5.3. Маҳаллийлаштириш: унинг моҳияти, аҳамияти ва мазмуни
Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш деганда ишлаб чиқаришни
маҳаллий шароитга ва замонавий талабларга мослаштириш тушунилади.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган инқирозга қарши чоралар
дастурида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, озиқ-овқат ва бошқа
истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришни рағбатлантириш
тадбирлари аҳамиятли ўрин тутади.
Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш – саноат ишлаб чиқаришининг
турли босқичларида импорт шаклида харид қилиш орқали қўлланилувчи
деталлар, бутловчи қисмлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотларни
маҳаллий хомашё ва материаллар асосида ишлаб чиқаришга ўтказиш
жараёнидир.
199
Импорт ўрнини босиш самараси – маҳаллийлаштириш жараёнини амалга
ошириш орқали ишлаб чиқарилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар
натижасида тежалган импорт маҳсулотлари қийматидир.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
Шавкат
Мирзиёевнинг
мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг
асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг
муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг
кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида “мамлакатимиз иқтисодиёти
тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш
бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш 2017 йилда сўзсиз ҳал
қилувчи фаолият йўналишига айланиши зарур”-деб таъкидлаб ўтилди
36
.
Ушбу маърузада давлат раҳбари мазкур соҳанинги ҳолатига танқидий баҳо
бериб машинасозлик комплексида импорт ҳажми экспортдан бир неча баробар
юқори бўлиб, маҳаллийлаштириш даражаси эса импортга нисбатан 20
фоиздан ҳам эканлиги, ҳамда айни вақтда машинасозлик комплекси,
«Ўзфармсаноат» консерни ва «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти
тизимидаги корхоналарда импорт ҳажми экспорт ҳажмидан ўнлаб марта кўп
эканлигини айтиб ўтди. Шу билан бирга «Ўзқурилишматериаллари»
аксиядорлик
жамияти
ва
«Ўзбекнефтгаз»
компанияси
тизимида
маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ҳажми импорт миқдорига нисбатан 25-30
фоиздан ошмаслиги таъкидлаб ўтилди.
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб,
Ҳаракалар
стратегиясидаги
мамлакатимизнинг 2017 йил учун дастурида экспортга мўлжалланган
маҳсулотларни юқори даражада маҳаллийлаштиришга йўналтирилган
иқтисодиётнинг истиқболли соҳаларини ривожлантириш дастурини
тасдиқлаш кўзда тутилган
37
. Мазкур ишларни амалга ошириш янги ишлаб
чиқариш қувватларини барпо этиш ва модернизация қилиш, рақобатдош,
36
Mirziyoev Sh.M. Tanqidiy tahlil, qat’iy tartib-intizom va shaxsiy javobgarlik – har bir rahbar faoliyatining
kundalik qoidasi bo‘lishi kerak. –T.: O‘zbekiston, 2017. – 34 b.
37
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “O‘zbekiston Respublikasini yanada rivojlantirish bo‘yicha harakatlar
strategiyasi to‘g‘risida» gi Farmoni. 7 fevral 2017 yil. http://press-service.uz/uz/document/5482/.
200
экспортбоп маҳсулот ҳамда материалларни ишлаб чиқиш учун замонавий
технологияларни жорий этишга хизмат қилади. Маҳаллийлаштириш дастури
ўз мазмунига кўра республикамиз корхоналарида замонавий талабларга жавоб
берувчи, рақобатбардош ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни маҳаллий
хомашё ва материаллардан ишлаб чиқариш, ва уларнинг ҳажмини ошириш,
асоссиз импорт ҳажмини қисқартириш, экспортбоп маҳсулотларни кўплаб
ишлаб чиқариш, янги иш жойларини яратиш каби мақсадларни намоён этади.
Мазкур дастурнинг ривожланиш босқичлари Президентимиз ва ҳукуматимиз
томонидан қабул қилинган бир қатор меъёрий ҳужжатлар, жумладан:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги
18-сонли қарори; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 22
июндаги ПҚ-386-сонли қарори; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Махкамасининг 2007 йил 8 майдаги 93-сонли қарори; Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2008 йил 28 майдаги ПҚ-879-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 июлдаги 149-
сонли қарори орқали белгилаб берилган.
Маҳаллийлаштириш жараёнларини кучайтириш ҳамда маҳаллий ишлаб
чиқарувчиларни янада рағбатлантириш мақсадида “Маҳаллийлаштириш
дастури”га лойиҳаларни киритишнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолашга
қўйиладиган қуйидаги ягона мезонлар ва талаблар мажмуи ишлаб чиқилган:
иқтисодиёт вазирлигининг хулосасига кўра мамлакат саноатини
ривожлантиришнинг асосий устуворликларига мувофиқлик;
маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқаришни ташкил этиш
учун қувватлар ва хом ашё ресурсларининг мавжудлиги;
маҳаллийлаштириш даражаси босқичма-босқич ошириб борилган ҳолда
ишлаб чиқариш бошланган пайтдан бошлаб 12 ой мобайнида ишлаб
чиқарилаётган маҳсулот бўйича маҳаллийлаштириш даражасининг камида 30
фоизга этиши;
201
ТИФ ТН коди бўйича пировард маҳсулот товар позицияси бошланғич хом
ашёга таққослаганда камида биринчи 4 белгилардан бири даражасига
ўзгариши таъминланиши;
маҳаллийлаштириладиган маҳсулотнинг сотиш нархи ана шундай импорт
қилинадиган маҳсулот нархидан юқори бўлмаганда лойиҳанинг иқтисодий
ўзини қоплаши (Ўзбекистонгача бўлган транспорт сарф-харажатлари,
божхона ва солиқ тўловлари ҳисобга олинган ҳолда);
иқтисодиёт ҳамда ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо
вазирликларининг хулосаларига кўра маҳаллийлаштириладиган маҳсулотга
ички ва ташқи бозорларда барқарор талабнинг мавжудлиги;
маҳаллийлаштириладиган маҳсулотга нисбатан халқаро стандартлар
бўйича ишлаб чиқариш бошланган пайтдан бошлаб 18 ой мобайнида сифатни
бошқариш тизими жорий этилиши.
Белгиланган қулай шарт-шароитлар ва имтиёзлар натижасида
Маҳаллийлаштириш дастури доирасидаги ишлаб чиқариш ҳажми йилдан-
йилга ошиб бормоқда. Шунингдек, мамлакатимизда озиқ-овқат ва бошқа
истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришни рағбатлантиришга ҳам
катта эътибор қаратилмоқда.
Бу масалага оид дастурларда мамлакатимиз ишлаб чиқариш корхоналари
учун кенг кўламли рағбатлантириш тизими назарда тутилган. Жумладан, улар
учун 2016 йилнинг 1 январигача қуйидаги солиқ ва божхона имтиёзлари
берилган эди:
гўшт ва сутни қайта ишлашга ихтисослашган микрофирма ва кичик
корхоналар учун бўшаган маблағларни ишлаб чиқаришни техник қайта
жиҳозлаш ва модернизасия қилишга мақсадли равишда йўналтириш шарти
билан ягона солиқ тўлови ставкасини 50 фоизга қисқартириш;
тайёр ноозиқ-овқат товарларнинг муайян турларини ишлаб чиқаришга
ихтисослашган корхоналарни фойда ва мулк солиқларидан, микрофирма ва
кичик корхоналарни ягона солиқ тўловидан озод қилиш.
202
2015-2019-йилларда
тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва
материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилган
корхоналар томонидан саноат маҳсулотларининг 80 дан ортиқ янги тури
ўзлаштирилди. 2016-йилда Маҳаллийлаштириш дастури доирасида қиймати
6145,8 миллиард сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб
чиқарилди ва ўсиш 2015-йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробарни, импорт
ўрнини босиш самарадорлиги 2,1 миллиард долларни ташкил қилди.
2016 йилда маҳаллий хомашё ресурсларини босқичма-босқич чуқур қайта
ишлаш ва тайёр истеъмол маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш
тармоқлари эвазига саноат маҳсулотларининг юқори ўсиш суръатларига
эришилди. Хусусан, тўқимачилик буюмлари, кийим ва чарм маҳсулотлари
ишлаб чиқариш 111,7 фоиз, озиқ-овқат маҳсулотлари 110,8 фоиз,
фармацевтика маҳсулот ва препаратлари 123,9 фоиз, кимё маҳсулотлари,
резина ва пластмасса буюмлари 129,7 фоиз, бошқа норуда менерал
маҳсулотлар 113,8 фоизга ошди
38
.
Do'stlaringiz bilan baham: |