1991 йил 29 декабрдаги референдум ва умумхалқ томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг маъқулланиши.
Мустақиллик белгиланган кун1-сентабр 1991-йилдан бошлаб миллий байрам ва дам олиш куни, деб эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги ҳақидаги бу ҳужжатлар ўзбек халқининг асрий орзуси рўёбга чиққанлигининг ҳуқуқий ифодаси бўлди."Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисида"ги қонун 17 моддадан иборат бўлиб, мустақил республика учун вақтинча конституция ролини ўйнайдиган бўлди.Ушбу қонунда Ўзбекистон мустақил демократик давлат деб эълон қилинди, маъмурий-ҳудудий тузилиши, ҳокимият ва бошқарув идоралари тизимини мустақил белгилаш қонунлаштирилди. Республиканинг давлат бўлиниши ҳамда иқтисодий асослари ҳам қонунда ўз аксини топди. Шунингдек, ушбу ҳужжатда Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистон билан муносабатлари хусусида сўз бориб, Ўзбекистон Қорақалпоғистоннинг ҳудудий яхлитлигини тан олиши ҳақида фикр юритилади, у Ўзбекистон таркибида эканлиги эътироф этилади. Бундай қонуннинг қабул қилиниши ўша даврда эришилган ютуқларнинг юқори чўққиси бўлди. Шундай қилиб, ўзбек халқи асрлар давомида орзу қилган мустақилликка тинч йўл билан, биринчи ПрезидентИ.Каримов бошчилигида республика раҳбариятининг оқилона йўл тутиши орқали эришилди.Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги эълон қилиниши билан бирга Давлат мустақиллиги билан боғлиқ қонунлар тизимини яратиш зарур эди. Ўзбекистон эришган истиқлолни мустаҳкамлаш учун мамлакатда референдум ўтказишга қарор қилинди. 1991-йили 18-ноябрда Олий Кенгаш VIII сессияси Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Шунга мувофиқ 29-декабрда: "Сиз Олий Кенгаш томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат, деб эълон қилинишини маъқуллайсизми?» мавзуида референдум ўтказишга катта тайёргарлик кўрилди. Референдум якунига кўра унда қатнашган аҳолинининг 98,2 фоизи Ўзбекистон мустақиллигини ёқлаб овоз берди. Ўзбекистоннинг мустақил республика деб эълон қилиниши жаҳон жамоатчилиги томонидан ҳам зўр қониқиш билан кутиб олинди. Фикримиз исботи сифатида Америка Қўшина Штатларининг ўша пайтдаги Президенти Жорж Бушнинг биринчи ПрезидентИ.Каримов номига юборган телеграммаси ҳамда Швеция бош вазири К.Билодтнинг телеграммаларида кўриш мумкин. 24-сентябрда Тошкентда халқаро анжуман ўтказилди. Ўзбеклар (Туркистонликлар)нинг биринчи халқаро учрашувида Ўзбекистон Президенти нутқ сўзлади. 1991 йил 14 сентябрида Ўзбекистон Компартиясининг Фавқулодда ХХШ съездида биринчи ПрезидентИ.Каримов таклифи билан Ўзбекистон Компартияси КПСС таркибидан чиққанлиги эълон қилинди. Партиянинг бундай буён фаолият кўрсатмаслиги эътиборга олиниб, ушбу партия ўрнида Халқ-Демократик партияси тузилгани эълон қилинди. Ўзбекистон мустақил давлат деб эълон қилинган куннинг ўзидаёқ мустақил давлат рамзларини жорий қилиш юзасидан амалий чоралар кўрилди. Ўзбекистон Республикасининг Давлат Байроғи тўғрисида, республика гербининг нусхаси ва Давлат мадҳиясининг мусиқий баёни ҳақида махсус қарор қабул қилинди. Унда Конституция комиссиясининг эксперт гуруҳига Давлат байроғининг вариантлари устида ишлашни давом эттириш, Олий Кенгашнинг тегишли қўмиталарига Конституция комиссияси ижодий гуруҳи билан ҳамкорликда Давлат байроғи, мадҳияси ҳақида қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиб, навбатдаги сессияга тақдим этиш топширилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991-йил 18-ноябрида бўлиб ўтган VIII сессияси "Ўзбекистон Республикасининг Давлат Байроғи тўғрисида" қонун қабул қилди. Ўзбекистон Республикасининг Давлат Байроғи улуғ аждодларимизнинг ақида ва маслакларига мос келувчи, миллат табиати ва халқимиз руҳиятидан келиб чиқиб, унинг миллий ва маънавий жиҳатларини ҳам ўзида акс эттирмоғи керак эди. Мамлакатимиз давлат байроғи юртимизнинг ўтмиши, бугунги куни ва келажагининг ёрқин рамзи бўлиб қолди. 1992-йил 2-июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х сессиясида "Ўзбекистон Республикасининг давлат герби" тўғрисида қонун қабул қилинди. Давлат гербидаги ҳар бир белги чуқур маънога эга. Герб рангли тасвирда бўлиб, хумо қуши кумуш рангда, қуёш, бошоқлар, пахта чаноғи ва "Ўзбекистон" деган ёзувлар тилла рангда, ғўза шохлари, барглари ва водийлар яшил рангда, тоғлар ҳаво рангида, чаноқдаги пахта, дарёлар, ярим ой ва юлдуз оқ рангда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасвирланган лента тўрт хил рангда берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992-йил 10-декабрида бўлиб ўтган ХI сессиясида "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида"ги қонун қабул қилинди. Сессияда шоир Абдулла Орипов ва бастакор Мутал Бурхонов томонидан тайёрланган мадҳия нусхаси тасдиқланди.Ўзбекистон мустақлилликка эришгандан кейин давлат бошқарувининг Президентлик шакли ривожланди. 1991 йил 29 декабрда ўзбек халқи хоҳиш-иродаси билан Ўзбекистон Республикаси Президентини сайлади. Сайловга жиддий тайёргарлик кўрилиб, Ўзбекистон Республикаси сайловлари муқобиллик асосида ўтди. Олий лавозимга икки номзод-Ўзбекистон ХДП ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси номзоди И.Каримов ва "Эрк" Демократик партияси вакили Салой Мадаминов (Муҳаммад Солиҳ) номзоди қўйилди.Сайловлар якунига кўра 8 миллион 514 минг 136 овоз ёки овоз беришда қатнашганларнинг 86 фоизи Ислом Каримов номзодини, 1 миллион 220 минг 474 сайловчи (12,3 фоиз) Салой Мадаминов номзодини ёқлаб овоз берди. Марказий сайлов комиссияси округ комиссиялари мажлис баёнларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонуннинг 35-моддасига асосан Ислом Абдуғаниевич Каримовни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланган, деб ҳисоблашга қарор қилди.И.Каримов–Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси ва етакчиси Жаҳон цивилизациясида алоҳида ўрин тутадиган, кўп асрлик бой тарихга эга Ўзбекистон диёрида бутун дунёга машҳур олимлар, давлат арбоблари етишиб чиққан. Буюк халқ, буюк эл буюк зотларни яратади.Халқимизнинг кўп йиллар давомида олиб борган матонатли кураши натижасида қарор топган мустақил Ўзбекистонда бозор муносабатларига асосланган одил, ҳаққоний демократик жамият қуриш стихияли (кўр-кўрона) равишда эмас, балки жаҳон тараққиётининг, чунончи, буюк заминимизда яратилган тарихий тажрибаларга, ғояларга, маърифий-илмий тараққиётга амал қилган ҳолда рўёбга чиқди.
Дунё мамлакатларида янги жамият қуришнинг "Ўзбек моделига" унинг асосчиси ва етакчиси Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг сиёсий чизмасига қизиқиш ортиб борди. Жумладан, Америка Қўшма Штатларида чиқадиган нуфузли "Новое русское слово" ҳафтаномаси (Қаранг: "Московские новостри. 4-сон, 1993-йил 10-октябр) Ўзбекистоннинг биринчи Президенти И. Каримовни Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг кўп раҳбарларига намуна қилиб кўрсатади ва БМТ Хавфсизлик Кенгашига мурожаат қилиб, И.Каримовнинг ижтимоий-сиёсий фаолиятига эътибор беришга ва унинг тажрибаси билан нотинч мамлакатларнинг давлат раҳбарларини таништиришга чақиради. 1996 йили Венада (Австрия) "ХХ аср халқлари доҳийлари" номида чоп этилган китобларнинг бир жилди Ўзбекистоннинг биринчи Президентига бағишланган. Китоб муаллифлари "... Ислом Каримов коммунизмдан кейинги Ўрта Осиё минтақасидаги энг буюк давлат арбобидир" деб тан беради.Ислом Каримовнинг ҳар бир асари, маъруза ва мақолалари бозор муносабатларига асосланган демократик жамият қуришнинг ғоявий-назарий асосларини, амалий ишларининг кундалик дастурини ташкил қилади.Ғарб ва Шарқнинг ривожланган мамлакатлари асрлар давомидаги тараққиёт йўлларини, ўзбек давлатчилигининг минг йиллар давомидаги тарихий тажрибасини ўрганган ҳолда яратилган И.Каримов асарларида Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий-маданий тараққиётининг муҳим йўналишлари, янги жамият қуришнинг бутун дунёда тан олинган асосий тамойиллари тўғрисида таълимот яратилди.Истиқлолнинг дастлабки босқичида нашр юзини кўрган "Ўзбекистоннинг ўз мустақил ва тараққиёт йўли", "Ўзбекистон-бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли» ва бошқа бир қанча асарлари ва нутқларида баён этилган Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг биринчи навбатдаги вазифалари кейинчалик ғоят муҳим аҳамият касб этган "Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида, "Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш вазифалари" ва бошқа асарларида ўз ривожини топди.Ўзбекистоннинг яқин ўтмишида ва ХХ асрнинг сўнгги ўн йилида босиб ўтган йўллари, унинг сабоқлари, ХХI асрда Республика истиқлолини мустаҳкамлашнинг стратегик вазифаларининг асосий йўналишлари И.Каримовнинг бир қанча хорижий мамлакатларда босилиб чиққан «Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари", "Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда" асарлари ва иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг биринчи сессиясидаги (22-январ 2000-йил) нутқида баён этиб берилди.Ислом Каримов донолигининг яна бир кўриниши бозор муносабатларига ўтиш ва демократик жамият қуриш жараёнида маънавий-маърифий, ғоявий ва мафкуравий ишларнинг юксак аҳамиятини таъкидлаб кўрсатганлигидадир.Ғарбнинг тараққий этган демократик мамлакатларида, Совет империяси парчалангандан кейин вужудга келган ҳамдўстлик мамлакатларининг ҳеч бирида юксак маънавиятли инсонни тарбиялаш ишларига муҳим вазифалардан деб қаралмаган. Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб И.Каримовнинг ҳар бир маъруза, нутқлари ва асарларида бозор муносабатларига ўтиш даврида инсоннинг бойиш учун бўлган табий ҳаракатлари унинг моддий ва маънавий қашшоқланишига олиб келмаслигини, юксак маънавиятли, эътиқоди кучлик шахсни шакллантириш янги жамият қуришнинг зарурий шарти эканлигини кўп маротаба таққослаб кўрсатади.
Истиқлол шароитида одил демократик жамият қуриш вазифаларининг ортиб бориши, халқаро экстремистик, диний ақидапарастлик ҳаракатларнинг мустақиллигимизга таҳдидини ҳисобга олиб, Ислом Каримов жамиятшунос олимлар билан учрашувида (апрел, 2000йил), газета ва журналлар мухбирларининг саволларига жавобларида (феврал 1998-йил, август 1998-йил, июн 2000-йил) миллий истиқлол ғояси ва мафкурасини ишлаб чиқиш ва уларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, айниқса ёшларимиз онгига сингдириш зарурати бу мураккаб,лекин муҳим ишларнинг йўллари ва усулларига эътиборини кучайтирди.Ўзбекистон республикасининг қисқа вақт ичида таълим-тарбия, маданият ва спорт соҳасида эришган катта ютуқларини ҳисобга олиб биринчи ПрезидентИ.Каримовга ЮНЕСКО "Олтин медали", халқаро Олимпия комитети томонидан "Олтин медаль" топширилиши, Россия Федерацияси Олий педагогика академиясига фахрий аъзо этиб сайланиши бежиз эмас.И.Каримов янги жамият қуришда миллий, диний қадриятларимизни тиклаш ишларига, шу мақсадда Ватанимиз тарихини холисона, ҳаққоний яратишга жамиятшунос олимларнинг эътиборини жалб қилди. Биринчи Президентимиз истиқлолнинг дастлабки кунларида (1992 йил январ): "Тарихга, меросимизга бўлган муносабат тубдан ўзгартирилиши лозим, янги дарсликлардан тортиб оддий китобларгача-ҳаммасига ҳақиқат ёзилиши шарт", деб аниқ вазифа қўйди.Ватанимиз тарихини ўрганиш унинг янги, келажак авлодни тарбиялашдаги тутган ўрни, аҳамияти масалалари биринчи ПрезидентИ.Каримовнинг "Тарихий хотирасиз келажак йўқ" (1998-йил, август) номли асарида кенг баён этиб берилди. Биринчи Президентҳар бир "сиёсатчиман, арбобман деган одам, агар виждони бўлса, ўз халқининг тарихий ўтмишини билиши шарт" деб вазифани кескин қўйди.Ўтиш даврининг мураккаб вазифалари, қарама-қаршиликлари давлат раҳбаридан бошқарувнинг ҳар хил усулларини, керак бўлса, қаттиқўлликни талаб қилади. Биринчи Президент Ислом Каримов шундай вазиятда халқимиз манфаатларига мос келадиган демократик усуллардан фойдаланиб мамлакатни бошқарди.1992-йил Россиянинг "Комсомольская правда" газетаси мухбири: "Мухолифларингиз сизни тоталитаризмда айблаб танқид қилмоқда" деса, унга жавобан И.Каримов: "Ҳа, мен буни яхши биламан. Мухолифларим мени диктатор қилиб кўрсатишни жуда хоҳлайдилар. Тан оламан, эҳтимол менинг ҳаракатимда авторитаризм нишоналари бордир. Аммо мен буни фақат бир нарса билан изоҳлайман: тарихнинг муайян даврларида, ҳақиқий давлатчилик қарор топаётган пайтда айниқса бир тизимдан иккинчисига ўтиш даврида ҳар ҳолда кучли ҳокимият зарур. Қон тўкилишига ва қарама-қаршиликка йўл қўймаслик, минтақада миллатлараро ва фуқароларнинг тотувлиги, тинчлиги ва барқарорлигини сақлаш учун шундай бўлиши зарур. Бу йўлда мен жонимни фидо қилишгатайёрман" деб жавоб берган эди.Ўзбекистон халқининг истиқлол йилларида эришган энг катта ютуғи-мамлакатда ўрнатилган тинчлик, барқарорлик, тартиб интизомдир. Республика аҳолисининг мутлақ кўпчилиги (97,5 фоизи) бундай шароитга бевосита И.Каримовнинг етакчилигида эришилди, деб ҳисоблайди.Ўзбек халқи 2000-йил 9-январда бўлиб ўтган Президент сайловида ўзининг Ислом Каримовга нисбатан чуқур ҳурмати ва эҳтиромини изҳор қилди. Сайловчиларнинг 91,9 фоизи Ислом Каримовга овоз бериб яна бир карра давлат раҳбари этиб сайлади.
Биринчи Президент И.Каримов янги даврнинг жаҳон миқёсидаги давлат арбоби, Ўзбекистон халқининг буюк йўлбошчиси сифатида мамлакатнинггина эмас, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг қатор нишонлари ва фахрий унвонлари билан тақдирланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |