Мундарижа Кириш i-bob. Mehnat ta`lim o’qituvchilarini tayyorlash jarayonida innovatsion yondashuv asosida interfaol metodlarni qo’llash


II-БОБ. Меҳнат таълими ўқитувчиларини тайёрлашда мустақил таълим мазмуни ва моҳияти, унинг инновацион шакл, метод ва воситаларидан фойдаланиш



Download 65,26 Kb.
bet7/14
Sana22.02.2022
Hajmi65,26 Kb.
#100132
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
4-Mehnat ta'limining shakl va metodlari

II-БОБ. Меҳнат таълими ўқитувчиларини тайёрлашда мустақил таълим мазмуни ва моҳияти, унинг инновацион шакл, метод ва воситаларидан фойдаланиш
2.1. Меҳнат таълими ўқитувчиларини тайёрлашда мустақил таълимнинг мазмуни ва моҳияти

Касбий мустақил иш жараёнини гуманитарлаштириш муҳимлигига ишонч ҳосил қилишнинг шарти, шарт-шароити, шакли, ахборот материали, воситаси, инсонпарварлик асосида амалга оширилиши, унга тайёргарлик. Мустақил иш таълимнинг тизимли таркибий қисми сифатида унинг хусусиятлари кўринишида янада чуқурроқ англанади. Таълим - тизимлаштирилган билимлар, малака ва кўникмаларини ўзлаштириш жараёни ва натижаси, ҳаётга, меҳнатга, фаолиятга тайёрлашнинг муҳим омилидир. Таълим ижтимоий-маданий ҳодиса ҳисобланади ва қуйидаги ижтимоий-маданий вазифаларни бажаради:


1. Таълим -бу инсонни фанлар ва маданият дунёсига кириши энг қулай ва интенсив (жадал) усулларидан биридир.
2. Таълим инсонинг ижтимоийлашиши ва авлодларнинг кетма-кетлиги амалиётидир.
3. Таълим инсоннинг ижтимоий ва маънавий ҳаёти механизми ва оммавий маънавий ишлаб чиқариш соҳаси ҳисобланади.
4. Таълим- инсон фаолияти маданий- ифодаланган намуналарини тарқатиш жараёнидир.
5. Таълим регионал тизимларни ривожланишига ва миллий анъаналарни сақлаб қолишга ёрдам беради.
6. Таълим жамиятнинг асосий маданий қадриятлари ва ривожланиш мақсадлари еткақиладиган ҳаамда тадбиқ этиладиган ижтимоий институт ҳисобланади.
7. Таълим жамият ҳаётида ва алоҳида инсонда маданий ўзгаришлар ва қайта ташкил топишларни фаол теқлаштирувчиси сифатида иштирок этади.
Бу ерда қуйидагиларни таъкидлаш зарур: таълим - ўқувчининг маълум давлат таълим даражаларини - ижтимоий боғлиқ мақсадларни акс эттирувчи стандартларга эришишини тасдиқлаш билан амалга ошириладиган шахснинг, жамият, давлат манфаатларида мақсадга мувофиқ таълим ва тарбия жараёнидир. Қуйидагиларни таъкидлаш ҳам муҳимдир: педагогик ўқув юртларида ўқувчиларнинг маълум қисми касбий таълим олади. Олий педагогик мактабларида ёшларнинг алоҳида ижтимоий категорияси ўқитилади, улар қуйидагилар билан фарқ қилади:
• Олий педагогик таълим институти билан ташкилий бирлаштирилган
• Юксак билим даражаси билан ижтимоий фаоллиги, интеллектуал ва махсус етуклиги мослиги билан фарқ қилади;
• Касбий йўналганлиги, танлаган касбига тайёрланишга ҳозирлиги билан;
• Фаолияти асосий турлари - касбий-ўқув, мустақил иш (ўқишдагига қўшимча), илмий-тадқиқотчилик.
Талабалар яна маълум ҳаётий тажрибаси, педагогик амалий фаолияти ва керакли касбий ўзини такомиллаштириши билан ҳам фарқ қиладилар. Ўқув юртида билим олиш даври етуклик даври (кундузги бўлим талабалари учун - шахсий; бўлим талабалари учун - касбий). Шахсий сифатлари ташкил топиши даври билан (мақсадга интилувчанлик, қатъийлик, дадиллик, мустақиллик, ташаббускорлик; хулэи ижтимоий-маънавий сабаблари кучайиши; ахлоқий муаммоларга қизиқиши ортиши: ҳаёт мазмуни, бурч, масъулият ва бошқаларга) тўғри келади. Тўлақонли касбий-ижодий ҳаёт ва фаолиятга ишонч жонланади. Бўлажак ўқитувчи (бакалаврларни) идрок этиш қизиқишлари кенглиги, билимлилик айниқса, касбий соҳадаги билимлик қизиқтиради. Талабаларни чуқур касбий мустақил ишга йўналтириш зарур, буни ижтимоий аҳамияти билан асослаб, чуқур ва доимий касбий-педагогик қизиқишни шакллантириб. Уни ривожлантириш учун талаб даражасигача шароит яратиш керак. Таълимнинг ҳоқирги замонавий тушунчасини шахснинг турли хил қобилиятларини шакллантириш, уларни амалга ошириш ва маҳсулдорлиги юксак даражаси деб тушуниш керак. Бугунги кунда ҳар бир таълим олиш вазиятида шахсни ва индивидуалликни ривожлантирувчи ташкил этувчилари ҳамда унинг ўзини ривожлантириши учун шароитлар муҳим бўлиб қолмоқда.
Шундай қилиб, таълим жараёнида мустақил ишнинг устунлиги янада ортиб бормоқда. Эркин, мустақил билим олиши учун шахсга ҳамма ҳуқуқлар берилади, яъни бундан таълимнинг инсонпарварлаштирилиши, демократлаштирилиши ва табақалаштирилиши мазмуни келиб чиқади. Демак, талабаларнинг мустақил ишлари жараёнида мутахассиснинг шахсини тарбиялаш ва ҳap томонлама ривожлантириш керак, биринчи навбатда - интеллектуал, интеллектуал-ижодий, фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш, ўқитувчи касбини танлашда ижтимоий бурчи хиссини тарбиялаш, касбий ўзини такомиллаштириш зарурлигини англаб етиши лозим. Таълимни асосий муаммоларни ҳал этишга, шу жумладан ўқувчининг мустақил иш жараѐнида ўзини ўрганиш ва касбий-шахсий қизиқишлари, талаблари ва эҳтиѐжларини қониқтиришига йўналганлиги таълимни фақатгина такомиллашиши эмас, балки ижтимоий организм сифатида модернизациялаштирилиши ҳам гаровидир.
«Мустақил иш» - тушунчаси педагогик луғатларда - ўқув юртидан ташқари, мустақил ўрганиш туфайли эгалланадиган таълим туридир, деб таърифланган. Айни вақтда «Мустақил иш», «Ўзини тарбиялаш», «Мустақил ўқиш» тушунчаларидан синонимлар сифатида фойдаланилмоқда. Бунда улар бажарган мустақил ишларнинг дидактик мақсади, шахсий ёки жамоага мўлжалланганлиги, ўзлаштириш усуллари, шаклига бажариш ўрнига қараб фарқланади. Талабаларда мустақил онгли фаолиятни шакллантириш таълим жараёнида муҳим омил ҳисобланади. Унинг назарий, амалий, илмий, методик ва педагогик асослари таҳлил қилинса ва мустақил ишнинг энг самарали шакллари, воситалари танланса, онгли мустақил иш фаолиятини шакллантиришда ижобий натижаларга эришиш мумкин. Бунда ўтиладиган мавзунинг амалиѐт билан узвийлиги, илмийлиги ва материалларнинг қизиқарлилиги, мавзуларнинг тизимлилиги, топшириқ ҳамда вазифаларнинг кўп қирралилиги, ўзаро боғлиқлиги муҳим ўрин тутади. Аммо энг асосийси талабаларни мустақил онгли фаолиятини шакллантиришда уларнинг интилиш ва қизиқишларига эътибор қаратиб, талабалар эгаллаган билимларини амалиётда қўллай олишлари, уларни ижтимоий фойдали, тарғибот–ташвиқот ишларида иштирок этишларини таъминлашдан иборат.



Download 65,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish