий раёнлараро кооперативлаштириш. 
Буюмли (агрегатли) кооперативлашириш - бу машина ва асбоб-
ускуналар ишлаб чиқарувчи бош корхонага турли бутловчи буюм ва 
деталларни eтказиб берувчи корхоналарнинг фаолиятидан иборат. Масалан, 
деталлар 
бўйича 
кооперативлаштириш 
усулида 
ихтисослашган 
корхоналар бош корхонага шарикоподшипниклар, поршенлар, турли узеллар 
ва асбоб-ускуналарнинг қисмларини eтказиб беришлари мумкин. 
Технологик кооперативлаштириш — бу бир ва бир неча корхоналар 
ўртасида алоҳида жараёнларларни бажариш бўйича ҳамкорликдир. Ишлаб 
чиқаришнинг қайси тармоққа тааллуқлилиги нуқтаи назаридан тармоқ ва 
тармоқлараро ишлаб чиқариш кооперацияси вужудга келади. 
Тармоқлараро кооперативлаштириш саноат тармоқдарининг бир бирига 
хизмат кўрсатишини ифодалайди. Масалан, саноат ишлаб чиқаришининг 
машинасозлик тармоғи металлургия саноати билан ҳамкорлик қилиши 
мумкин. Кооперация асосида маълум маҳсулотларни тайёрлаши, бир бирига 
бутловчи буюмлар eтказиб бериши ва муайян ишларни бажариб бериши 
мумкин. 
Ўзаро боғлиқ бўлган корхоналарни жойлаштириш нуқтаи назаридан 
иқтисодий раёнлар миқёсида ва раёнлараро кооперативлаштириш кенг тус 
олиши мумкин. 
Районлараро кооперативлаштириш турли иқтисодий ҳудудларда 
жойлашган корхоналар ўртасидаги алоқаларни ифодалайди. 
Ижтимоий ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг бу шаклига баҳо бериш 
учун унинг аҳволини ва имкониятларини билиш лозим. Бунинг учун ҳар хил 
кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин. Улар қаторига қуйидагилар киради: 


222 

биринчидан, ушбу корхона билан ҳамкорлик қилувчи корхоналар сони. 
Бунда eтказиб берувчи ва буюртмачи корхоналарнинг сони алоҳида-алоҳида 
ҳисоб-китоб қилинади. Масалан, автомобил заводлари юзлаб корхона 
(фирма)лар билан ҳамкорлик қилсалар, станоксозлик корхоналарининг ишлаб 
чиқариш алоқалари атига бир нечта корхоналар билан чегараланган бўлади. 

иккинчидан, кооперация усулида олинаётган ярим фабрикатлар ва 
бутловчи буюмларнинг ушбу корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган тайёр 
маҳсулот таннарҳидаги улуши. Масалан, автомобил таннарҳида ташқаридан 
кооперативлаштириш йўли билан олинадиган ярим фабрикатлар ва бутловчи 
буюмларнинг улуши тахминан 60-65 фоизни ташкил этади. 
Ишлаб чиқаришни кооперативлаштириш муаммоларини ҳал этишда 2007 
йилнинг 12 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 
имзоланган “Тармоқлар ва тармоқлараро саноат кооперациясини янада 
кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони алоҳида аҳамиятга эга.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish