II. Электр ускуналарни ўчириш вақтида хавфсизлик шиорларини осиш, иш жойини тўсиш. Ёқилиши билан иш жойига кучланиш берилиши мумкин бўлган ажратгич, узгич ва қувват ўчиргичларининг юритмаларига, узоқдан бошқарувчи кнопкалар ва калитларни, 1000 В кучланишгача бўлган коммутацион аппаратларга (автоматлар, рубилниклар, ўчиргичларга) «Уламанг! Одамлар ишламоқда!» деган шиорлар осиб қўйилиши зарур.
1000 В кучланишгача бўлган автомат, рубилниги ва ўчиргичи бўлмаган уламаларда шиорлар сақлагичлар олиб қўйилган жойларга осилади.
Изоляцион тезкор штангалар билан бошқариладиган ажратгичларда шиорлар тўсиқларга, бир кутбли ажратгичларда эса шиорлар ҳар бир ажратгичнинг юритмасига осилади. Комплект тақсимловчи электр ускуналарда шиорлар 10.9, 10.10-бандларга мос равишда осилади.
Ажратгичларнинг пневматик юритмаларига ҳаво очадиган задвижкаларига «Очманг! Одамлар ишламоқда!» деган шиор осилади.
Кабел ва ҳаво электр узатиш тармоқларида иш бажариш учун ўчирилган ажратгичларнинг юритмаларига ишлаётган бригадаларни сонидан қатъий назар битта «Уламанг! Одамлар ишламоқда!» деган шиор осилади. Бу шиор иш жойини тайёрлашга фармойиш берувчи ва тармоқда ишлаётган бригадаларни ҳисобга олиб турувчи ходимнинг кўрсатмаси бўйича осилади ва ечиб олинади.
Кучланиш остида қолган ток ўтказувчи қисмларга қўйиш учун вақтинчалик тўсиқлар ёғочдан ёки бошқа изоляцион материаллардан ясалган шчит, ширма, экран ва бошқалар ишлатилиши мумкин.
Кучланишни олмасдан туриб қўйиладиган вақтинчалик тўсиқлардан ток ўтказувчи қисмгача бўлган масофа 1-жадвалида кўрсатилган масофадан кам бўлмаслиги керак.
6-10 кВ кучланишли электр ускуналарида керак бўлиб қолган ҳолларда бу масофа 0,35 метргача камайтирилиши мумкин.
Вақтинчалик тўсиқларга «Тўхта! Кучланиш!» деган ёзув ёзиб қўйилган ёки керакли хавфсизлик шиорлари маҳкамланган бўлиши зарур.
6-15 кВ кучланишли электр ускуналарида ток ўтказувчи қисмларни шчитлар билан тўсишни иложи бўлмаган ҳолларда ўчирилган ва кучланиш остида қолган қисмлар орасига (масалан, ўчирилган ажратгичнинг контактлари орасига) изоляцион қоплагич қўйишга рухсат берилади. Бу изоляцион қоплагич кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмларга тегиб туриши мумкин.
Изоляцион қоплагични қўйиш ва олишни электр хавфсизлиги бўйича IV ва III группага (улардан бири навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходими) эга бўлган икки киши диэлектрик қўлқоп ва изоляцион штанга ёки махсус омбир ёрдамида бажарилиши зарур.
Иш жойи билан чегарадош хона, шкаф ва панелларнинг тўсиқларига «Тўхта! Кучланиш!» деган шиор осиб қўйиш зарур.
Очиқ тақсимловчи электр ускуналари фундаментлари ва алоҳида конструкцияларига ўрнатилган жиҳозларда ерда туриб ва жиҳозларнинг ўзида иш бажарилганда, иш жойи ўсимлик ёки синтетик толалардан қилинган мустаҳкам ип ёки шнурлар билан орасида ўтиш учун очиқ жой қолдирилиб тўсилган бўлиши, тўсилган майдон ичига қаратиб тўсиқларга «Тўхта! Кучланиш!» деган шиорлар осилиши зарур.
Арқонларни боғлаш учун мўлжалланган ва уларнинг ўралган майдонидан ташқарида қолиш шарти билан қурилмалардан фойдаланишга рухсат этилади.
Электр узатиш тармоқ ажраткичидан ташқари очиқ тақсимловчи электр ускуналарининг барча ускуналаридан кучланиш олинганда, ажратгич ўрнатилган қурилмалар арқон билан тўсилиб ташқари тарафдан «Тўхта! Кучланиш!» деган шиор осилиши зарур.
Фармойиш билан очиқ тақсимловчи электр ускуналарининг иккиламчи занжирларида бажариладиган ишларда тўсиқлар қўйиш талаб қилинмайди.
Ҳаво ва кабел электр тармоқларидан ташқари, электр ускуналарида иш бажариш учун тайёрланган иш жойларига «Шу ерда ишланг!» деган шиор осилиши зарур.
Очиқ тақсимловчи электр ускуналарини қурилмаларида иш жойига ўтиш мумкин бўлган иш жойига чегарадош кучланиш остида бўлган участкалардаги конструкцияларига кўзга яққол кўринадиган «Тўхта! Кучланиш!» деган шиор осиб қўйилиши зарур. Бу шиорларни ишлашга ижозат берувчи раҳбарлигида электр хавфсизлиги бўйича III группага эга бўлган таъмирлаш ходими қўйиши мумкин.
Юқорига чиқишга рухсат этилган конструкциялар ёнидаги бошқа барча конструкцияларнинг пастига «Чиқма! Ўлдиради!» деган шиор осилади.
Иш бажариш учун юқорига чиқишга рухсат берилган доимий қурилма ва нарвонларга «Шу ердан чиқ!» деган шиор осилиши зарур.
Иш ҳажми тўлиқ тамом бўлмагунча иш жойи тайёрлаш пайтида қўйилган тўсиқлар ва шиорларни олиб ташлаш ёки бошқа ерга кўчириш ман қилинади.