И.Каримов Ўзбекистон Компартияси Марказий қўмитаси биринчи котиби. Кадрлар сиёсатида миллий манфаатлар устуворлигининг ўсиб бориши.
Биринчи Президент Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси ва Президент Девонининг Ўзбекистон мустақиллигининг 16 йиллигига бағишланган қўшма мажлисдаги маърузасида “Шуни таъкидлаш лозимки мустақилликка эришиш даври ҳақида, эски тузум инқирозга дучор бўлиб, собиқ иттифоқ парокандаликка юз тутган бир пайтда мамлакатимизда тобора кескин тус олган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазият, ўзлигимизни англаш ва топталган миллий ғуруримизни тиклашга қаратилган интилиш кучайиб борган, Ватанимиз мустақиллигини қўлга киритиш қандай шароитда кечгани хақида яхлит, ягона ва холис кўз билан қараб баҳо берадиган жиддий таҳлил-тадқиқот хозиргача амалда йўқлигини афсус билан айтишга тўғри келади”, деб таъкидлади.
Ўзбекистоннинг мустақилликка эришуви узоқ давом этган тарихий жараённинг натижаси бўлди. Ўзбек халқи қарийиб 3000 йиллик тарихида қисқа вақтгина мустақил яшаган холос. Айниқса, кейинги оқ ва қизил салтанатнинг 130 йил давом этган ҳукмронлиги ўз тарихий давлатчилигига эга бўлган Туркистонни мустамлака ва қарамга ўлкага айлантирганди. Бу зулматга қарши кураш гоҳ пинҳона, гоҳ ошкора бўлсин халқимиз азал-азалдан ўз фикри-зикри билан мустақил, озод, эркин яшаш учун тинимсиз интилди.ХХ асрнинг 90-йилларига келиб жаҳон ва собиқ иттифоқдаги ўзгаришлар ҳамда юзага келган вазият ўзбек халқининг мустақиллик учун бўлган курашини тезлаштириб юборди. Мана шундай жараёнда ўзбек халқига муносиб йўлбошчи зарур эди. Тарих тақозоси билан элим деб яшовчи, Ислом Каримовдек жасоратли инсон Ўзбекистонга раҳбарликка келди. Ўзбекистон мустақиллик томон йўл тутар экан, 1989-йилнингёз ойлари ва1990-йилнинг баҳорида Ўзбекистон ҳаётида унинг раҳбарлигида бурилиш даври бўлди. Худди шу пайтларда ўзбек ҳалқининг тақдирини ҳал қиладиган тараққиёт йўллари ишлаб чиқилди. Хусусан, тенг ҳуқуқли Мустақил Ўзбекистоннинг инсон манфаатини ҳимоя қилиш устивор вазифа деб мақсад қўйган демократик йўлда ривожланиши бош стратегик йўналиш, деб белгиланди. Ана шу йўлнинг бошида, 1989-йилнинг июнидан Ўзбекистоннинг раҳбари, 1990-йилнинг мартидан Ўзбекистон Респубикасининг Президенти сифатида Ислом Абдуғаниевич Каримов турди.Советларнинг кучи тугаётган ва аламини кимдан олишини билмай турган бир пайтда коммунистик мафкура ва амалиётнинг ҳаётга зид томонларини икир-чикиригача тушуниб етган ва дадил ошкора қила биладиган жасоратли, довюрак И. Каримов ўша чириб бораётган тизим учун "иттифоқчи республикаларда энг хавфли" шахсга айланди.Асрларга тенг қисқа вақтда Ўзбекистонда эришилган ютуқлар, хусусан, мамлакатда ўрнатилган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий барқарорлик, тарихий, диний, миллий қадриятларимизнинг тикланиши, жамиятда ўрнатилган осойишталикни, мустақил Ўзбекистон республикасининг халқаро ҳамжамиятда тутган ўрнининг ортиб боришини бутун ҳалқимиз, жаҳон жамоатчилиги Ислом Каримов номи билан боғлайди.Ўзбекистоннинг янги ҳукумати Марказ билан бўладиган муносабатларни ўзгартирмай туриб, ижобий силжишларга эришиб бўлмаслигини ва бунинг учун республиканинг тўлиқ мустақиллигини таъминлаш зарурлигини тушуниб етди. Унинг ташаббуси билан Ўзбекистон ҳукумати томонидан 1989-йил 15-августда «колхозчилар, совхоз ишчилари, фуқаролар, шахсий томорқа хўжаликлари ва индивидуал уй-жой қурилишини янада ривожлантириш тўғрисида" махсус қарор қабул қилинди. Гарчи, бу ғоя иттифоқ раҳбарларига ёқмаган бўлса ҳам, И.А.Каримов ўз фикридан қайтмай, уни жасорат билан амалга ошира борди. Натижада ўша йилнинг 4 ойида аҳоли қўшимча 90,7 минг гектар ер олишди.Ўта қисқа фурсат ичида 1,5 миллиондан кўпроқ оиланинг томорқа участкалари кенгайтирилди, томорқага етолмай юрган 580 минг оила унга эга бўлди. Томорқа хўжалиги майдонининг ўсиши, унга бўлган эътиборнинг кучайиши, аграр сиёсатнинг устувор йўналишларидан бирига айланиши қишлоқ хўжалигининг кескин ўсишига олиб келди. 1989-2000 йиллар мобайнида дон етиштириш 2,5 баравар ўсиб, дон бўйича четга қарамликдан қутулган эканмиз, бу муваффақиятга эришишимизда томорқачиларнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Яна қатор маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ҳам томорқачиларнинг улуши катта. Масалан, шу даврда картошка ишлаб чиқариш, мева, сут маҳсулотлари етиштиришда ҳам ижобий ўсишларга эришилди. Мазкур маҳсулотларнинг асосий қисми, шунингдек, ўша вақтда ҳам "Пахта иши", "Ўзбеклар иши" каби уйдирмалар билан ўзбек халқи нафсониятига тегишлар давом этарди. Ўзбекистоннинг амалда мустақиллик сари ташланган энг муҳим қадамлардан бири ЎзКП Марказий Комитетининг 1989-йил 25-ноябрдаги XVIII пленумида Ўзбекистон ҳукумати аввало республика ва ўзбеклар бошига ёғилаётган маломат тошларига чек қўйиш, "Пахта иши", "Ўзбеклар иши” деган уйдирмаларни бас қилиш, Москва матбуотида ўзбекларнинг миллий нафсониятига тегадиган чиқишларни тўхтатиш зарурлиги уқтирилди. 1989-йил 21 октабрда Ўзбекистон Олий Кенгашнинг ХI сессияси Ўзбекистоннинг давлат тили ҳақидаги Қонунни қабул қилди. Ушбу қонуннинг қабул қилиниши ўзбек халқининг, республикамизда яшовчи бошқа халқларнинг маданий-маънавий ва сиёсий ҳаётида рўй берган ғоят муҳим воқеа бўлди.Воқеалар жараёни шу даражада тезлашдики, И.А. Каримовнинг сиёсати бевосита ўзбек халқи хоҳиш-иродаси, саъй-ҳаракати билан қўшилиб кетиб, иттифоқ раҳбариятини хийла талвасага солиб қўйди. Ўзбекистон ССР Олий Кенгашнинг 1990-йил 24-мартида бўлиб ўтган сессиясида бошқарув тизимини тубдан ислоҳ қилиш, президентлик лавозимини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди ва Ўзбекистонда иттифоқдош республикалар орасида биринчи бўлиб президентлик лавозими жорий этилди. Демократик жараёнларни янада чуқурлаштириш, сиёсий ўзгаришларни такомиллаштириш ва конституцион тизимни мустаҳкамлаш мантиқан торн маънодаги мустақилликни талаб этади ва унинг замирида марказга бўйсунмаслик, ўз тақдирини ўзи белгилаш тамойили ётади. Шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви олий органларининг ўзаро алоқасини такомиллаштириш-бу бевосита партия яккаҳокимлигини бартараф этиш, фуқаро ва давлат ўртасидаги муносабатларни яқинлаштириш демакдир. Бу эса охир-оқибатда республиканинг ўз тараққиёт йўлини ишлаб чиқадиган ва уни амалга оширадиган Президент лавозимини жорий қилишни тақозо этди. Бу табийки, Горбачев бошлиқ иттифоқ раҳбариятини қаттиқ ташвишга сола бошлаган эди. Аслини олганда, Ўзбекистон бошқа иттифоқчи республикаларда кундан кунга тазйиқ ва зўравонлик ошираётган, кам сонли халқларга зуғум ўтказилаётган бир пайтда ана шундай дадил сиёсат юрита бошлаган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |