Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10



Download 2,2 Mb.
bet58/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

Германия давлати қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган ерларнинг қарийб барчаси йирик, ўрта ва кичик фермер хўжаликларига тегишли. Германияда 1950 йилдан бошлаб фермер хўжаликларининг сони камайиши натижасида бугунги кунда қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган 11,8 млн. га экин майдонида 665 минг фермер хўжаликлари фаолият кўрсатиб, бир фермер хўжалигига ўртача 17,7 га ер тўғри келади. Фермер хўжаликларининг фақатгина 28% қисмида 50 гадан ортиқ экин майдони бор. Чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган фермаларда ўртача 16 бош қорамол парвариш қилинади.
Германияда 51% фермер хўжаликлари ўз фаолиятларини қисман хусусий ва қисман ижарага олинган ерларда юритишиб, 1997 йилда бундай тоифадаги хўжаликлар 271,5 мингтани (1995 йилда 287,3 мингтани) ташкил этган. Ушбу фермер хўжаликларининг сони камайгани ҳолда 2 йилда уларнинг ер ўлчами 41 гектардан 46 гектарга кўпайиб, жами ер майдонининг 18 гектари хусусий ва 28 гектари ижарага олинган ер ҳисобига тўғри келмоқда. 1995 йилда бу тоифадаги хўжаликлар ҳисобига 12 млн.гектар, 1997 йилда эса мамлакат бўйича жами қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган 12,4 млн.га ер майдонининг 72,2% тўғри келган.
Иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида даромаднинг юқори бўлганлиги ҳам фермер хўжаликларидан жуда кўп ишчиларни саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларига ўтиб кетишига олиб келмокда. Мамлакатда 1950 йилда 1,6 млн. фермер хўжалигида доимий ишловчилар сони 3,9 млн. кишини ташкил этган бўлса, 1995 йилда 523 минг фермер хўжаликларида бор-йўғи 275 минг киши доимий ишламоқда. Қишлоқ хўжалигида ишловчилар сонннинг камайиши ўз навбатида меҳнат унумдорлигининг ошишига олиб келмокда, жумладан, 1950 йилда қишлоқ хўжалигида банд бўлган бир киши 10 кишини озиқ-овкат билан таъминлаган бўлса, 1995 йилларга келиб у 91 кишини таъминлай бошлади.
Германия давлатининг фермер хўжаликлари деҳқончилиқдаги ҳосилдорлик ва чорвачиликнинг маҳсулдорлиги бўйича дунёда етакчи ўринларни эгаллайди. 1990 йилларнинг бошларида мамлакатнинг 60 млн. аҳолиси ўз қишлоқ хўжалигида етиштирилган маҳсулотлар билан тўлиқ таъминланган, жумладан, ун ва ун маҳсулотлари билан таъминланганлик 106%, картошка - 94%, шакар - 131%, мол гўшти - 114%, чўчқа гўшти - 85%, сут ва сут маҳсулотлари - 101% ни ташкил этди. 1990 йилларда қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлиги 1980 йилга нисбатан 4 баробарга ошди.
Таҳлил қилинган давлатларнинг қишлоқ хўжалиги тармоғини ривожлантириш босқичларини таҳлил натижалари республикамиз фермер хўжаликларида қуйидаги йўналишларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий меҳанизмларини бозор тамойиллари асосида такомиллаштиришни тақозо қилади: қишлок хўжалиги товар маҳсулоти ишлаб чиқарувчилар, тайёрлов, қайта ишлаш, сотиш, хизмат кўрсатиш инфратузилма субъектлари ва саноат Корхоналари ўртасида ўзаро ихтиёрийлик, моддий манфаатдорлик ва иқтисодий ҳамкорлик асосида кооперация муносабатларини шакллантириш; қишлоқда кичик корхоналарни ривожлантиришнинг давлат томонидан иқтисодий рағбаглантирилиши; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига давлат эҳтиёжлари учун харид режалари (квота) белгилашда нафақат ички бозор, балки жаҳон бозоридаги талаб ва таклифни ҳисобга олган ҳолда режалаштириш; тармоқни молиялаштириш ва кредитлаш тизимини такомиллаштириш асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг иқтисодий самарадорлигини таъминлаш ва товар ишлаб чиқарувчилар моддий манфаатдорлигини оширишга эришиш; қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларига белгиланадиган нархлар ўзгарувчанлиги устидан мониторинг олиб бориш ҳамда улар ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш; қишлоқ хўжалиги экинлари турини мустақил танлаш ва жойлаштириш эркинлигини таъминлаш; фан-техника ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий қилишни иқтисодий рағбатлантириш асосида инновацион фаолликни ривожлантириш; қишлоқ хўжалигадаги долзарб йўналишлар бўйича илмий-тадқиқот ишларини молиялапггиришни такомиллаштириш ва бошқалар14.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish