6-расм.
Марказий банк пул-кредит сиёатининг асосий инструментлари3
Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси бу Марказий банкнинг
Республикадаги бошқа банкларга тақдим қиладиган пулига қўйилган тўлов
фоизидир. Масалан, содда тилда айтилса, Марказий банк биздаги банкларгакредит беради, банклар ўз навбатида ушбу кредитни жисмоний ва юридик шахсларга кредит ёки қарз қилиб қайта тарқатади. Бунда Марказий банкдан маълум бир фоизга олинган кредитнинг устига ўз фоизини қўшиб тижорат банки аҳолига кредит тарқатади. Масалан, Марказий банкдан тижорат банки бир миллион сўм олса, эндиликда янги ставкага биноан ушбу суммага 14 фоиз қўшиб, яъни 1 140 000 сўм қилиб қайтариш керак. Ушбу суммадан тижорат банки ўз даромадини қўшиб аҳолига қарз ёки кредит беради. Тижорат банки Марказий банкдан 14 фоизлик ставкада олган бўлса, аҳолига уни 20 ёки 22 фоизлик ставкада сотади ва ўртадаги фоизлар бу тижорат банкининг даромадидир.
Марказий банк қайта молиялаш сиёсати анъанавий монетар
инструментларнинг турларидан бири ҳисобланади. Қайта молиялаш сиёсати
Марказий банк томонидан тижорат банкларини кредитлаш билан боғлиқ бўлган тадбирларнинг мажмуи бўлиб, ушбу сиёсат қуйидаги уч хил кредитлаш усулидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади:
а) тижорат банкларини Марказий банк томонидан уларнинг балансидаги
тратталарни қайта ҳисобга олиш йўли билан кредитлаш усули;
б) тижорат банкларини Марказий банк томонидан уларнинг балансидаги
қимматли қоғозларни гаровга олиш йўли билан кредитлаш усули;
в) тижорат банкларини тўғридан-тўғри кредитлаш усули. Мазкур усулда
берилган кредитлар овердрафт шаклида ёки муддатли кредитлар шаклида
берилади. Ўзбекистон Республикаси хўжалик амалиётида миллий валютада
эмиссия қилинган тратталар муомаласининг мавжуд эмаслиги мамлакатимиз
Марказий банки дисконт сиёсатини шакллантириш имконини бермайди. Бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасининг муомаладаги пул массасига таъсир этиш даражасига ва шунинг асосида миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашдаги аҳамиятини оширишга нисбатан кучли салбий таъсирни юзага келтиради.
Республикамизда барқарор иқтисодий ўсиш суръатлари ҳамда Марказий банк
томонидан қатъий монетар сиёсатининг юритилиши, ўз навбатида,
мамлакатимизнинг пул ва молия бозорларидаги фоиз ставкалари динамикасида, жумладан, тижорат банкларининг кредитлари ва депозитлари бўйича ҳамда банклараро кредитлар бўйича фоиз ставкаларида ўз аксини топмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |