Мундарижа кириш


II. ҲЭУТларида фармойиш бўйича иш бажариш



Download 0,83 Mb.
bet23/46
Sana22.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#117185
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   46
Bog'liq
Элек хавф асос мажмуа крилл 2015 2-кисм

II. ҲЭУТларида фармойиш бўйича иш бажариш.
Ҳаво электр узатиш тармоқларининг ток ўтказмайдиган қисмларида электр тармоғидан кучланишни олмасдан туриб қуйидаги ишларни фармойиш билан бажариш мумкин:
- ердан одам оёғигача ҳисоблаганда 3 м юқоригача кўтарилиб бажариладиган ишлар;
- устунларнинг конструктив қисмларини бузмасдан бажариладиган ишлар;
- устунлар тагини 0,5 метргача чуқурликла қазиш ишлари;
- ҳаво электр узатиш тармоқлари трассаларини дарахтлар ва шох-шаббалардан тозалаш ишлари (бунда кесилган дарахтлар симга ағанаб тушмаслигига, шох-шаббалар кесилганда одамларни симларга яқин келиб қолмаслигига ва уларни симлар устига тушмаслигига қарши кўриладиган чораларини бажариш талаб қилинмаган ҳолларда);
Электр хавфсизлиги бўйича II группага эга бўлган ишчига ҳаво электр узатиш тармоғида фармойиш билан қуйидаги ишларни бажаришга ижозат берилади:
- об-ҳаво яхши пайтда ва яхши йўл шароити бор жойлардаги ҳаво электр узатиш тармоғини кўриб чиқиш;
- устунлардаги доимий белгиларни ва ёзувларни тиклаш;
- бурчак ўлчаш асбоблари ёрдамида ҳаво электр тармоқларини ергача бўлган баландлигини ўлчаш;
- устунлар атрофини ўт-ўланлар ва шох-шаббалардан ёнғин чиқмаслиги учун тозалаш;
- устунлардаги бандажларни бўяш;


III. Наряд бўйича кўпзанжирли ҲЭУТда, ҲЭУТларининг кесишган жойларида, ҲЭУТларининг турли участкаларида бажариладиган ишлар.
Ҳар бир ҳаво электр узатиш тармоғига, кўп занжирли электр узатиш тармоқнинг ҳар бир тармоғига алоҳида наряд берилади. Бир неча ҳаво электр узатиш тармоқларига (занжирларига) қуйидаги ҳолларда битта наряд берилади:
- барча занжирлардаги кучланиш олиб ташланганда ёки кўпзанжирли ҳаво электр узатиш тармоқнинг бирор-бир занжиридан кучланиш олинмаганда кучланиш остида бажариладиган ишларга;
- ҳаво электр узатиш тармоқларини бир-бири билан кесишган жойларда бажариладиган ишларга;
- трансформатор пунктлари ёки комплект трансформатор пунктлари ўчириб қўйилган жойдан чиққан 1000 В кучланишгача бўлган электр узатиш тармоқларида навбатма-навбат бажариладиган ишларга;
- бир нечта электр узатиш тармоқларининг ток ўтказмайдиган қисмларидаги кучланишни олмасдан туриб бир турдаги бажариладиган ишларга;
Нарядда таъмирланаётган электр узатиш тармоғини қайси электр узатиш тармоғи кесиб ўтган бўлса, уни ўчириш ва ерга улаш кераклиги кўрсатилиши шарт (ерга улагичларни иш жойи яқинига ҳамда 5.6.1.-бандда кўрсатилган жойларга қўйиш шарти билан). Худди шундай кўрсатма агар иш шароити таъмирланаётган электр узатиш тармоғи яқинидан ўтган электр узатиш тармоғини ўчириш талаб қилинадиган бўлса у ҳақда ҳам худди шундай кўрсатма нарядда қайд қилиниши керак. Бунда таъмирланаётган электр узатиш тармоғини кесиб ўтган ёки яқинидан ўттан электр узатиш тармоғини ерга улаш, бригадани ишлашига ижозат беришдан олдин бажарилиши керак. Ушбу электр узатиш тармоқларидан ерга улагични иш тўла тугатилмагунча олиш ман қилинади.
Ҳаво электр узатиш тармоқларини алоҳида фазаларида бажариладиган ишларга наряд ушбу электр узатиш тармоғининг фақат бир транспозиция рақами оралиғида берилиши мумкин.
Иккита анкер устуни оралиғи 2 километрдан кўп бўлса симлар ва троссларни осиш ҳамда алмаштиришдан бошқа ишларда ўчирилган тармоқларда бригада аъзоларини 2 километрдан кўп бўлмаган участкада тақсимланишига ижозат берилади. Бундай пайтда бир бригада участкасининг узунлигини наряд берувчи белгилайди.
Агар бригада кучланиш остидаги электр узатиш тармоғини ток ўтказувчи қисмида иш бажарадиган бўлса, у бир устунда (2 устун оралиғида) ёки икки ёнма-ён турган устунда туриши керак.
Агар бригада бир наряд билан ҳар хил участкаларда, ҳаво электр узатиш тармоғи устунларида иш олиб борса, бригадани бир иш жойидан иккинчи иш жойига ўтказиш наряднинг 3-жадвалида расмийлаштирилмайди.



Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish