Мундарижа кириш


-маъруза. Иш жойини тайёрлаш ва ишлашга ижозат беришга рухсат этиш



Download 0,83 Mb.
bet15/46
Sana22.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#117185
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   46
Bog'liq
Элек хавф асос мажмуа крилл 2015 2-кисм

5-маъруза. Иш жойини тайёрлаш ва ишлашга ижозат беришга рухсат этиш.

Режа:

I.

Иш жойини тайёрлаш ва ишлашга ижозат бериш.

II.

Иш жараёнида назорат олиб бориш.

III.

Бригадани бошқа иш жойига кўчириш.

IV.

Иш жараёнида танаффус ва иш тугашини расмийлаштириш.

V.

Синов аволлари.



I. Иш жойини тайёрлаш ва ишлашга ижозат бериш.
Иш жойини тайёрлаш ва ишлашга ижозат бериш фақат навбатчи ёки бунга ваколати бор шахс томонидан рухсат олинганидан сўнг амалга оширилиши мумкин. Иссиклиқ автоматикаси ва ўлчовчи ускуналарида ишлашга ижозат бериш тартиби бундан мустасно.
Рухсат иш жойини тайёрлашни ва ишлашга ижозат беришни бажарадиган шахсга телефон, радио, чопар орқали ёки яқин ўртадаги подстанция навбатчиси орқали берилади. Бундай рухсатни олдиндан бериш қатъиян ман этилади.
Бригадани фақат битта наряд билан ишлашига ижозат берилади.
Нарядда иш жойини тайёрлашга тааллуқли кўрсатилган чора-тадбирларни ўзгартириш ман қилинади.
Иш жойини тайёрлашга тааллуқли чора-тадбир тўғри ва етарлигига ҳамда ишни хавфсиз бажарилишига шубха пайдо бўлганда иш жойини тайёрлаш тўхтатилади.
Ишбоши ишлашга ижозат берувчи вазифасини ўриндошлик йўли билан бажарган тақдирда, у иш жойини бригада аъзоларидан электр хавфсизлиги бўйича III группага эга бўлган бирортаси билан тайёрлаши шарт.
Ишлашга ижозат берувчи ишлашга ижозат беришдан олдин, иш жойини тайёрлашга тааллуқли техник тадбирларни бажарилганлиги тўғрисида ишонч ҳосил қилиши керак. Ишонч, ўз кўзи билан кўриш, тезкорлик журналида ёзилган ёзувга қараб, ишлаб турган электр тармоқ чизмасидаги белгиларига қараш ёки навбатчи, тезкор-таъмирловчи ходим ва электр энергия истеъмол қилувчи корхона ходимининг маълумотлари орқали, ҳосил қилиниши мумкин.
Иш раҳбари ва ишбоши ишлашга ижозат беришдан олдин ишлашга ижозат берувчидан иш жойини тайёрлашда қандай чора-тадбирлар кўрилганини аниқлаши ва бу жойни тайёрлаш қандай бажарилганини бевосита шахсан ўзи иш жойида кўздан кечириши керак.
Ишлашга ижозат беришдан олдин иш жойи тайёрлигини иш раҳбари ишлашга ижозат берувчи билан биргаликда ёки унинг рухсати билан ишбоши, иш раҳбари ёки ишлашга ижозат берувчи ходим билан текшириши керак.
Электр ускунада наряд ва фармойиш билан ишлашга ижозат бериш бевосита иш жойининг ўзида амалга оширилиши лозим.
Фармойиш билан ишлашда иш жойини тайёрлаш керак бўлмаган тақдирда бригадани ишлашга ижозат бериш иш жойига бориб амалга оширилиши шарт эмас, ҳаво ва кабел электр узатиш, ҳамда ҳаво алоқа тармоқларида эса талаб қилинмайди.
Бригадани ишлашига ижозат бериш, иш жойининг тайёрлиги текширилганидан сўнг амалга оширилади. Бунда ишлашга ижозат берувчи куйидагиларни амалга ошириши зарур:
- наряд ёки фармойишда кўрсатилган бригада қисмидаги ҳамма ходимларни бирма-бир шахсий гувоҳномаларига қараб мослигини текшириши керак;
- йўриқнома бериши (бригадани наряд, фармон мазмуни билан таништириши);
- иш жойининг чегарасини кўрсатиши;
- иш жойига яқин турган, кучланиш йўқлигидан қатъий назар, уларга яқинлашиш ман қилинган таъмирланаётган ва унинг ёнидаги қўшилиш жиҳозларининг ток ўтказувчи қисмлари ва ускуналарини кўрсатиши керак;
- бригадага тармоқдаги ерга улагичлар қўйиш жойини кўрсатиш билан ёки ерга улагич иш жойи кўринмаган тақдирда кучланиш бор-йўқлигини текшириш билан биргаликда, 35 кВ ва ундан паст кучланишли электр ускуналарда иложи бўлса, кейинчалик ток ўтказувчи қисмга қўл теккизиш орқали кучланиш йўқлигини исбот қилиши керак.
Бригада аъзоларига ишлашга ижозат берувчидан ташқари ишбоши ҳам йўриқнома бериши керак.
У иш бажариш технологияси, асбоб-ускуна, юк кўтариш машинаси ва механизмлардан фойдаланиш тўғрисида йўриқнома бериш билан биргаликда ишни хавфсиз бажариш ҳақида ҳам йўриқнома беради.
Иш раҳбари керак бўлганда йўриқномани тўлдириши мумкин.
Йўриқнома бермасдан бригадани ишлашига ижозат бериш ман қилинади.
Бригадага йўриқнома бериш ва ишлашига ижозат бериш, ишлашга ижозат берувчи ва ишбошининг имзоси билан нарядинг 3-жадвалида куни ва вақти кўрсатилиб расмийлаштирилади.
Ишлашга ижозат беришда ўтказилган йўриқномани, йўриқнома ўтказиш журналида расмийлаштиришни талаб қилинмайди.
Ишлашга ижозат бериш наряднинг ҳам икки нусхасида расмийлаштирилади. Нарядни бир нусхаси ишбошида, иккинчиси эса навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходимдан тайёрланган ишлашга ижозат берувчида қолдирилади.
Ишбоши, ишлашга ижозат берувчи шахс вазифасини ўриндошлик йўли билан бажарган тақдирда илашга ижозат бериш наряднинг фақат бир нусхасида расмийлаштирилади.
Фармойиш билан ишлашга ижозат бериш тезкорлик журналида ёки наряд ва фармойиш билан қилинган ишларни қайд қилиш журналида расмийлаштирилади (6-илова).



Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish