Мундарижа кириш



Download 0,83 Mb.
bet27/46
Sana22.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#117185
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   46
Bog'liq
Элек хавф асос мажмуа крилл 2015 2-кисм

IV. Синов саволлари.
1. Электр ускуналарни ўчириш бўйича техник тадбирлар.
2. Электр ускуналарни ўчириш вақтида хавфсизлик шиорларини осиш, иш жойини тўсиш.
3. Электр ускуналарни ўчириш пайтида кучланиш йўқлигини текшириш.
9-маъруза. Ерга улагични ўрнатиш бўйича умумий талаблар.



Режа:

I.

Ерга улагични ўрнатиш бўйича умумий талаблар.

II.

Электростанция ва подстанцияларнинг электр ускуналарида ерга улагични ўрнатиш.

III.

Электр узатиш тармоғида ерга улагичларни ўрнатиш.

IV.

Синов саволлари.



I. Ерга улагични ўрнатиш бўйича умумий талаблар.
Ток ўтказувчи қисмга ерга улагични ўрнатиш кучланиш йўқлигини текширилган заҳотиёқ бажарилиши керак. Кучма ерга улагич аввал ерга уланадиган қурилмага, кейин кучланиш йўқлиги текширилган заҳоти ток ўтказувчи қисмга ўрнатилиши керак.
Кўчма ерга улагични олишда уни тескари тарзда, яъни олдин ток ўтказувчи қисмидан олиб ташлаб, кейин ерга уланган ускуналардан олиб ташланади.
Кўчма ерга улагични диэлектрик қўлқопда 1000 В кучланишдан юқори электр ускуналарида изоляцион штанга қўллаб қўйиш ва олиш шарт. Кўчма ерга улагични ток ўтказувчи қисмига шу штанга билан ёки диэлектрик қўлқоп кийиб қўлда маҳкамлаш керак.
Ушбу Қоиданинг 9.2-бандида кўрсатиб ўтилганидан ташқари ҳолларда ерга улагич учун мўлжалланмаган симларда фойдаланиш ман қилинади.


II. Электростанция ва подстанцияларнинг электр ускуналарида ерга улагични ўрнатиш.
1000 В кучланишдан юқори электр ускуналарида иш олиб бориш учун ажратилган участкага кучланиш қайси томондан берилиши мумкин бўлган барча тарафларидаги ток ўтказувчи қисмларни ҳамма фазалари (қутблари) ерга уланиши шарт. Бутунлай ўчирилиб, битта ерга улагич ўрнатиш етарли бўлган умумий шинадаги иш бундан мустасно.
Ўчирилган тармоқ айиргичларида иш олиб борганда, улардаги ерга улагич пичоқларининг борлигидан қатьий назар, айиргичлардан кетган электр узатиш симларига, иш жараёнида айиргичларни ўчириб-ёққанда бузмайдиган қилиб қўшимча ерга улагич ўрнатилиши шарт.
Электр ускуналарнинг ерга уланган ток ўтказувчи қисми кучланиш остида қолган ток ўтказувчи қисмидан кўзга кўринадиган қилиб узилган жой билан ажратилиши шарт.
Ўрнатилган ерга улагичлар бевосита иш бажарилаётган ток ўтказувчи қисмлардан ўчирилган ўчиргичлар, ажратгичлар, узгичлар ёки қувват айиргичлари, олиб қўйилган сақлагичлар, олиб ташланган шина ва симлар орқали ажратилган бўлиши мумкин.
Агар бошқа кучланиш остидаги электр ускуналари электр майдони таъсирида иш жойида кучланиш (потенциал) ҳосил қилиши мумкин бўлса, бевосита иш жойига қўшимча ерга улагич қўйилиши шарт.
Кўчма ерга улагичлар ток ўтказувчи қисмларнинг бўёқларидан тозаланган жойларига қўйилиши керак.
1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарининг умумий шиналари, (изоляцияли симлардан қилинган шиналардан ташқари) ва шчитларида иш олиб борганда, ушбу ускуналардан кучланиш олиниши ва ерга уланиши шарт.
Бу тақсимловчи электр ускуналарнинг уламаларига уланган электр тармоқларига, шчитларига йиғимлари ва уларга уланган жиҳозларига ерга улагични ўрнатиш кераклигини ва мумкинлигини наряд берувчи ёки фармойиш берувчи аниқлайди.
Ишни бажариш хусусияти (изоляция қаршилигини ўлчаш ва ҳ.к.) талаб қилган тақдирда иш жойини тайёрлашда қўйилган ерга улагични вақтинчалик олиб қўйишга рухсат берилади.
Ерга улагични вақтинчалик олиш ва қайта ўз жойига қўйишни навбатчи, тезкор-таъмирлаш ходими ёки наряд берувчи кўрсатмаси билан ишбоши амалга оширади.
Ерга улагични вақтинчалик олишга ва уни иш бажарувчи томонидан амалга оширилишини наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрига ёзиб қаерда ва нима мақсадда ерга улагич олиниши кераклиги қайд қилиниши шарт.
Электр ускуналарнинг ерга улагич ўрнатиш хавфли ёки ўрнатишнинг иложи бўлмаган конструкцияларида (масалан, айрим тақсимловчи яшикларда, комплект тақсимловчи электр ускуналарининг айрим типларида, фазалари вертикал жойлашган тақсимловчи шчитларда) иш жойини тайёрлашда ерга улагични қўймасдан ажратгич пичоқларига диэлектрик қўлқоп кийгизиш ёки коммутацион аппаратларининг контактлари орасига изоляцион накладка қўйиш мумкин.
1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида ерга улагични қўйиш ва олиш III группага эга бўлган бир навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходимига рухсат этилади.
1000 В ва ундан юқори кучланишли электр ускуналарида:
- кўчма ерга улагичларни ўрнатишни икки киши бажариши шарт: бири IV группали (навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходимларидан), бошқаси III группали;
- III группали ишчи таъмирлаш ходимларидан бўлиши мумкин, истеъмолчилар куламасига ерга улагични ўрнатиш истеъмолчи ходимлари қатнашувида бажарилади;
- узоқда жойлашган подстанцилларда маъмурий техник ходимларнинг ёки диспетчернинг рухсати билан асосий схемаларда ерга улагични ўрнатишда иккинчи ходим сифатида III группали истеъмолчи ходими ишлашига рухсат берилади;
- ерга улагич пичоқларини IV группага эга бўлган навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходимларидан бир киши улаши мумкин;
- ерга улагич пичоқларини ўчириш ва кўчма ерга улагични олишни навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходимларидан III группага эга бўлган бир киши бажариши мумкин;



Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish