III. Тақсимловчи электр ускуналари ҳудудида жойлашган ҳаво ва кабел электр узатиш тармоқлари, диспетчерлик ва технологик бошқарувчи воситалари участкаларида ишлаш
III. Тақсимловчи электр ускуналари ҳудудида жойлашган ҳаво ва кабел электр узатиш тармоқлари, диспетчерлик ва технологик бошқарувчи воситалари участкаларида ишлаш. Тақсимловчи электр ускуналари ҳудудида жойлашган ҳаво электр узатиш тармоқларидаги иш ҳаво электр узатиш тармоқларида хизмат қилувчи ходимлар томонидан берилган наряд асосида бажарилади.
Навбатчиси бўлган электр ускуналари ҳудудида жойлашган охирги таянчда иш олиб борилганда навбатчи бригада йўриқнома бериб, уларни шу таянчгача кузатиб қўйиш керак.
Навбатчисиз электр ускуналари ҳудудида жойлашган электр тармоғида ишбоши тақсимловчи электр ускунасининг калитини олиб, ўзи мустақил таянчга бориб иш бажаришига рухсат берилади.
Очиқ, тақсимловчи электр ускуналарининг пештоқларида ва ёпиқ тақсимловчи электр ускуналари биносида иш бажарилганда тармоқда хизмат қилувчи бригадани ишлашига ижозат бериш навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходимларидан тайинланган ушбу тақсимловчи электр ускуналарида хизмат қилувчи ишлашга ижозат берувчи шахс томонидан нарядни расмийлаштириб амалга оширилади.
Тақсимловчи электр ускуналари жойлашган ҳудудда ишбоши ўз бригада аъзолари билан бирга мустақил чиқиб кетиши мумкин, аммо айрим бригада аъзолари 4.7.8-бандда кўрсатилган тартиб бўйича чиқишлари керак.
Тақсимловчи электр ускуналарда жойлашган кабелларнинг охирги муфтасида ва кабелларнинг учлари бир-биридан ажратилган жойларда ҳамда тақсимловчи электр ускуналар ҳудудидан ўтган ва кабел каналларига ётқизилган кабелларда бажариладиган ишлар ушбу кабел тармоғида хизмат қилувчи ходим берадиган наряд бўйича бажарилиши зарур.
Кабелнинг охирги муфтасида ва кабелларнинг учлари бир-биридан ажратилган жойларда ишлашга ижозатни тақсимловчи электр ускуналарида хизмат қилвучи ходим беради. Тақсимловчи электр ускуналари ҳудудидан ўтган ва кабел каналларига ётқизилган кабелларда ишлашга ижозатни ушбу тақсимловчи ускунада хизмат қилувчи навбатчи ёки тезкор-таъмирловчи ходимнинг розилигини олиб кабел электр тармоқларида хизмат қилувчи ходим беради.
Кабелларнинг учлари бир-биридан ажратилган жойларда ушбу тақсимловчи электр ускуналарида хизмат қилувчи ходим берадиган наряд бўйича, кабел тармоғида хизмат қилувчи ходимнинг хизмат сафаридаги ходим сифатида ишлашига ижозат берилади.
Тақсимловчи электр ускуналари ҳудудидаги алоқа ускуналаридаги ишлар диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари хизмати ходимлари томонидан бериладиган наряд бўйича олиб борилиши зарур.
Ушбу ускуналарда бригадани ишлашга ижозат беришни тақсимловчи электр ускуналарига хизмат қилувчи ходим бажаради.
Ушбу ускуналаридаги ишларини тақсимловчи электр ускуналарига хизмат қилувчи ходим берган наряд билан диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари ходимлари бажарилишлари мумкин.