Мундарижа кириш


III. Бригадани бошқа иш жойига кўчириш



Download 0,83 Mb.
bet17/46
Sana22.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#117185
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   46
Bog'liq
Элек хавф асос мажмуа крилл 2015 2-кисм

III. Бригадани бошқа иш жойига кўчириш.
Электростанция ва подстанцияларнинг 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускуналарда бригадани бошқа иш жойига кўчиришни ишлашга ижозат берувчи шахс бажаради. Агар наряд берувчи наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрида ёзма равишда иш раҳбари ёки ишбошига топшириқ берган бўлса, бригадани бошқа иш жойига кўчиришни иш раҳбари ёки ишбоши ҳам амалга ошириши мумкин.
Битта ҳаво электр узатиш тармоғи, ҳаво алоқа узатиш ва кабел электр узатиш тармоқларини ҳамда электростанция ва подстанцияларни 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарнинг ҳар хил иш жойларида бригадани бошқа иш жойига кўчиришни ишбоши нарядда расмийлаштирмасдан амалга оширади.
Бригадани бошқа иш жойига кўчириш наряднинг 3-жадвалида расмийлаштирилади. Навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходимидан бўлган ишлашга ижозат берувчи бригадани кўчиришни наряднинг ҳар иккала нусхасида расмийлаштиради.
Электростанция ва подстанцияларнинг электр ускуналарида ускунадан кучланишни олмай бажариладиган ишларда наряд фақат бригадани бир тақсимловчи ускунадан бошқа тақсимловчи ускунага кўчиришда расмийлаштирилади.
Фармойиш билан иш бажарилаётганда барча электр ускуналарда бригадани бошқа иш жойига кўчириш расмийлаштиришни талаб қилмайди.
IV. Иш жараёнида танаффус ва иш тугашини расмийлаштириш.
Иш куни мобайнидаги танаффус вақтида (овқатланиш учун, иш шароити туфайли) бригада иш жойидан чиқарилиши ҳамда тақсимловчи электр ускуна жойлашган хона эшиги қулфлаб қўйилиши зарур. Наряд ишбошида қолади.
Бригада аъзоларининг танаффусдан сўнг ишбошисиз иш жойига қайтишга ҳақлари йўқ. Танаффусдан сўнг ишбошчи (назорат қилувчи) бригада нарядни расмийлаштирмасдан ишга қўяди.
Иш куни тугаши туфайли ишда танаффус бўлса бригада иш жойидан четлаштирилиши керак. Шиорлар, тўсиқ, байроқча ва ерга улагичлар олинмайди.
Ишбоши нарядни ишлашга ижозат берган ходимга бериши, у йўқ бўлган тақдирда эса бу нарядни махсус ажратилган жойга, масалан, ўз кучини йўқотмаган нарядлар жилдисига солиб қолдирилиши керак.
Маҳаллий навбатчисиз электр ускунада эса, ишбоши иш куни тугагандан сўнг нарядни ўзида олиб қолишига рухсат берилади. Ишбоши иш тугашини наряднинг ўзидаги нусхасида қўл қўйиб расмийлаштиради.
Келгуси кунларда тайёрланган иш жойига бригадани қайта қўйиш ишлашга ижозат берувчи ёки унинг рухсати билан иш раҳбари томонидан амалга оширилади. Бунинг учун юқори тезкор ходимнинг ижозатини олиш талаб қилинмайди.
Агар наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрида ёзма равишда қайд қилинган бўлса, ишлашга ижозат берувчининг рухсати билан ишбоши бригадани тайёрланган иш жойига ишга қўйиши мумкин.
Навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходимларидан ишга ижозат берувчи томонидан амалга ошириладиган бригадани ишга қўйиш наряднинг ҳар иккала нусхасида расмийлаштирилади.
Иш раҳбари ёки ишбоши томонидан амалга ошириладиган бригадани ишга қўйиш, фақат наряднинг ишбошида бўлган нусхасидагина расмийлаштирилади.
Келгуси кун ишни бошлашидан олдин ишбоши иш жойида қолдирилган шиор, тўсиқ, байроқчаларнинг бус-бутунлигига, тўлалигига, бутлигига ҳамда ерга улагичларни ўз жойида мустаҳкам турганлигига ишонч ҳосил қилгандан кейингина бригадани ишлашга ижозат беради.
Иш тўлиқ тугаллангандан сўнг ишбоши бригадани иш жойидан чиқариши, бригада қўйган вақтинчалик тўсиқ, шиорлар, байроқча ва ерга улагичларни олиб, электр ускуна жойлашган хона эшикларини беркитиб, қулфлаб ва нарядда ўз имзоси билан иш тамом бўлганини расмийлаштириши керак. Иш раҳбари иш жойини текшириб иш тамом бўлганини нарядда расмийлаштиради.
Ишбоши иш тўлиқ тамом қилинганини ва 4.9.5-банд талабларини бажаргани тўғрисида ижозат берувчига, у мабодо йўқ бўлган тақдирда иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этган шахсга хабар бериши керак.
Иш тўлиқ тамом бўлганини расмийлаштирилган нарядни ишбоши уни ижозат берувчи шахсга топшириши ёки у йўқ бўлган тақдирда махсус ажратилган жойда, масалан, ўз кучини йўқотмаган нарядлар сақланадиган жилдга солиб қолдириши керак.
Иш тўлиқ тамом бўлгандан сўнг нарядни юбориш қийинчилик туғдирса, у ҳолда ижозат берувчининг, у йўқ бўлган тақдирда иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этган шахснинг рухсаи билан ишбоши нарядни ўзида қолдириши мумкин. Бундай ҳолда, шунингдек ишбоши ўриндошлик билан ишлашга ижозат берувчи шахс вазифасини бажарса, ишбоши эртаси кундан кечиктирмай нарядни навбатчига ёки наряд берувчи ходимга узоқ, бўлимларда эса бўлим маъмурий-техник ходимга топшириши керак.
Ишлашга ижозат берувчи иш тўлиқ тамом бўлгани расмийлаштирилган нарядни олгандан кейин иш жойини кўздан кечириб чиқиши ҳамда иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этган шахсга иш тўлиқ тамом бўлганлиги ва электр ускунани улаш мумкинлиги ҳақида хабар бериши керак.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish