Мундарижа Кириш Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг назарий асослари. Тадбиркорликнинг ташкилий –ҳуқуқий шакллари



Download 103,47 Kb.
bet4/7
Sana23.04.2022
Hajmi103,47 Kb.
#576862
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5202216563901468257

Индустриал бизнес - бу саноат, қурилиш, алоқа ва транспорт соҳасидаги тадбиркорлик, унга динамизм, яъни шиддат билан янгиланиб бориш хос, лекин бу серхаражат ҳисобланади. Унинг асосини саноат фирмалари ташкил этади.
Агробизнес – бу қишлоқ хўжалигидаги тадбиркорлик бўлиб, унинг турлари ғоят чекланган. Унинг асосини фермер хўжалиги ташкил этади.
Сервис бизнеси - бу аҳолига хизмат кўрсатишга қаратилган бизнес. Бу кам харажат ҳисобланади, лекин унинг турлари ғоят кўп, чунки унга ҳам динамизм хос. Иқтисодиёт қанчалик юксак бўлса, шунчалик сервис бизнеси ривож топади.
Тадбиркорлик иш кўламига қараб фарқлантирилганда у 3 та гуруҳга ажралади:

  1. Кичик тадбиркорлик. Бунга кичик корхоналар, микрофирмалар, майда фермер ва деҳқон хўжаликлари киради.

  2. Ўрта тадбиркорлик. Бунга кичик ва йирик корхоналар оралиғидаги, яъни фаолият миқёси ўртача корхоналар ва фермер хўжаликлари киради.

  3. Йирик тадбиркорлик. Бунга йирик фирмалар, корпорациялар, катта фермер хўжаликлари ва зироатчилик плантациялари (ғоят йирик хўжаликлар) киради.

Тадбиркорлик кўламини белгилаш меъёрлари бир хил эмас. Бир мамлакатдаги йирик корхона бошқа ерда ўртача ҳисобланса, яна бир ердаги кичик корхона бошқа ердаги ўрта корхона сафига киритилади. Бундан қатъий назар ҳамма ерда тадбиркорлик кўламини белгилашда капитал миқдори, ишловчилар сони ва ниҳоят ишлаб чиқариш ҳажми назарда тутилади.
Хорижий мамлакатларда, масалан, Францияда 10 кишигача ходими бўлган корхоналар ҳунармандчилик корхоналари ҳисобланади.
АҚШда кичик бизнес корхоналарига 500 нафаргача ходимлари бўлган корхоналар киритилади. Улар тармоқда етакчи ўринда эмаслар. Кичик корхоналар ҳажмини фарқлашда корхоналарнинг тармоққа мансублиги бўйича йиллик маҳсулот ҳажми, даромади асос қилиб олинади.
Германияда ходимлар сони ва йиллик оборот кўрсаткичи ишлатилади. Бу ерда кичик корхоналарга 10 тагача, ўртача корхоналар қаторига 50 тагача ходими бўлиб, йиллик обороти 100 млн. маркага етган корхоналар киритилади.
Францияда кичик бизнес тушунчасига 10 тадан 50 тагача ходимлари бўлган микрофирмалар; кичик ва ўртача корхоналарга 50 тадан 500 тагача ходими бўлган корхоналар киритилади.
Голландияда кичик фирмалар қаторига 10 тагача, ўртача фирмага 100 тагача ходими бўлган ишлаб чиқариш корхоналари киради.
Жанубий Кореяда саноат ва трвнспортда 20 тагача ходим банд бўлган фирмалар кичик, 21 тадан 200 тагача кишиси бўлган фирмалар ўртача ҳисобланади; савдо ва хизмат соҳасида шунга мувофиқ ходими 5 тадан кам корхоналар кичик ҳисобланади.
Кимки тадбиркорлик иши билан шуғулланса, шу тадбиркор дейилади. Барча тадбиркорлик қилувчилар биргаликда тадбиркорлар тоифасини ташкил этадики, бу маълум гуруҳ кишиларнинг ижтимоий-иқтисодий яхлитлигидир. Тадбиркорларнинг умумийлиги шундаки уларнинг барчаси хусусий мулк соҳиби, улар фойда топишни кўзлайди, бой бадавлат яшайди, иш берувчилар ҳисобланади, улар иқтисодий рискка бориб таваккалига ишлайди, ўзаро беллашади, иқтисодий фаол ҳисобланади. Мазкур умумийлик тадбиркорларни махсус тоифа ҳосил этишига асос беради. Табиркорлар бой тоифа хисоблансада, таркибан бир хил эмас. Катта корхона эгасини майда, ўзи ишлайдиган тижоратчилар билан тенглаштириб бўлмайди, албатта. Тадбиркорларнинг ўз иерархиси, яъни мартабасига қараб ўрин эгаллаши бор. Улар ҳам қуйи, ўртача, юқори ва олий табақаларга ажралади. Тадбиркорлар тоифаси қуйидаги юқорига қараб ҳар хил табақаларга ажралади.

  1. Фақат фойда олишни кўзлаб, унинг кетидан тинимсиз қувувчи тадбиркорлар. Булар бизнесга янгидан кириб келган бўлади, шу сабабли улар бойиб улгурмаган. Улар қуйи табақани ҳосил этадилар.

  2. Фойда кўриш билан биргаликда ўз ишидан қониқиш олувчи тадбиркорлар. Булар маълум даражада бойлик тўплаб улгурганидан бизнесда ўз ўрнини топишга интиладилар. Буларни тадбиркорларнинг ўрта тадбиркорларнинг ўрта тоифасига киритиш мумкин.

  3. Фойда олиб ўз ишидан қониқиш хосил этишдан ташқари бизнес оламида ўз хокимиятини ўрнатишга ва рақобатда доимо ғалабага интилувчи тадбиркорлар. Булар тадбиркорлик иерархиясидаги юқори қатламни ҳосил этади, шу сабабли бизнес элита деб юритилади.

  4. Юқори фойдага эга бўлишдан ташқари бизнес оламидаги мутлақ хокимият ўрнатишга, ўз бизнес империясини ташкил этиб бизнес тарихида ўз номини қондиришга интилувчилар. Булар бизнесдаги супер элитани ҳосил этадилар. XXI асрга келиб дунёнинг энг бой одами ва машхур тадбиркори “Майкрософф” фирмасининг эгаси Б. Гейтс ҳисобланган.

Ўзбекистонда мол-мулкни хусусийлаштириш тартибли равишда ва қаттиқ назорат остида ўтказилганидан бу ерда катта мулкни текинга ўзлаштириш ҳисобидан шаклланган олигархлар гуруҳи Россида бўлганидек юзага келмади. Шу сабабли бу ерда элита ва супер элита тоифалари кузатилмади, тадбиркорлар иерархисида унинг 1 ва 2-тоифалари асосий ўрин эгаллади.
Тадбиркорлик юзага келиши учун тадбиркорлик қобилитининг мавжудлиги кифоя қилмайди. Бунинг учун етарли миқдорда капитал ҳам топилиши керак. Турли соҳалардаги бизнеснинг капитал сиғими, яъни уни бошлаш учун зарур бўлган капитал миқдори турлича бўлади. Бир ерда у катта бўлса, бошқа ерда кичик бўлади. Лекин бундан қатъий назар бизнес бошлаш учун минимал миқдорда капитал тўлаш зарур. Капитал жамғарилгач тадбиркорлик фаолияти бошланади.
Тадбиркорлар тоифаси икки йўл билан шаклланади: 1) тадбиркорлик авлоддан авлодга ўтади, яъни тоифа ўзини-ўзи такроран яратади. Бунинг натижасида тадбиркорлар сулоласи пайдо бўлади;
2) илгари тадбиркорлик қилмаган тадбиркорликка қўл уради, натижада тадбиркорлар сафига кириб боради. Бу йўл ўтиш давридаги мамлакатларга, жумладан Ўзбекистонга хос.
Ҳозирги тадбиркорлар авлоди янгидан шаклланган бўлса, уларнинг кейиги авлоди ўзини-ўзи қайтадан яратиш асосида юзага келади. Тадбиркорлар тоифасининг шаклланиб улгуриши ўтиш даврининг тугалланганлигини билдиради, чунки иқтисодиёт бозор қоидаларига амал қилувчи фаол кишилар қўлига ўтади.
Тадбиркорликнинг амалий шакллари қонун ҳужатлари асосида белгиланади ва аниқ кўринишга эга бўлади. Тадбиркорлик фаолияти фирма (корхона) доирасида ва идивидуал якка тарзда юритилади. Биринчи шаклда юридик шахслар, иккинчи шаклда жисмоний шахслар тадбиркорлиги юз беради. Тадбиркорлик асосан фирмаларда ва фермер хўжаликларида кечади. Фирма айрим корхона ва корхоналар бирлашмаси шаклига эга.
Фирма - бу товар ишлаб чиқарувчи корхона. У нафақат моддий товарларни, шунингдек хизматларни ҳам яратади ва бозорга чиқаради.
Фирма иқтисодиётнинг бошланғич бўғини,чунки шу ерда ишлаб чиқариш юз беради, яъни ишлаб чиқариш омиллари ҳаракатга келади, хом ашё, материалларга ишлов берилиб, бутловчи қисмлар йиғилиб истеъмолга тайёр товарлар яратилади, ҳар хил хизматлар кўрсатилади. Фирманинг 4 та асосий белгиси бор:

  1. Фирма муайян мулк шаклига оид ва иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлган корхона, юридик шахс. У эркин фаолият юргазади, нимани қанча ишлаб чиқариш, товарни кимга қанчадан сотиш, тушган даромадни қандай ишлатишини ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ҳал этади. У фақат бозор талабларига бўйсунади, маъмурий тайиқлардан холи бўлиши керак.

  2. Фирма ишлаб чиқарувчилвр жамоаси бўлиб, бу ерда индивидуал манфаатлари мавжуд, лекин умумий манфаати бўлганидан ўзаро бирлашган кишилар меҳнат қиладилар. Фирма жамоасида унинг эгалари, бошқарувчилар (менежерлар) ва ёлланиб ишловчи ишчилар ва хизматчилар бирлашади.

  3. Ҳар бир фирманинг корпоратив – гуруҳий манфаати бўлиб, бу унинг мақсадида ифода этиладики, бу фойда топиш, уни максимумлаштиришдан иборатдир.

  4. Фирма ихтисослашган фаолият юргизади, у ҳамма ишни қилувчи универсал корхона эмас, балки маълум турдаги фаолият юритувчи ва хизмат кўрсатувчи жамоадир. Ихтисослашув бўлганидан фирма бозорнинг маълум сегментига (қисмига) ўз товарларини таклиф этади.

Ташкилий - хуқуқий жиҳатдан фирмалар турлича номланади.
Хусусий фирма - бу айрим шахслар ва оилаларга қарашли корхона бўлиб, хусусий мулкка киради. Хусусий фирма эгаси айрим шахслар ҳисобланади. У якка соҳибга тегишли бўлганидан, унинг ўзи томонидан бошқарилади. Фирманинг капитали хусусий бўлганидан унинг фойда- зарари ҳам эгасига тегишли бўлади. Корхона эгаси йўлиқадиган риск ҳам унинг зиммасига тушади. Кичик хусусий фирмаларда оила аъзоларининг меҳнати билан ёлланган ишчилар меҳнати қўлланилади. Ўрта ва йирик корхоналарда унинг эгаси фақат ишни бошқариш билан шуғулланади, товар ва хизматларни эса ёлланган ишчилар меҳнати яратади.
Ширкат фирмалар - бу бир неча соҳиблар мулкига ва олинган фойданинг улар томонидан баҳам кўрилишига асосланган фирмалардир. Ширкат фирмалар ўзининг учта белгиси билан ажралиб туради.
Биринчидан, улар кичик капиталларни бир ерга тўплаб катта капитал ҳосил этади, капитал эгаларининг шерикчилигига асосланади.
Иккинчидан,тадбиркорлик риски тақсимланиб, капитал қўйган соҳибларнинг барчасига юкланади. Бу ерда партнёрларнинг биргаликдаги масъулияти ва жавобгарлиги мавжуд бўлади.
Учинчидан, бу ерда топилган фойдани шериклар биргаликда ўзлаштирадилар, бу билан улар манфаатларининг уйғунлиги таъминланади.
Ширкат фирмалар табиатан демократик бўлиб, унча катта бўлмаган маблағни ҳам капиталга айлантириб уларнинг эгасига даромад топиш имконини беради, шу сабабли улар бозор тизимида кенг тарқалган фирмалардир. Ширкат фирмаларнинг ўзи икки хил бўлади, булар масъулияти чекланган ва масъулияти чекланмаган фирмалардир.
Масъулияти чекланмаган фирмалар - шундай корхона хисобланадики, уларнинг капитали шериклар мулки хисобланади. Уларнинг корхона очилиш пайтида, яъни унга даставвал қўйган маблағи устав капитали дейилади. Капитал шерикчиликка асосланган бўлсада, шерикларнинг мақоми бир хил бўлмайди. Шериклар икки тоифага ажралади. Биринчиси - тўла ҳуқуқли шериклар. Булар фирманинг жавобгарлигини ўз зиммасига оладилар, зарарни биргаликда кўтарадилар, олнган фойдани эса қўйган капиталнинг миқдорига қараб бўлишиб оладилар. Иккинчиси - ҳуқуқи чекланган шериклар. Булар бошқа шериклар мажбуриятини зиммасига олмайдилар, бошқалар тўлайдиган зарарни тўламайдилар, лекин қўйган капиталига қараб фойданинг бир қисмини оладилар. Масъулияти чекланмаган фирмаларнинг маҳсус тури бу коопиративлардир. Булар ҳам шериклар мулкига таянади, риск тақсимланганда фойда ю зарар бирга баҳам кўрилади. Бироқ кооперативга аъзо бўлиш учун унга пай бериш кифоя қилмайди, чунки бундан ташқари кооперативда ишлаш ҳам зарур.
Масъулияти чекланган фирмалар. Булар ҳам шериклар капиталига асосланган ва фойдаси шериклар ўртасида тақсимланадиган фирмалар. Чекланиш шундан иборатки, фирмалар мажбуриятларига ўзининг устав капитали чегарасида жавоб беради. Масъулияти чекланганлиги айтилган фирмаларнинг кўплаб очилишига олиб клади, уларга пул қўйган шериклар сафини кенгайтириб юборади. Акционер жамиятлар масъулияти чекланган фирмаларнинг энг кўп тарқалган шакли, бу акционерлар жамияти хисобланади. Булар кўп жойда корпорация деб юритилади. Муайян корхона акция чиқариб уни сотади. Акцияни сотиб олганлар акционерлар ,яъни акция эгалари деб аталади. Акция сотишдан тушган пул корхонанинг капиталини ҳосил этади. Акция згалари унинг миқдорига қараб топилган фойданинг бир қисмини дивиденд сифатида оладилар. Акционерлар корхона эгалари ҳисобланади, лекин уларнинг мақоми бир хил эмас. Акциялар катта қисмининг эгалари йирик акционерлар бўлиб, кичик акция эгалари майда акционерлар ҳисобланади.
Турли ширкат фирмаларда ва хусусий корхоналарда бошқариш индивидуал якка тартибда бўлса, акционер жамиятларида корпоратив бошқарув мавжуд бўлиб, бу ишда бача акция эгалар ва ёлланма бошқарувчилар- менежерлар қатнашади. Акционер жамитлари ёпиқ ва очиқ бўлади. Ёпиқ жамиятларда акцияларнинг асосий қисми шу ердаги ишчи ва хизматчиларга ёки уларнинг ташкилотларига тегишли бўлади, бегонага акция берилмайди.
Очиқ жамиятларнинг эгалари шу ерда ишлаши шарт эмас, акциядор хоҳлаганларга, ҳатто бегоналарга ҳам сотилади, лекин барибир булар ҳам тенг ҳуқуқли хиссадорлар саналади.
Давлат фирмалари. Булар давлат мулки бўлган ва унинг назорати остида ишлайдиган корхоналар.улар иқтисодиётда давлат тадбиркорлигини ташкил этади, иқтисодиёт давлат секторининг асоси ҳисобланади. Давлат фирмалари ҳам эркин иқтисодий субъект ҳисобланади, улар ҳам эл қатори бозор қонун-қоидаларига биноан фаолият юритади. Улар одатда сер капитал ва даромади юқори бўлмаган корхоналардан иборат бўлади, улар яратган товар ва хизматлар иқтисодиёт ривожи учун муҳим ахамият касб этади, чунки улар транспорт, энергетика, нефть-газ саноати, коммунал хўжалик, сув хўжалиги, алоқа, телекоммуникация, космик саноат каби соҳаларда ишлайдилар.
Аралаш фирмалар. Булар турли мулкчиликнинг қоришмасига асосланган корхоналар. Буларда, биринчидан, хорижий ва миллий капитал бирлашса, иккинчидан мамлакат ичидаги шериклар ҳар хил. Хорижий ва мамлакат ичидаги шериклар бирлашганда қўшма корхоналар ҳосил бўлади. Мамлакат ичидаги шериклар мулки, яъни давлат хусусий ва жамоа мулки қўшилганда биргаликдаги корхоналар ҳосил бўлади.


Download 103,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish