Мундарижа: Кириш


Банк тизими даромадлилик кўрсаткичлари (млрд. cўм)



Download 458,09 Kb.
bet11/14
Sana14.06.2022
Hajmi458,09 Kb.
#669058
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Банк ва унинг турлари

Банк тизими даромадлилик кўрсаткичлари (млрд. cўм)

Банк тизими даромад ва харажатлари

01.01.2021 й.

01.01.2022 й.




Фоизли даромадлар

37 067

47 392




Фоизли харажатлар

23 019

30 796




Фоизли маржа

14 048

16 595




Фоизсиз даромадлар

11 801

17 251




Фоизсиз харажатлар

3 516

4 944




Операцион харажатлар

8 145

10 998




Фоизсиз даромад (зарар)

140

1 309




Кредит ва лизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

6 354

12 221




Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

873

333




Солиқ тўлангунга қадар соф фойда (зарар)

6 961

5 351




Фойда солиғини тўлаш харажатлари

1 318

1 465




Соф фойда (зарар)

5 642

3 885




Банк тизими даромадлик кўрсаткичлари




Солиқ тўлангунга қадар соф фойданинг жами активларга нисбати (ROA)

2,2

1,3




Соф фойданинг жами капиталга нисбати (ROE)

10,3

6,1




Соф фоизли даромадларнинг жами активларга нисбати

3,8

3,7




Кредитлар бўйича олинган соф фоизли даромадларнинг жами кредит қўйилмаларига нисбати

5,1

5,1




Соф фоизли даромадларнинг жами мажбуриятларга нисбати

4,6

4,4




Соф фоизли маржанинг жами активларга нисбати

4,5

4,2






§6. 2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси
Молиявий секторни изчил ислоҳ қилиш давомида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди ва натижада илғор банк бизнесини юритиш ҳамда ушбу секторда рақобат муҳитини кучайтириш учун зарур ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилди.
Хусусан, халқаро стандартларга мувофиқ келадиган ва молиявий соҳага хорижий инвестициялар киритиш учун жозибадор ҳуқуқий муҳитни яратадиган Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги ҳамда “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги янгиланган қонунлари қабул қилинди.
Шу билан бирга, банк соҳасидаги ҳозирги ҳолат таҳлили банк секторида давлатнинг юқори даражадаги аралашуви, давлат иштирокидаги банкларда менежмент ва таваккалчиликларни бошқариш сифатининг етарли эмаслиги, иқтисодиётда молиявий воситачиликнинг паст даражаси каби банк секторини иқтисодий янгиланишлар ва жамият эҳтиёжларига мос равишда ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган қатор тизимли муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Молиявий хизматларнинг оммабоплигини ошириш, банкларнинг ҳудудларга кириб боришини кенгайтириш ва барча аҳоли пунктларида бир хил турдаги хизматлар кўрсатилишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши лозим.
Банк тизимига замонавий сервис ечимлари асосида ахборот технологияларини, молиявий технологияларни кенг жорий этиш, ахборот хавфсизлигини лозим даражада таъминлаш, шунингдек, молиявий хизматлар кўрсатишда инсон омили таъсирини камайтириш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш талаб этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ–5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, хусусий сектор ривожини рағбатлантириш, банкларнинг инвестициявий жозибадорлигини, банк хизматлари оммабоплигини ва уларнинг сифатини ошириш учун банк секторини тубдан трансформация қилиш мақсадида:
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасида банк секторини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:
молия бозорида тенг рақобат шароитларини яратиш, кредитлашни фақат бозор шартлари асосида амалга ошириш, банкларнинг давлат ресурсларига қарамлигини пасайтириш, банкларда хизмат кўрсатишни модернизация қилиш, самарали инфратузилма яратиш ва банклар фаолиятини автоматлаштириш, шунингдек, банкларнинг асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган функцияларини босқичмабосқич бекор қилиш орқали банк тизимининг самарадорлигини ошириш;
- кредит портфели ва таваккалчиликларни бошқариш сифатини яхшилаш, кредитлаш ҳажмлари ўсишининг мўътадил даражасига амал қилиш, мувозанатлашган макроиқтисодий сиёсат юритиш, корпоратив бошқарувни такомиллаштириш ва халқаро амалий тажрибага эга бўлган менежерларни жалб қилиш, молиявий таваккалчиликларни баҳолаш учун технологик ечимларни татбиқ этиш орқали банк тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлаш;
- давлат улуши мавжуд тижорат банкларини комплекс трансформация қилиш, банк ишининг замонавий стандартларини, ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш, банклардаги давлат акциялари пакетини зарур тажриба ва билимга эга бўлган инвесторларга танлов савдолари асосида сотиш, шунингдек, давлат улуши мавжуд тижорат банклари ва корхоналарни бир вақтнинг ўзида ислоҳ қилиш орқали банк секторида давлатнинг улушини камайтириш;
- етарли даражада хизмат кўрсатилмаётган ва заиф қатламларда давлат иштирокини кўпайтириш ва манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш, аҳоли ва кичик бизнес учун масофавий хизматларни кенг жорий қилиш, камхарж хизмат кўрсатиш нуқталари тармоғини ривожлантириш, шунингдек, республиканинг ягона молия тизимидаги ўзаро тўлдирувчи қисм сифатида нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали молиявий хизматлар оммабоплигини ва сифатини оширишдан иборат.



Download 458,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish