Мундарижа: Кириш



Download 458,09 Kb.
bet2/14
Sana14.06.2022
Hajmi458,09 Kb.
#669058
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Банк ва унинг турлари


§6.

2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси.......................................................................................................................

27

Хулоса ва таклифлар.......................................................................................

30

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати...........................................................

34



Кириш
Банклар ташкил топгандан бери улар фаолиятини мустаҳкамлаш, барқарорлигини таъминлаш, рискларни бошқариш масаласи долзарб бўлиб бормоқда. Тижорат банкларининг капиталлашуви даражасини ошириш ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш мамлакат банк тизими барқарорлигини таъминлашнинг зарурий шарти ҳисобланади.
Шу сабабли, тижорат банклари капиталлашуви даражасини янада кучайтириш, банк тизимининг молиявий барқарорлигини ошириш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва тадбиркорликни молиялаштиришда уларнинг иштирокини кенгайтириш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги “Тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги ва капиталлашуви даражасини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3066-сонли қарорида банк тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва барқарорлигини таъминлаш, банкларнинг капиталлашиш даражасини ошириш ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш мамлакат банк тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари сифатида эътироф этилган.
Тижорат банклари молиявий барқарорлигини таъминлаш амалиётини мунтазам ва етарли даражада ўрганиш, таҳлил этиш ниҳоятда долзарб ҳисобланади. Сабаби, ушбу таҳлиллар натижасида банклар молиявий барқарорлигини таъминлашни такомиллаштиришга қаратилган илмий янгилик ва амалий таклифлар ишлаб чиқиш имкони пайдо бўлади.
Молиявий секторни изчил ислоҳ қилиш давомида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди ва натижада илғор банк бизнесини юритиш ҳамда ушбу секторда рақобат муҳитини кучайтириш учун зарур ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилди.
Хусусан, халқаро стандартларга мувофиқ келадиган ва молиявий соҳага хорижий инвестициялар киритиш учун жозибадор ҳуқуқий муҳитни яратадиган Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги ҳамда “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги янгиланган қонунлари қабул қилинди.
Шу билан бирга, банк соҳасидаги ҳозирги ҳолат таҳлили банк секторида давлатнинг юқори даражадаги аралашуви, давлат иштирокидаги банкларда менежмент ва таваккалчиликларни бошқариш сифатининг етарли эмаслиги, иқтисодиётда молиявий воситачиликнинг паст даражаси каби банк секторини иқтисодий янгиланишлар ва жамият эҳтиёжларига мос равишда ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган қатор тизимли муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Молиявий хизматларнинг оммабоплигини ошириш, банкларнинг ҳудудларга кириб боришини кенгайтириш ва барча аҳоли пунктларида бир хил турдаги хизматлар кўрсатилишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши лозим.
Банк тизимига замонавий сервис ечимлари асосида ахборот технологияларини, молиявий технологияларни кенг жорий этиш, ахборот хавфсизлигини лозим даражада таъминлаш, шунингдек, молиявий хизматлар кўрсатишда инсон омили таъсирини камайтириш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш талаб этилмоқда.
Хорижий давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, мамлакат иқтисодиётининг ўсиши бозор инфратузилмасининг самарали фаолият кўрсатиши билан узвий боғлиқдир. Банк тизими бозор инфратузилмасининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Чунки банклар иқтисодиётни молиявий маблағлар билан таъминлаш, ташқи иқтисодий алоқаларни молиялаштириш, тўловларни амалга ошириш ҳамда аҳолига турли молиявий хизматларни кўрсатишда муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун ҳам мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки йиллардаёқ бозор иқтисодиётига муваффақиятли ўтиш учун замонавий банк тизимини яратиш устувор йўналиш сифатида илгари сурилди.



Download 458,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish