1-жадвал.
Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ва инфляция даражаси
Йиллар
|
Қайта молиялаш
ставкаси, (ўртача) %
|
Инфляция
даражаси %
|
Фарқи
|
2000
|
27,8
|
28,2
|
-0,4
|
2001
|
24,0
|
26,6
|
-2,6
|
2002
|
30,0
|
21,6
|
8,4
|
2003
|
25,7
|
6,8
|
18,9
|
2004
|
18,8
|
3,7
|
15,1
|
2006
|
14,8
|
6,8
|
8,0
|
2007
|
14,0
|
6,8
|
7,2
|
2008
|
14,0
|
7,8
|
6,2
|
2009
|
14,0
|
7,4
|
6,6
|
2010
|
14,0
|
7,3
|
6,7
|
2011
|
12,0
|
7,6
|
4,4
|
2012
|
12,0
|
7,0
|
5,0
|
2013
|
12,0
|
6,8
|
5,2
|
2014
|
10,0
|
6,0
|
4,0
|
2015
|
9,0
|
5,6
|
3,4
|
2016
|
9,0
|
5,7
|
3,3
|
2017
|
14
|
14,4
|
-0,4
|
2018
|
16
|
14
|
2,0
|
2019
|
16
|
13,3 - 15,5
|
2,7 - 0,5
|
Манба: http://www.cbu.uz (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий сайти.
Давлат қимматбаҳо қоғозларининг (сотиш ёки харид қилиш йўли билан)
таклифи ошиб борган сари, унга бўлган баҳоси пасаяди, ўз навбатида, унга бўлган фоиз (яъни, қимматли қоғозларини сотиб олганларга фоиз шаклида ҳақ тўланади) ошади, бу эса унга бўлган талабни оширади. Бу эса, инфляциянинг белгиланган прогноз кўрсаткичларини бажариш мақсадида амалга оширилган чора – тадбир ҳисобланади. Масалан, 2009 йил учун инфляциянинг йиллик прогноз кўрсаткичи 7-9% қилиб белгиланган эди. Амалда унинг 2009 йилдаги йиллик даражаси 7,4 фоизни ташкил қилди. 2011–2013 йилларда 7,6 фоизни ташкил этди, 2014–2016 йилларда бу кўрсаткич бир мунча пастрок тенденцияга эга бўлди ва у 4-6 фоиз оралиғида бўлди, 2018 йилда 16-17 фоизгача кўтарилди, 2019 йил бўйича эса 13,5-15,5 фоиз кўрсаткичи кутилмоқда.
Пул-кредит сиёсатини амалга оширишда, асосий эътибор, 2019 йилнинг
биринчи ярмида тижорат банклари томонидан кредитлаш ҳажмларининг кескин оширилиши натижасида юзага келган монетар омиллар таъсирини камайтириш ҳамда валюта сиёсатини эркинлаштириш жараёнидаги инфляцион хатарларнинг олдини олиш асосий вазифа бўлди (3-расм).
3-расм.
Мамлакатимизда 2017-2019 йилларда истеъмол нархлари
индекси бўйича инфляция даражаси (жамига нисбатан фоизда)1
Расм маълумотларидан кўриниб турибдики, 2019 йилда истеъмол нархлари индекси (ИНИ) бўйича ҳисобланган инфляция даражаси 14,4 фоизни ташкил этди.
Бунда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 15,9 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари– 16,1 фоизга ва хизматлар – 8,6 фоизга қимматлашган.
Истеъмол нархлари динамикасининг ойлар кесимидаги таҳлили 2019 йил давомида инфляция даражасининг шаклланишига озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўзгариши энг кўп таъсир этганлигини кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017–2021 йилларга
мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатимизда макроиқтисодий
барқарорликни янада мустаҳкамлаш, хусусан, илғор халқаро тажрибада
қўлланиладиган инструментлардан фойдаланган ҳолда пул-кредит сиёсатини
янада такомиллаштириш, банк тизимини ислоҳ қилишни чукурлаштириш ва
барқарорлигини таъминлаш, банкларнинг капиталлашув даражаси ва депозит
базасини ошириш, тадбиркорлик субъектларини кредитлашни янада кенгайтириш устувор вазифа этиб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрда қабул
қилган “Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-3272-сон қарорида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилаш учун пул-кредит сиёсатининг мавжуд воситаларини тубдан қайта кўриб чиқиш зарурлиги қайд этилган.
§4. Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда монетар
сиёсатнинг усул ва воситалари
Монетар сиёсат давлат иқтисодий сиёсатининг таркибий қисми бўлиб, уни амалга ошириш ҳуқуқи фақатгина Марказий банкка берилган ҳамда бу сиёсат Марказий банкнинг энг асосий вазифаси бўлиб ҳисобланади. Марказий банк келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқади ва ҳар йили кейинги молия йили бошланишидан камида ўттиз кун олдин Олий Мажлис Сенатига бу ҳақда ахборот беради. Пулкредит сиёсатининг асосий йўналишлари иқтисодий конъюнктуранинг таҳлили ва истиқбол кўрсаткичларини, муомалада бўлган пул массасининг иқтисодий жиҳатдан асосланган чегараларини, Марказий банк ички активларининг ўзгариши, валюта ҳамда фоиз сиёсатининг асосий йўналишларини, пул-кредитсоҳасини тартибга солишга доир ҳаракатларнинг аниқ мақсадли асосий кўрсаткичларини ўз ичига қамраб олади. Пул-кредит сиёсатини шакллантириш жараёнида бир вақтнинг ўзида иккита бир-бирига қарама-қарши вазифани ҳал қилишга тўғри келади. Бир томондан, уомаладаги пул массасининг ўзгаришини мумкин қадар мослашувчан қилиш, хўжалик коньюктураси (ҳолати)даги ҳар қандай ўзгаришларга тезкор муносабат билдира олиш, ўсиб бораётган амалий фаолликни қўллаб-қуввтлаш бўлса, иккинчи томондан эса муомаладаги пул массасининг кўпайишини маълум даражада чеклаш ҳамда муомалага ортиқча бўлган тўлов воситалари массасининг тушушига йўл қўймаслик бўлиб ҳисобланади.
Юқоридаги мақсадларга эришиш учун пул-кредит сиёсати бевосита
(маъмурий) ва билвосита (иқтисодий усул), восита (инструмент)лар орқали
амалга оширилади (5-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |