- Сен уларни қўй. Улар нима дейишса ҳам эътибор берма. Асосийси, улар билан урушиб ўтирма.
- Ҳа! Агар шу муштларим бўлмаганида улар мени ҳар қадамда устимдан кулишарди. Шу муштлар туфайли сиз турмадалигизда улар сиз ҳақингизда ҳеч нима гапиришолмади.” 59
“Улар томонидан ҳеч қандай шафқат кўрмайсан киши. Ярамаслар. Ҳаёт мазаси чанг мисоли тарқалиб кетди. Қабрдан гўркўв ва унинг ёрдамчиси чиқдилар.” 60
Қахрамонимиз Собир олдида икки йўл яъни халол йўл билан мехнат қилиш, ёки ўғрилик орқали пул топиш йўли. Қахрамонимиз адашади, у танлаган йўл жарликка олиб келади.
Романни ўқир эканмиз унда воқеалар изчиллигини кўрамиз. Аниқ кетма-кетлик бор.
مصادفة جميلة جدا، هل تسمحين لى بمشاطرتك المائدة؟
قالت دون حماس ودون فتور:
و طلب غداء كغدائها، وزاد انتعاشا باشعاعاتها التى ترفعه الى مستوى غير مألوف فى علاقاته مع الناس. و شعر ببهجة غريبة:
لا شك انى أبدو ثقيلا و لكن هكذا يبدو الغريب!
انى ارحب بالغرباء.
شكرا، أقصد ان لهفة الغريب على التعرف بالناس تنفرهم منه؟
ليس فى مشاركة عابرة كهذه ما ينفر اطلاقا.
و شكرها ثم تناول اولى شطائر.
لعلك ذاهبة الى السينما؟
كلا،
“– Қандай ажойиб! Сиз ҳам шу ердамисиз, ёнингиздаги столга ўтиришга руҳсат беринг
- Марҳамат,- деб жавоб берди Илҳом, ҳайратланмаган ҳолда. У буюрган нарсадан у ҳам буюрди. Собир ҳаяжонланарди. Илҳом уни инсонларга бошқачароқ муносабатда бўлишга, яхшироқ бўлишга ўзининг кўринмас кучи билан ундарди.
Сизнинг жонингизга ҳам тейган бўлсам керак, шаҳарга келганлар билан бундай бўлиши табиий ҳол .
- Шаҳримиз меҳмонларига ҳеч қандай норозилигим йўқ.
- Раҳмат. Шаҳарлик бўлмаган инсонни шаҳарлик гўзал қиз билан танишмоқчи бўлиши сизни қўрқитмайди демоқчимисиз?
- Йўқ, Бундай нарсалар мени умуман қўрқитмайди.
- Сиз кинога кетаётган бўлсангиз керак? – деб сўради Собир.
- Йўқ, албатта…..” 61
Кўриб турганимиздек, юқоридаги диалогдан қаҳрамонимиз аёлларга нисбатан умумна бошқача муносабатда бўлишини кўрдик.
Қаҳрамонимиз ёмон феълли инсон эмас, ҳаёт йўлидаги қийинчиликлар, онасининг турмага тушиши, отасиз умр кечириш ёш қаҳрамонимизни “бу дунёда пулинг бўлмаса сен ҳеч ким эмассан” деган хулосага келишига олиб келади. Шу ниятда у Қоҳирага келиб отасини излайди. Бойлик илинжида қилган жиноятлари охир оқибат жазосиз қолмади.
Денгизда чўкаётган инсон хасга ҳам ёпишади, деганларидек, Собир адвокатдан отасини борлигини, уни ҳаётлигини билгач унда қандайдир куч, мадад, умид уйғонтирди.
Романда бош қаҳрамон характерини очилишида муҳим роль ўйнаган образлардан Илҳом, онаси, Карима образидир. Булар қаҳрамонимизнинг яхши ва ёмон қирраларини очиб беришда ёрдам беришди.Қаҳрамонимизни бутунлай салбий образ ёки ижобий образ деб бўлмайди. Унинг олдида икки йўл туради бири тўғри йўлга ундовчи Илҳом, иккинчиси макр, ҳийла билан Собирни йўлдан адаштираётган Карима образлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |