Мундарижа: Кириш


§1. Банкларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг пул-товар муносабатларини ривожлантиришдаги ўрни



Download 458,09 Kb.
bet3/14
Sana14.06.2022
Hajmi458,09 Kb.
#669058
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Банк ва унинг турлари

§1. Банкларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг пул-товар муносабатларини ривожлантиришдаги ўрни
«Банк» сўзи италянча «банко» сўзидан олинган бўлиб, пул муомаласи ва кредит муносабатлари амалга ошириладиган «стол», «пештахта», «курси» маъноларини билдиради. Банклар дастлаб Ғарбий Европанинг Генуя, Флоренция ва Венеция шаҳарларида ўрта асрларда пайдо бўлган. Банкларнинг пайдо бўлишига асосий сабаб, товарпул муносабатларининг ривожланиши ҳисобланади. Товар-пул муносабатларининг мавжудлиги ва уларнинг ривожланиб бориши барча ижтимоий-иқтисодий тузумларда ҳам банкларни фаолият кўрсатишларини тақозо қилади. Банкларни пайдо бўлишига асосий сабаблардан қуйидагиларни кўриб чиқамиз:
1. Маълумки, қадимда кишилар анча тарқоқ, бирбирларидан узоқда яшаганлар. Улар турли урушлар, босқинчилик ва талончилик натижасида кўп жабрланганлар. Дастлабки банклар ана шу замонларда пайдо бўлган. Улар йирик шаҳарлар, аҳоли кечаю-кундуз гавжум бўладиган бозорлар, карвонсаройлар, ибодатхоналар ва портларда мустаҳкам биноларда жойлашганлар. Пулдорлар ўз пуллари ва бойликларини маълум ҳақ тўлаш эвазига ана шу банкларда сақлаганлар. Ана шундай тарзда банкларнинг биринчи-пулни сақлаш операсиялари вужудга келган.
2. Ўрта асрларда йирик давлатлар жуда кам, аксинча, майда феодал давлатлар – князлик, графлик, хонлик, амирлик ва шу кабилар жуда кўп бўлган. Ҳар бир ҳукмдор тахтга ўтиргач, биринчи навбатда ўз номидан танга зарб этган. Бу тангалар аввалгиларидан ўзгача бўлган. Ана шу сабабли савдо-сотиқда турли-туман тангалар ишлатилган. Улар бир-бирларидан вазни, шакли, кўриниши ва таркиби жиҳатидан фарқ қилганлар. Бу тангаларнинг ҳақиқийлиги, таркиби ва қийматини аниқлаш, уларни бир-бирига таққослаш, шунингдек, алмаштириш зарурати туғилган. Бу вазифаларни дастлаб саррофлар, Кейинроқ эса банклар бажара бошлаганлар. Пул алмаштириш қадимий банкларнинг иккинчи операцияларидир.
3. Пул сақлаш ва алмаштириш билан шуғулланиш натижасида банкларда катта миқдорда пул маблағлари жамғарила борган. Аммо бу пуллар ҳаракатсиз ётган. Аста-секин банк эгалари бу пулларни маълум ҳақ эвазигаўз номларидан қарзга бера бошлаганлар. Қарзни ўз муддатида қайтарилишини кафолатлаш учун қарз олувчининг мол-мулки (уй-жойи, ери, кемалари ва бошқалар) гаровга олинган. Ана шундай тарзда банкларнинг учинчи операциялари, яъни, кредит операциялари келиб чиққан. Энди банклар судхўрлик билан ҳам шуғуллана бошлаганлар.
4. Маълумки, банк эгаси томонидан банкка пул қўйган ҳар бир кишининг пул қўйиши ва олиши ҳисобкитоби «темир дафтарда» олиб борилган. Шундай ҳоллар ҳам бўлганки, бир-бири билан савдо-сотиқ ёки «олдиберди» қилувчи икки ва ундан ортиқ кишилар бир банкда ўз пулларини сақлаганлар. Улар ҳар сафар банкдан нақд пул олишлари, ўзаро ҳисоб-китоб қилгандан сўнг, уни яна қайтариб банкка қўйишлари лозим бўлган.
Бошқача қилиб айтганда, банк эгаси ертўладаги сандиқларни очиб, пулни эгасига берган, у эса ўз навбатида иккинчи кишига берган.
Иккинчи киши эса пулни яна банкка қўйган, яъни серташвиш «пулни шамоллатиш операцияси» ўтказилган, холос. Бу оворагарчиликдан кўра, банк эгаси томонидан «Темир дафтар» даги пул берувчининг пулини маълум миқдорга камайтириб, пул олувчиникига қўшиб қўйса бўладику! Ана шундай қилиб кишилар банклар орқали нақд пулсиз ҳисоб-китоблар қила бошлаганлар.
Ҳозирги банклар ўз мижозларига юзлаб турдаги хизматлар кўрсатмоқдалар. Энди улар қадимий саррофларнинг кўримсиз дўкончалари-ю, судхўрларнинг ярим қоронғи уйларига сира ўхшамайдилар. Улар каттакичик шаҳарларнинг энг муҳташам биноларида жойлашганлар, у ерда энг замонавий жиҳозлар ўрнатилган бўлиб, махсус маълумотларга эга бўлган минглаб мутахассислар ишлашади. Банкларнинг иқтисодиётни ривожлантиришдаги ўрни беқиёсдир. Уларни бежиз «иқтисодиёт қон томирлари» ёки «иқтисодиёт локомотивлари» деб айтишмайди.
Банк деб, пул маблағларини йиғувчи, сақлаб берувчи, кредит ва ҳисоб-китоблар, шунингдек, бошқа ҳар хил воситачилик операцияларини бажарувчи муассасаларга айтилади.
Банк - тижорат ташкилоти бўлиб, банк фаолияти деб ҳисобланадиган, қуйидаги фаолият турлари мажмуини амалга оширадиган юридик шахсдир:
- юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар қабул қилиш ҳамда қабул қилинган маблағлардан таваккал қилиб кредит бериш ёки инвестисиялаш учун фойдаланиш;
- тўловларни амалга ошириш.
Чет эл банки – Чет эл банкининг ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширадиган шўба банки бўлиб, унинг устав капиталининг ҳаммаси чет эл банки томонидан тўланади. Банклар Ўзбекистон Республикасида ўз филиалларини, Чет эл банклари эса ўз ваколатхоналарини Марказий банкнинг рухсати билан очишлари мумкин. Банк филиали – уни ташкил этган банк номидан банк фаолиятини амалга оширувчи алоҳида бўлинмадир. Чет эл банки ваколатхонаси – банк фаолиятини амалга оширмаган ҳолда, банкнинг манфаатларини кўзлаб иш юритувчи алоҳида бўлинмадир.
Юқоридаги таърифлардан келиб чиққан ҳолда қуйидагиларга эътибор бериш лозим: «Банк филиали» ва «Банк бўлими» моҳиятан бир хил тушунча бўлиб, улар мижозлар учун банк операцияларини амалга оширадилар, яъни банк фаолияти билан шуғулланадилар.
Банк ваколатхоналари эса банк фаолияти билан шуғулланмайдилар, балки ўзларининг бош банклари манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, мамлакатиқтисодиётини ўрганадилар, таҳлил этадилар, турли ҳисоботлар тузадилар, ўзларининг таклиф ва хулосаларини бош банкка тақдим этадилар.
Ўзбекистон мустақиллигига эришилган 1991 йилда тижорат банкларнинг сони 16 та бўлган бўлса 2011 йил 1 январ ҳолатига кўра, фаолият кўрсатаётган жами банклар сони 31 тани, шулардан 3 таси давлат, 13 таси акциядорлик-тижорат, 10 таси хусусий ва 5 таси хорижий капитал иштирокидаги тижорат банкларини ташкил этди. Шунингдек, банкларнинг жойлардаги 9 мингдан ортиқ бўлим ва филиаллари, ҳамда мини-банклари мижозларга самарали банк хизматларини кўрсатмокдалар.

Download 458,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish