I—БОБ. AФFOHИCTOH ПОЛИЭТНИК ДАВЛАТ СИФАТИДА
1.1. Афғонистон Ислом Республикаси миллий-этник таркибининг умумий таснифи
Афғонистон муҳим стратегик коммуникациялар кесишган жойда жойлашган бўлиб, қадимдан Осиёнинг учта муҳим субрегионларини: Эрон, Ҳиндистон ва Марказий Осиё ўртасидаги муҳим боғлаб турувчи бўғин сифатида ифодаланади.
Афғонистон чегараси 5.529 кмга чўзилган ҳолда, еттита давлат билан чегарадош, хусусан: Эрон билан (936 км узунл.), Туркманистон (744 км.), Ўзбекистон (156 км.), Тожикистон (1030 км.), Хитой (76 км.), Покистон (2.430 км.) ва шунингдек Ҳиндистон (Джама ва Кашмир жанжалли ҳудуди). Майдони-652,9 кв. кмни ташкил этади.
Пойтахти-қобул. Йирик шаҳарлари: қандаҳор, Ҳирот.
Давлатнинг маъмурий бўлиниши-32та вилоятдан иборат.
Афғонистон аҳолисининг ўзига ажралиб турувчи хусусиятлари бу, унинг қадим замондан-ҳозирги вақтгача турли кўринишдаги этник хилма-хиллиги, қабилаларнинг тарқоқлиги, барча тиллар ва диалектларнинг мавжудлигидир. Унинг 652.9 минг кв.км. ҳудуди (Ўзбекистон ҳудудидан 204.8 минг кв.км катта ва Покистондан 144.7 минг кв.кмга кичик)да 20 дан ортиқ халқлар ва турли қабилалар яшайдилар 3.
Бундай этник турли-туманлик бир неча сабаблар билан асосланади. Биринчи ўринда, давлатнинг географик ўзига хос хусусиятларини эслатиб ўтиш керак: кўпинча бориш қийин бўлган тоғли кенг ҳудудлар Афғонистонни бир қанча вилоятларга тақсимлаб, аҳолининг этник, маданий ва тил жиҳатидан бўлинишига сабаб бўлган. Бундан ташқари, доимий равишда Афғонистон ерларида ҳар хил бошқа юрт истилочиларининг келиши, кўпинча, уларнинг забт қилинган ерда қолиши, давлатда турли-туман этник элементларининг йиғилишига сабаб бўлди. Ва ниҳоят, Афғонистондаги ҳалқаро савдонинг муҳим транзит регионлиги давлатнинг этник таркибига таъсир қилади. Савдогарлар колониясидан ташқари, бу ерда, келиб чиқиши ҳар хил бўлган дин тарғиботчилари ва ҳар хил динга сиғинувчиларнинг бутун қабилалари бир ерда жойлашгандирлар.
Афғонистоннинг демографик статистикаси ҳеч қачон бўлмаган ва давлатдаги аҳолининг сони ва унинг этник таркибини аниқлаш қийин. Фақат фуқаролар уруши бўлган вақтда 1979 йилнинг июнида, бу ерда бир марта аҳолининг сони руйхатга олинган бўлиб, унинг натижаси унчалик қониқарли бўлмаган. Бу рўйхатнинг натижасига кўра, давлатнинг 15,5 миллион аҳолиси мавжуд бўлган ҳолда, шаҳар аҳолиси умумий сондан 11 фоизни ташкил қилган4.
Ҳозирги натижаларга кўра (БМТ маълумоти асосида) мамлакатда 22 миллион аҳоли мавжуд,-деб ҳисобланади. Бундан ташқари, Покистонда 1 миллион ва Эронда бир неча минг афғон қочоқлари мавжудлиги қайд қилинган5.
Афғонистонда бешта этник гуруҳ мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
эрон;
туркий;
араб;
шимолий-ҳинд;
- дравидлар.
Уларнинг ҳаммаси таркиб миқдори, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг даражаси, иқтисодиётда ва давлатнинг сиёсий ҳаётида иштироки жиҳатидан бир-биридан сезиларли даражада фарқ қилади.
Пуштунлар аниқроғи афғонлар, олтмишдан ортиқ қабилаларга бирлашган ҳолда, аҳолининг 40 фоизини ташкил қилади. Аҳолининг қолган қисми тожиклар (қарийб 25 фоиз), ўзбеклар (9 фоиз), белужийлар (5 фоиз), қизилбош ва хазорийлар (15 фоиз атрофида), нимрўзлар, ҳиротликлар, аймоқи, пошшои ва нуристонлар (қарийб 6 фоиз)дан иборат.
Афғонистоннинг шарқий ва жанубий вилоятларида кўпчиликни пуштунлар ташкил қилиб, улар учта асосий қабилалар бирлашувига: ғарбий қабилалар бирлашуви-дурронийлар (3 миллионлан ортиқ), шарқий-гилзоилар (қарийб бир ярим миллион аҳоли), коронилар (қарийб бир ярим миллион аҳоли) ва шунингдек бир қанча алоҳида йирик қабилаларга бўлинган.
Дурронийлар қабиласи асосан Афғонистоннинг жанубий-ғарбий вилоятларида: жанубда - қандаҳордан то Фарахгача; ғарбда - Ҳиротгача ва шунингдек давлатнинг катта шаҳарларида истиқомат қилишиб, асосан ўтроқ ва ярим кўчманчи ҳаёт тарзи билан яшашади.
Гилзоилар асосан Покистон билан чегарадош ғарбий ва жанубий-шарқий ерларда яшайдилар. Гилзоиларнинг катта ва жанговар қабиласи бўлиб сулаймон ҳайл қабиласи ҳисобланади. Улар 450 минг аҳолини ташкил қиладилар.
Корони қабилалар уюшмасига африддин, мўғул тури, жаджи, моманд, вазири, ишвари, сади, тани какари ва бошқа қабилалар тегишли. Улар асосан, Афғонистоннинг ғарбий-шарқий қисмида истиқомат қиладилар. қабиланинг бир қанчаси чегаранинг ҳар икки томонида истиқомат қилишади.
Афғонистондаги миллатлар сони буйича иккинчи ўринда юқорида айтилганидек тожиклар туриб, улар Афғонистоннинг шимолий ва марказий вилоятларининг маҳаллий аҳолиси бўлиб, шаҳар аҳолисининг каттагина қисмини ташкил қилади. Бошқа миллат вакилларига нисбатан, уларда саводхонлик даражаси нисбатан юқори бўлган ҳолда, 11та асосий қабила гуруҳларидан иборат. Ҳозирги вақтдаги тожик манзилгоҳлари (Пуштун қабилалари орасида) қандаҳорда, Хостда, Зурматда, Гардезда ва мамлакатнинг бошқа жанубий-шарқий қисмларида жойлашагани шуни кўрсатадики, олдинги вақтда, тожиклар бу ҳудудларда маҳаллий аҳолининг асосий қисмини ташкил қилган.
Тожикларининг туб аҳолиси қобул вилоятида, Чорикор, Истолифа, Панжшер, Гурбошда, Саланга туманларида жойлашган, қолган катта қисми Ҳирот, Гур, қисман Нимроз ва Фарахда истиқомат қилишади.
Шимолда тожиклар Бағлон, Таҳор, Қундуз, Бадахшон вилоятлари аҳолисининг асосий кисмини ташкил қилади. Давлатнинг шимолий қисмидаги Балх, Жузжон, Самангон, Фарёб, Бадгиз вилоятларида тожиклар ўзбеклар ва туркманлар билан қўшни бўлиб яшайдилар. Шу аснода тожиклар, давлатнинг ҳамма ҳудудларида (Нуристондан ташқари) зич ҳолда ёки бошқа этник гуруҳлар ичида алоҳида гуруҳ бўлиб яшашади.
Хазорийлар этник гуруҳ сони бўйича учинчи ўринда бўлиб, улар Афғонистонни XIII асрда босиб олган мўғул истилочиларининг авлодлари ҳисобланади. Улар асосан мамлакатнинг марказий қисмида истиқомат қилиб, ўтроқ аҳоли таркибига мансубдирлар.
Чораймоқлар Афғонистоннинг марказий қисмида яшашади. Бу қабилага- жамшид, таймен ва теймур каби қабила вакиллари мансуб бўлиб, уларнинг кўп қисми кўчманчи ёки ярим кўчманчи аҳоли ҳисобланади.
Ўзбеклар Афғонистоннинг тўққизта шимолий-шарқий вилоятлари: Бадгиз, Бағлон, Бадахшон, қундуз, Самангон, Жузжон, Балх, Таҳор ва Фарёбда истиқомат қилишади. Улардан энг ками Бадгизда маҳаллий аҳолининг умумий сонидан 2 фоизини, энг катта қисми Фарёбда 52 фоизни ташкил қилади.
Туркманлар-алоҳида гуруҳ бўлиб, давлатнинг шимолий туманларида яшайдилар ва уларнинг асосий қисми ярим кўчманчидир.
Қирғизлар Хитой чегараларига бориб туташадиган Вохан коридорида жойлашган бўлиб, худди туркманлардек, улар ҳам ярим кўчманчиларга мансубдир.
Нуристон қабиласига мансуб аҳоли Нуристон туманларининг бориш қийин бўлган тоғли жойларида кун кечиришади.
Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар институтининг ходими М.Лаумулиннинг маълумотига асосан, Афғонистон ва қўшни давлатларда истиқомат қиладиган, ажралиб қолган миллатларнинг этнодемографик ҳолати ўзига хос таснифга эга6.
Афғонистондаги ҳар бир халқ ўз ҳаётини архаик, патриарх режаларига асосланиб қуришга ҳаракат қилади. Аҳолининг деярли ҳаммаси-мусулмонлар бўлиб, уларнинг 84 фоизи исломнинг сунний йуналишига, 15 фоизи шиа йуналишига мансублар.
Шундай қилиб, Афғон аҳолиси уч асосий қисмга бўлинади, десак ҳам бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |