Мавзу: Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ўзига хос хусусиятлари
Мундарижа
Кириш
1.Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг назарий асослари.
2.Тадбиркорликнинг ташкилий –ҳуқуқий шакллари.
3.Ўзбекистонда кичик ва хусусий бизнесни ривожлантиришнинг зарурияти ва аҳамияти.
4.Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришдаги муаммолар.
5.Ўзбекистонда тадбиркорликни қўллаб –қувватлаш шакллари ва турлари. Ривожланишнинг ҳолати ва истиқболлари.
Хулоса
Фойдаланган адабиётлар рўйхати.
Кириш
Мамлакатимизда барқарор ва самарали иқтисодиётни шакллантириш борасида амалга ошириб келинаётган ислоҳатлар бугунги кунда ўзининг натижаларини намоён этмоқда. Жумладан, қисқа вақт ичида иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, аҳоли даромадларининг ўсишини таъминлаш, самарали ташқи савдо ҳамда инвестиция жараёнларини кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини барқарор ривожлантириш, банк - молия тизими фаолиятини мустаҳкамлашда аҳамиятли ютуқлар қўлга киритилмоқда .
Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий майдондаги нуфузи ва мавқеи сезиларли даражада ва мунтазам ошиб бормоқда. Бунда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясининг пухта ишлаб чиқилганлиги, иқтисодий ислоҳатлар мақсади ва вазифалари, амалга ошириш йўлларининг аниқ ва тўғри кўрсатиб берилганлиги бош мақсад йўлидаги ютуқ ва марраларининг салмоқли бўлишига имкон яратди.
Мамлакат ишлаб чиқаришнинг замонавий даражасини таъминловчи рақобат муҳитини шакллантиришда, монополияга қарши курашишда, илмий-техникавий ютуқларни амалиётда қўллашда асосий омил сифатида асосан кичик корхоналар ва микрофирмаларга эътибор қаратилади.
Дарҳақиқат, кичик бизнес корхоналари ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, пировардида кўпгина ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишга муҳим замин яратади.
Бугунги кунда бир қатор ривожланган мамлакатларнинг иқтисодиётда эришган ютуқларининг асоси бозор иқтисодиёти, мулк шаклларининг такомиллашуви, иқтисодиётдаги кескин тузилмавий ўзгаришлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушининг ортиб бориши кабилар билан баҳоланмоқда.
Республикамиз бозор иқтисодиётига ўтиш инсон манфаатлари талабларига жавоб беради. Бунинг асосий мақсади иқтисодиётнинг ижтимоий йўналишини кучайтириш, ишлаб чиқаришни истеъмолчилар талаблари асосида ташкил этиш ҳамда фуқаролар эркинлигига кенг йўл очиб бериш, уларнинг мавжуд имкониятлардан тўла фойдаланиши, юқори унум, ташаббускорлик ва ташкилотчилик асосида тадбиркорлик фаолияти олиб боришни таъминлашдир.
Шу сабабли,кичик бизнес муаммолари аниқланмай,уларнинг ечими топилмаса бир қатор салбий оқибатларга дучор бўлади.
Кичик бизнес корхоналарининг ривожланиш ҳолати ўзининг потенциал имкониятларига тўлиқ жавоб бермаса.Мазкур ҳолатни эса кичик бизнес корхоналарининг ЯИМдаги улуши талаб даражасида эмаслиги, ундаги бандлик даражасининг пастлиги, кичик бизнес корхоналаридаги соҳалар бўйича ихтисослашувининг такомиллашмаганлиги кабилар билан изоҳлаш мумкин.
Эътиборли тарафи, улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳаллий товар ҳамда хизматлар миқдори ва сифати аксарият ҳолларда талаб даражасида эмаслиги унинг маҳаллий бозорда ҳал қилувчи ўринни эгаллай олмаётганлигидан далолат беряпти.
Инновацион фаолиятни амалга оширишда иқтисодий таваккалчилик ва хавфнинг юқорилиги, инновацияларни қоплаш муддатининг чўзилиши ёки аниқ эмаслиги оқибатида товарлар ва хизматларнинг рақобатбардошлиги сусаяди, халқаро сифат стандартлари талабларига жавоб бермайди, натижада бозордага самарали халқаро савдо ва сервис тармоқлари билан ҳамкорликдан маҳрум бўлишади.
Шу билан боғлиқ ҳолда ишлаб чиқаришни самарали ташкил этиш, кичик бизнес корхоналарини ривожлантиришнинг ҳуқуқий ва иқтисодий шарт-шароитларини такомиллаштириш,унинг молиявий маблағлар билан таъминлаш муаммолари ҳам амалда ўз ечимини кутмоқда. Хусусан бу турдаги корхоналарда ўз ва жалб қилинган маблағларнинг етишмаслиги кичик бизнес корхоналарининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Тадбиркорликни ривожлантириш,ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва йўлга қўйиш,қайта жиҳозлаш ва янги бизнесни яратиш қўшимча молиявий қўйилмаларни талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |