§3. Банкларда пул муомаласини ташкил этишнинг
ўзига хос хусусиятлари Банк тизимининг тараққиёти аниқ белгиланган мақсад, вазифалар ва
тамойилларга асосланади. Ушбу мақсад, вазифа ва тамойиллар республика
иқтисодиётини ислоҳ қилиш жараёнида умумиқтисодий масалаларни ҳал этиш билан боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикаси банк тизимини кенг кўламли ислоҳ қилиш
жараёнида муҳим институционал ва тузилмавий ўзгаришларга эришилди. Икки босқичли банк тизими яъни, Марказий банк ҳамда мулкчиликнинг турлишакллари асосида тижорат банклари тизими ташкил этилди ва ривожланмоқда. Бундан ташқари банкларимизнинг етакчи хорижий банклар билан ҳамкорлиги йилдан-йилга кенгаймоқда.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда банк тизимига катта эътибор
қаратилаётганлиги, шунингдек, тижорат банклари капиталлашувини янада
жадаллаштириш борасидаги фармонларига мувофиқ қилинаётган саъй-ҳаракатлар натижасида корхона ва ташкилотлар томонидан инвестицияларга бўлган талабнинг маълум даражада ўсишига эришилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг пировард мақсади миллий валюта барқарорлигини таъминлаш ҳисобланади. Бу жараёнда иқтисодиёт пулкредит механизми орқали тартибга солиб борилади, ушбу механизмнинг асосий дастаги бўлган фоиз ставкасидан фойдаланилади.
Пул бозоридаги фоиз ставкаларини бошқаришда ҳамда иқтисодий ўсиш
жараёнларини рағбатлантириш мақсадида пул-кредит сиёсатида қўлланиладиган асосий инструментлардан яна бири қайта молиялаш сиёсатидир. Қайта молиялаш сиёсати бу – Марказий банкнинг тижорат банкларига берадиган кредитнинг фоиз ставкаси ҳисобланади.
Қайта молиялаш сиёсатини қўллаганда Марказий банк ставкани ошириши ёки тушириши мумкин. Агар Марказий банк пул массасини камайтиришни режалаштирса, унда у қайта молиялаш ставкасини юқори қилиб қўяди, бунда тижорат банклари ўзларининг кредит ресурсларини Марказий банкдан оладиган ссуда ҳисобига эмас, балки аҳоли қўлидаги пуллар ҳисобига кўпайтириши мумкин, ва аксинча. Агар Марказий банк пул массасини оширишни хоҳласа ставкани пасайтиради ва тижорат банклари учун ресурс базасини кўпайтириш учун энг самарали манба бу – Марказий банк томонидан берилган ссудалар ҳисобланади.
Қуйида келтирилаётган жадвалда Марказий банкнинг қайта молиялаш
ставкасининг динамикасини кўришимиз мумкин. Пул бозоридаги фоиз
ставкаларини бошқаришда ҳамда иқтисодий ўсиш жараёнларини рағбатлантиришмақсадида пул-кредит сиёсатида қўлланиладиган асосий инструментлардан яна бири қайта молиялаш сиёсатидир.
Жадвалда Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ва инфляциянинг
йиллик даражаси ўртасидаги алоқадорлик ва мутаносиблик даражасига баҳо
берамиз (1-жадвал).