Мундарижа кириш


II БОБ Н.МАҲФУЗНИНГ “ЙЎЛ” РОМАНИДА ИНСОН ВА ЖАМИЯТ КОНЦЕПЦИЯСИ



Download 131,22 Kb.
bet8/18
Sana23.02.2022
Hajmi131,22 Kb.
#181526
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18
Bog'liq
MD

II БОБ Н.МАҲФУЗНИНГ “ЙЎЛ” РОМАНИДА ИНСОН ВА ЖАМИЯТ КОНЦЕПЦИЯСИ

  1. Йўл” романнининг етакчи мавзу ва ғоялари.

Ушбу фаслда Нагиб Махфуз ижодида давр ижтимоий муаммоларининг ёзувчи ижодидаги инъикоси масаласи ёритилади. Адабиёт ва давр доимо ҳамнафас қадам ташлаган. Ҳар бир ёзувчи ўзининг асарларига қаҳрамон танлар экан, унда ёзувчи ўзини, ёҳуд ўзининг тасаввуридаги қаҳрамонни кўрсатиб беришга ҳаракат қилади, ўз қаҳрамонлари орқали кимдир ўзининг ҳаётини тасвирлашга, кимдир ҳаётга бўлган муносабатини очиб беришга, яна кимдир қаҳрамонни идеаллаштиришга ҳаракат қилади.
Ҳар бир ёзувчи ўзи яшаб турган даврга, унинг муаммо ва ютуқларига ўзининг муносабатини билдириши табиий ҳолдир. Асосий масала, бу муаммони қўйиш йўсинида намоён бўлади. “Бадиий асар ижодкорнинг борлиқ билан муносабати маҳсули ўлароқ дунёга келади. Яъни, борлиқда яшаётган индивид сифатида ижодкорни муайян муаммолар ўйлатади, ташвишга солади. Ижодкор ўша муаммони идрок этишга интилиши ички эҳтиёжга айлангани учун ҳам асарга қўл уради. Демак, пайдо бўлиши ва ижодга туртки бериши жиҳатидан муаммо бирламчи, ўша муаммони бадиий идрок этиш учун ижодкор бунга кенг имкон берувчи ҳаёт материалини ажратиб оладики, бу бадиий асар мавзусидир. Яъни, ижодкорни ўйлатган, ташвишга солган муаммо(лар) асар мавзусини белгилайди.
Н.Маҳфузнинг қаҳрамонлари илгаригидек қалблари бахт ва адолат орзусига тўлиб - тошиб яшайдилар. Аммо бу мақсадга эришиш йўлини ёзувчи ўзи билан олиб борадиган доимий курашда, инсон қалбига ўрнашиб олган иккита асосий ёмонликда кўради, уларнинг бири бойликка ҳирс қўйиш бўлса, иккинчиси ўзига ўхшаганлар устидан ҳукм юргизишга интилишдир. Бундай ечим маълум даражада «Йўл» романида, унда амалга оширилган инсон қалбини, туғма хислатларини тадқиқ этиш орқали шаклланган эди. Серқирра мазмунга эга бўлган бу роман бир жиноятнинг детективсимон тарихи сифатида ҳам, инсоннинг ҳақ йўлини қидириши тарихи сифатида ҳам тушунилиши мумкин.
Романнинг таг маъносини тушуниб олиш учун унинг персонажлари исмининг рамзийлигидан фойдаланиш мумкин. Асарнинг бош қаҳрамони Собирнинг отаси Саид ар-Раҳимий исмида Саид - «хўжайин» сўзи икки бор такрорланади, ар-Раҳимий эса Оллоҳ сифатларидан бўлмиш - раҳмдил сўзидан олинган. Онасининг исми Бусейма («Табассумхон») ал-Умрон («экмоқ», «обод қилмоқ», «ерда яшамоқ») унинг енгил табиатлигига қўшилганда, мисрлик адабий танқидчи Луис Авад фикрича, қадимги илоҳалардан бўлмиш Исида, Астартага, масиҳийлик динида тан олинган инсониятнинг биринчи онаси Ева - Момо Ҳавони эслатади. Улар эса доимо енгилтабиат қилиб тасвирланган ва буларнинг бари ҳосилдорлик рамзи бўлмиш она-замин образи билан туташиб кетади. Бундан шундай маъно чиқиб келадики, Собир унга куч ва ақл бахшида этган парвардигорнинг ва енгилтабиат аёлнинг фарзанди бўлиб, у онасидан оқилона тартиб интизомга бўйсунмовчиликни, фоний лаззатларга муккасидан кетиш туйғусини мерос қилиб олган.40
Маълумки, бадиий асар мазмуни кўп қатламли ҳодиса бўлиб, улардан иккитаси — актуал ва туб эстетик қатламлар универсал характерга эга. Актуал қатлам дейилганда асарнинг ижтимоий-сиёсий моҳияти тушуниладики, у бевосита асар яратилган даврнинг ижтимоий-сиёсий мақсадларига қаратилади. Ижодкор муайян бир давр кишиси, у замонасининг муаммоларидан фориғ бўлолмайди, атрофида юз бераётган ҳодисаларга ўзининг ғоявий-ҳиссий муносабатини билдиради, баски, асарида ижтимоий, сиёсий, маънавий-маърифий ғояларни олдинга суради, асари билан ўз замонасига муайян таъсир ўтказиш мақсадини кўзлайди. Бироқ актуал мазмун уни актуал этган ижтимоий-тарихий асосларнинг йўқолиши баробари йўқолиб боради — асарнинг бошқа қатламлари актуаллашади. Шу боис ҳам конкрет бадиий асар турли давр ўқувчилари томонидан турлича тушунилиши мумкин бўлади. 41
Романда бош қаҳрамон Собир отасини излайди. Унинг тасаввурида отасигина унга «бахт, ғурур, оромлик» бағишлай олади. Бу
Шундай тасвирланади:


  • و هل هو يستحق يا ترى كل هذا التعب؟

  • بلا ادنك شك يا بنى، ستجد فى كنفه الاحترام و الكرامة، و سيحررك من ذل الحاجة الى أى مخلوق بما سيهيئ لك من عمل غير البلطجة او الجريمة، فتظفر آخر الامر بالسلام...



- Уни (отамни) излаш менга қандай фойда бериши мумкин?
- Шубҳасиз у сенга иззат-икромда, бекам-у кўст яшашинга ёрдам беради. Бошқаларга муҳтож қилдирмайди.Сени ишга жойлайди. Ўғри, жиноятчи бўлмайсан. Охир оқибат ютасан болам” 42
Отасини топа олмагани сабабли эса у жиноятга қўл уради. Романда алданган Собир бутун ғазаби билан Карима(меҳмонхона хўжайинининг хотини)ни айблайди:

  • حطمت حياتى بكذبة لتفوزى انت و عشيقك بالثروة و الحياة.

  • صدقنى قبل فوات الاوان، أنت حبيبى، و لا أحد غيرك، خرج الرجل من حياتى من زمان...

  • دبرت قسمة جهنمية، فلى الجريمة و لك الرجل و الثروة,

  • لا فائدة، اتنهينا، اللعنة، رأسك كالحجر، كلمة أخيرة الا تريد أن تصدقنى؟

  • كلا...

  • اذن ماذا تريد؟

  • أن أقتلك...

  • ثم تشنق؟

  • فى ألف داهية..

و دى طرق على الباب كالقنابل. و طوقت البيت أصوات مهددة و أقدام ثقيلة. صرخت كريمة بيأس:
جاء البوليس، ألم أقل لك؟
انقض عليها كالمجنون، و قبض على عنقها بيدين عصبيتين ثم ضغط بكل قواه، على حين اهتظ الجو من زلزلة دفع الباب...


- Сен мени ёлғонларинг билан ўлдирдинг. Ўша инсон билан мени чув тушуриб пулларга эгалик қилмоқчимидинг.
- Кеч бўлмасдан менга ишон. Менинг муҳаббатим сенсан, бошқаси эмас. У инсон менинг ҳаётимдан чиқиб кетган.
- Хийлаларинг жонимга тегди. Мени жиноятга ундаб ўзинг пул билан қочиб кетмоқчи бўлдингми.
- Сенга гапиришдан фойдаси йўққа ўхшайди. Менга ишонасанми?
- Йўқ.
- Унда нима хоҳлайсан?
- Сени ўлдирмоқчиман.
- Кейин сени осиб ўлдиришади-ку.
- Бундан баттари бўлмайди.
Эшик тақиллаши бўмба мисол кучайиб кетди, одамларнинг қадамлари эшитиларди. Карима ҳаяжондан бақира кетди:
- Полиция! Сенга айтган эдим-ку!
Собир бор кучи билан унга ташланди, бўйнидан бўғозлаганча уни қўйиб юбормади.” 43
Илҳом уни мустақиликка, меҳнатга ундайди, лекин бу туйғулар Собирнинг тубан, моддийпараст табиатига бегона. Қаҳрамоннинг исми - Собир (сабрли) унинг табиатининг тескариси, осонгина бойлик орттириш, беғам ҳаёт кечиришга интилишига зид. Аммо инсон табиатидаги ана шу қарама - қаршилик, унда нафақат тубан, ҳирсий ибтидо мавжудлиги, балки руҳий, илоҳий ибтидонинг ҳам бирлиги уни Маҳфуз назарида ўз хатти-ҳаракатлари учун масъул қилиб кўрсатади. Отаси ҳамиша ёшлигини сақлаб қолгувчи, фақат муҳаббат илинжида жаҳонгашта бўлиб юрувчи (бу барча инсонларнинг отаси ҳисобланган парвардигор рамзи) миллионер эканини билгандан сўнг Собир ҳайрон бўлиб ўзига ўзи савол беради: «У ҳам худди менинг ўзимга ўхшаган экан-ку. Шундай экан, нима учун отам кайф суриб дунё кезади, мен бўлсам қамоқхонада қачон бўйнимга арқон солишларини кутиб утиришим керак?» У ўз саволига шундай жавоб топади - отаси ўғилларини ўзига тенг, кучли деб билади ва улар ёрдамга муҳтож эмас деб ҳисоблайди.
Маҳфуз «Йўллар» романида парвардигор ва унинг бандалари орасидаги муносабат ҳақида «Кўчамиз ривоятлари»дагидан ҳам қатъийроқ ҳукм чиқаради. У энди инсон юқоридан ёрдам кутмаслиги керак, ўз қилмишлари учун ўзи жавоб беради, деган хулосага келади. «Бировдан умидвор бўлиш бефойда», - Собир ўзининг изланишларига шундай якун ясайди. Аммо бу инсон ўз кучига ишониши керак эмас, ўз қалбида унга мадад бўладиган куч қидириши керак эмас, деган маънони бермайди. Собир ҳам худди Достоевскийнинг Расколниковига ўхшаб қалбида ахлоқий таянч топа олмайди, икки бор қотиллик қилади, бир марта қасддан одам ўлдиради, иккинчи қотиллик эса, унинг ўзи учун ҳам кутилмаган ҳолда рўй беради. Оқибатда, одамлар томонидан белгиланган қонунлар асосида маҳкум этилади.
Маҳфуз Собир образи орқали худбинлик, масъулиятсизлик, манфаатпарастлик, текинхўрлик, боқимандалик каби нафақат алоҳида шахслар характерида, балки жамиятда ҳам учраб турадиган хислатларни лаънатлайди.
Бундай ахлоқий ўгитларни ифодалаганида Маҳфуз яратувчанликка, онгли равишда яхшиликка йўналтирилган меҳнат инсоннинг энг олий бурчи, деган ғояга асосланади. Бу йўлдан бориш, унингча парвардигорнинг бир заррасини вужудида сақлаб юрган инсон учун худога яқинлашишдир.



  1. Download 131,22 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish