Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10


Агросаноат мажмуаси самарадорлигини сифат жиҳатдан янги даражага олиб чиқишнинг устувор йўналишлари



Download 2,2 Mb.
bet175/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

16. 3. Агросаноат мажмуаси самарадорлигини сифат жиҳатдан янги даражага олиб чиқишнинг устувор йўналишлари


Бозорни озиқ-овқат ва хомашё маҳсулотлари билан тўлдириш вазифаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сифатини яхшилаш муаммоси билан боғлиқдир. Аҳолининг истеъмолини қондирадиган ҳар қандай маҳсулот, уни фойдали қиладиган маълум бир хусусият, хоссага эга бўлиши керак. Улар маҳсулотдаги истеъмол қийматнинг моҳиятини акс эттиради. Агар истеъмол қиймати маҳсулотнинг умумий фойдалилигини ифодаласа, унинг фойдалилик даражаси, яъни маълум истеъмолни қаноатлантиришга объектив қодирлигини маҳсулотнинг сифати характерлайди. Маҳсулот сифати деганда, уни маълум бир эҳтиёжини қондириш кераклигини зарур қилиб қўйган, маҳсулотдаги хусусиятлар тўплами тушунилади. Маҳсулот сифати муҳим иқтисодий категориялардан бири бўлиб, у ишлаб чиқариш жараёни ва маҳсулот истеьмолида кишилар ўртасидаги ўзаро мустаҳкам муносабатларни ифодалайди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини яхшилаш фақат аҳолининг озиқ-овқатга бўлган истеъмолини тўлиқ қондирибгина қолмай, балкикорхонанингиқтисодий самарадорлигини оширади. Шунинг учун маҳсулот сифатини ошириш ўз навбатида бу пировард натижада маҳсулотнингтоварлилик даражасини оширишга, ресурсларни тежашга, ижтимоий истеъмолни тўлароқ қондиришга олиб келади.Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қатнашадиган барчаресурслар сифати бўйича бевоситабоғланиш мавжуд. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  1. Қишлоқ хўжалик маҳсулотининг сифати:

  • иш кучи сифати;

  • фондлар билан қуролланиш;

  • ходимлар малакаси;

  • моддий рағбатлантириш сифатидир.

II. Ер ва бошқа табиий ресурслар сифати; III. Моддий ресурслар сифати:

  • асосий воситалар сифати: а)саноатдан келадиган; б)қишлоқ хўжалигидан чиқадиган;

  • моддий айланма воситаларнинг сифати: а)саноатдан келадиган;б) қишлоқ хўжалигидан чиқадиган.

Маҳсулот сифатини яхшилаш ва уни таъминлашнинг етакчи омили ишкучининг сифати ҳисобланади. Фойдали меҳнат билан шуғулланувчи мамлакатнинг ҳар бир фуқароси маҳсулот сифатини таъминлаш бўйича ўз муносабатларини қуйидагилар асосида амалга оширишлари керак: ўзаро ёрдам ва илғор тажрибаларни алмашиш; ҳар бир иш жойида меҳнат сифатига ва унинг натижасига қаттиқ талабчанлик; маҳсулот сифати деган бош мезондан келиб чиқиб, ходимнинг касбий усталиги ва унинг меҳнатга тўланадиган ҳаққини баҳолаш; ҳар бир кишининг - ишчидан то раҳбаргача ўз меҳнати сифати учуншахсий жавобгарлиги; меҳнат жараёнида маҳсулот сифатинипасайтиришмумкинбўлганҳар қандай фаолиятни огоҳлантириш.
Бозорга олиб чиқиладиган ҳар қандай қишлоқ хўжалиги маҳсулоти кишиларнинг истеъмолини қондириш даражаси бўйича текширувдан ўтади: ҳар бир харидор ўзининг истеъмолини қондирадиган маҳсулотни сотиб олади, харидорлар массаси эса кишилар истеъмолини тўлароқ қондирадиган маҳсулотни сотиб олади, шундамаҳсулотрақобати шакилланади.
Маҳсулот сифатини баҳолашдаилмий тадқиқотлар, конструктивлар ва технологик ишланмалардан фойдаланилади. Маҳсулот сифатини жорий қилиш,таъминлаш ва сақлаб туришнинг асосий босқичларини “сифат сиртмоғи” деб тафсифланади. Бу қуйидаги босқичларда ифодаланади: маҳсулотга бўлган талаблар, маҳсулотнинг техникавий даражаси ва сифатини олдиндан кўриш; илмий техникавий тараққиёт ютуқларини ҳисобга олиб, сифат даражасини шакллантириш, меъёрий – техникавий ҳужжатларни тайёрлаш;ишлаб чиқарувкорхона имкониятларини таҳлил қилиш; сифатли хомашё, материал, жамловчи буюмлар билан, моддий техникавий таъминлаш; ишлаб чиқаришни техникавий тайёрлаш, технологик жараёнларни ишлабчиқиш жиҳоз, ускуна ва асбоблар билан таъминлаш; тегишли меъёрий техникавий ҳужжатлар ва стандартларга мувофиқ маҳсулотни ишлаб чиқариш; техникавий назорат ва синаш, тайёрлаш сифатини баҳолаш; тайёр маҳсулотни сотиш, маҳсулотни сақлаш транспорти ва сотишжараёнларида унинг сифатини сақлаб қолиш; тайёр маҳсулотни монтаж қилиш ва унда фойдаланиш, хизмат қилиш ватаъмирлаш сифатини таъмирлаш, истеъмолчи маҳсулот сифати билан қониққанлик сифатини баҳолаш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009-йил 19-июнда “Республика корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимини жорий этишни кенгайтиришга доир қўшимчачора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бунда,ҳақ тўлаш шакли, иш ҳақининг миқдори, юқори сифатли маҳсулот ва иш учун мукофатлаш, яроқсиз маҳсулот учун иш ҳақидан чегириб қолиш, маҳсулот нархи ва таннархи, сифат даражаси, кадрларни танлаш, жойлаш ва иш жойини ўзгартириш, малака оширишни ташкил этиш, илмий-техникавий ижод, рациноллаштириш ва ихтирочилик, турар-жой маиший шароитлар, жамоадаги ўзаро муносабатлар, психологик муҳит ва бошқалар сифатни оширишга хизмат қилади. Корхонада сифат тизимини ўрганиш ва уни яхшилаш бўйичақуйидагиларни билишни талаб этади:

  • маркетинг, бозорни ўрганиш;

  • техника талабларини лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш;

  • материал-техник таъминот;

  • техник жараёнларни тайёрлаш ва ишлаб чиқиш;

  • ишлаб чиқариш;

  • назорат, синов ва тадқиқотлар ўтказиш;

  • ўраш ва сақлаш

  • сотиш ва тақсимот;

  • монтаж ва ишга тушуриш;

  • хизмат кўрсатишга техник ёрдам;

  • фойдаланиб бўлинганидан кейин утилизация қилиш.

Сифат функцияларини тизимлаш ҳар бир маҳсулот сифати функционал ва рағбатлантирувчи функцияларни ўзида акс эттириши керак. Бу ҳолатда истеъмолчи тамонидантоварнингсифатинибелгилайди ва унибошқа истеъмолчилар ҳам кўриб чиқиши талаб этилади. Бу ўз навбатидамаҳсулот сифатини яхшилаш бўйичашуғулланувчиларолдида муаммоларни юзага келтиради. Бу муаммоларни ҳал этиш учун сифат функциясинитизимлаш (СФТ) услуби қўлланилади. СФТ 1960-йилларнинг охирларида Японияда ишлаб чиқилган бўлиб, уни биринчи бўлиб “Митсубиси” фирмаси қўллай бошлаган. Ундан сўнг бу услуб Форд корпорациясида кенг қулоч ёйди.
Корхонада маҳсулот сифатини назорат қилувчи сифат хизмати бўлимини ташкил қилиш корхонада олиб борилаётган сифат бўйича фаолиятини мувофиқлаштиришга имкон беради. Сифат хизмати сифат бўйича услубий таклифларни ишлаб чиқади.
Республикамизда амалга оширилаётган сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлар стандартлаштириштириш, метрология, сертификатлаштириш ва сифатни бошқариш соҳаларида янги йўналишларни белгилаб берди. Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида”, “Метрология тўғрисида”, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги ва сифати тўғрисида”ги қонунлари, Республика Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Миллий эталон базасини шакллантириш ва метрологик таъминотни такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди.
Республика корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш ва халқаро бозорга чиқишучун ISO 9000 серияли халқаро стандартлар асосида сифат тизимини жорий этиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги тизимини барқарорлаштиришга қизиқувчиларнинг ортиб бориши кузатилмоқда. Сифат тизимини жорий қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги тизимини барқарорлаштириш, корхоналарнинг тендерларда қатнашиш, тизимини такомиллаштириш, ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш ва ҳамкорлик муҳитини ривожлантириш имкониятларини беради.Бугунги кунда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ва ишлаб чиқарувчилар фаолияти самарадорлигини ошириш биринчи навбатда кишлоқ, сув ва ўрмон хўжаликларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда маҳсулот сифатини бошқариш ва озиқ-овқат хавфсизлиги тизимида халқаро стандартларни қўлланилишини амалга ошириш заруриятини келтириб чиқармоқда. Шунииг учун ҳам республика саноат корхоналарида маҳсулотларнинг халқаро ва миллий стандартлар асосида сифат кўрсаткичларини аниқлаш, маҳсулот сифатини бошқариш орқали озиқ-овқат хавфсизлиги тизимини барқарорлаштириш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан ҳисобланади. Ҳозирги вақтда корхона тизимининг таркибий элементларидан бири сифат тизимига турли хил стандартларни жорий этиш истиқболлари кузатилмоқда. Бу тизим ўзида ташкилий тузилмани, режалаштириш бўйича фаолиятни, жавобгарликларни тақсимлаш, амалиёт, процедуралар, жараёнлар ва ресурсларни қамраб олади. Агросаноат мажмуининг турли корхоналарда, жумладан ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқарувчи, қишлок хўжалиги, хизмат кўрсатувчи ҳамда маҳсулотларни қайта ишловчи ва сотувчи тармоқ корхоналарида сифатини ташкил этишбўйича комплекс масалаларни илмий ва амалий жиҳатдан ҳал этиш етарли даражада мураккабликка эгадир.Шу сабабли маҳсулот сифатини бошқариш, назорат қилиш, шакллантириш ва сифатига таъсир қилувчи омиллар ҳамда озиқ-овқат хавфсизлиги таъминоти тўғрисида тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.
Сифат тушунчаси тарихий ишлаб чиқариш шарт-шароитлари таъсирида шаклланди. Ҳар бир ижтимоий ишлаб чиқариш маҳсулот, хизматлар сифатига объектив талаблар қўйди. Сифат- истеъмолчи талабининг қондириш даражасига айтилади. Замонавий бозор иқтисодиёти ишлаб чиқариладиган маҳсулот (хизматлар) сифатига катъий талаблар қўяди. Чунки ҳозирги замонда ҳар қандай фирманинг омон қолиши, унинг товарлар ва хизматлар бозоридаги мавқеи рақобатбардошлик даражаси билан белгиланади. Рақобатбардошлик икки кўрсаткич – бахо ва маҳсулот (хизматлар) сифатининг даражаси билан баҳоланади.
Иқтисодиётни модернизациялаш жараёнидасифат корхонанинг мавқеини ошириб боради. Маҳсулот (хизматлар) сифатини ошириш – бу, натижада унингмаҳсулот миқдорини, ресурсларни тежаш, ижтимоий ва шахсий эҳтиёжларни тўларок қондириш масаласи ҳисобланади. Агар сифат муаммоси ҳал этилмаса, ижтимоий ишлаб чиқаришва аҳолининг товарларга бўлган эҳтиёжларини қондириб бўлмайди. Маҳсулот (хизматлар) сифати – бу шу маҳсулот (хизматлар)дан маълум мақсадда фойдаланиш учун унинг яроқлилик даражаси, маҳсулот (хизматлар)ларга бўлган аҳоли эхтиёжларини, истеъмолчиларнингталаб ва дидларини қондириш қобилиятидир.
Маҳсулот (хизматлар) сифати иқтисодий категория бўлиб, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларнинг муносабатларини, сифатли маҳсулот (хизматлар) ишлаб чиқариш, режа топшириқларини бажариш ҳамда маҳсулот (хизматлар)га баҳо белгилаш бўйича корхонанинг давлат билан муносабатларини ифода этади. Ундан ташқари, маҳсулот (хизматлар) сифати корхоналар ўртасидаги сифатли маҳсулот (хизматлар) учун моддий рағбатлантириш ва сифатсиз маҳсулот (хизматлар) ишлаб чиқарилгани учун моддий жавобгарликка тортиш бўйича муносабатларни ифодалайди.
Маҳсулот (хизматлар) сифатини мунтазам равишда яхшилаш иқтисодиётни ривожлантиришнинг зарур шарти, ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, халқ фаровонлигини ўстиришнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади.
Маҳсулот (хизматлар)нинг микдори ва сифати ўзаро диалектикага боғлиқдир. Юқори сифатли маҳсулот (хизматлар) сифатсиз тайёрланган маҳсулот (хизматлар)га нисбатан жамият эҳтиёжларини юқорирок даражада қондиришга қодир. Демак, маҳсулот (хизматлар) сифатини яхшилаш ишлаб чиқариш ҳажмини қўшимча харажатларсиз ошириш, демакдир. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (хизматлар) сифати ва микдорининг ўзаро боғлиқлиги маҳсулот (хизматлар) сифатини ошириш, жамият эхтиёжларини тўла қондиришга имкон беради, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчи кучлари ўсишининг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.
Сифатли маҳсулот (хизматлар) доимо ўз харидорларига эга. Ҳозирги даврда мазкўр талаб қондирилгандагина маҳсулот (хизматлар)ни дунё бозорига чиқариш мумкин. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатга экспортдан келадиган валюта тушумини кўпайтириш орқали янги техника ва технологиялар сотиб олиш, ишлаб чиқаришҳажмини кенгайтириш, самарадорлигини ошириш имконини беради. Юқори сифатли маҳсулот (хизматлар) ишлаб чиқаришга ва уни сотишга эришган хўжалик ўз ишлаб чиқариш салохиятини янада юксалтириш имкониятига эга бўлади. Бундай субъектларнинг кўпайиши эса мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Мамлакат иқтисодиётининг тараққий этиши эса, унинг аҳолисини даромадлари ва турмуш даражасининг ҳам юксалишига олиб келади. Натижада сифатли маҳсулот (хизматлар) ва юқори даражада кўрсатилган хизматларга талаб кўпаяди. Яъни, сифатли маҳсулот (хизматлар) (таклиф) ўзининг сифатли истеъмолчиси (талаб)ни яратади. Пировардида жамиятда янада юқорирок даражада иқтисодий ўсиш таъминланади.
Мамлакат иқтисодиётида маҳсулотлар сифатини оширишда стандартлаштириш жараёнлари алоҳида аҳамият касб этади. Стандартлаштириш соҳаси маҳсулотларга бўлган ҳудудий ва халқаро стандартларни жорий этиш, шунингдек, маҳсулотларни экспортга чиқаришга қўйиладиган талабларни таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Стандарт–бу кўпчилик манфаатдор томонлар келишуви асосида ишлаб чиқилган ва маълум соҳада энг мақбул даражадаги тартиблаштиришга йўналтирилган ҳамда фаолиятнинг ҳар хил турларига ва натижаларига тегишли бўлган умумий ва такрор қўлланиладиган қонун-қоидалар, тавсифлар, талаблар ва усуллар белгиланган ҳамда тан олинган идора томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатдир.Стандартлар даражасига қараб халқаро, минтақавий, давлатлараро, миллий ва корхона миқёсида қўлланилади. Давлат стандартлари маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни ишлаб чиқаришга қўйиш босқичида янги маҳсулотнинг юқори сифатдаги турларига яратиш ва уларни тезлатишга, ишлаб чиқарувчи, тайёрловчи ва истеъмолчи ораларидагимуносабатларни яхшилашга йўналтирилган.
Стандартлаштириш тизими янги буюмга ўз вақтида юқори сифатли лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлариниберишни, корхонанинг янги маҳсулотини берилган сифат кўрсаткичларига асосан тайёрлашни ва керак бўлса маҳсулотни ишлаб чиқаришдан олиб ташлашни таъминлайди.
Ўтган йиллар давомида мамлакатимизда стандартлаштириш ва сифат тизими соҳасида қатор ишлар амалга оширилди ва уларнинг ҳуқуқий асослари белгилаб берилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 июльдаги “Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 349-сонли Қарори қабул қилинди. Ушбу қарорнинг қуйидаги жумлалари бугунги кунга қадар қўлланилиб келинмоқда, яъни “Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг ташқи ва ички бозорларда рақобатбардошлилигини янада ошириш, республиканинг экспорт салоҳиятини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Сифатни бошқариш тизимлари жорий этилишини мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этилсин;

  2. Синов лабораторияларига эга бўлган корхоналар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ лабораторияда текшириш ва тест синовидан ўтказишда фойдаланиладиган технология жиҳозлари, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларни четдан келтиришда, агар уларни етказиб бериш технология жиҳозлари етказиб бериш учун тузилган контракт шартларида назарда тутилган бўлса, божхона тўловларидан, шу жумладан,қўшилган қиймат солиғидан озод қилинсин (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно);

  3. “Ўзстандарт” агентлиги халқаро сифат стандартларини жорий этган корхоналар реестрини ташкил этсин ва унинг оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда эълон қилинишини таъминласинва бошқалар.

Шунингдек, 2009 йил 19 июньда “Республика корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этишни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 173 -сонли қарорида мамлакатимиз корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини ошириш, уларнинг экспорт салоҳиятини кўпайтириш ва республика корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш мақсадида қабул қилинган. Унда мамлакатимизда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини босқичма-босқич жорий этиш ва сертификатлаштириш амалга оширилиши, республикаси ҳудудига олиб киришда импорт бўйича божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинадиган технологик асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар рўйхатига лаборатория тадқиқотларида ва маҳсулотларни тестдан ўтказишда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, шунингдек бутловчи буюмлар ва уларга эҳтиёт қисмларни олиб кириш бўйича қулайликлар яратиш борасида ишлар амалга оширилиши кераклиги белгилаб берилди.
“Ўзстандарт” агентлиги томонидан ишлаб чиқилган“Сифат менежменти ва маҳсулот (хизматлар)ларни синаш” тизими маҳсулот (хизматлар) сифат кўрсаткичини бахолаш билан бирга меъёрий хужжатлар асосида тўғри маълумотга эга бўлиш талабларини ўрнатади.
Хозирги кунда Давлат стандартлаш тизими (ДСТ) бешта асосий стандартни ўз ичига олади:

  • Ўзбекистон республикаси стандартлаштириш тизими. асосий коидалар;

  • тармок стандартлари;

  • техник шартларни келишиш, тасдиклаш ва руйхатдан утказиш тартиби;

  • корхонанинг стандартлари. умумий коидалар;

  • халқаро (давлатлараро, минтакавий) стандартлар;

Маҳсулотни сифатини бошқаришнинг ягона давлат тизими кенг ассортиментли янги маҳсулот, хизматларни ишлаб чиқишга ва ўзлаштиришга мўлжалланган. Бу тизим Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Маҳсулот сифатини бошқаришни ягона давлат тизими қуйидаги вазифани ўз зиммасига олган:

  • маҳсулотни истеъмол ва техник даражаси тўғрисида маълумот бериш;

  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулот, хизматлар сифатини ошириш;

  • маҳсулот, хизматлар сифат даражасини баҳолаш;

  • янги хил маҳсулот, хизматларни ишлаб-чиқиш ва таъминоти;

  • маҳсулотни технологиясини тайёрлаш;

  • материал-техник таъминоти;

  • метрологик таъминот;

  • кадрларни танлаш ва тайёрлаш;

  • доимий бир хилликни таъминлаш;

  • ташиш, сақлаш, таъминлаш;

  • соҳа текширувини таъминлаш;

  • сифатни рағбатлаштириш.

Маҳсулот (хизматлар) сифати оширилишини аттестация қилиш ва рағбатлантириш алоҳида ахамият касб этади. Маҳсулот (хизматлар) сифатини моддий рағбатлантиришда маҳсулот (хизматлар)нинг бир меъёрда ишлаб чиқарилиши кўрсаткич сифатида эътиборга олиниши лозим.
Стандартлаштириш бир катор тамойилларга асосланади:

  • тармоқланиш - умумий хусусиятга эга бўлган нарсалар, жараёнлар, муносабатлар татбик этиш мумкин бўлган объектлар доирасини аниклайди.

  • вариантлилик - оқилона хилма-хиллик, ранг-барангликни яратиш-стандартлашган объектга кирувчи стандарт элементларнинг окилона турлари минимумини таъминлайди.

  • тизимлилик - стандартга тизим элементи сифатида карайди.

  • ўзаро алмашувчанлик - техникага мувофик турли вақт-маконнингтурли нукталарида тайёрланган бир хил деталларни йиғиш ёки алмаштиришни назарда тутади.

Маҳсулот (хизматлар) сифати муаммосига тегишли масалалардан бири стандартлаштиришдир.
Стандартлаштириш ҳар хил фаолият турлари ва унинг натижасига тегишли қоидалар, умумий қонун-қоидалар ёки тавсифларни ўзида қамраб олган меъёрий ҳужжат ҳисобланади. “Меъёрий ҳужжат” атамаси стандартлар, техник шартлар, шунингдек умумий кўрсаткичлар, йўриқномалар ва қоидалар тушунчасини ҳам ўз ичига олади.
Стандартлаштириш мақсадлари кўп қиррали бўлиб, улар асосан қуйидагилардан иборат: уйғунлаштириш, қўлланишлик, мосланувчанлик, ўзаро алмашувчанлик, соғлиқни сақлаш, хавфсизликни таъминлаш, ташқи муҳитни асраш, маҳсулотни ҳимоялаш, ўзаро тушунишликка эришиш, савдодаги иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш ва бошқалар.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, кўпгина корхоналар сифат хизматини тўла ривожлантишга қодир эмас. Айниқса кичиқ корхоналарда бу масала анча оғир ва бундай корхоналарда деярли сифат бўйича бир мухандис менежер бўлиши мумкин.Бутун дунё бўйича корхоналар фаолияти амалиётида барчаси анъанавийлик қаторида стандартлаштиришнинг янги соҳасини қамраб олган, экологик менежменти тизимига ISO 14000 серияли стандартлар, меҳнатни муҳофазалаш ва касбий хавфсизлик менежменти тизимига OHSAS 18000 серияли стандартлар, этика менежменти ва ижтимоий тизимга SA 8000 стандарти ва бошқа стандартларга эътиборни фаол оширишмоқда. Менежмент тизимига таъаллуқли муайян тармоқларида қўллаш учун ISO 9000 серияли стандартлар асосидаги стандартлар шунингдек, бошқарув тизими стандартлари HACCP – ХАССП (Hazard Analysis and Critical Control Points – хавф-хатарлар таҳлили ва критик назорат нуқталари, ХТваКНН) тамойилларига ва GMP (Good Manufacturing Practice – мақбул ишлаб чиқариш амалиёти) тамойилларига асосланган, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши Global GAP (Good Agreculture Practice – мақбул қишлоқ хўжалик амалиёти) ва ЎНК (Forest Stewardship Council – Ўрмон нозирлик кенгаши) тамойилларига асосланган тизим стандартлари ишлаб чиқилган.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish