Мундарижа кириш


ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ҲАЁТНИНГ ДЕМОКРАТИЯЛАШУВИ



Download 383,89 Kb.
bet15/35
Sana22.02.2022
Hajmi383,89 Kb.
#114027
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   35
Bog'liq
2 5442767846675320607

4.ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ҲАЁТНИНГ ДЕМОКРАТИЯЛАШУВИ.
ХАЛҚ МИЛЛИЙ ОНГИНИНГ ЎСИШИ. МУСТАБИД ТУЗУМ
ИНҚИРОЗИНИНГ МУҚАРРАРЛИГИ
“Горбачевча” қайта қуриш натижасида мамлакатда ялпи ком­мунистик цензура заифлашди ва деярли йўқ ҳолига келтирилди, узоқ вақтдан буён кутиб келинган ҳурфикрлилик ва матбуот эркинлиги палласи бошланди. “Қайта қуриш”нинг энг би­ринчи натижаси “ошкоралик” бўлди. Ошкоралик тазйиқи ости­да социалистик мафкура ўзининг “жозибадорлигини” тобора йўқотиб борди. Ошкоралик натижасида совет жамиятининг аҳволини таҳ,лил қилиш ва мамлакат олий даражасидаги сиёсий раҳбариятнинг йўл қўйган хатоларига биринчи бор очиқчасига баҳо беришга қўл урилди. Лекин шу билан бирга, “ошкоралик” Ўзбекистон учун ўзининг бир қатор салбий томонлари билан ҳам намоён бўлди.
1983 йилда Марказ томонидан атайлаб ўйлаб топилган уйдирма асосида Ўзбекистонда пахтани териш ва қайта ишлашдаги “ўғирлик,” “қўшиб ёзиш,” молиявий бузилишларни тергов қилиш билан марказий прокуратура ва ички ишлар органлари махсус шуғулланди. Бунинг натижасида республика­даги жамоа хўжаликлари раислари ва совхоз директорларининг 60%идан кўпроғи, қишлоқ хўжалиги етакчи мутахассисларининг қарийб 45%и, ҳар уч пахтачилик бригадаси бошлиғидан бири вазифасидан олиб ташланди (жами 40 мингга яқин фуқаролар тергов қилинган эди). Уларнинг аксарият кўпчилиги тер­гов изоляторларида бўлишди, турмалар ва лагерларга юборилди. Агросаноат ходимларига нисбатан қилинган бу қатағонлар Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида кадрлар салоҳиятини сезилар­ли равишда заифлаштирди.
Бошқа республикаларда ҳам катта “жиноятлар” очиб таш­ланди. Бироқ “пахта иши” энг шов-шувли иш сифатида бутун итгифоққа намоён қилинди. Бир қатор Россия газеталарининг зўр бериши туфайли “пахта иши” “ўзбеклар иши”га айлантирилди. Матбуотдаги шовқин-суронли кампания онгли равишда атайлаб ташкил этилганлиги яққол сезилиб турар эди. Ўзбекис­тон аҳолисининг қандайдир мисли кўрилмаган тарзда “бойиб” кетганлиги ҳақида афсоналар тўқиб чиқарилган эди. “Пахта иши” ни умумий қоралашнинг салбий руҳи бутун ўзбек халқига нис­батан татбик этилди, бу ўз-ўзидан адолатсизлик эди. Бундан ташқари, яна шу нарса ҳам маълум эдики, қўшиб ёзишлар, порахўрлик маълум даражада социализмни “кўз-кўзлаш” мақ­садида бутун мамлакат халқ хўжалиги ҳисоботларига хос оддий воқеаларга айланиб қолганлиги ҳеч кимга сир эмас эди. Ўзбекис­тонга ва ўзбек халқига нисбатан қилинган бу адолатсизлик халқ оммасини советлар режимига нисбатан нафратини оширди, муносабатини ўзгартирди.
“Қайта қуриш” жараёни аввалбошданоқ асосан сиёсий соҳани қамраб олди. Иқтисодий ислоҳотлар эса, оқибатда бўйсунувчан аҳамият касб этди, у иқтисодиёт қонунлари асосида эмас, балки мафкуравий андозалар тарзида амалга оширилди. Орадан кўп вақт ўтмай жадаллашиб бораётган сиёсий жараёнлар билан суст ривожланаётган иқтисодиёт ўртасида катта фарқ кўзга ташлана бошлади. СССРнинг таркибий қисми бўлган Ўзбекистон ҳам “қайта қуриш” гирдобига тортилди, унинг “қонунларига” амал қилди. Жамият ҳар томонлама демократиялашувининг эълон қилини­ши энг аввало социалистик халқ ҳокимияти ва ўзини-ўзи бошқкариш ривожланишидан иборат деб тушунилди.
Шунинг учун ҳам у аввало совет сайлов тизимини такомиллаштириш, депутатликка номзодларнинг шахсий ва ишчанлик фазилатларини эркин ва ҳар томонлама муҳокама қилишни таъминлаш орқали амалга оширилиши лозим эди. Бироқ, 1987 йил июн ойида маҳаллий советларга бўлиб ўтган сайлов ҳали бу жараён “демократиялашувдан” анча узоқ эканлигини кўрсатди. Ўзбекис­тонда 1987 йил 21 июнда бўлиб ўтган сайловда маҳаллий со­ветларга 106484 киши сайланган бўлиб, улардан 37709 нафари, яъни 35,7% ишчилар, 29209 нафари ёки 27,7% колхозчилар эди. Таажжублиги шундаки, республика ишчилари таркибида маҳаллий миллат вакилларининг улуши доимо озчиликни таш­кил қилганлиги маълум.
1985 йилда республика ишчилари ора­сида ўзбеклар 45,7% бўлса, аҳоли таркибида эса улар 70%дан ортиқ эди. Демак, сайланган депутатлар орасида ўзбек миллатига мансуб ишчилар озчиликни ташкил қилган. Ёки бошқа бир нисбатни олайлик. 1987 йилда сайланган депутатлардан 47046 нафари КПСС аъзолари ва аъзоликка номзодлар бўлиб, (44,6%), партиясизлар эса, 58 448 депутатдан иборат эди (55,4%).
Ўзбекистон компартиясининг аъзолари сони 642 мингдан ор­тиқ эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, ҳокимият органларидаги бундай нисбат партиянинг республика аҳолиси орасидаги салмоғига мутлақо тўғри келмас эди, яъни партия аъзолари рес­публика аҳолисининг 3,3%дан камроғини ташкил қилгани ҳолда депутатларнинг асосий қисмини ташкил этар эди. Аслида эса, Ўзбекистон компартияси ҳам бутун иттифоқда бўлганидек рес­публикада ягона ҳукмрон партия бўлиб, коммунист бўлмаганлар учун ҳокимиятда қатнашиш аввалгидек қаттиқ чекланган эди.
Ўзбекистонда сайлов тизимини демократиялаштириш мақсадида 1990 йил феврал-апрелда республика Олий Советига кўп мандатли округлар бўйича эксперимент сифатида сайлов ўтказиб кўрилди. Бироқ яккапартиявийлик тизими шароитида бу янгилик расмиятчиликдан нарига ўтмади. Чунки бу сайловлар Олий Совет таркибини демократлаштирмади, аксинча, аввал ишлаб турган Олий Советга нисбатан депутатлар орасида ишчилар, колхозчилар, хотин-қизлар, ёшлар сони камайиб кет­ди, аввалгидек давлат ҳокимиятининг олий органи деярли мутлақ партия аъзоларидан иборат бўлиб қолди, депутатларнинг қарийб 95%и коммунистлар эди. Лекин, бу сайловда кўпгина округларда биринчи бор депутатлик мандатига бир нечтадан номзодлар даъвогарлик қилди. Шунга қарамасдан, 500 окрудан 174 тасида муқобил номзодлар кўрсатилмади.
Шунингдек, депутатлик ваколатларининг тўхтатилиши ва сайловчиларнинг депутатни чақириб олиши тўғрисидаги маса­ла ҳам депутатликка номзодларни кўрсатиш тартиби каби (номзодларни партия қўмиталари кўрсатар эди) аввалгидек партия қўмиталари тасарруфида қолаверди. Лекин сайлов тизимида “демократия”га амал қилинаётганини кўрсатиш мақсадида матбуот саҳифаларида фақат депутатларни чақириб олиш ҳолларининг ўсиш динамикасини намойиш қилиш билан чекланди.
1985 йилда Ўзбекистонда турли даражадаги советлар депутатларининг ваколатлари 1216 кишида, 1986 йилда 2877 кишида тўхтатилган. Лекин бу ваколати тўхтатилган депутатларнинг аксарияти ўзларининг депутатлик бурчларини ёки сайловчи­ларнинг наказини бажармаганлиги учун улар томонидан чақи­риб олинганлигида эмас, балки “пахта иши” билан боғлиқ бўлганлиги учун чақириб олинганлиги ҳозирги кунда маълум.
Ижтимоий-сиёсий соҳада “қайта қуриш” сиёсатининг асо­сий зиддияти (айниқса, унинг дастлабки даврида) КПССнинг “раҳбарлик роли”ни ва унинг яккаҳукмронлигини тўла сақлаган ҳолда совет жамиятини демократиялашга интилишдан ибо­рат эканлигида эди. КПССнинг “раҳбарлик роли” унинг мутлақ яккаҳокимликка интилишида ўз ифодасини топган. Партия нафақат мафкуравий ҳукмронликни, шунингдек, давлат орган­лари, советлар ва касаба уюшмаларининг вазифаларини, иш­лаб чиқаришни бошқаришни ҳам ўз қўлига мустаҳкам олган эди.
Ҳар қанча “қайта қуриш”лар амалга оширилмасин, партия ўзининг чекланмаган ҳукмронлигини қўлдан бермаслиги таби­ий эди. Масалан, XIX партия конференцияси (1988 й. Июн- июл) ҳам совет федерациясини демократик принциплар асоси­да қайта қуриш масаласига тўхталар экан, “социалистик қардошлик негизи” бўлган “республикаларнинг ноёб иттифоқи”ни заифлаштириб қўйиш мумкин деган мафкуравий ақидалар би­лан муаммони ҳал қилишни расмиятчилик томонига буриб юборди.
Шунингдек, иттифоқдош республикалар ўртасидаги бе­восита (Марказ иштирокисиз) алоқалар ўрнатиш масаласига, уни “ҳуқуқий жиҳатдан чуқур англаб чиқиш”ни талаб қилади, деб таъкидлади, конференция миллий республикаларда мил­лий—рус икки тилликни ёқлаб чиқди. Партия конференциясининг “қайта қуриш” масаласига бундай ёндашуви ҳукмронликни қўлдан бермасликдан далолат эди.
Республикада тобора кучайиб бораётган демократик жараёнлар мустабид тузум даврида йиллар давомида тўпланиб қол­ган салбий иллатларнинг юзага чиқишига сабаб бўлди. 1989 йил май-июн ойларида Фарғона, Тошкент вилоятларида ва Андижон шаҳрида миллатлараро можаролар рўй бердики, у республикада ва бутун мамлакатда ғоят даражада катта шов-шувга сабаб бўлди ҳамда республикада сиёсий вазиятнинг кескин тус олишига олиб келди. Бу можаро шунчаки, оддий безориликдан иборатдек кўринса-да, лекин унинг заминида муста­бид совет тузуми йилларида тўпланиб, пишиб етилган, эртами-кечми “портлаши” кутилган миллий, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий муаммолар ётган эди.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида мустабид тузум томони­дан депортация қилинган бир қатор халқлар қаторида месхети турклари ҳам бўлиб, улар асосан аҳоли зич яшайдиган Фарғона вилоятига, бир қисми Андижон, Наманган ва Тош­кент вилоятларига жойлаштирилган бўлиб, бунинг оқибатида ижтимоий-иқтисодий ва миллатлараро муносабатларда қўшимча муаммоларни юзага келтирган эди. Бу муаммоларга Совет давлати ўз вақтида эътибор бермади. Аксинча, “ривожланган социализм” даврига келиб СССРда “миллий масала бутунлай ҳал қилинди” деб “тантана” қилинди. Бироқ 1989 йил 24 май­да Қувасой шаҳрида ёшлар ўртасида (Р.Нишоновнинг таърифича, “бир банка қулпиной” учун) бўлган безорилик мил­латлараро (маҳаллий ёшлар билан месхети турклар ўртасида) тўқнашувни келтириб чиқарди ва бу можаро Фарғона водийсида оммавий тус олди.
Республиканинг сиёсий раҳбарияти юзага келган бу мураккаб вазиятни ўз вақтида тўғри баҳолай олмади. Натижада, оддий можаро Фарғона, Марғилон, Тошлоқ, Қўқон, Андижон, Наманган, Тошкентда аҳолининг, айниқса, ёшларнинг оммавий чиқишларига, миллатлараро тўқнашувларга сабаб бўлди. Фарғона фожиалари ҳақида республика матбуотида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида тўғри маълумот берилмаганлиги, бу можароларнинг келиб чиқишида асосан “маҳаллий аҳоли айбдор” деб бир томонлама ва нохолис баҳоланиши ва­зиятни янада кескинлаштирди. 11 июнда Тошкент шаҳрида ишлаётган ва ўқиётган фарғоналик ёшлардан 100 га яқини “Қизил майдонда” намойиш уюштириб, Фарғона воқеалари ҳақида “нотўғри маълумот” беришларга қарши фикр билдирдилар ва бошқа бир қатор талаблар қўйдилар.
Бундай оммавий чиқишларга, коммунистик мафкура тартибига қарши боришларга “кўникмаган” мустабид тузум сиёсий раҳбарияти намойишчиларга қарши ҳарбий қисм ташлади. 1989 йил 8 июнда Қўқонда тинч намойишчилар ана шу ҳарбий қисм аскарлари томонидан ўққа тутилди, натижада 50 дан зиёд намойишда қатнашган аҳоли ҳалок бўлди (уларнинг кўпчилиги ёшлар эди), 200 дан ортиғи эса ярадор қилинди. Умуман 3—12 июн кунлари Фарғона вилоятида бўлган миллатлараро тўқншувлар ва уларни ҳарбийлар томонидан ўққа тутилиши оқибатида 103 киши ҳалок бўлган, 1009 киши жароҳатланган ва 650 хонадонга ўт қўйилиб, вайрон қилинган.
Фарғона фожиаларига тааллуқли маълумотларнинг (лекин маълумотлар йўқ даражада) таҳлили шуни кўрсатдики, месхети турклари учун бу можаро мустабид тузум айби билан уруш даврида мажбуран ташлаб чиқилган она ватанларига қайтиб боришлари учун баҳона сифатида керак бўлган. Маҳаллий аҳоли эса бу можарога табиий равишда қўшилиб кетган. Чунки жой­ларда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларига эътибор берилмаган, маҳаллий ёшлар ўртасида ишсизлик кўпайиб, аҳолининг турмуш даражаси пасайиб борган, аҳоли уй-жойлар билан таъминланмаган, уй қуриш учун участкалар ажратилмаган, пахта яккаҳокимлиги, экология муаммолари ҳал қилинмаган, порахўрлик, кўзбўямачилик, қонунбузарлик авж олган.
Бу муаммолар тўпланиб, охир-оқибатда миллатлараро тўқнашувларни юзага келтирди, натижада бегуноҳ, қурбонлар берил­ди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида мустабид тузум томони­дан мажбуран ўз ватанидан бадарға қилинган месхети турклари Фарғона вилоятидан мамлакатнинг бошқа ҳудудларига кўчишга мажбур бўлдилар.
Мудҳиш воқеалардан кейин берилган расмий баёнотларга кўра, республикада вужудга келган ижтимоий-иқтисодий кескинликдан оммавий тартибсизликларни, миллатлар ўртасида нифоқ ва тўқнашувларни келтириб чиқаришга уринган экстремистик кучлар турган. Лекин, шуни алоҳида таъкидлаш керак­ки урушнинг азоб-уқубатларига қарамасдан, мажбуран кўчириб келтирилган, оч-яланғоч, ҳолдан тойган, хўрланган халққа нис­батан ўзининг инсонпарварлик хислатини кўрсатган ўзбек ха­лқи, ўзининг табиий меҳмондўстлигини неча бор бутун жаҳонга намойиш қилган халқ учун ҳеч қандай ижтимоий муҳтожликлар миллатлараро жанжал туғдиришга баҳона бўлиб хизмат қила олмас эди.
Бу атайлаб уюштирилган сиёсий иғвогарлик эди. Фарғонадаги мудҳиш воқеа Сумгаит, Боку, Тоғли Қорабоғ, Ўш-Ўзган ва бошқа минтақаларда худди шундай тарзда уюштирилган иғвогарликлар билан бир қаторда турар эди. Туб халқларнинг миллий уйгонишини, тобора ўсиб бораётган мил­лий ўзликни англаш жараёнини бостириш, асосий ва ҳаётий муаммолардан, “инқилобий қайта қуриш” режаларининг аниқ барбод бўлганлигидан мамлакат аҳолисининг эътиборини чалғитиш учун қора ниятли кучлар томонидан атайлаб уюштирил­ган фавкулодда ҳолат эди.
Лекин Фарғона фожиалари содир бўлган вақтда Ўзбекистон компартиясининг биринчи котиби лавозимида ўтирган Р.Н.Нишонов ва у бошлиқ сиёсий раҳбарият бу мудҳиш ҳодисаларнинг аниқ моҳиятини тушуниб етмади, уни сиёсий жиҳатдан тўғри баҳолай олмади. Оқибатда бегуноҳ инсонлар ҳаётдан кўз юмди. Фарғона воқеаларидан кейин Ўзбекистон КП МҚнинг би­ринчи котиби лавозимига сайланган И.Каримов ва у бошлиқ сиёсий раҳбарият бу масалада принципиал мавқени эгаллади. Ана шу фожиали воқеалардан кейин тез орада республика Ком­партияси МК Олий Совети Раёсати ва ҳукуматининг қўшма мажлисларида Ўзбекистон иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасининг аҳволини холисона, танқидий нуқтаи назардан баҳолашга биринчи бор уриниб кўрди.
Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ўрганиб, унга тўғри баҳо берар экан, И.Каримов матбуот конференциясида: “Ўзбекистон яна бир “Фарғона”га чидаб тура олмайди”, деган эди. Бу, аслида, янги раҳбарнинг республикадаги аҳволни тубдан ўзгартиришга азму қарор қилганлигидан далолат эди. Оммавий ахборот воситалари томонидан ҳамиша ҳам холи­сона ёритиб берилмаган ана шу ҳодисалар ўзбек халқининг миллий ўз-ўзини англашини кучайтириб, республиканинг иж­тимоий-сиёсий ҳаётида бурилиш бошланишига сабаб бўлди. Рес­публика зиёлилари ва сиёсий кучлари ана шу таҳликали кунларда сиёсий ва маънавий жиҳатдан юксак мавқени эгалладилар. Фожианинг асл сабабларини очиб ташлаш, ўз халқининг шон-шуҳрати ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш йўлидаги ўзла­рининг машаққатли уринишларида улар республиканинг энг кескин муаммоларини биринчи бор ошкора равишда муҳокамага қўя бошладилар.
Республикада кенг мунозараларга сабаб бўлган муаммолардан бири ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш масаласи бўлди. Бу муаммо юзасидан демократик кучлар томонидан бошланган ҳаракат қудратли тус олди, унда зиёлилар, талабалар ва ёшлар фаол иштирок этдилар. Рафиқ Нишонович Нишонов бошчилигидаги республика раҳбарияти бу ҳаракат ўртага ташлаган муаммони ҳал қилишга эмас, аксинча, бу ҳаракатни “жамиятга қарши” қаратилган ҳатти-ҳаракат деб баҳолаб, уни барҳам топтиришга, Қонунчилик, ошкоралик ва оммавийлик талабларига риоя қилиш оқимига буриб юборишга уринди.
Матбуотда, телевидения ва радиола ўзбек тилини ривожлантириш муаммолари, давлат тили ва бошқа тилларнинг ҳуқуқий жиҳатлари, рус тилининг вазифалари ва мақоми хусусида мунозаралар авж олдирилди. Ай­ниқса, рус тилининг мақоми тўғрисидаги масала теварагида қизғин тортишувлар бўлди—бу тил иккинчи давлат тили бўлиши керакми ёки миллатлараро алоқа тили бўлиб қолиши керакми, деган масала ҳаммани ўзига жалб қилган эди.
Демократик кучлар қўйган масалани И.Каримов бошчи­лигидаги янги раҳбарият ўз вақтида англаб етди ва уни ҳал қилишга киришди. Натижада, “Ўзбекистон ССРнинг давлат тили тўғрисида”ги қонун 1989 йил 21 октябрда қабул қилинди. Ўзбек тили давлат тили деб эълон қилинди. Иш юритиш секин-аста ўзбек тилига ўтказила бошланди, уни ўрганишни яхшилаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Айни вақтда рус тилини ва республикада яшовчи бошқа халқларнинг тилларини ўрганиш учун шарт-шароитлар яратилиши лозим эди, тилни ўрганишнинг ихтиёрийлиги ва уни танлаш ҳуқуқи қонунда бел­гилаб қўйилди. Бу қонуннинг қабул қилиниши ўзбек халқи, шу халқ миллий ўз-ўзини англашининг ўсиши, республикада мил­латлараро ҳамжиҳатликнинг сақланиб қолиши учун жуда катта аҳамиятга эга бўлди.
Давлат тили ҳақидаги қонун қабул қилинганидан сўнг миллий ўзликни англаш, миллий давлатчиликни тиклаш йўлида республикада яна бир тарихий аҳамиятга эга бўлган муҳим сиёсий қадам қўйилди. 12-чақириқ Олий Советнинг биринчи сессияси СССР доирасида биринчи бўлган сиёсий ҳужжатни—Ўзбекистонда Президентлик бошқарувини таъ­сис этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. 1990 йил 24 мартда Олий Совет депутатлари республика Компартияси МҚнинг биринчи котиби И.Каримовни Ўзбекистон ССРнинг Биринчи Президенти этиб сайладилар. Шу тариқа, Ўзбекистон—СССР республикалари ичида биринчи бўлиб ўзининг миллий ҳуқуқий ва демократик давлатига мустаҳкам замин яратди.
Ўзбекистонда Президентлик бошқарувининг жорий қилинишини бир қанча омиллар, энг аввало, СССРда 1990 йил бошларига келиб мустабид давлат сиёсий инқирозининг кучайганлиги тақозо этди. Шунингдек, бу инқироз иқтисодиётда ва ижтимоий-сиёсий соҳада қилинган ва Марказнинг иттифоқчи республикалар билан алоқаларни янгилашга қаратилган ислоҳотларининг барбод бўлиши билан ҳам намоён бўлди. 1990 йил мартда Литванинг мустақил давлат деб эълон қилиниши, Лат­вия билан Эстониянинг СССР таркибидан чиқишга фаоллик билан очиқчасига тайёргарлик кўраётгани унитар (қўшма) Совет давлатининг ҳақиқий емирилиши бошланганидан далолат эди.
Ўзбекистон халқи ошкоралик ва демократиялаштиришдан, миллий ва маънавий қадриятларини тиклашдан, ўз ҳақ-ҳуқуқларини, жумладан, ўз тақдирини ўзи белгилаш ва иқ­тисодий ҳамда сиёсий жиҳатдан иттифоқ ҳокимияти тузилмаларига қарамликдан халос бўлиш ҳуқуқларини амалга оширишдан тобора кўпроқ манфаатдор эканликларини очиқ намоён қила бошладилар.
1990 йил июнда КПССнинг навбатдаги съездига тайёр­гарлик кўриш доирасида Ўзбекистон Компартиясининг XXII съезди бўлиб ўтди. Съездда республика янги раҳбариятининг шижоати ва ташаббускорлиги яққол сезилиб турди. Съезд И.Каримовнинг сиёсий маърузасини тинглади. Унда респуб­ликадаги ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий вазиятга қуйидагича баҳо берилган эди:
Мамлакатда мураккаб танглик вазияти вужудга келди. Шу билан бирга, жамиятни инсонпарвар, демократик принциплар асосида тезлик билан тубдан янгилаш учун итгифоқ, сиёсий раҳбариятда тайёр муқобил йўл йўқ эди, бўлиши ҳам мумкин эмас эди. Ўзбекистон ҳам танглик ҳолатини бошдан кечираётган эди. И.Каримов Ўзбекистоннинг танглик ҳолатини таърифлар экан, қуйидагиларни таъкидлаган эди: “Шундай катта ресурсларга, ишлаб чиқариш ва фан-техника салоҳиятига, қулай табиий иқлим шароитларига ва энг асосийси, шундай меҳнатсевар халқига эга бўлган республика қандай қилиб асосий иқти­содий ва ижтимоий мезонлар бўйича мамлакатда энг охирги ўринлардан бирида бўлиб қолди, ҳақли суратда танглик ҳолати деб аталадиган ҳолат даражасига бориб қолди?” Бу савол аввало Марказга қаратилган эди
Республикадаги Фарғона воқеаси ва бошқа драматик воқкеалар (булар ҳақида очиқдан-очиқ айтиб ўтилди) маҳаллий партия, совет идоралари, жамоат ташкилотлари халқдан ажра­либ қолганлиги, унинг дардлари ва эҳтиёжларидан бутунлай бехабар эканликлари, мансабдорларга оид ҳуқуқбузарликлар ва коррупциянинг кўпайганлиги, ижтимоий-маиший соҳанинг) ҳаддан ташқари ўз ҳолига ташлаб қўйилгани туфайли рўй берди.
Шошилинч тарзда кўрилган чора-тадбирлар: пахта яккаҳокимлигига барҳам берилиши, уни тайёрлашнинг барқарорлаштирилиши, пахта терими учун тўланадиган қўшимча ҳақлар ва пахта нархининг қайта кўриб чиқилиши, кам таъминланган аҳолига ёрдам кўрсатилиши, шахсий ёрдамчи хўжаликлар ер майдонларининг кенгайтирилиши ва бошқа бир қатор чора-тадбирлар республикада кескинликнинг ортиб боришини маъ­лум даражада пасайтиришга ёрдам берди.
Маърузада республикада бозор муносабатларини жорий қилишнинг объектив зарурлиги алоҳида кўрсатилиб, унда шун­дай нуқтаи назар таъкидлаб ўтилдики, унга мувофиқ бозор иқтисодиётига ўтиш аҳолини ижтимоий ҳимоялаш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар мажмуи билан биргаликда амалга оширилиши зарур эди.
Съезд республикани сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маъна­вий ривожлантириш ва миллатлараро муносабатларга доир муаммоларнинг бутун мажмуини ҳал қилишда муҳим бўғин Ўзбе­кистоннинг миллий давлатчилигини мустаҳкамлашдан, унинг чинакам сиёсий мустақиллигини таъминлашдан иборат деб ҳисоблади. Бироқ мафкуравий фаолиятнинг яхлит ва барқарор концепцияси ҳали йўқ эди. Шу боис миллий маданиятни қайта тиклаш компартиянинг асосий мафкуравий муаммоси сифати­да илгари сурилди.
Ўзбек тилини давлат тили сифатида татбиқ қилиш соҳасини кенгайтириш, республикада яшовчи барча мил­латлар ва элатларнинг тилига доир, шунингдек, миллий-маданий талабларини қондириш юзасидан катта ишлар амалга оширилиши лозим эди. Ўзбекистон компартиясининг XXII съезди КПССнинг бўлажак XXVIII съезди якунлари бўйича ўзининг яна бир мажлисини ўтказиш, унда республика партия ташкилотининг дастурий ва устав ҳужжатларини қабул қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолди.
И.Каримов бошчилигидаги сиёсий раҳбарият республи­када юзага келган ижтимоий-иқтисодий таназзулдан чиқиш чораларини Марказдан сўрамаган ҳолда мустақил равишда белги­лаш йўлидан борди. Шунга кўра, республика халқ хўжалигини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ўзига хос йўлини мустақил тарзда белгилай бошлади.
Дастлаб “Ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллигини шакллантириш концепциясини” тайёрлашга киришилди. Концепция республика, Давлат режа қўмитаси, молия вазирлиги, бошқа вазирликлар, идоралар, илмий-тадқиқот институтлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ижроия қўмиталари билан ҳамкорликда тайёрланди. Шунинг асосида “Ўзбекис­тон халқ хўжалигини соғломлаштириш ва бозор иқтисодиётига ўтишнинг асосий принциплари” ишлаб чиқилди ва у 1990 йил 17 октябрда умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинди. Рес­публика аҳолиси бу муҳим ҳужжатни муҳокама қилишда фаол иштирок этди.
Кўриниб турибдики, республиканинг янги сиёсий раҳбари­яти вужудга келган ижтимоий-сиёсий вазиятдан чиқиш учун халқ оммасига таянган ҳолда иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни илдам ва самарали қилиб амалга ошириш, фуқароларни давлат йўли билан ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш, Ўзбекистоннинг сиёсий суверенитетига эришиш асосида миллий давлатчиликни барпо қилиш йўлида мустақил ҳаракат қила бошлади.
Ўзбекистон халқларининг манфаатларини кўзлаб И.Кари­мов ташаббуси билан амалга оширилган ана шу дастлабки тадбирларнинг ўзиёқ Президентлик бошқарувининг ўз вақтида таъ­сис этилганлигидан далолат берар эди. 1990 йил 20 июнда рес­публика Олий Совети томонидан қабул қилинган “Мустақил­лик Декларацияси” ана шундай тадбирлардан эди. Бу муҳим ҳужжат Ўзбекистоннинг мустақилликка эришишида қўйилган навбатдаги муҳим қадамлардан бири эди.

Download 383,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish